АШУРО КУНИ РЎЗАСИ
Савол :
Ашуро кунига бир кунни қўшиб рўза тутиш керак, деб эшитдим. Шу тўғрими?
Жавоб :
Ҳа, тўғри. Муҳаррамнинг 10-кун Ашуро куни рўзасига 9-кунни ҳам қўшиб тутиш суннат амалдир.
Ибн Аббос разияллоҳу анҳунинг ривоятида :
📿“Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам Ашуро куни рўзасини тутдилар ва у куннинг рўзасини тутишга амр қилдилар. Одамлар : “Эй Аллоҳниниг Расули, бу кунни яҳудий ва насоролар улуғлайдилар”, – дейишди. Шунда У Зот саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Келаси йил ин шаа Аллоҳ, тўққизинчи кунни ҳам рўзасини тутамиз”, - дедилар. Келаси йил бўлмасдан туриб Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этдилар”, – дейилган.
Демак, Ашуро кунининг фазилатларига эга бўлиш учун қуйидаги кунларда рўза тутиш мақсадга мувофиқ:
🥰 Жума куни 4 июль, 9 муҳаррам, Ашуродан бир кун аввалги кун.
🥰 Шанба куни 5 июль, 10 муҳаррам, Ашуро куни.
🥰 Якшанба куни 6 июль, 11 муҳаррам, Ашуродан бир кун кейинги кун.
Аллоҳ таоло ҳаммамизни Ўзи рози бўладиган амалларга муваффақ айласин !
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати.