АЛЛОҲИМ ! АВВАЛГИ ЙИЛДА СЕН МАН ҚИЛГАН НИМАИКИ ИШНИ ҚИЛИБ, ТАВБА ҚИЛМАГАН БЎЛСАМ (БЎЛСАК), СЕНИ НОРИЗО ҚИЛГАН БЎЛСАМУ, СЕН БУНИ УНУТМАНГАН ҲОЛДА, ҚОДИР БЎЛА ТУРИБ, РАҲМАТИНГ БИЛАН МЕНИ (БИЗНИ) ЖАЗОЛАМАГАН БЎЛСАНГ, АКСИНЧА, ОСИЙЛИК ҚИЛСАМ ҲАМ МЕНИ (БИЗНИ) ТАВБАГА ҲИДОЯТ ҚИЛГАН БЎЛСАНГ — МЕНИ (БИЗНИ) МАҒФИРАТ ҚИЛ !
БУ КИРИБ КЕЛГАН ЯНГИ ЙИЛДА СЕНИ РОЗИ ҚИЛАДИГАН, СЕН АЖРУ МУКОФОТ ВАЪДА ҚИЛГАН НИМАИКИ АМАЛ ҚИЛСАМ, БУ АМАЛЛАРИМНИ ҚАБУЛ ҚИЛГИН, Ё ЗАЛ-ЖАЛОЛИ ВАЛ-ИКРОМ ! МЕНИ (БИЗНИ) НОУМИД ҚИЛМАГИН, ЭЙ АЗИЗУ МЕҲРИБОН АЛЛОҲИМ !
“Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Васоллаллоҳу ъала саййидина Муҳаммад ва ъала алиҳи ва соҳбиҳи васаллам. Аллоҳумма Анта абадийюл қодимул аввал. Ва ъала фазликал ъазийм ва жудикал муаввал ва ҳаза амун жадийд қод ақбала, насьалукал ъисмати қийҳи минаш шайтани ва авлияиҳи ва жунудиҳи вал ъавна ъала ҳазиҳин нафсил аммароти бис суьи вал иштиғола бима юқоррибуни (юқоррибуна) илайка зулфа. Я зал жалали вал икром. Я армаҳамар роҳимийн. Васоллаллоҳу ъала саййидина Муҳаммад ва ъала алиҳи ва соҳбиҳи васаллам.”
Маъноси:
Бу дунёда барчага Роҳман, у дунёда фақат мўминларга Роҳийм Аллоҳ исми ила! Саййидимиз Муҳаммад алайҳиссаломга, у зотнинг оли байтлари ва асҳобларига Аллоҳ таолонинг салавоти ва саломи бўлсин! Аллоҳим, Ўзинг аввали йўқ
Боқийсан, Қаййюмсан !!! Сенинг буюк раҳматингга, олий фазлингга суяниб сўрайманки, кириб келган бу йилда мени
(бизни) шайтоннинг шарридан, унинг дўстлари ва лашкаридан, ёрдамчиларидан Ўз паноҳингга
олгин, нафси амморамга
қарши курашда мадад бергин, бизларни Ўзингга яқин қиладиган амалларимизни
бардавом бўлишида Ўзингдан
ёрдам ва тавфиқ сўрайман.
Ё Зал-жалоли вал-икром!
Саййидимиз Муҳаммад алайҳиссаломга, у зотнинг умматларига, оли байтлари ва асҳобларига Аллоҳ таолонинг салавоти ва саломи бўлсин!
Шу билан бирга “Фотиҳа” сураси ва “Оятул Курсий”ларни ўқиш ҳам тавсия қилинади.
“Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Васоллаллоҳу ъала саййидина Муҳаммад ва ъала алиҳи ва соҳбиҳи васаллам. Аллоҳумма ма амилту (амилна) фи ҳазиҳис санати мимма наҳайтаний (наҳайтана) анҳу, фалам атуб (натуб) минҳу, фалам тардоҳу, ва лам тансаҳу, ва ҳалимта алайя (алайна) баъда қудратика ъуқубатий (ъуқубатина), ва даъавтаний (даъавтана) илат тавбати минҳу баъда журъатий (журъатина), ала маъсиятика, фаинний астаҳфирука, фағфирлий. Ва ма ъамилту фиҳа, мимма тардаҳу, ваваъаддатий алайҳис савабу, фаасалука. Аллоҳумма, я кариму, я залжалали вал икром, ан татақоббалҳу минний, вала тақтаъ рожаий минка, я кариму. Васоллаллоҳу ъала саййидина Муҳаммад ва ъала алиҳи ва соҳбиҳи васаллам.”
Маъноси:
Бу дунёда барчага Роҳман, у дунёда фақат мўминларга Роҳийм Аллоҳ исми ила!
Саййидимиз Муҳаммад алайҳиссаломга, у зотнинг оли байтлари ва асҳобларига Аллоҳ таолонинг салавоти ва саломи бўлсин!
Аллоҳим! Бу йилда Сен ман қилган нимаики ишни қилиб, тавба қилмаган бўлсам (бўлсак), Сен норизо қилган бўлсаму, Сен буни унутмаган ҳолда, Қодир бўла туриб, Раҳматинг билан мени (бизни) жазоламаган бўлсанг, аксинча, осийлик қилсак ҳам бизни тавбага ҳидоят қилган бўлсанг – мени мағфират қилгин!
Бу йилда Сени рози қиладиган, Сен ажру мукофот ваъда қилган нимаики амал қилсам, бу амалларимни қабул қилгин, ё Зал-жалоли вал-икром! Бизларни ноумид қилмагин, эй азизу меҳрибон Аллоҳим!
Саййидимиз Муҳаммад алайҳиссаломга, у зотнинг оли байтлари ва асҳобларига Аллоҳ таолонинг салавоти ва саломи бўлсин!