Детальная рекламная статистика будет доступна после прохождения простой процедуры регистрации
: 320 | на пост: 117 | ER: 31% Публикации Упоминания Аналитика 2024-05-10 19:30:20 |
14
0 |
Ҳожат_намози ва унда ўқиладиган дуо
Абдуллоҳ ибн Абу Авфо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
«Кимнинг Аллоҳга ва Бани Одамдан бирортасига ҳожати бўлса, яхшилаб таҳорат қилиб, сўнгра икки ракъат намоз ўқисин. Кейин Аллоҳга сано, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтсин. Кейин: «Лаа илаҳа иллаллоҳул Ҳалимул Карийм, субҳааналлоҳи Роббил аршил азийм.Алҳамду лиллаҳи Роббил ъааламин. Ас-алука мужибаати роҳматик, ва азааимa мағфиротик, вал ғониймата мин кулли бирр, вас-салаамата мин кулли исм. Лаа тадаъ лий занбан илла ғофартаҳ, ва лаа ҳамман илла фаррожтаҳ, ва лаа ҳаажатан ҳия лака ризон илла қозойтаҳ, йаа арҳамар-роҳимийн!» десин».
Термизий ва Ибн Можа ривоят қилгишан.
Ибн Можа «йаа арҳамар-роҳимийн» жумласидан сўнг «кейин дунё ва охират ишларини истаганича сўрайди, чунки улар (сўраган нарсалари) унинг тақдирига битилади» деган жумлани қўшимча қилган.
Дуонинг маъноси: Ҳалиму Карим Аллоҳдан ўзга (ибодатга сазовор) маъбуд йўқ. Улуғ Аршнинг Робби Аллоҳ покдир. Оламларнинг Робби Аллоҳга ҳамдлар бўлсин. Мен Сендан раҳматингни вожиб қилувчи, мағфиратингни тақозо қилувчи нарсаларни сўрайман, барча яхшиликлардан насиба, барча ёмонликлардан саломат бўлишни сўрайман. Менинг ҳеч бир гуноҳимни қўймай мағфират қилгин, ҳеч бир ғамимни қўймай кушойиш қилгин, Ўзинг рози бўлган ҳеч бир ҳожатимни қўймай албатта раво қилгин, эй раҳмлиларнинг раҳмлиси!»
Изоҳ: Ҳожат намози мандуб намозлардан саналади. У икки ёки тўрт ракъат ўқилади. Имом Ибн Ҳажар «Бу намозни шанба куни саҳар чоғи ўқиб, сўнг эҳтиёжига кушойиш сўраш мандубдир, чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Ким шанба куни эрталаб эҳтиёжини сўраса, сўрагани ҳал бўлади. Унинг ҳожати раво бўлишига мен кафилман», деб марҳамат қилганлар», деган.
Усмон ибн Ҳаниф розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бир кўзи ожиз одам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб, «Эй Аллоҳнинг Расули, дуо қилинг, (Аллоҳ) кўзимни очсин», деди. У зот: «Шундай қолаверса-чи?» дедилар. У: «Эй Аллоҳнинг Расули, кўзимнинг ожизлиги менга оғирлик қиляпти», деди. У зот шундай дедилар: «Бўлмаса, бориб таҳорат ол. Кейин икки ракъат намоз ўқи. Сўнг шундай дегин: «Аллоҳим, мен Сендан Набиййим, раҳмат набийси Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни васила қилиб ёлвораман, Сенга таважжуҳ қиламан(юзланаман). Эй Муҳаммад, мен Роббингизга сизни васила қилиб таважжуҳ қиламан, менинг кўзимни очсин. Аллоҳим, у зотни ўзимга воситачи қил. Ўзимни ҳам ўзимга воситачи қил!»
Кейин у кўзи очиқ ҳолда қайтиб кетди».
Термизий, Насоий, Ибн Можа, Ибн Хузайма ва Ҳоким ривоят қилишган. Ҳоким «Бухорий ва Муслимнинг шартларига кўра саҳиҳ», деган. Лафз Насоийники.
Ушбу ҳадислардан олинадиган фойдалар:
1⃣🔶. Ҳожат намозини ўқиш мандубдир. У икки ёки тўрт ракъат ўқилади.
2⃣🔶. Кимнинг Аллоҳдан сўрайдиган ёки бирорта одам билан ҳал бўладиган ҳожати бўлса, яхшилаб таҳорат қилиб, икки ракъат намоз ўқийди. Кейин Аллоҳ таолога ҳамду сано, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга саловотлар айтади. Кейин юқорида ҳадисда айтилган дуони ўқийди.
3⃣🔶. Бу намозни шанба куни саҳар чоғи ўқиб, ҳожатининг раво бўлишини сўраш мандубдир.
4⃣🔶. Солиҳ одамларни васила қилиб дуо қилиш жоиздир.
Муҳаммад Али Муҳаммад Юсуф тайёрлаган.
@RamazonniQarshilab
: 320 | на пост: 117 | ER: 31% Публикации Упоминания Аналитика 2024-05-10 18:36:37 |
34
0 |
: 320 | на пост: 117 | ER: 31% Публикации Упоминания Аналитика 2024-05-10 16:37:17 |
56
0 |
: 320 | на пост: 117 | ER: 31% Публикации Упоминания Аналитика 2024-05-10 16:31:25 |
54
0 |
СИЗГА УММАТ БЎЛИШ – БАХТ
Ё Расулуллоҳ! Сизнинг муборак ҳадисларингизни ўқиб, бу хулқи мукаммал зотнинг умматларидан бўлишга лойиқмиканман, деган савол мени қийнайди. Сийратингиз ҳақида мутолаа қилган сайин нима учун ҳазрат Абу Бакр (розияллоҳу анҳу) дунёда Сизнинг баракотли юзингизга қарашдан кўра маҳбуб нарса йўқ деб ҳисоблаганини, ҳазрат Муоз (розияллоҳу анҳу) Сиз билан жаннатда рафиқ бўлишни орзу қилганини, ҳазрат Билол (розияллоҳу анҳу) Сизсиз Мадинада азон айта олмаганини англаб етдим. Сизнинг муборак ўгитларингизни ўқир эканман, каломингизга башариятнинг бирор сўзи тенг келолмаслиги, шу боис унинг ишқида Бухорий бобом жаҳон кезганини тушундим.
Сизнинг зиёратингиз учун қилган сафарим ҳаётимдаги энг бахтли воқеадир. Ҳеч ёдимдан чиқмайди: Масжидингизга кирган заҳоти минглаб йиғлаётган умматларингизни кўриб, мен ҳам ўзимни тутолмадим. Равзангизга яқинлашган сари юрагим ҳаприқиб, бошқа бир дунёга тушиб қолгандек ҳис қилдим ўзимни. Тилимда фақат “Ас-солату вас-саламу алайка ё Расулуллоҳ!” ибораси айланади, холос. Бу не саодатки, Сиз яшаган макон, Сиз ибодат қилган жой, Сизнинг назарингиз тушган ашёларнинг ёнгинасидаман. Дилимдан ўтаётганларни Сизга изҳор этишга муштоқ бўлсам-да, юрак ютиб лом-мим деёлмайман. Йиллар давомида қилган гуноҳларим сабаб қаддим дол, юзим шувут. Сиздек хулқи буюк зот ҳузурида оғиз жуфтлашга нолойиқ биламан ўзимни...
Аллоҳга беадад ҳамду санолар бўлсинки, мендек ғофил бандасини ҳатто пайғамбарлар орзу қилган мақомга – Сизга уммат бўлишдек бахтга муяссар айлаган. Шунинг ўзи менга тасалли беради. Қалбим Сиз ўргатган муҳаббатга лиммо-лим. Сизни ўзимдан, ота-онамдан, аҳли оиламдан, қўйингки, жами махлуқотдан ортиқ яхши кўраман. Сизга бўлган муҳаббатим янада кучайишини, энг муносиб, суйган умматларингиз қаторида бўлишни сўраб, Аллоҳга илтижо қиламан.
Обидхон ИКРОМОВ :
“Ҳидоят” журналидан.
@RamazonniQarshilab
: 320 | на пост: 117 | ER: 31% Публикации Упоминания Аналитика 2024-05-10 10:42:32 |
65
0 |
: 320 | на пост: 117 | ER: 31% Публикации Упоминания Аналитика 2024-05-10 03:32:15 |
81
0 |
: 320 | на пост: 117 | ER: 31% Публикации Упоминания Аналитика 2024-05-10 02:21:11 |
76
0 |
: 320 | на пост: 117 | ER: 31% Публикации Упоминания Аналитика 2024-05-10 02:13:28 |
70
0 |
: 320 | на пост: 117 | ER: 31% Публикации Упоминания Аналитика 2024-05-10 02:01:52 |
65
0 |
🍃🌹🍃 Муборак Жумага
етказди Аллоҳ,
🍃🌹🍃 Кимгадир армон бўлди
бу кунни кўрмоқ,
🍃🌹🍃 Яратганга шукур айлаб
сўрайлик паноҳ,
🍃🌹🍃 Келаси Жумага ҳам
етказсин Аллоҳ !
🍃🌹🍃 Жума айёми муборак
бўлсин !
@RamazonniQarshilab
: 320 | на пост: 117 | ER: 31% Публикации Упоминания Аналитика 2024-05-10 02:00:33 |
66
0 |
🌹💞🌹Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ
Бугун муборак жума
10 Май 2024
2 Зулқаъда 1445
🌹💞🌹 Янги тонг ҳайрларга, савобларга сероб кун бўлсин !
🌹💞🌹 Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин !
🌹💞🌹Доимо туну-кун Аллоҳни паноҳида бўлинг ! Амийн 🤲
@RamazonniQarshilab
: 320 | на пост: 117 | ER: 31% Публикации Упоминания Аналитика 2024-05-10 01:59:20 |
67
0 |
: 320 | на пост: 117 | ER: 31% Публикации Упоминания Аналитика 2024-05-09 21:33:15 |
93
0 |
Бир аёл Ҳаж учун йиққан пулларини уйи бузилганларга эҳсон қилибди. Буни эса кўпчилик маъқуллаб, эҳсон қилган ўша аёлни кўкларга кўтариб, мақташ билан овора.
Аввало, у аёл ҳаж учун йиққан пули ўзиники, уни қандай сарф этиши – бу унинг шахсий иши.
Лекин менга қолса, очиғи, мен бу ишни умуман ёқламайман. Чунки уйи бузилганларнинг моддий аҳволини ўнглаш – у аёлнинг эмас, балки шу ишга бевосита бош-қош бўлган масъулларнинг бўйинларидаги мажбурият. Нега энди шу мажбуриятнинг бир қисмидан улар халос бўлаётганлигини яхши қабул қилишимиз керак?
Қолаверса, “ҳаж учун аталган пуллар хайр-эҳсон қилинди”, “масжид қурилиши учун аталган пуллар фалончи оиланинг моддий аҳволини ўнглаш учун сарф қилинди” мазмунидаги хабарлар қанчалар жарангли эшитилмасин, бу хабарларнинг ортида “ҳаж ва масжид бирламчи эҳтиёж эмас, ундан муҳим ишларга бор эътибор қаратилиши керак” деган мазмун яширинган бўлади.
Ҳолбуки, жамиятдаги ночорлик, моддий етишмовчилик ҳаж ва масжид учун пул йиққан инсонларнинг айби билан бўлган эмас. Бу масала уларнинг масъулиятига ҳам, мажбуриятига ҳам кирмайди.
Бу каби провакацион хабарларнинг кўпчилик илғамас бир нуқтаси бор. Яъни бу хабарларнинг ортидан жамиятда ҳожиларга нафрат ошади, масжид қурмоқчи бўлганларни маломат қилиш авж олади.
Бу ҳаётда яқин йилларда ўз исботини топди ҳам. Масжид қурмоқчи бўлганларни аҳолининг моддий аҳволи билан қизиқмаганликда айблаш (машҳур футболчимиз билан боғлиқ вазият), ҳаж учун пул йиққан ҳожилар ўз пулларини эҳсон қилмаганликда айблаш (таниқли журналист томонидан) авж палласига чиқди.
Ҳолбуки, бизнинг кўзимизга данғиллама қилиб қурилган ситилар, эшиги тиллодан, қандили дурдан бўлган дачалар, бир бирига ёнма-ён қилиб қурилган тўйхоналар, гектарлаб ерни банд қилиб турган янгича парку сайилгоҳлар, ичи ҳувиллаб қолган коллежу лицейлар кўп кўринмайди.
Лекин янги қурилмоқчи бўлган кичкина бир масжид, ҳаттоки қурилганлари ҳам кўзимизга гўёки кўп ҳудудни банд қилаётгандек, уни қуришга кетган пуллар эса аслида хайрияга сарфланиши керак бўлгандек туюлаверади. Данғиллама қасрни қурса ўзини пулига қурибди-да дейишга етган ақлимиз, масжидни ҳам қурса ўзини пулига қурибдида дейишга келганда оқсайди. Дачаю тўйхоналардан, ситилардан миллионлаб даромад қилса бўлади, масжиддан нима фойда деймизу, бизни моддапараст дейишса, жаҳлимиз чиқади.
Йилига ўн марталаб Анталияю-Бодрумларга саёҳат қилиб келадиганлар, тушлигини Дубайда қилиб келадиган бойвуччалар, ҳар жаҳон чемпионатини қолдирмай стадионда кўриб, мезбон мамлакатнинг чўнтагини қаппайтириб келадиган ишқибозлар, туристик компаниянинг телефон рақамига ойида бир сим қоқадиганларнинг пуллари билан ҳисоблашмаймизу, умри давомида бир маротаба ҳаж ёки умра қилмоқчи бўлган бобо бувиларнинг пулига осиламиз. Бойвучча саёҳат қилса ўз пулига қилибдида деган мантиғимиз бўлажак ҳожи ҳажга тараддудланганда ғойиб бўлади қолади.
Мен масаланинг шаръий томонига, яъни ҳаж учун аталган пулларни хайр-эҳсон қилиб юборса, ҳаж банданинг зиммасидан соқит бўлмаслик масаласига чуқур тўхталиб ўтирмадим. Чунки бошқа вақт гуноҳ-савобни умуман фарқлаб ўтирмай, шу масала кўтарилганда тасаввуфдан ечим қидирадиганлар ҳам орамизда анчагина эканлигини инобатга олдим.
Хуллас, қандай “хушхабар”лардан хурсанд бўлаётганлигимизни англайлик, жаноблар!
© Yolqin Muqimov
: 320 | на пост: 117 | ER: 31% Публикации Упоминания Аналитика 2024-05-09 02:08:06 |
108
0 |
: 320 | на пост: 117 | ER: 31% Публикации Упоминания Аналитика 2024-05-08 09:31:34 |
112
0 |
: 320 | на пост: 117 | ER: 31% Публикации Упоминания Аналитика 2024-05-08 09:20:07 |
109
0 |
: 320 | на пост: 117 | ER: 31% Публикации Упоминания Аналитика 2024-05-08 08:37:55 |
111
0 |
: 320 | на пост: 117 | ER: 31% Публикации Упоминания Аналитика 2024-05-08 08:37:55 |
102
0 |
: 320 | на пост: 117 | ER: 31% Публикации Упоминания Аналитика 2024-05-08 01:06:32 |
107
0 |
: 320 | на пост: 117 | ER: 31% Публикации Упоминания Аналитика 2024-05-07 08:55:40 |
128
0 |
: 320 | на пост: 117 | ER: 31% Публикации Упоминания Аналитика 2024-05-07 01:37:08 |
140
0 |