«Билки, Аллоҳ бир бандасига хайр ато этмоқчи бўлса, унга ўз нафсининг қусур ва айбларини кўра оладиган басийрат беради. Кимнингки басийрати ўткир бўлса, қусур ва айблари ўзига албатта кўринажак. Киши ўз айбларини билганда эса, уларни даволаш имконига эга бўлади.»
Натижа шуки, Олам бир тоғга ўхшайди. Яхши ёки ёмон сўзингнинг акси ўзингга, фақат ўзингга қайтади. Мен яхши гап айтган эдим, тоғ ёмон жавоб қайтарди, дея олмайсан.
Бу — имконсиз. Чунки тоғда булбул сайраса, акс-садо бўлиб ҳеч қачон эшак ёки қарғанинг овози қайтмайди. Акс-садо эшакнинг овозими, демак, билгилки, бу ёқда ҳанграган ҳам эшакдир.