Телеграм канал 'Раҳмонов блоги'

Раҳмонов блоги


226 подписчиков
296 просмотров на пост

Ёш мутахассис-юрист блоги!

Канал ўзи фаолиятини ПФ-5618-сонли Президент фармонига асосан олиб боради.

🔻 Актуал геосиёсий янгиликлар.

🔻 Аҳолининг кундалик ҳаётида кўп учрайдиган ҳуқуқий масалалар.

✍🏻 Кераклиларни исботи билан гапирамиз

Детальная рекламная статистика будет доступна после прохождения простой процедуры регистрации


Что это дает?
  • Детальная аналитика 262'056 каналов
  • Доступ к 118'714'283 рекламных постов
  • Поиск по 469'349'254 постам
  • Отдача с каждой купленной рекламы
  • Графики динамики изменения показателей канала
  • Где и как размещался канал
  • Детальная статистика по подпискам и отпискам
Telemetr.me

Telemetr.me Подписаться

Аналитика телеграм-каналов - обновления инструмента, новости рынка.

Найдено 224 поста

Вазирлик(идора, қўмита, агенлик) ҳодимлар сонига эътибор қаратадиган бўлсак, бир қизиқ тенденцияга гувоҳ бўламиз. 2016 йилда вазирлик(идора, қўмита, агентликлар)да банд бўлганлар сони жами 96 828 кишини ташкил этган бўлса, бу кўрсатгич, 2017-йилда кескин камайиб 39 616 кишигача тушган. Яъни бир йил ичидан 60% дан юқорироқ пасайиш кузатилган. Аммо 2018-йилга келиб юқоридаги келтирилган давлат идораларидаги ишчилар сони кескин ошиб қарийб 120 минг кишига етган. Яъни 2016-йилги даражага нисбатан 25% ўсиш кузатилган. Таъкидлаб ўтиш керакки, бу тенденция охирги йилларда ҳам давом этмоқда.

©️Mirkonomika

Кўпроқ билиш учун обуна бўлинг
@rakhmonovvvvvvvv 👈🏻
UzAutoMotors август ойида икки дона Жентра автомобили чиқарибди. Машина учун навбатни кўрсангиз, аллақачон 2022 йилнинг баҳорига ўтиб кетган. Аммо бу ҳали ҳаммаси эмас.

Биздаги маълумотларга кўра, бу кетишда заводда автомобил чиқариш бутунлай тўхтаб қолиши мумкин экан. Бунга сабаб эса ўша чипларнинг етишмаслиги. Бутун дунёда кузатилаётган чиплар дефицити Ўзбекистондаги завод фаолиятига ҳам жиддий таъсир кўрсатмоқда.

Ҳозирча бу тасдиқланган маълумот эмас, лекин кутилмаларга кўра, ҳозиргидек аҳвол сақланиб қолса, тез орада ишлаб чиқариш бутунлай тўхтаб, компаниянинг куни фақат импортга қолиши мумкин.

Кўпроқ билиш учун обуна бўлинг
@rakhmonovvvvvvvv 👈🏻
Ўзбекистонлик 15 ёшли Ғиёс Умаров APPLE дастурларидан бирида хато борлигини аниқлади

Ҳакерлар Apple'нинг бепул ўқув материаллари йиғиладиган йирик иТунес- У каталогига кириб, фойдаланувчи маълумотларини олишлари мумкин эди. Буни Ғиёс Apple'га маълум қилиб, хатони тузатиш учун дастурлаш тилида кодларни ёзиб юборган.

Компаниянинг билдиришича, Ғиёс ҳақ бўлиб чиқди. Apple янгиланган иловага Ғиёснинг исмини ёзиб, ўз миннатдорчилигини билдирди. Ғиёс оиласи билан Ню-Жерсида яшайди. Онасининг айтишича, ўғли дастурлашни курсларга қатнамай, мустақил ўрганган.

Ақл ёшда эмас бошда деб шуни айтишса керак-да...

Кўпроқ билиш учун обуна бўлинг
@rakhmonovvvvvvvv 👈🏻
Изображение
#савол

2 ойлик чақолоғим бор. Ўқишимни онлайн қилсам бўладими⁉️

Маълумки, Ҳукумат қарори билан талабаларга академик таътил беришнинг янгича тартиби ўрнатилган.

Унга кўра олий таълим муассасалари талабаларига болаларни ёки оиласининг бетоб аъзосини (отаси, онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар, турмуш ўртоғи, фарзанди) парвариш қилиш учун академик таътил берилиши мумкин.

Академик таътил бериладиган талабалар аризасига (ихтиёрига) кўра ОТМ ректори (директори)нинг буйруғига мувофиқ, унинг ўқиши академик таътил муддатига таълимнинг сиртқи ёки масофавий ёки экстернат таълим шаклига (агар ОТМда бундай таълимнинг шакллари мавжуд бўлса) ўтказилиши мумкин.

Бунда талаба ОТМдан четлаштирилган ҳисобланмайди.

Юқоридан келиб чиқиб, Сиз университет раҳбари номига академик таътил олиш учун ариза билан мурожаат қилишингиз тавсия этилади.

Кўпроқ билиш учун обуна бўлинг
@rakhmonovvvvvvvv 👈🏻
#савол

ИЧКИ ПЕРЕВОДНИ ОДДИЙ КОНТРАКТ АСОСИДА КЎЧИРСА БЎЛАДИМИ⁉️

Бизлар ички перевод қилмоқчи эдик.Қарду ПEД университетининг экология факультетидан кимё факультетига кўчирмоқчимиз. Масуллар ички перевод мумкин эмас деб айтябди, 46миллион сўм пул тўлашингиз керак деяпти. Ички перевод бўйича маслаҳат беринг, йўл-йўриқ кўрсатинг.

Сиз бемалол ички переводни оддий контракт асосида амалга оширишингиз мумкин.

Фақат экология факултети билан кимё факултетида ўтиладиган фанлар орасидаги фарқ 4 тадан ошмаса бўлди.

Ушбу масала Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 393-сон қарори 3-иловаси билан тасдиқланган “Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисида”ги низом билан тартибга солинади.

Унинг 9-бандида фуқаронинг ўқишини кўчириш ва қайта тиклаш ҳақидаги аризасига рад жавоби берилишига асос бўладиган ҳолатлар белгилаб қўйилган.

Улардан бири намунавий ўқув режаларидаги умумкасбий ва ихтисослик (мутахассислик) фанлари бўйича фарқлар 4 тадан ошганлиги ҳисобланади. Агар икки факултет орасидаги фанлар ўртасида фарқ 4 тадан ошмаса бемалол кўчириш мумкин.

Бунда оддий контракт тўлайсиз.

Агарда фарқлар сони 4 тадан ошса, унда сиз Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 22 июндаги ПҚ – 5157-сонли “2021/2022 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида”ги қарори 7-бандига биноан супер контракт асосида ўқишни кўчира оласиз.

Кўпроқ билиш учун обуна бўлинг
@rakhmonovvvvvvvv 👈🏻
2022-йил 1-январдан ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида мустақил ҳамширалик қилишга рухсат
берилади


▪️Низомга кўра, бунда ўрта тиббий ёки олий ҳамширалик иши бўйича олий маълумотга эга бўлган, давлат ёки нодавлат тиббиёт ташкилотида ишламайдиган ҳамшираларга рухсат берилади.

Бунинг учун ҳамшира солиқ органидан рўйхатдан ўтади ва гувоҳнома олади. Гувоҳнома бепул ва чекланмаган муддатга берилади. Таълимни тугатганига 3 йилдан ошганларда малака сертификати бўлиши шарт.

Кўпроқ билиш учун обуна бўлинг
@rakhmonovvvvvvvv 👈🏻
Глобаллашув жараёнининг ўтмишга нисбатан тезкор давридамиз. Глобаллашувни ғарбийлашиш дейиш ҳам мумкин.

Бугун ёшларни ғарбга тақлиди учун маломат қилаётган катта авлоднинг ўзи ҳам ёшлигида уларга тақлид қилган. Масалан, бир вақтлар «Тhe Beatles» қўшиқчиларининг кийими ва соч турмаги урф бўлган!

Глобаллашувни фақатгина ғарбга тақлид эмас, уларга боғланиб қолиш ҳам дейиш мумкин.

Масалан, «Chevrolet», «Iphone» олиш учун долларда пул йиғамиз, Инстаграм учун «Hilton»нинг ёнида расмга тушамиз, «KFС»да ўтириб Фейсбукни кузатамиз, Маълумотларни «Google»дан топиб, «Youtube»да видеоларни кўрамиз...

Кейин деймиз-ки, «Америка бизга ҳасад қилади!» Ахир юқоридагиларнинг ҳаммаси Американики эмас-ми?!

Ачинарлиси эса, «Ёвуз Америка фалон ташкилотни қўллайди» деб айтамизу, биз орқали топаётган даромадидан ҳомийлик қилишини унутамиз.

Аниқ Америкадан ўзиб кетамиз,
Агар Зимбабвега етиб ололсак!
Владимир Маяковский

Кўпроқ билиш учун обуна бўлинг
@rakhmonovvvvvvvv 👈🏻
Изображение
Эслатма

Қонунчиликка кўра, академик таътил олишни истаган талабалар ўз ихтиёрига кўра академик таътил муддатига таълимнинг сиртқи ва масофавий шаклига ўтказилиб (агар олий таълим муассасасида бундай таълим шакллари мавжуд бўлса), уларга узлуксиз мустақил таълим олиш имконияти яратилади.

Кўпроқ билиш учун обуна бўлинг
@rakhmonovvvvvvvv 👈🏻
#савол

ТРАНСПОРТ ВОСИТАСИГА РЕКЛАМА ЖОЙЛАШТИРИШ МУМКИНМИ⁉️

Ҳа, бу учун таъқиқ мавжуд эмас.

Реклама транспорт воситаларида, шу жумладан метрополитенда фақат уларнинг эгалари ёки мулкдорлари билан келишилган ҳолда ҳамда хавфсизлик талаблари ва йўл ҳаракати қоидаларига мувофиқ жойлаштирилиши мумкин.

Рекламани умум фойдаланишдаги транспорт воситаларида, метрополитен бекатларида, вокзалларда, портлар ва аэропортларда йўловчиларга хабар берувчи овозли тармоқлар орқали тарқатиш тақиқланади, ижтимоий рекламали ахборот бундан мустасно.

Асос: Реклама тўғрисидаги Қонуннинг 21-моддаси

Кўпроқ билиш учун обуна бўлинг
@rakhmonovvvvvvvv 👈🏻
Август ойида энг кўп пиёда юрганларга қарийб 69 миллион сўм мукофот берилди❗

«Соғлом турмуш тарзи» (1hls.uz) платформасида август ойи якунларига кўра туманлар кесимида 203та ғолиб аниқланди. Умумий ҳисобда уларга 68 900 000 сўм маблағ тўлаб берилган.

Республика миқёсида тошкентлик Тоиров Улуғбек ғолиб бўлган, у қарийб 2,2 миллион қадам юриб 1 800 000 сўм ютиб олган. Эътиборлиси у июль ойи якунлари бўйича ҳам ғолиб бўлган.

Платформа орқали амалга ошириладиган тўловлар алкоголь (пиво, ароқ) ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиларга татбиқ этилган йиғимдан олиниши ҳақида аввал хабар берган эдик.

Кўпроқ билиш учун обуна бўлинг
@rakhmonovvvvvvvv 👈🏻
Изображение
Эслатма

Болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ёки моддий ёрдам тайинлаш учун Пенсия жамғармаси бўлими бошлиғи номига ариза маҳаллага берилади.

Аризага қуйидагилар илова қилинади:

➖ ариза берувчи оила аъзоларининг паспорти нусхалари ёки ID-карталари;

➖ чет эл фуқаролари, фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг яшаш гувоҳномалари, фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномалари ёки ID-карталари ҳамда яшаш жойи бўйича рўйхатга олинганлиги тўғрисида қайд варағи нусхаси;

➖ болалари васийлик остида бўлган тақдирда, аризага васийлик ва ҳомийлик органининг қарори нусхаси;

➖ оиланинг мавжуд чорва моллари ва паррандалари тўғрисида маълумот;

➖ ариза берувчи ва унинг оила аъзолари номидаги тижорат банки ҳисобварақларидаги маблағ қолдиқлари ва ариза берилган ойдан олдинги 3 ой мобайнида уларнинг номига ўтказилган пул ўтказмалари юзасидан маълумотларни Марказий банк томонидан “Ягона реестр” АТга тақдим этиш тўғрисида ариза.

Кўпроқ билиш учун обуна бўлинг
@rakhmonovvvvvvvv 👈🏻
Имтиёзли кредитлар бўйича кўп бериладиган саволлар❗

1. Имтиёзли кредитлар қанча миқдоргача ажратилади?

Жавоб: Микрокредитлар — базавий ҳисоблаш миқдорининг 150 бараваригача миқдорда — оилавий тадбиркорликни ривожлантириш учун, базавий ҳисоблаш миқдорининг 1000 бараваригача миқдорда — қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтган кичик тадбиркорлик субъектларига ажратилади.

2. Кредитлар неча фоиздан ажратилади?

Жавоб: Кредитлар 01.01.2022 йилгача Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасида (бугунги кунда 14%дан) ажратилади.

3. Кредитлар қанча муддатга ажратилади?

Жавоб: Микрокредитлар 6 ойгача имтиёзли давр билан 3 йилдан кўп бўлмаган муддатга ажратилади.

Юридик шахсларга кредитлар ушбу кредит ҳисобига амалга ошириладиган лойиҳанинг бизнес-режасига мувофиқ ўзини ўзи қоплаш жиҳатларидан келиб чиқиб 2 йилгача имтиёзли давр билан 5 йил муддатгача ажратилиши мумкин. Бунда берилаётган имтиёзли давр ва кредитни қайтариш муддати батафсил асослантирилиши керак.

Айланма маблағларни тўлдиришга кредитлар 18 ой муддатгача револьвер кредит тарзида ажратилади.

4. Жисмоний шахслар ушбу кредитни олишда қандай гаров таъминоти тақдим этилади?

Жавоб: Қарз олувчи — жисмоний шахсларга кредит қайтарилишининг таъминоти сифатида секторлар раҳбарлари ва маҳалла фуқаролар йиғини томонидан оилавий тадбиркорликни ривожлантириш учун бериладиган кредитлаш бўйича тавсияномаси қабул қилинади. Бунда тижорат банклари кредитнинг қайтмаслик хатарини суғурталайди.

5. Жисмоний шахслар кредит олиш учун қандай ҳужжатлар топширади?

Жавоб: Ариза, шахсни тасдиқловчи ҳужжат нусхаси, сектор раҳбари ва МФЙ томонидан бериладиган тавсиянома.

ПҚ-5041-сонли қарорнинг 3-банди 1-хатбошига кўра, аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг кредит олиш учун аризалари Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари ягона электрон платформаси орқали қабул қилинади.

6. Юридик шахслар кредит олиш учун қандай ҳужжатлар топширади?

Жавоб: Ариза, бизнес-режа, тегишли давлат солиқ инспекциясига охирги ҳисобот даври учун бухгалтерия баланси (1-сон шакл), 90 кундан ортиқ муддатдаги қарзларга доир солиштириш далолатномалари, молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот (2-сон шакл), янги ташкил этилган юридик шахслар ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар, юридик шахс ташкил этмаган ҳолда фаолият юритаётган деҳқон хўжаликлари бундан мустасно ҳамда гаров ҳужжатлари.

ПҚ-5041-сонли қарорнинг 3-банди 4-хатбошига кўра, аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг кредит олиш учун аризалари Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари ягона электрон платформаси орқали қабул қилинади.

7. Кредитлар қандай кўринишда берилади?

Жавоб: Кредитлар қарз олувчига алоҳида кредит ҳисобварағи очиш ва унинг тўлов топшириқномаларига мувофиқ, ушбу ҳисобварақдан нақд пулсиз шаклда пул ўтказиш йўли билан берилади.

Бунда, кредитлар товарлар (хизматлар) шартнома асосида келишилган нархда етказиб берилгандан (хизматлар кўрсатилгандан) ва лойиҳа эгаси ундан қаноатланиш ҳосил қилганидан сўнг ажратилади ва маҳсулот етказиб берувчи (хизмат кўрсатувчи)нинг ҳисобрақамига ўтказиб берилади (ПҚ-5041-сонли қарорнинг 3-банди 3-хатбошида ҳам шу талаб белгиланган).

ПҚ-5041-сонли қарорнинг 3-банди 4-хатбошига кўра, ўзини ўзи банд қиладиган фуқароларга айрим турдаги фаолиятни амалга ошириш (касаначилик, ҳунармандчилик, иссиқхона қуриш ва шу кабилар учун зарурий хом ашё, эҳтиёт қисм ҳамда қурилиш молларини сотиб олиш) мақсадида 5 млн. сўмгача миқдорида кредит маблағлари нақд пулда берилиши мумкин.

8. Кредит вақтида тўланмаса, банклар қандай тадбир белгилаши зарур?

Жавоб: Қарз олувчи — жисмоний шахслар томонидан кредит бўйича асосий қарз ва унга ҳисобланган фоизлар тўланмаган тақдирда, банк филиали тавсиянома берган тегишли сектор раҳбарларига ва маҳалла фуқаролар йиғинига амалий ёрдам сўраб мурожаат қилиши зарур.

ПҚ-5041-сонли қарорнинг 7-бандига кўра, Қорақалпоғистон, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимликлари ва сектор раҳбарлари кредитларнинг қайтарилишида ваколатли банкларга ёрдам кўрсатади.

Кўпроқ билиш учун обуна бўлинг
@rakhmonovvvvvvvv 👈🏻
Эслатма

МУЛЬТИРАДАР ЎРНАТИЛГАН МАШИНА РАДАР БЕЛГИСИ ЙЎҚ ЖОЙДА ЖАРИМА ҚИЛИШИ МУМКИН ЭМАС.

Мультирадар ўрнатилган автомашина радар белгиси қўйилмаган ва белги таъсиридан ташқарида ҳаракатланаётган ёки турган бўлса, жаримага тортиш учун ишлатилиши мумкин эмас.

Чунки "Йўл ҳаракати қоидалари"даги "Ахборот-кўрсатгич белгилари" бобининг 5.43. бандида «Радар» "Йўлларда автомобиль ҳайдовчилари белгиланган тезликка риоя этиши радарлар ёрдамида назорат қилинаётганлигини билдирувчи йўл белгиси. Ушбу йўл белгиси белгиланган ҳаракатланиш тезлиги назоратга олинган барча жойларга ўрнатилиши шарт. Стационар махсус техника воситаларидан фойдаланиладиган жойларда доимий йўл белгиларини, кўчма махсус техника воситаларидан фойдаланиладиган жойларда эса кўчма устунга вақтинчалик йўл белгиларини ўрнатиш кўзда тутилади", деб белгиланган.

Мультирадар ҳам функциясига кўра, автомобилнинг белгиланган тезликка риоя этишини назорат ва қайд қилиш билан шуғулланади. Шу боис, радар функциясини бажаради ва 5.43. банддаги «Радар» белгиси ўрнатилган ҳудуд доирасида ишлатилиши керак.

Барча таниш ҳайдовчиларга юборинг. Билиб қўйишсин.

Кўпроқ билиш учун обуна бўлинг
@rakhmonovvvvvvvv 👈🏻
Коллеж ва техникумларга ҳужжатларни қабул қилиш муддати узайтирилди

Кўп сонли абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари мурожаатларини инобатга олган ҳолда коллеж ва техникумларга ҳужжатларни қабул қилиш муддати 2021 йил 25 сентябрга (шу куни ҳам) қадар узайтирилди.

Абитуриентларнинг ҳужжатларини қабул қилиш онлайн тарзда коллежларга https://kollej.edu.uz ва техникумларга www.texnikum.edu.uz электрон платформалари орқали амалга оширилмоқда.

Электрон платформа орқали қуйидаги тартибда рўйхатдан ўтилади:

1.Электрон ариза тўлдирилади;

2.Умумтаълим мактабининг 11-синфни тугатганлигини тасдиқловчи аттестат нусхаси ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасасини тамомлаганлиги тўғрисидаги диплом нусхаси юкланади;

3.Паспорт маълумотлар киритилади.


Изоҳ: Юридик техникумлар бундан мустасно.

Маълумот ўрнида, Президентнинг ПҚ-5241-сон қарори билан 2021/2022-ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасалари ҳузурида 24 та техникум фаолияти йўлга қўйилди.

Кўпроқ билиш учун обуна бўлинг
@rakhmonovvvvvvvv 👈🏻
Ўзбекистон Республикасининг нақд валютасини ва чет эл нақд валютасини Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ҳамда Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш

Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасининг нақд валютасини ва чет эл нақд валютасини Ўзбекистон Республикасига олиб кириш чекловларсиз амалга оширилади.

Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасининг нақд валютасини ва чет эл нақд валютасини Ўзбекистон Республикасидан ташқарига олиб чиқиш юз миллион сўм эквивалентдан ортиқ бўлмаган суммада амалга оширилади. Нақд валютани белгиланган эквивалентдан ортиқ суммада олиб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибга мувофиқ амалга оширилади.

Юридик шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасининг нақд валютасини ва чет эл нақд валютасини Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ҳамда Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш тақиқланади, бундан Ўзбекистон Республикаси банклари мустасно.

"Валютани тартибга солиш тўғрисида"ги Қонуннинг 22-моддаси.

Кўпроқ билиш учун обуна бўлинг
@rakhmonovvvvvvvv 👈🏻
#савол

Ичимлик суви тармоғидаги авария холатлари бўйича кимга мурожжат қилиш керак⁉️

Ичимлик суви тармоғидаги авария холатлари бўйича “Ўзсувтаъминот” АЖнинг қисқа алоқа маркази “1255” ва телеграмдаги Диспетчер 24/7 СУВ ва https://t.me/uzsuv_chat Ўзсувтаъминот АЖ га мурожаат қилиш керак.

Кўпроқ билиш учун обуна бўлинг
@rakhmonovvvvvvvv 👈🏻
#савол

Ичимлик суви таъминотига уланиш учун нима қилиш керак⁉️

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 мартдаги "Муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида"ги 256-сон қарорида белгиланган параметрлар асосида:

1. Истеъмолчи сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш тармоқларига уланиш учун Давлат хизматлари маркази (ДХМ) га ўзи келиб мурожаат қилиш ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталида рўйхатдан ўтиши ва Давлат хизматини кўрсатиш учун йиғим тўлаши керак.

2. ДХМ (1 соат мобайнида) ёки ЯИДХП (автоматик тарзда) техник шартларни ишлаб чиқиш учун сўровномани СҚКХ ташкилотига юбориши керак.

3. СҚКХ ташкилоти 3 иш куни мобайнида техник шартларни ишлаб чиқиши ва Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этганда) ёки истеъмолчига ЯИДХП орқали (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) юбориши керак.

4. СҚКХ ташкилоти лойиҳалаш ва қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш бўйича ўзининг тижорат таклифларини ва шартномалар лойиҳаларини бериш ҳуқуқига эга.

Кўпроқ билиш учун обуна бўлинг
@rakhmonovvvvvvvv 👈🏻
Эслатма

Алкоголли маҳсулотларни ва тамаки маҳсулотларини сотаётган сотувчи кўриниши 20 ёшдан кичик кўринган харидордан унинг ёшини тасдиқловчи ҳужжатни кўрсатишни талаб қилиши, ҳужжат мавжуд бўлмаган тақдирда эса алкоголли маҳсулотларни ва тамаки маҳсулотларини сотишни рад этиши шарт.

Кўпроқ билиш учун обуна бўлинг
@rakhmonovvvvvvvv 👈🏻
UZCARD компанияси фирибгарлар ҳақида огоҳлантиради

uz-investt. space, invest-uz. space — УШБУ САЙТЛАРГА ИШОНМАНГ! Бу, сизнинг маблағларингизни қўлга киритиш мақсадида, UZCARD номидан нашрлар яратаётган янги фирибгарларнинг фейк сайтлари.

Унутманг, UZCARD нинг расмий сервислари uzcard.uz доменида рўйхатдан ўтган. Ҳаволалар орқали ўтманг ва ҳеч қандай амалиётларни бажарманг.

Ёдингизда тутинг, UZCARD ва банк ходимлари ҳеч қачон маҳфий SMS-кодни ва шахсий маълумотларни сўрамайдилар.

Агар сиз фирибгарларнинг қурбонига айланган бўлсангиз, биринчи навбатда сизга хизмат кўсатувчи банкка ва ҳуқуқни ҳимоя қилувчи органларга мурожаат қилинг.

Ҳар қандай шубҳали SMS ёки қўнғироқлар ҳақида бизга Direct га ёки телефон орқали хабар беринг:
📞 71 200 28 28

Кўпроқ билиш учун обуна бўлинг
@rakhmonovvvvvvvv 👈🏻
14 ЁШГАЧА БОЛАЛАРИ БЎЛГАН ОИЛАЛАРГА НАФАҚА, БОЛА ИККИ ЁШГА ТЎЛГУНИГА ҚАДАР УНИ ПАРВАРИШ ҚИЛИШ НАФАҚАСИ, КАМ ТАЪМИНЛАНГАН ОИЛАЛАРГА МОДДИЙ ЁРДАМ ТАЙИНЛАШ ВА ТЎЛАШ ТАРТИБИ БЎЙИЧА ТУШУНТИРИШ

Болали оилаларга нафақа (14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа) ва моддий ёрдам 6 ой муддатга, бола парвариши бўйича нафақа (бола икки ёшга тўлгунига қадар уни парвариш қилиш нафақаси ) 12 ой муддатга тайинланади, бироқ бола тегишлича ўн тўрт ёки икки ёшга тўлган ойнинг охиригача тўланади.

Агар бир оилада туғилган, фарзандликка олинган ёки васийликка қабул қилинган икки ва ундан ортиқ икки ёшга тўлмаган болалар парвариш қилинса, у ҳолда бола парвариши бўйича нафақа бир фарзанд учун белгиланган миқдорда кичик бола икки ёшга тўлгунига қадар тўланади.

Оиланинг ҳар бир аъзосига жами даромад аниқланадиган даврда белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 0,527 бараваридан (393 827 сўм) кўп бўлмаган миқдорда тўғри келадиган бир ойлик ўртача жами даромадга эга бўлган оила кам таъминланган оила деб эътироф этилади.

Болали оилаларга нафақа ёки бола парвариши бўйича нафақа ёхуд моддий ёрдам яшаш жойи бўйича оиланинг муомалага лаёқатли аъзосининг ёзма аризасига асосан тайинланади.

Болали оилаларга нафақа ёки бола парвариши бўйича нафақа ёхуд моддий ёрдам тайинлаш учун ариза зарур ҳужжатлар билан бирга бевосита ариза берувчининг доимий ёки вақтинча яшаш манзилидаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига тақдим этилади ва рўйхатга олинади.

Аризага қуйидагилар илова қилинади:

▫️ариза берувчи оила аъзоларининг Ўзбекистон Республикаси паспорти нусхалари ёки ID-карталари;

▫️чет эл фуқаролари, фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг яшаш гувоҳномалари, фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномалари ёки ID-карталари ҳамда яшаш жойи бўйича рўйхатга олинганлиги тўғрисида қайд варағи нусхаси;

▫️болалари васийлик остида бўлган тақдирда, аризага васийлик ва ҳомийлик органининг қарори нусхаси;

▫️оиланинг мавжуд чорва моллари ва паррандалари тўғрисида маълумот;

▫️ариза берувчи ва унинг оила аъзолари номидаги тижорат банки ҳисобварақларидаги маблағ қолдиқлари тўғрисида оилада бирга яшовчи 18 ёш ва ундан катта ёшдаги муомалага лаёқатли барча оила аъзолари имзолари билан тасдиқланган ариза.

Қуйидаги ҳолатлар мавжуд бўлганда нафақа ёки моддий ёрдам тайинлаш рад этилади:

а) ариза берувчи оиласининг ҳар бир аъзосига тўғри келадиган бир ойлик ўртача жами даромад 393 827 сўмдан ошганда;

б) ариза берувчи ва унинг оила аъзоларида жами биттадан ортиқ кўчмас мулки ёки бир ва ундан ортиқ нотурар жой бинолари мавжуд бўлганда;

в) ариза берувчи ёки унинг оила аъзоларида ўз номига расмийлаштирилган ёки бош ишончнома асосида фойдаланилаётган:

▫️ишлаб чиқарилган муддати 7 йилдан ошмаган, техник ҳолати соз бўлган автотранспорт воситаси мавжуд бўлганда;

▫️жами икки ва ундан ортиқ, техник ҳолати соз бўлган автотранспорт воситалари мавжуд бўлганда;

г) ариза берувчи ва унинг оила аъзоларининг тижорат банкларидаги депозит ҳисобварақларида ариза берган ойда меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг беш баравари (3 736 500 сўм) ва ундан ортиқ миқдорда маблағлари мавжуд бўлганда;

е) Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, ИИВ, ФВВ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, ДХХ, Давлат божхона қўмитаси, Мудофаа саноати давлат қўмитаси ҳамда уларнинг тизимидаги ташкилотларнинг хизматчилари ва ходимлари ёки уларнинг оила аъзолари (турмуш ўртоғи ва болалари) томонидан аризалар тақдим этилганда;

ж) белгиланган тартибга риоя қилмаган ҳолда такрорий ариза тақдим этилганда.

з) оилада меҳнат органлари томонидан тайинланган ишсизлик нафақасини олаётган аъзолари мавжуд бўлганда;

и) оилада охирги 12 ой давомида иш қидираётган аъзоси меҳнат органларининг мақбул келадиган ишга доир таклифларини мунтазам равишда (икки ва ундан ортиқ маротаба) рад этганда.

Асос: Кам таъминланган оилаларни «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали аниқлаш ҳамда уларга ижтимоий нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида НИЗОМ

Кўпроқ билиш учун обуна бўлинг
@rakhmonovvvvvvvv 👈🏻

Найдено 224 поста