Телеграм канал '"Қора Мерган"'

"Қора Мерган"


7'020 подписчиков
1'772 просмотров на пост

Қора Дунёнинг Қора хабарлари Қора ракурсда

Детальная рекламная статистика будет доступна после прохождения простой процедуры регистрации


Что это дает?
  • Детальная аналитика 206'861 каналов
  • Доступ к 79'638'741 рекламных постов
  • Поиск по 305'917'610 постам
  • Отдача с каждой купленной рекламы
  • Графики динамики изменения показателей канала
  • Где и как размещался канал
  • Детальная статистика по подпискам и отпискам
Telemetr.me

Telemetr.me Подписаться

Аналитика телеграм-каналов - обновления инструмента, новости рынка.

Найдено 596 постов

Порага сотилган янги линиялар Наъмунали массивдан аввал бўлгани учун газ Наъмунали шаҳарчага етиб келмай қолган.

Аслида махаллий амалдорлар истаса муамони ечими қийин эмас.
Метан заправка ўзига, 2 та қишлоққа марказий қувирдан янги қувир тортади бўлди.

Лекин бизи амалдорларга масалани осон ечими керак эмас. Халқ қийналиши керак кўчага чиқиши керак.
Изображение
Хокимят вакили (қора кийимда) намоишчилар олдига Газчиларни вакилини олиб келиб вазиятни тушунтирябди. Қишлоқларга ва метанга 2 км узоқликдан алоҳида қувир тортинглар! Узинглар Илғорникидан деб.

Бизга келган хабарларга кўра Газчилар вакили шу сухбатдан сўнг Мен уза олмайман ноқонуний қувирларни деб қочиб кетган. 😂 Ха порани еб олгандан кейин қандай узсин? Афтидан вилоят хокими ҳам Газчилардан тили қисиқ шекили...
Видео/гифка, 336 сек,
"Илғор" МФЙ наъмунали шаҳарча ахолиси Фарғона вилояти хокимлиги ёнида ўз манфаатларини Порахўр газчилардан химоя қилишни талаб қилиб норозилик намоиши уйштиришибди!


Намоишчилар ёнига чиққан Фарғона вилояти хокими вакили Газчиларга ноқонуний Наъмунали уйларга уланган 3 та объектни узишни буюрябди!

Лекин порани еб олган Газчилар хокимят буюруғини ҳамон бажармабди!

Жудда қизиқ 😂 афтидан Порани олган Газчилар Баҳоргача вақт чўзиб буюруқни бажармай туришса керак! Осон эмасда порани хазм қилиш!

Порахўр Газчиларни бошлиғини деб бутун бошли Наъмунали шаҳарча газсиз ўтирибди экан. Камига шаҳарча ахолиси уйнини электор билан исситишга ўтгани оқибатида электор тизимида ҳам авариялар бўлябди экан.

13 минг доллар порани деб бутун бошли шаҳарчани газсиз қолдириш мумкунми? Нахот янги вилоят хокими Газчиларга ўз буюруғини ўтказа олмаса? Алоҳида қувир тортира олмаса?
Юқоридаги холат бўйича интернетда жудда қизиқ маълумотларни топтим.

Демак маълумотлар билан бўлишаман! Наъмуналик уйга уйни сотиб олган одамлар пулига тортиб келинган газ қувирига Фарғоналик кичик Олигарх уланиб олган, ҳа майли у бир одам билан газ йўқ бўлиб кетмас. Лекин "Фарғона худуд газ таъминоти" деган порахўр ташкилот 2 та қишлоқ ахолисидан 72 миллион сўм ва 6 минг АҚШ доллари миқдорида пора эвазига Наъмуналик уйларни газ қувирига қишлоқларни улаб берган. Бу ҳам етмагандек худуддаги Метан заправкасини ҳам Газчилар Наъмунали шаҳарча қувирига улаб берган. Албатда бу ҳам рахмат эвазига эмас пора учун бўлгани аниқ!

Хозирги кунда табий газга бўлган талаб катталиги бу неъмат эвазига кўпчилик пора беришга ҳам тайёр экани хеч кимга сир эмас!

Бозордаги холатдан унимли фойдаланган Фарғона худуд газ таъминоти катта пора эвазига газ қувирини истаганича лойихасиз ишлатмоқда!

Энг қизиғи Фарғона вилояти Хокимлиги Газчиларга Наъмуналик уйларнинг газ қувирига ноқонуний уланган 2 та қишлоқ ва Метан заправкасини тармоқдан узишни, Хар 3 та объектга газ тақсимлаш станциясидан алохида қувир тортишни буюрмоқда.

Лекин катта порани еб олган Газчилар Наъмуналик уйларни қувиридан 3 та объектни узмаябди!

Афтидан Фарғона вилоятининг янги Хокими Ғаниевдан қолган меросни эплай олмаябди.


Ўзбекистонда ахолига газ етмаслигини асосий сабаблардан бири Газ сохасини юқори даражада порахўрлашганидур.


Жуда қизиқ бу қаршиликда Фарғона вилоят хокимлиги ютиб чиқармикин ёки Порхўр газчилар?
Намунали уйнинг намунасиз акси

«Ассалому алайкум, Фарғона тумани «Илғор» МФЙдан мурожаат қиляпман.

Биз намунали уйларни не-не умидлар билан ҳавас қилиб, ҳалол ишлаб пул тўплаб олган эдик. Мана уйга кўчиб ўтганимизга 4 йил бўлди ҳамки, муаммоларнинг кети узилмай қолди.

Айни пайтда энг асосий муаммоларимиздан бири бу газ. Қўлимда 3 ойлик чақалоғим бор. Уйлар совуқ. Коттежларга келган газ линиядан бошқа томонларга улаб ташлашган. Натижада, бизга газ етиб келмай қолди. Илтимос, мурожаатимизни масъулларга етказинглар. Додимизни ким эшитади?»
Изображение
Бу бузиб ташланган уй Эрон президенти девонида ишловчи амалдорни уйи. У Ферузкух шаҳрида рухсатсиз уй қурган. Суд уйни ноқонуний деб топди. Президент девонида ишлайдиган ходим судга босим ўтказди. Судя ўз қарорини ўзгартирди. Фақат аввалги қарор бекор қилинмади балки уй белгиланган муддатдан аввал тезроқ мажбуран бузиб ташланди. Судя қонун олдида ҳамма тенг эканини амалдорга эслатди.


Энди тасавур қилинг Ўзбекистонда президент девони ходимини уйини судя бузса нима бўларди?

😂 судяни башараси бузиларди, ишдан кетарди, ўзини уйи бузиларди, охири судяни кайифяти ҳам бузиларди...

Адолат бу қонун олдида ҳаммани тенглиги ва жазони муқарарлиги. Бойми камбағалми амалдорми ишсизми ҳамма тенг кўрилиши керак!
Изображение
Ўзбекистон Халқи электр ва газ йўқлигидан норози бўлаётган бир пайтда Энергетика вазирлиги Афғонистонга электр энергияси етказиб беришни кўпайтирди

Ўзбекистон Афғонистонга экспорт қилаётган электр энергияси ҳажми 400 мегаваттга етказилди. Бу ҳақда “Tolonews” Da Afghanistan Breshna Sherkat (DABS) га таяниб хабар берди.


Энергетика вазири Султонов Алишер! Миллий манфаатдан пул устунми? Ўзбекистон халқи ўлиб кетсинми?

Умуман хукуматимиз вазирлик ва бошқа ташкилотларни ишини назорат қила олмаябди шекили. Қандай қилиб ўзимизга етмаятган электор Афғонга сотилябди???

Президент қаёқа қараябди?
Изображение
Туркия сериалини севадиган, Турк эркакларини севадиган аёлларга

Суратдаги аёлнинг исми Мелек Ипек. Унинг турмуш ўртоғи мутасил уни калтаклаб, дўппослаб келган. Сўнги "бокс" дан сўнг турмуш ўртоғи Мелакни иссиқлик трубасига боғлаб, ов милтиғи билан ўқ узган. Ўқ тегмагандан сўнг Мелакнинг эри ишга кетган.

Кунда тахқирланиш, хўрланиш жонига теккан Мелак эрини ташлаб кетган ов милтиғи билан ишдан қайтганда кутиб олди. Мелак эридан кўра мохир овчи экан биринч ўқ билан золим эрини отиб ўлдирди.

Туркияда хар куни эркаклар зулмидан 1 та аёл ўлади. Бу қотилликлар одатда аёлни эри, собиқ эри, хуштори, собиқ хуштори, севгиси рад этилган эркаклар томонидан амалга оширилади.

Куни кеча бир Ўзбекистонлик аёл ўзини кўп қавватлик бинодан ташлаб ўлдирди. Унда ҳам золим Турк эркагини қўли бор.

Мухтарам аёллар! Сизлар кинода кўраётган Туркия эркаклари тўқима кино! Ишонманглар! Катта пул тўлаб Турк актиёрлари билан суратга тушманг!

Энг зўри Ўзбекистон эркаклари! Унитманг! 😁

Туркиянинг ҳамма киноси эртак...
Изображение
Абдукарим Мирзаев озодликка чиқарилди

Декабр ойида Туркия полицияси томонидан шубҳали шахслар билан телефон орқали мулоқотда бўлишда гумонланиб қўлга олинган журналист Абдукарим Мирзаевга нисбатан илгари сурилган гумонлар тасдиқланмади.


Туркия Хавфсизлик Хизмати ўз мақсадлари йўлида Ўзбекистон фуқароларини хамкорликка мажбурламоқда!

P.S Бу айблов журналистка бекорга қўйилиб бекорга олиб ташланмади.

Хулоса ўзингиздан...
Изображение
Йўлдан йўлни фарқи бор!

Бизнинг отти калассидек солиқ солинаётган, бу солиқ пулларини 99.99% ўғирлаб йўлга сарфланмаётган йўл билан қиёсланг!

Бизда йўл бизнеси эскитдан порахўрлаштирилган!

Агар ҳамма солиқ йўлларга тўғри сарфланганда эди бизда ҳам йўлларни холати шундай бўлар эди.
Видео/гифка, 30 сек,
Жуда қизиқ! Махсулотига талаб катта бўлган бир неча йиллардан бери яхши ишлаб келган фирма ИНВЕСТОР қўлига ўтгач қарзга кириб банкрот бўлди!

Нега? 54% Давлат улуши бўлган корхона банкрот қилинди! Мақсад заводни арзон бахода 100% ўзиники қилиб олиш!!!

Инвестор ким? Албатда бирон офшор мамлакатда хисобига 2 та банан қўйиб ташкилланган подделка фирма!

Ишчиларни 24-30 йил ишлаб пенсияга чиқай деганда кўчада қолишини кимга қизиқ? Инвесторгами?

Аслида ундай одамлар инвестор деб аталмайди улар 90 чи йилларда рекетчилар хозир рейдорчилар деб аталади. Улар турли йўллар билан яхши фойда келтирадиган корхоналарни босиб олишади!

Ўзбекистонда Миллий Хавфсизликни, Халқ манфаатини химоя қиладиган ташкилот, амалдор қолдими? Қачонгача биз Халқ бойлигини нокас ўғри олигарх бойларга бериб қўямиз?


Юқоридаги схема бўйича 2 та шакар завод ухлатилди, шакарни нархи осмонда! Миллий Хавфсизликни химоя қиламизми йўқми?Биз давлатми ёки Африкани бир четидаги қолоқ банан республиками?Ким ташқаридан келиб нима истаса қилаверадиган
Видео/гифка, 346 сек,
Кутилгандек энди сув билан муамо бошланди

Янгийўл шаҳар ҳудудидан ўтувчи ичимлик суви қувурида носозликлар юзага келди. Бу ҳақда «Тошкент сув таъминоти» МЧЖ ахборот хизмати хабарига кўра носозликларни бартараф этиш мақсадида 2021 йил 12 январь куни соат 06:00дан 20:00га қадар «Гулбаҳор» ҳамда «Ниёзбош» сув иншоотларида насос агрегати тўхтатилади.
Янгийўл шаҳар Фаровон, Файзли, Олтинобод, Туркистон, Мустақиллик, Мевазор, Рамадон, Сабо, Наврўз, Ишчилар шаҳарчаси, Олмос, Мезон, Янгибоғ, Бахт МФЙлари ҳудудларида ичимлик суви босими пастлиги ва узилишлар, Янгийўл тумани Фаровон, Гулистон, Намуна, Бинокор, Гулбоғ, Маданият, Пахта, Ниёзбош, Ўзбекистон, Қирсадоқ МФЙлари ҳудудларида ичимлик суви таъминотида узилишлар юзага келади.
Ушбу носозликлар Янгийўл шаҳар бўлими масъул ходимлари томонидан бартараф этилганидан сўнг ичимлик суви таъминоти бир меъёрда узатилади, дейилади маълумотда.

Газ свет энди ёнига сув ҳам қўшилди!

Яхшиям хавони бизи вазирлар ва хукумат етказиб бермайди. Бўлмаса хаво билан таъминлашда ҳам узилишлар, нархни бирнеча бараварга оширишлар, тоза хавони қариндошларга порага сотиш кузатиларди.
Коментерясиз! Кўринглар! Халқ тўйди ўғри каззоб порахўр хокимлардан! Вазирлардан!

Нахот хеч бири қамалмаса? Қамалиш тугул ишдан олинмаса?

Адолот қаерда? Адолатсизликни чегараси борми?

Халқ кимдан адолат кутсин?
Видео/гифка, 162 сек,
Ура!!!! Урааа!!! Ураааа!!! Нахотки?

Биз бундайларни 15 суткага эмас 2-3 йилга қамаб юборсаларинг ҳам розимиз!

Каласи йўқ эшак жамиятдаги бошқа одамлар учун хавфли!

Бундай иллатни томири билан! Ўсмасдан туриб қуритиб юбориш керак!

Иш охиригача оборилса бўлгани! Алламбалажонов ва АҚШ сўз эркинлиги деб аралашмаса бўлди!

Қамалсин! Қамалсин! Эээ қамалсин! Ота онаси билан тв га олиб чиқиб шарманда қилинсин! Токи бошқа мол фаросатларга дарс бўлсин!!!

P.S Кимнидур қонун бузгани учун бошқаларни менсимагани учун жазолаябмиз! Нахотки?! Қуруқ Кечирим сўраш билан қутиладиган кунлар тугадими?

Тик токерлардан кейин навбат порахўрларга ҳам келар!
Видео/гифка, 53 сек,
Нахт икки кун сувсиз қолган Қарши!

Мўғиллар босқинида шаҳар қамал қилинганда Қарши шундай оғир кунга тушган бўлса керак! 2 кун сувсиз яшаш осонми? Айниқса кўп қаватли уйларда!

Ўртоқ вазирлар! Холатни тасавур қилиш учун сиз тошкентда яшаётган шоҳона уйизда 2 кунга эмас! 2 соатга атига 2 соатга сувни беркитиб қўйинг! Шунда тушиниб етасиз халқни холатини!

Унитаздан "нози неъматлар" ташиб чиқса керак а? Хидини айтмайсизми?

Овқат пиширгани сув йўқ! Хатто тахоратга ҳам йўқ сув!
Ёш болангиз бўлса памперсдан кейин ювинтиргани сув йўқ!


Энди шундай экстримал фавқулотда холатда 2 кун яшашни тасвур қилинг!

Яна олдига газ чироқ ўчишини қўшинг!

Ишдан келиб ечиниб хотиржам ухлай олмасангиз! Тв кўриб дам олиш ўрнига печкага ўт қўясиз!

Ўртоқ амалдорлар! Ўғри порахўрлар! Сизлар еб юборган пуллар пора олиб қилган жиноятларингдан халқ жабр кўрябди!

Қиёматда албатда жавобини берасизлар!

Ўзбекистонда 2020 йил қиши оддий Халқ учун шундай оғир ўтдики тириклар ўликларга хавас қилди!

Бечора Халқ нима қилсин?
Изображение
Биз бу йўллар учун хар литир қуйган бензенимиздан, хар бир қуйган кубометр газимиздан, хар бита сотиб олган машинамиздан солиқ тўлаймиз! Лекин йўлни ахволи шундай холатдаки бундан дала текис! Бу йўлни йўл деб бўлмайди!

Бирон вазирни, хокимни ўйига қатнайдиган йўл бундай холатда бўлмаса керак а? Фақат оддий халқ қатнайдиган йўллар шу холатда!

Узоқа қатнайдиган шафёрларни хаёти осон эмас, уларни нони темирдан, осон эмас кира қилиб оила боқиш! Лекин бизи ўғри амалдорлар қийин хаётни баттар оғирлаштирмоқда!

Бу йўлларни пули ажиратилгани аниқ фақат амалдорлар вазирлар бу пулларга трейлблайзеру тошкент ситийдан уй сотиб олишган!

Чунки уларни жазолайдиган одам йўқда!
Видео/гифка, 93 сек,
Депутатча Дониёр Ғаниев Энергетика вазири Алишер Султоновни истефога чиқишини таклиф қилди.

Аслида Алишер Султоновни амалга келишида Арипов ва Мирзиёев таклифи ва шу таклифни Дониёржон сафида бўлган депутатларимиз бир овоздан мақуллагани асос бўлган!

Дониёржон бизга яхши ва ёмон милиционер ролини ўйнашни кераги йўқ!

Хар бита қарорда сизи ва сиз билан бирга отти каласидек ойлик олиб Тошкентда шоҳона шароитда яшаётган депутатларни қўли бор!

Яна бир масала Дониёржон сизи депутат бўлиб сайланишизга сабаб бўлган амакингиз Шуҳратжон Ғаниев ҳам истефо берсалар яхши бўларди!

Умуман бизга депутатларни нима кераги бор?

Мени фикримча уларга фақат ортиқча пул сарфланябди холос!

Сувни нархини ошириш борми бошқа халқ манфаатига қарши қарор борми депутатларимиз тортишмасдан бир овоздан мақуллайди.

Улар бор йўқ бизга наф бўлмаса! Уларга нима кераги бор шунча пул тўлаб ушлаб туришни?
Изображение
Кеча харомхўр вазирлар бошчилигидаги Халқ рисқига тушган каналар, ўғирлар еб кетган кредит пулларни қайтариш Халқ бўйнига тушди!


Сув тизимини янгилаш учун олиб еб юборилган кредит пулларни қайтариш учун сув нархи Халқ учун 4 карра оширилди!

Ҳаммага янги нархлар муборак бўлсин!!!

Найдено 596 постов