Телеграм канал 'Бухоро Перинатал Маркази'

Бухоро Перинатал Маркази


247 подписчиков
0 просмотров на пост

🏥 Перинатал - хомиладор, туғруқда, туққан аёллар ва хасталик билан туғилган чақалоқларга малакали тиббий хизмат кўрсатиш маркази.

Соғлигингизни малакали мутахассисларга ишонинг!

📍 Манзил: Бухоро, Намозгоҳ кўчаси 102/1 уй.
☎️ +99865 221-31-44

Детальная рекламная статистика будет доступна после прохождения простой процедуры регистрации


Что это дает?
  • Детальная аналитика 208'036 каналов
  • Доступ к 80'317'593 рекламных постов
  • Поиск по 308'807'793 постам
  • Отдача с каждой купленной рекламы
  • Графики динамики изменения показателей канала
  • Где и как размещался канал
  • Детальная статистика по подпискам и отпискам
Telemetr.me

Telemetr.me Подписаться

Аналитика телеграм-каналов - обновления инструмента, новости рынка.

Найдено 9 постов

Она ва боланинг ҳаёти тўғри танланган туғруқхона ва шифокорларга боғлиқдир.

Чунки, ҳар қандай соғлом ҳомиладорлик даври ва хафсиз туғруқдан сўнг ҳам кутилмаган асоратлар юзага келиши мумкин:

🔸 Йўлдош касалликлар туфайли онанинг оғир аҳволга тушиб қолиши
🔸 Чақалоқнинг нафас йўлларида муаммолар пайдо бўлиши
🔸 Аёлда инфекцион кассалликлар сабабли она ва чақалоқ хаёти хавф остида қолиши


🏥 Бухоро Вилоят Перинатал Маркази керакли дори-дармонлар, тиббий аппаратлар ва бошқа асбоб-ускуналар билан таъминланган. Энг муҳими она ва бола малакали шифоркорлар назорати остида бўлишади.

Яқинларингизни ишончли қўлларга топширинг!

Чат: @perinatal_chat
Канал: @perinatal_uz

☎️ Мурожаат учун телефон:
+99865 221-31-44
Манзил: Бухоро шаҳри, Намозгоҳ кўчаси 102/1 уй.
🤱🏻 Яқинларингиз ҳаётини профессионалларга ишонинг!

👩🏻‍⚕️ Туғруқ жараёнида қандай хавфли вазиятлар вужудга келиши мумкин?
🏥 Туғруқхона танловида нималарга эътибор бериш лозим?
🩺 Хавфли вазиятларда шифокорлар қандай ёрдам кўрсатишади?

Ушбу саволларга жавоб олиш орқали сиз қаерда фарзандингизни дунёга келтиришни исташингизни ҳал қилинг!
👇👇👇
https://t.me/perinatal_uz/14
Изображение
Ҳомиладорлик даврида нохуш ҳолатларга олиб келувчи омиллардан хабардормисиз?

💊 Шифокорлар маслаҳатисиз дори қабул қилманг!
Ҳомиладорлик даврида аёлларга турли хил дори-дармон, гиёҳлар ва витаминларни қабул қилиш тавсия этилмайди. Улар чақалоққа нотўғри таъсир этиши, ҳатто илк уч ой давомида боланинг тушишига олиб келиши мумкин.

🍏Овқатланиш рационингизга эътиборли бўлинг! Ҳомиладорлик мобайнида бактериялар мавжуд бўлган хом гўшт маҳсулотлари, тухум, пастеризация килинмаган сут қабул қилиш маслаҳат берилмайди.

☕️ Алкоголь ва кофедан воз кечинг! Бола организми кофеин ва алкоголни қабул қилмайди. Бу ичимликлар болада патологик касалликларнинг ривожланишига олиб келиши мумкин.

🔬Рентген нурларидан сақланинг! Рентген нурлари боланинг асаб тизимига таъсир этади.

🧘‍♀️Оғир спорт билан шуғулланманг! Шифоркорлар аёлларга спорт билан шуғулланишни тавсия этишади. Бироқ, барча спорт турлари ҳам ҳомиладор аёлларга тўғри келмайди. Йога, сузиш ва ҳомиладорлар учун махсус машқлар болага зарар етқазмайди.

🏥 Ҳомиладорлик даврида қандай витамин ва дориларни қабул қилиш, шунингдек рентгендан фойдаланиш ва бирор бир спорт тури билан шуғилланишдан олдин Бухоро Вилоят Перинатал Маркази шифокорлари билан маслаҳатлашинг.

Чат: @perinatal_chat
Канал: @perinatal_uz

☎️ Мурожаат учун телефон:
+99865 221-31-44
Манзил: Бухоро шаҳри, Намозгоҳ кўчаси 102/1 уй.
Ҳомиладорлик давридаги нохуш омиллар билан танишмисиз?

👶🏻 Ҳомиладорлик давридаги қандай омиллар бола соғлигига салбий таъсир этиши мумкин?
🦠 Бактерия ва вирусларни юқтириб олмаслик учун аёл нималар қилиши лозим?
💊 Қандай сабабларга кўра ҳомила тушади?

Сизни қизиқтирувчи барча саволларга жавобни қуйидаги мақола орқали олинг:
👇👇
https://t.me/perinatal_uz/12
Изображение
Туғруқдан сўнг 90% аёлларда тушкунлик ҳолатлари, 15% аёлларда эса депрессия кузатилади.

🤱🏻 Ҳомиладорлик жараёнида плацента орқали прогестерон гормони ишлаб чиқарилади. Ушбу гормон туфайли аёлларнинг кайфияти тез-тез ўзгариб туради. Туғруқдан сўнг 3-4 ой мобайнида прогестерон гормони даражаси аста-секин камайиб боради. Одатда бу муддат давомида аёл жиззаки, жаҳлдор ва ҳиссиётларга берилувчан бўлиб қолади.

Бироқ, баъзи аёлларда тушкунлик ҳолати қуйидаги сабабларга кўра депрессия даражасигача ўсиши мумкин:
🔸сурункали чарчоқ
🔸оиладаги нохуш иқлим
🔸шахсий омиллар

🏥 Бухоро вилоят перинатал марказидаги психологик хизматлар орқали аёллар зарур руҳий кўмакни олишади. Психолог аёлларга фарзанд парваришидаги қийинчиликларни енгишга, оиладаги муаммоларни ечишга ва оналик жараёнидан баҳра олишга ёрдам беради.

Бухоро вилоят перинатал маркази психологлари билан туғруқдан кейинги депрессиядан халос бўлинг!


☎️ Мурожаат учун телефон:
+99865 221-31-44
Манзил: Бухоро шаҳри, Намозгоҳ кўчаси 102/1 уй.
😣 Ўзингизда туғруқдан кейинги депрессия аломатларини кузатмоқдамисиз?

🤱🏻Қадрли, ҳомиладор ва туғруқни бошдан кечирган аёллар агар сиз ўзингизда:

🔸 Асабийлик ва жиззакилик
🔸 Кайфиятнинг кескин ўзгариб туриши
🔸 Тушкунлик ҳолатлари
🔸 Ўзига бўлган ишончнинг пасайиб кетиши кабиларни кузатаётган бўлсангиз қуйидаги мақолани ўқинг.

👉https://t.me/perinatal_uz/10
Изображение
Бир йилда туғруқлар сони 38 000 тага етса, бир кунда бу кўрсатгич 92-94 ни ташкил этади. Перинатал марказида бир кунлик тугруклар 20-25 тани ташкил килаяпти.

👩🏻‍💼Бухоро Перинатал Марказининг асосий вазифаси ҳомиладор, туғруқдаги ва туққан аёлларга малакали стационар ва амбулатор тиббий хизмат кўрсатишдир.

🔬Бунинг учун Перинатал Маркази 230 дан ортиқ замонавий тиббий аппаратлар билан таъминланган.

👶🏻 Вақтидан олдин ёки камчилик билан туғилган чақалоқлар парвариши учун “СИПАП” сунъий нафас бериш аппарати, "Драгер" инкубатори ва кислород концетрати "Neumolite" каби тиббий ускуналар мавжуд.

🤰🏻Гинеколог текширувлар ва туғруқ жараёнида ультратовуш, кольпоскоп ва ваакумный аспиратор каби махсус тиббий ускуналар қўлланилади.

Бухоро Перинатал Маркази учун она ва бола соғлиги энг асосий омилдир!

Чат: @perinatal_chat
Канал: @perinatal_uz

☎️ Мурожаат учун телефон:
+99865 221-31-44
Манзил: Бухоро шаҳри, Намозгоҳ кўчаси 102/1 уй.
🤨 Туғруқ жараёни сизни ҳавотирга солаяптими?

Малакали шифокорларнинг:

🩺Табиий туғруқ жараёнини тиббий аппаратлар билан енгиллаштириш мумкинми?
🔬Муддатидан олдин туғилган болалар қандай парвариш қилинади?
💉Нуқсонли чақалоқларга қандай муолажалар қўлланилади?

ушбу саволларга жавобини қуйидаги мақола орқали ўқинг.

https://t.me/perinatal_uz/8
Изображение

Найдено 9 постов