Каталог каналов Новое Каналы в закладках Мои каналы Поиск постов
Инструменты
Мониторинг Новое Детальная статистика Анализ аудитории Telegraph-статьи Бот аналитики
Полезная информация
Инструкция Telemetr Документация к API Чат Telemetr
Полезные сервисы
Защита от накрутки Создать своего бота Продать/Купить канал Монетизация

Прикрепить Телеграм-аккаунт Прикрепить Телеграм-аккаунт

Телеграм канал «DOLZARB TV | Расмий хабарлар»

DOLZARB TV | Расмий хабарлар
3.3K
9.9K
51
10
462
🇺🇿⚡Ўзбекистон ва бутун Дунёдаги энг Долзарб ва Тезкор Exclusive Воқеа Ҳодисаларни Сизларга Биринчилардан бўлиб етказиб берамиз

❗Тезкор Хабарлар бўлса бизга юборинг каналга жойлаймиз👇
Подписчики
Всего
458
Сегодня
-1
Просмотров на пост
Всего
92
ER
Общий
19.3%
Суточный
18.8%
Динамика публикаций
Telemetr - сервис глубокой аналитики
телеграм-каналов
Получите подробную информацию о каждом канале
Отберите самые эффективные каналы для
рекламных размещений, по приросту подписчиков,
ER, количеству просмотров на пост и другим метрикам
Анализируйте рекламные посты
и креативы
Узнайте какие посты лучше сработали,
а какие хуже, даже если их давно удалили
Оценивайте эффективность тематики и контента
Узнайте, какую тематику лучше не рекламировать
на канале, а какая зайдет на ура
Попробовать бесплатно
Показано 7 из 3252 постов
Смотреть все посты
Пост от 13.09.2025 01:36
18
0
2
☀️Ассалому алайкум! Шанба тонги муборак бўлсин! ✨Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият тарк этмасин! ✨Ҳамиша Аллоҳ паноҳида бўлинг қадрдоним!
Видео/гифка
Пост от 12.09.2025 11:19
53
0
0
Наманганда сифат сертификати бўлмаган дорилар аниқланди Oмбордан тегишли ҳужжатлари йўқ 963 минг 15 дона, 1 миллиард 273 миллион 300 минг сўмни ташкил этган дори воситалари ашёвий далил сифатида олиниб, вақтинча сақлаш учун “Наманган дори дармон” акциядорлик жамияти махсус омборхонасига топширилган.
Изображение
Пост от 12.09.2025 01:34
202
0
13
☀️ Aссалому алайкум.  Жума тонги муборак бўлсин 😊👍 Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин! Бошланган ЖУМА куни барчамизга хайрли ва баракали бўлсин.🤲
Видео/гифка
Пост от 11.09.2025 22:51
101
0
1
#Жума_муборак 🌙Куз фаслининг иккинчи Жума айёми муборак бўлсин, ҚАДРДОНИМ 😊 🌙 Энг яқин инсонларни кириб келган Жума куни билан муборакбод этинг 🫂ЯҚИНЛАРНИ БИРИНЧИЛАРДАН БЎЛИБ ТАБРИКЛАНГ.
Видео/гифка
Пост от 11.09.2025 16:19
60
0
0
🚨Халқаро терроризмга алоқадор жиноятчи жавобгарликка тортилди 📍 Хоразм вилояти Урганч шаҳрида яшовчи А.М. меҳнат мигранти сифатида Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида бўлган вақтда, Ўзбекистонда таъқиқланган “Содиқ Самарқандий”, “Абдулла Зуфар” каби шахсларнинг маърузаларини эшитиб, диний экстремистик ғояларга мойил бўлади. 📲 У “Telegram” мессенжерида араб ёзувида номланган ёпиқ гуруҳда виртуал жамоат тузиб, Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан тақиқланган “Ислом давлати Хуросон вилояти” халқаро террористик ташкилоти материалларини тарқатган. Шунингдек, хориждаги экстремистик оқим вакиллари билан боғланиб, улардан таъқиқланган таълимотларни олган ва келгусида теракт содир қилиб, ўзини портлатишни мақсад қилган. 🔻 ДХХ ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар давомида А.М.нинг жиноий ҳаракатлари фош этилди. ⚖️ Натижада, жиноят ишлари бўйича Урганч шаҳар суди томонидан у Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг: - 244-2-моддаси 1-қисми (“Диний экстремистик, сепаратистик ёки бошқа тақиқланган ташкилотларда иштирок этиш”), - 155-1-моддаси 1-қисми (“Террорчилик ҳаракатлари ҳақида хабар қилмаслик”) билан айбли деб топилиб, 5 йилу 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилинди. 🛑 Шундай экан, диний экстремизм ва терроризм мудҳиш жиноят эканини, бу йўлга кирган ҳар қандай шахс жавобгарликдан қоча олмаслигини унутманг! ⚡️ Огоҳ бўлинг – сафсатабоз даъватларга ишониб, тақдирингизни барбод қилманг!-
Изображение
Пост от 11.09.2025 15:32
60
0
0
Ёшларнинг рақамли портрети: Президент фармони билан қандай янгиликлар жорий этилмоқда? Статистик маълумотларга кўра, Ўзбекистонда 14-30 ёш оралиғидаги аҳоли сони қарийб 10 миллионни ташкил қилади. Уларнинг ҳар бири – мамлакатнинг келажакдаги имкониятидир. Афсуски, баъзан бу имкониятларнинг маълум қисми эътибордан четда қолиб кетади. Кимдир ишсизликдан қийналиб миграцияга кетади, кимдир таълимдан узилиб қолади, яна кимдир турмуш қийинчиликларидан руҳдан тушади. Бу жараён кўпинча жамият кўзидан пинҳон ўтарди. Чунки аниқ маълумотларга асосланган ҳаққоний картинани билиш мушкул. Ким ишсиз, ким имтиёзга муҳтожу, лекин ололмаяпти, ким эса аксинча, фақат имтиёз билан яшашга ўрганиб олган. Иқтидорли ёшларга барча имкониятлар етиб боряптими, ҳуқуқбузарликка мойиллиги бор ёшларни вақтида аниқлаб, бу йўлдан қайтаришга ҳаракат қилиндими – бу каби саволларга асослантирилган аниқ жавобларни фақат рақамлар ва аниқ маълумотлар орқали олиш мумкин. “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизими самарадорлигини оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони айнан шу саволларнинг жавобини топишга қаратилган механизмларни аниқ белгилаб бермоқда. Фармондаги энг катта янгиликлардан бири – “Ёшлар ягона электрон платформаси”нинг ташкил этилиши. Бу ташаббус орқали давлат биринчи бор 30 ёшгача бўлган ҳар бир ёшнинг ҳаётини тўлиқ “рақамли портрет”да кўриш имкониятига эга бўлади. Бу тарихий қадам. Чунки аввал ёшлар ҳақида гап кетганда, “умумий тасаввур”лар билан чекланиларди. Энди эса, уларнинг ҳар бир орзуси ва муаммоси факт ва рақамларда намоён бўлади. Ёшларни сарсон қилмайдиган тизим Президентнинг ёшлар билан мулоқотида айтилган гаплар ушбу Фармонда ўзининг ҳуқуқий ечимини топди. 2025 йил 30 июнь куни Президентнинг ёшлар билан мулоқоти бутун мамлакатда катта резонанс уйғотди. Чунки биринчи марта давлат раҳбари ёшларнинг муаммосини идоралар ўртасида айлантирмасдан, маҳалла даражасида ҳал қилиш зарурлигини очиқ айтди. Янги фармон мана шу мулоқотнинг ҳуқуқий ифодасига айланди. Энди мактаб директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари, синф раҳбари, психолог, маҳалла раиси ва ёшлар етакчиси — бир занжирда ишлайди. Масалан, дарс қолдирган ўқувчи ёки битирувчи синфдаги қизиқишлари номаълум йигит энди “йўқолиб кетмайди”. Унинг рўйхати тузилади, қизиқиши қайд этилади, ва ёшлар етакчиси унинг йўлини топиши учун масъул бўлади. Ҳоким ёрдамчилари эса ўқувчиларнинг касбга қизиқишини амалий ҳаёт билан уйғунлаштириб, уларни маҳалладаёқ корхоналарга йўналтиради. Бир сўз билан айтганда, ёшнинг орзуси қоғозда эмас, ҳаётда қўллаб-қувватланади. Бу тизимнинг аҳамияти шунда: аввал ёшларнинг муаммоси “мактабнинг иши”, “оила муаммоси”, “давлатнинг вазифаси” деган баҳоналарда йўқолиб кетарди. Энди эса, ёшлар эътибор марказида турибди. Уларнинг муаммоси маҳалла учун ҳам, давлат учун ҳам умумий масъулиятга айланмоқда. Савол туғилади: агар маҳалладан бошланган бу тизим ҳақиқатан ишласа, жамиятнинг маънавий муҳити ўзгармайдими? Ёшлар паноҳ топса, уларнинг орқасидан бутун жамият ҳам тетиклашмайдими? Албатта, шундай бўлади. Ёшлар етакчилари энди аниқ вазифаларни бажаради Ўзбекистонда 9 мингдан зиёд маҳалла бор. Улар орасида “ёшлар етакчиси” деган лавозим ҳам мавжуд. Лекин айтайлик, ўтган йилларда бу лавозим кўпинча қоғозда қолди. Етакчи асосий вақтини ҳисобот тайёрлаш ва йиғилишларда ўтказарди. Фармон билан ёшлар етакчиларининг қайси вазифалар билан шуғулланишию, уларни қандай ишларга жалб қилиш мумкин эмаслиги аниқ белгилаб берилди. Энди ёшлар етакчилари ҳар бир ёш билан шахсий иш олиб боради. Масалан, ишсиз қолган битирувчи, дарс қолдирган ўқувчи ёки спортга қизиққан, аммо шароит топа олмаган бола – барчаси билан аниқ маълумотлар асосида ишлайди. Етакчининг фаолияти самарадорлиги ҳам рақамли платформада баҳоланиб боради. Шу орқали ёшлар етакчисининг маҳаллада ёшлар тақдири учун масъулияти янада оширилмоқда. Бу жамиятнинг энг қуйи бўғинидаги катта бурилишдир.
Изображение
Пост от 11.09.2025 12:36
65
0
4
📣 ДИҚҚАТ ҚИДИРУВ! Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Чилонзор тумани Ички ишлар бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 210-моддаси 2-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралардан яшириниб юрган, 28.01.1975 йилда Тошкент вилоятида туғилган Халходжаев Мухаммадшакир Турарович ҚИДИРИЛМОҚДА! Ҳурматли фуқаролар! Сиз ушбу шахс ҳақида бирор-бир маълумотга эга бўлсангиз, зудлик билан (71) 206-85-84, (90) 960-70-80 ёки «102» телефон рақамлари орқали хабар беришингиз сўралади. Маълумот берган фуқаронинг шахси сир сақланиши кафолатланади.
Видео/гифка
Смотреть все посты