🌿 Aссалому алайкум. Бугун 19-июль Шанба тонги муборак бўлсин.
Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин🤲
🌸 Ҳар бир нафас – инъом, ҳар бир кун – имконият!
🌸 Бугунги кун шукр ва зикрга бой, файзли ва баракали бўлсин!
🌸 Бошланган янги кун, барчамизга саодат ва омад олиб келсин!
Барча саъй-ҳаракатлардан асосий мақсад – маҳаллаларда тинч-осойишта ва фаровон ҳаётни таъминлаш, аҳоли ва тадбиркорлар учун қулай муҳит яратиш, одамларга елкадош ва кўмакдош бўлиш.
#Диққат
⚡️2027 ЙИЛДАН БОШЛАБ ПЕНСИЯ ВА ҒАЗНАЧИЛИК ТУМАН БЎЛИМЛАРИ ТУГАТИЛАДИ!
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ–105-сон Фармони эълон қилинди.
☑️ Бунга кўра, 2027 йил 1 январдан бошлаб:
▪️Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси ҳамда Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари тугатилади.
▪️Булар ўрнига ҳар бир туман ва шаҳарда 1-3 нафар ходимдан иборат ихчам сервис офислари ташкил этилади. Бу ишлар фаолиятни рақамлаштириш ҳисобидан амалга оширилади.
☑️ 2026 йил 1 декабрдан бошлаб пенсия тизимида қуйидаги янгиликлар жорий қилинади:
▪️“Менинг пенсиям” онлайн хизмати орқали фуқаролар ўз иш стажи ва ойлик маошига қараб пенсия миқдорини олдиндан билиб олишлари мумкин бўлади;
▪️Пенсия билан боғлиқ барча хизматлар электрон ва интерактив шаклга ўтказилади.
☑️ 2025 йил 1 октябргача:
▪️Мажбурий ижро бюроси — пенсиядан қарз ундиришдан олдин фуқарони олдиндан хабардор қилиш тизимини жорий қилади.