Шуу, бир гапти ойтсам, ўзимди тониганимдан бери Усмонхўжаепдан бошлаб, шу бугунгача, катталардинг келиб кетгани, бир Ботир Тоғаевнинг 2-3 йил ишлаб кетганича чиройли натижа бермаган биздинг Нишонга🤔
"Бул ҳаммаси укуматтинг бугунги кундаги олиб бораётган сиёсати" деган гаплар ойтиш мумкин.
Лекин сиёсатчилар ҳар замон ҳам «жонкуяр» бўлган бизга...
Ўйлайманки, Ботир Тоғаевда яхшигина худай берган, "иштинг кўзини билиш" таланти бор.
Ҳаа, Ташкен яна иштинг белига тевип, обкетди чоққангана жигитти.🙄
Майли қайга борсаям жони соғ бўлсин. Нишондинг ҳалқи мингдан минг рози шул ҳокимдан.
— Қани, бугун ким отаси билан машинанинг олд ўриндиғида мазза қилиб келди?
Бола ҳеч қандай ёмон ниятни сезмай, ишонч билан жавоб беради:
— Мен!
Аммо у бу жавоби билан отасига муаммо туғдириши мумкинлигини ҳали билмайди.
Бу усулни нима деб аташ мумкин? Боланинг самимий ишончидан фойдаланиб, унинг кўзи олдида ўз ота-онасини муаммога дучор қилиш.
Бола уйга қайтиб, гаплари отасига нисбатан чора кўрилишига сабаб бўлганини англаса, нимани ҳис қилади? У ўзининг самимийлигидан афсусланиши, энг муҳими, уни алдагандай туюлган ходимларга бўлган ишончини йўқотиши мумкин.
Қонунга риоя қилишни ўргатиш бошқа, боланинг ишончидан фойдаланиш бошқа.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари болалар онгида қўрқув ва ишончсизлик эмас, қонунга ҳурмат ва адолат туйғусини шакллантириши керак.