Телеграм канал 'Nikah Misr'

Nikah Misr


519 подписчиков
329 просмотров на пост

❤Nikah in Egypt❤
(For all and foreigners)

For Questions: @Nikah_Misrbot

🌊Канал для всех живущих в Египте!

🌊Kanal Misrda yashovchi barcha uchun!

Bizga qo‘shiling!

Ulanish uchun linkni bosing👇
https://t.me/joinchat/PvJerxO7cv1mODg0

Детальная рекламная статистика будет доступна после прохождения простой процедуры регистрации


Что это дает?
  • Детальная аналитика 264'689 каналов
  • Доступ к 120'106'571 рекламных постов
  • Поиск по 475'171'026 постам
  • Отдача с каждой купленной рекламы
  • Графики динамики изменения показателей канала
  • Где и как размещался канал
  • Детальная статистика по подпискам и отпискам
Telemetr.me

Telemetr.me Подписаться

Аналитика телеграм-каналов - обновления инструмента, новости рынка.

Найдено 150 постов

Солиҳа аёл баракадир!

Мен, (кўпинча) "барака" сўзига диққат-эътибор қаратаман. Гоҳида сизга аёлингиз сабабли, барака берилади.

Ҳеч эсимдан чиқармайман. Бир марта дўстимнинг онасини вафоти сабабли, таъзияга боргандим. Марҳуманинг ёшлари саксон ёшда, отасининг ёши тўқсонда экан. Марҳуманинг эри, ақл бовар қилмас даражада йиғлади. (Мен бўлсам) Бироз енгил тортар, дея унга тасалли бермоқчи бўлдим. (Оқсоқол бўлса) Менга шундай деди: "Қасам ичиб айтаман, эллик беш йилдан буён, ундан бирор марта ҳам ғазабланган ҳолда ухламадим!".

Қуръони каримнинг улуғ бир олими билан ҳам кўришганимда,
Менга:
- "Ўттиз саккиз набирам бор. Ўн учтаси табиб", деган эди. Маша Аллоҳ! Асоси никоҳ, баракли завжа! Итоъатли ўғил - қизлар дунёга келтирган. Куёвлари ҳам мўмин кишилар.
Дин гўзалдир. Ҳаёт, дин билан гўзалдир.
(Ҳаётингиз дин билан бўлса) Унда барака, муҳаббат, эъзозлаш ва меҳр - мурувват бор ҳаёт бўлади.

Доктор Муҳаммад Ротиб Набулсий

Дўстларингизга ҳам улаши
нг!

@Nikah_Misr
Изображение
ANKETA #KG 🇰🇬
N#66
Nomzod #Erkak 🧔


1. Ismi: Imron Ali
2. Tug'ilgan yili: 1997
3. Qayerdan: Qirg‘iziston
4. Millati: O‘zbek
5. Yashash joyi: Misr, Qohira
6. Bo'yi, vazni: 177 / 62
7. Turmushdagi holati: Uylanmagan
8. Farzandlari: Yo‘q
9. Kasbi, hunari: Tolib
10. Soqol/ To‘liq chiqmagan
11. Sog‘lig‘i va tashqi ko'rinishi: Sog‘lom
12. Qachondan buyon Misrda: 7 oy
13. Ibodatlariga, qay daraja mahkam: ALLOH QODIR QILGANCHA
14. Qur'ondan qancha yodlagan: Oz
15. Ilm darajasi: O‘rta
16. Qaysi tillarni biladi: Turk, rus, arab
17. Ko‘pxotinlikdagi xohishi: Bor
18. Turmushdan keyin farzand xohlaydimi: Albatta, inshaAlloh
19. O‘zingiz haqingizda qisqacha: -
20. Bo'lajak juftingizga savollaringiz: -
21. Bo'lajak juftingizdagi talab va xohishlaringiz:
Qur‘onni tamomlagan va arab tilini bilsa, yaxshi bo‘lardi. Muhumi ALLOHDAN qo‘rqsa va taqvo qilsa bo‘ldi.

▪︎Yoshi: 16 dan 22 gacha
▪︎Millati: Farqi yoq
▪︎Turmushdagi holati: Farqi yo‘q
▪︎Farzandlari: Yo‘q
Va qo‘shimcha:

Nomzod bo‘yicha qiziqqanlar, @Nikah_Misrbot ga murojaat qilishlari mumkin.

Alloh barchangizga hayrli va barokatli turmush nasib qilsin!

Misrdagi barcha birodarlaringizga ulashing!

Bizni kuzatib boring!

Ulanish uchun linkni bosing👇
@Nikah_Misr
Яна бир тоифангиз бор, ўзига ҳаддан зиёд бино қўйган “аёллар“. Ёшингиз 40 га қараб кетяптию, аммо қилган ишингиз, 18 ёшли эрга тегмаган қизга ўхшаб, 10 - 20 талаб эркакларни ўйинчоқ қилиб, "эр сайлаш". Сизни биттаси билан бўладиган, покиза никоҳ қизиқтирадими ёки сон саноғи йўқ эркакларнинг, мол - дунёсими? Ёки уларни ҳам, бизнинг ҳам, вақтимизни олиб, ўйинчоқ қилиб, ўйнашми? Шунчалик зўр бўлсангиз, ҳамма эркак сизни деб, ўлиб қолаётган бўлса, бизга сизнинг эҳтиёжингиз йўқ. Ва бизнинг ҳам “сиздакалар“га вақтимиз йўқ! Ҳалиям биз эркаклар ҳақидаги, расво гапларингизни уларнинг ўзига етказмаймиз. Фильтрлаб гапирамиз. Уларга айтсак, уларни сизларга қиладиган 2 оғиз жавоби, жойингиздан турғазмай ўтказиб, қўяди! Унисини упоқ бунисини супоқ дейсиз. Сизчи осмондаги оймисиз? Ой бўлганизда, ҳозир бунақа сарсон бўлиб, ҳаммага ёмон кўриниб юрмасдингиз, вақтида сизни олиб кетишар эди. Шунинг учун ҳаддингизни билинг! Сизга Дубайнинг, уйланмаган шаҳзодаси, келиб уйланмайди. “Сиздакалар“ бизнинг сервисдан, четлаштириласизлар!

Шариат бўйича яшашни истамасангиз, эркаклар гуруҳида лиқ тўла эркак. Орасига кириб, овлаб “тунги капалак“ бўлиб юраверинг! Аммо, шариат бўйича яшайдиган бир оилани бузиб, ўзингизга Жаҳаннамни сотиб олманг!

Бизнинг каналимиз, лойиҳасини аста - секин ишини амалга оширишни бошлаганимизда, энг биринчи бўлиб, ўша “тунги капалак“лар қарши чиқишган эди! Каналимиз, ёмон иш қиладиган жой ва ҳаказолар деган, туҳматларни қилишди. Биз уларни сақлаб қўйиб, ўзларини кузатдик! Биласизми нимани кўрдик? На ҳаёсини, на иффатини кўрдик. Исмларини эркак исмини қўйиб, эркаклар гуруҳларида аралашиб, ҳиринглашиб юрганигача гувоҳ бўлдик. Ўзларига гуруҳлар очиб, фақат эркакларни қўшиб юришганини ҳам кўрдик. На муомиласи бор? На ҳурматни билади. “Ишингми, ишингни қилмисанми, сўрадикми рақами бер, ўша эркак номзодларни“, дейди астағфируллоҳ! Бизга ўша эркак номзодлар, рақамини дуч келган “ахлат“га бермаслигимизни айтишган! Омонат деб беришган бизга. Ўзингизни йиғиштириб олинг, “овчи“лар!
Биз бундайларни гаплашиб ҳам, бергимиз келмайди сўраган кишиларига. Асл юзлари қилган муомилаларидан ҳам, билиниб турадиган ёлғончиларни.

@Nikah_Misr
Баъзи ўзини “ҳурматли“ деб ҳисоблайдиган, аёл - қизлар! Ниқоб кийиб, ҳар қанча ҳаром қилинганларни, жон деб бажарадиган баъзиларга айтар гапларимиз:
(Аллоҳдан ҳаё қиладиган, тақволи аёл қизларга тегишли эмас бу.)

Каналдаги қоидаларни ўқиб, чиқинг. Сиз сўраётган эркакни, рақамини беришимизни, суратини кўрсатимизни, талаб қилишни тўхтатинг! На анкета тўлдирмайсиз, на бошқасини қилмайсизу, аноним бўлиб у эркак билан гаплашишликни, талаб қиласиз. Бу ер зинонинг уяси деб, ёзилганми? Ёки кўзингизга, Зино канал деб кўриняптими? Никоҳ канал деб, ёзилган, кўзларингизни каттароқ очиб қаранг! Аллоҳ ҳалол йўл билан, ҳалол қилган, Никоҳ канал деб!

Кўнглингизга тегсаям айтамиз. Аёл - қизлар шу ерда ҳам, тарбиясини кўрсатиб қўйишади. Қанчалик шариатга амал қилмаслигини, намоён қилишади. Бу ҳолат, бир марта такрорланаётгани йўқ. Сиз ўзингизни ҳурмат қилмас экансиз, бошқалар ҳам, сизни ҳурмат қилмайди. Эрга теккач, эрингизку умуман ҳурмат қилмайди сизни. Муслимани ҳаёси бўлади! Ўзим гаплашмоқчиман деб, уялмасдан бизга шарт қўясиз. Оилангизда эркаклар қуриб кетганми? Оилангизда онангиз, опангиз, сингилларингиз ҳаёни, иффатни еб юборишганми? Сизларга Исломни, одобни ўргатишмаганми? Шунчалик гаплашгингиз келса, эркаклар гуруҳида изғиб юрадиган “аёллар“га қўшилинг. Боринг, ҳар куни “янгиси“ билан танишасиз. Бировларнинг эрига суйкалиб, хатлар ёзасиз. Аммо, биз ҳалол йўл орқали хизмат қиламиз. Бизни ишимиз, қўшмачилик эмас. Бизни ишимиз икки соф, Аллоҳдан қўрқадиган қалбларни, бирлашишга сабабчи бўлиш!

Эрталабдан кечгача, майдалашиб ўтирадиганингиз бор. Бизни вақтимиз бўлавермайди, сиз билан майдалашиб ўтиришга. Мақсадга ўтинг, шартларни бажаринг, ёзинг, саволларга жавоб беринг, бўлди. 2 3 суткалаб вақтимизни керакмас саволлар билан олиб, банд қилиб ўтирасиз ва охирида миянгизга нима келса, ёзиб кетасиз. Илм ичида юрган муслима, шундай сифатли бўладими? Иффат билан, ор номус билан, эрга тегиш, шараф эмасми сизга?

Яна бир баъзи тоифалар, маҳрамини сўрасак, аёл маҳрамимники деб, беришади. Аёл маҳрам ўтмиди. Маҳрам эркак бўлиши шарт! Биттаси онамники деб, ўзининг рақамини берган бизга. Биз текширганда, ўзига тегишли бўлиб, чиққан. Неччи маротаба шунақа бўляпти. Аллоҳдан ҳаё қилинг. Эртага сизга уйланиб, қорнингизга болани солиб, талоғингизни бериб юборадиган, эркакга учрасангиз, қўлингиздан нима келади? Ҳеч нарса келмайди! Ҳеч нарса қилолмайсиз! Атрофингиздагилар орасида ҳам, ҳурматингиз ҳам қолмайди. Ҳар кимни тагидан, бола орттириб чиқадиган аёл бу деб, ортингиздан гапиришади. Эркак маҳрам, орага тушиши керак шунинг учун. Ўзингизни ўзингиз эрга бериб, кимларгадир вақтинча хотин бўлиб, вақтинча кўнглини овлаб, кейин керакмас буюмдек улоқтириб юборилишни хоҳламассиз ахир? Ёки шунчалик қадрингиз пастми? Ҳурматингиз йўқми, шунчалик? Эркак маҳрамингизга, бирор эркак номзод, алоқага чиқишини айтганимизда, сергак тортишади одатда. Фақат жиддийлари, алоқага чиқади. Қолгани эса, алоқага чиқмайди! Нияти, шу ерда аён бўлади. Ўзингизга ҳам яхши, эркак маҳрамингиз ўртага тушса, сизга уйланаётган эркак, маъсулиятни ҳақиқатдан ҳис қила бошлайди. Сизларни билмадик, нима хоҳлайсизлар? Кўнгил хушлик қилиб юришними? Юргингиз келса, кўчада ҳам юришибди, баъзи ўзбек аёл - қизлари ниқоб кийиб, ўзига номаҳрам бўлган эркаклар билан етаклашиб. Ниқобда ким танийди деб, ўйлашади. Аммо, танишади. Ёнидаги йигитниям танишади, керак бўлса. Индамасдан ўтиб кетишади. Орқангиздан гапиришади, юзингизга эмас!
ҲАҚИҚИЙ БАХТ МЕЗОНИ

Оқила қиз ўзи учун пардоз-андозни, очиқ-сочиқ кийинишни эмас, иймон билан ҳаёни зийнат деб билади.

Ақлли йигит қизнинг “замонавий” либосига, данғиллама иморатига, отасининг қаерда ишлашию қанча мол-дунёси борлигига эмас, имонига, ҳаёсига, одоб-ахлоқига эътибор беради.
©

Дўстларингизга ҳам улашинг!

@Nikah_Misr
Изображение
QUESTIONNAIRE #AR 🇪🇬
N#65
#Brother 🧔


1. Name: Mostafa Alfoly
2. Age: 39
3. From: Egypt
4. Nationality: Egyptian
5. Place of residence: Egypt cairo
6. Height / weight: 162/ 80
7. Marital status: Divorced
8. Number of children: 1 with me 3 not with me
9. Job: Akarat
10. Health and appearance: Good Alhamdullah
11. Since when has this been in Egypt: Native
12. Knowledge: With the ulmaa Alhamdullah
13. Language: Arabic, English
14. Polygamy: Not sure

- Sister
▪︎Age: Any
▪︎From: Any
▪︎Nationality: Any
▪︎Height / weight: Any
▪︎Marital status: Any
▪︎Number of children: Any

For questions: @Nikah_Misrbot

@Nikah_Misr
АНКЕТА #KZ 🇰🇿
N#64
#Брат 🧔


1. Имя: عبد الحمن
2. Возрасть: 50
3. От куда: Казахстан
4. Национальность: Казах
5. Место жительства: Каир
6. Рост/вес: 165 / 65
7. Семейное положение: Холостой
8. Наличие детей: Есть
9. Чем занимается: Разное
10. Здоровье и внешний вид: Да
11. С каких это пор в Египте: Недавно
12. Знания: Немного
13. Знающий языке: Русский, Казахский
14. Полигамия:

О себе:

▪︎Сестра:
- Возраст: Рассмотрю все варианты
- От куда: Не имеет значения
- Национальность: Нет разница
- Рост/вес: 150 -185 /48 -68
- Семейное положение: Холостой
- Наличие детей: +
И другие:

Для вопросы @Nikah_Misrbot

@Nikah_Misr
Агар хотинсифат эркак бўлмаса, эркаксифат аёл юзага келмас эди.

– Агар тушунмайдиган эркак бўлмаса, асабий аёл ҳам бўлмас эди.

– Агар меҳр ва ҳиссиёт улашишда бахил эркак бўлмаса, беэътибор хотин ҳам бўлмас эди.

– Агар қаттиққўл эр бўлмаса, исёнкор хотин ҳам бўлмас эди.

– Агар эрнинг эркаклик ҳисси кучайса, хотиннинг ҳам аёллик латофати ўз ўрнига қайтади.

– Агар эр тушунишни бошласа, хотиндаги асабийлик ҳам барҳам топади.

– Агар эр севишни бошласа, хотинда ҳам нозиклик ва мулойимлик ўрнашади.

– Агар эр мулойимлик билан бир иш талаб қилса, хотин ҳам ўзи истамасада итоат қила бошлайди.

Бу сўзларни ёзиш билан лаганбардорлик қилмоқда, деб ўйлайсизларми?
Лекин бу айни ҳақиқатдир. Эркакнинг эркаклиги хотин устидан ҳақиқий маънодаги бошлиқлигидир. Яъни, унга яхши муомалада бўлади, оқибатда хотин ҳам эр хоҳлаганидек ҳолатда бўлади.

Аёл кишини араб тилида "мар'атун", дейилади. Буни "мир'отун" ўзагидан олинган. "Мир'отун" сўзининг маъноси акс этувчи кўзгудир. Агар эрнинг нафси муҳаббатга тўлса, ушбу муҳаббат хотин руҳиятида ўз аксини топади.

Илгари ҳар бир буюк шахснинг ортида аёл бор, дейилар эди. Аслида, ҳар бир бахтли ва муваффақиятга эришган аёл ортида ҳақиқий эркак туради, дейиш тўғри бўлади.

Дўстларингизга ҳам улашинг!

@Nikah_Misr
Мусулмон йигит, номаҳрамнинг қўлини ушлаши ҳаром ҳисобланганидек, никоҳ ўқилмагунча, унаштирилган қизининг ҳам қўлидан тутиши ҳаром. У билан якка ҳолда қолиб, суҳбатлашиши ҳам ҳаром.

© Муҳаммад Амин Йилдирим ҳафизаҳуллоҳ

Дўстларингизга ҳам улашинг!

@Nikah_Misr
Изображение
Ўзбекистондан олиб келтирмоқчи бўлганлар учун, келинликка 2 киши бор.

1. 1988 йил 3 та фарзандли. Қўқондан
2. 1987 йил 2 та фарзандли. Тошкентдан

Ҳар иккаласини ҳам, фарзандлари билан бирга Мисрга олдирадиган бўлиши керак. Фарзандларини ташлаб келмайди.

Qiziqqanlar @Nikah_Misrbotga murojaat qilishingiz mumkin.

@Nikah_Misr
Мусулмон инсон «ўтириб қолдим» сўзини ишлатмайди. Исломий атамаларни ишлатиш керак. «Ҳалигача насибамни излаяпман», дейишни ўрган. Қадарингга ишон.

Анор доналарини бирма-бир пўстлоғи ичига жойлаган Қудратли зот, сени ҳам қайси қалбга жойлашини билади. Аллоҳ ҳеч кимни унутмайди.

© Муҳаммад Амин Йилдирим ҳафизаҳуллоҳ
Абдуллоҳ Раҳим таржимаси


Дўстларингизга ҳам улашинг!

@Nikah_Misr
Изображение
ANKETA #UZ 🇺🇿
N#63
Nomzod #Erkak 🧔

1. Ismi: Muhammadrosul
2. Tugʻilgan yili: 1980
3. Qayerdan: Namangan
4. Millati: Oʻzbek
5. Yashash joyi: Misr, Qohira
6. Boʻyi, vazni: 180 / 90
7. Turmushdagi holati: Uylangan
8. Farzandlari: Bor
9. Kasbi, hunari: Tadbirkor
10. Soqol/roʻmol/hijob/niqob: Soqol
11. Sogʻligʻi va tashqi koʻrinishi: Alhamdulillah
12. Qachondan buyon Misrda: 2 oy
13. Ibodatlariga, qay darajada mahkam: Alhamdulillah mahkam
14. Qurʼondan qancha yodlagan: Oz muncha yod olgan Alhamdulillah
15. Ilm darajasi: Ilmga chanqoq Tolib
16. Qaysi tillarni biladi: Oʻzbek
17. Koʻpxotinlikdagi xohishi: Ijobiy
18. Turmushdan keyin farzand xohlaydimi: InshaʼAlloh albatta
19. Oʻzingiz haqingizda qisqacha. Feʼl atvorim ogʻir bosiq.
20. Boʻlajak juftingizga savollaringiz:
Alloh va Rosuliga muhabbatlimisiz agar shunday boʻlsa buni amalda koʻrsatishga tayyormisiz?
21. Boʻlajak juftingizdagi talab va xohishlaringiz:
Nima niyat aylasa, nima ish qilsa, Alloh rizosi uchun qiladigan boʻlsinki, Alloh ham rozi boʻlsin. Jufti haloli ham undan rozi boʻlsin.

◾Yoshi: 33-34 yoshgacha
◾Millati: Oʻzbek
◾Turmushdagi holati: Har ikki holatga ham ijobiy fikrda
- Va qoʻshimcha..

Nomzod boʻyicha qiziqqanlar, @Nikah_Misrbot ga murojaat qilishlari mumkin.

Alloh barchangizga hayrli va barokatli turmush nasib qilsin!

Misrdagi barcha birodarlaringizga ulashing!

Bizni kuzatib boring!

Ulanish uchun linkni bosing👇
@Nikah_Misr
Видео/гифка, 44 сек,
ANKETA #UZ 🇺🇿
N#62
Nomzod #Erkak 🧔


1. Ismi: Olimjon
2. Tug'ilgan yili: 2001
3. Qayerdan: Toshkent
4. Millati: O‘zbek
5. Yashash joyi: Misr, Qohira
6. Bo'yi, vazni: 180 / 70
7. Turmushdagi holati: Uylanmagan
8. Farzandlari: Yo'q
9. Kasbi, hunari: Usta
10. Soqol/ro'mol/hijob/niqob: Soqol
11. Sog‘lig‘i va tashqi ko'rinishi: Alhamdulillah
12. Qachondan buyon Misrda: 2 oy
13. Ibodatlariga, qay daraja mahkam: Alhamdulillah mahkam
14. Qur'ondan qancha yodlagan: Endi
15. Ilm darajasi: Tolibi ilm
16. Qaysi tillarni biladi: O‘zbek
17. Ko‘pxotinlikdagi xohishi: Xohlayman
18. Turmushdan keyin farzand xohlaydimi: Xohlayman
19. O‘zingiz haqingizda qisqacha. Harakterm o'rta, hamma bilan tez chiqishaman
20. Bo'lajak juftingizga savollaringiz.
Sizning hayotizda mol-u davlat pul qanaqa darjada rol oynaydi
21. Bo'lajak juftingizdagi talab va xohishlaringiz:
Borigayam yo'g'gayam shukur qiladigan Ahli sunna bo‘lsin

◾Yoshi: 19 gacha
◾Millati: Farqi yo‘q
◾Turmushdagi holati: Turmushga chqmagan
- Va qo‘shimcha..

Nomzod bo‘yicha qiziqqanlar, @Nikah_Misrbot ga murojaat qilishlari mumkin.

Alloh barchangizga hayrli va barokatli turmush nasib qilsin!

Misrdagi barcha birodarlaringizga ulashing!

Bizni kuzatib boring!

Ulanish uchun linkni bosing👇
@Nikah_Misr
#АЁЛИМ_ИШЛАМАЙДИ

Эр ва психолог ўртасида суҳбат

— Муаммоингиз нима?
— Чарчоқ ва оғир иш.
— Нима иш қиласиз?
— Банкда ҳисобчи.
— Аёлингиз нима иш қилади?
— Ишламайди. Фақатгина уй бекаси.
— Ким эрталаб сизни ва фарзандларингизни уйғотиб, барчангизга нонушта тайёрлайди?
— Аёлим. Чунки, у ишламайди-да.
— Аёлингиз қачон уйғонади ва сиз қачон уйғонасиз?
— Аёлим эрталаб бешда, мен еттида уйғонаман. Чунки, у болаларни мактабга тайёрлаб, бизга нонушта пиширади.
— Болаларни мактабга ким олиб боради?
— Аёлим. Чунки, у ишга бормайди.
— Аёлингиз болаларни мактабга олиб боргандан кейин нима иш қилади-ю, сиз нима иш қиласиз?
— Уйга қайтиб, тушлик тайёрлайди, кийимларни ювади, уйни супуради, фарзандларнинг қайтишини кутади. Ишламайди-да, шунинг учун бу юмушларни қилади. Мен эса, пешиндан кейинги соат учгача ишхонада бўламан.
— Кечқурун ишдан қайтганингизда, нима қиласиз? Аёлингизчи?
— Машаққатли иш кунидан сўнг овқатланиб, бироз дам оламан. Аёлим болаларимнинг уй вазифаларини қилишга қарашиб юборади. Кейин чой дамлаб келиб, бирга чой ичиш учун мени уйғотади.
— Шундан кейин кечқурун сиз нима қиласиз? Аёлингизчи?
— Газета ўқийман, телевизор кўраман, янгиликлар билан танишаман, аёлим идишларни ювади, уйни тозалайди ва болаларимни уйқуга ҳозирлайди.
— Энди айтингчи, психолог маслаҳатига ким келиши керак?! Сизми ёки аёлингизми?! Кўпроқ ким дам олиши керак?! Сизми ёки аёлингизми?! Эрта тонгдан то кечгача тинмай меҳнат қиладиган ожиза инсонни «Ишламайди! Ишсиз!» дейишга уялмайсизми?! Иш соатисиз, маошсиз, техника хавфсизлигисиз, қўлқопсиз, мукофот пулисиз, ташаккурсиз ишлайдиган ва бу билан малолланмайдиган, шикоят қилмайдиган, ташлаб кетиб қолмайдиган инсонни «Ишламайди! Ишсиз!» дейишга уялмайсизми?! Оналар, опалар, сингиллар, хотинлар, қизлар тиним билишмайди. Яна уларни «бекорчи» дейилади.

Дўстларингизга ҳам улашинг!

@Nikah_Misr
ANKETA #UZ 🇺🇿
N#52
Nomzod #Erkak 🧔


1. Ismi: Xurshid (Abu Muxsin)
2. Tug'ilgan yili: 1984
3. Qayerdan: Toshkent
4. Millati: O'zbek
5. Yashash joyi: Misr, Qohira
6. Bo'yi, vazni: 185 / 87
7. Turmushdagi holati: Uylangan
8. Farzandlari: 1 ta qiz
9. Kasbi, hunari: Tadbirkor
10. Soqol/ro'mol/hijob/niqob: Soqol
11. Sog‘lig‘i va tashqi ko'rinishi: Alhamdulillah
12. Qachondan buyon Misrda: 1 oy
13. Ibodatlariga, qay daraja mahkam: Alhamdulillah Alloh bilguvchi
14. Qur'ondan qancha yodlagan: Insha Allox endi
15. Ilm darajasi: -
16. Qaysi tillarni biladi: Rus, Ingliz mukammal
17. Ko‘pxotinlikdagi xohishi: Xohlaydi
18. Turmushdan keyin farzand xohlaydimi: Albatta
19. O‘zingiz haqingizda qisqacha: Ko'rishganda insha'Allah
20. Bo'lajak juftingizga savollaringiz:
Ko‘rishiganda, insha'Allah
21. Bo'lajak juftingizdagi talab va xohishlaringiz:
Allohdan qo'rqsa bo'ldi

▪︎Yoshi: 25 - 35
▪︎Millati: O‘zbek
▪︎Turmushdagi holati: Farqi yo‘q
▪︎Farzandlari: Farqi yo‘q
Va qo‘shimcha:

Nomzod bo‘yicha qiziqqanlar, @Nikah_Misrbot ga murojaat qilishlari mumkin.

Alloh barchangizga hayrli va barokatli turmush nasib qilsin!

Misrdagi barcha birodarlaringizga ulashing!

Bizni kuzatib boring!

Ulanish uchun linkni bosing👇
@Nikah_Misr
Мусо алайҳиссалом Шуайб алайҳиссаломнинг қизига уйланиш маҳри (ишлаб топиш учун) учун ўн йил қимматли умрларини сарфладилар. Агар никоҳ нарсаларнинг энг афзалларидан бўлмаганида, пайғамбарлар у учун кўп вақтларини бахш этмаган, ўтказмаган бўлишарди.

Дўстларингизга ҳам улашинг!

@Nikah_Misr
Изображение
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу.

Беморлик сабаб, бироз муддат канал фаолияти тўхтаб қолди. Ботимизга келган кўпгина хатларга ҳам, жавоб бера олмадик. Маъзур тутасизлар. Бу ёғига иншааллаҳ яна фаолиятни давом қиламиз.

@Nikah_Misr
УЙЛАНМОҚЧИ БЎЛГАН АЁЛ БИЛАН ЁЛҒИЗ ҚОЛИШ ҲУКМИ.

Бирор қиз (ёхуд аёл)га уйланмоқчи бўлган инсон то ўртада никоҳ ақди тузилмагунча мазкур қиз (ёки аёл) билан бир уйда ёлғиз қолиши, хилватда қолиши ёхуд унинг табиати ва хулқини ўрганиш учун кафеларга олиб бориши, биргаликда паркларда сайр қилиши жоиз эмас. Негаки, шариат махтуба (қўли сўралаётган қиз)га қарашгагина рухсат беради. Масалан, юзи ва қўлига. Ундан ортиғи мумкин эмас. Зеро, уйланмоқчи бўлган одам (хотиб) махтуба учун бегона ва ажнабий ҳисобланади.

Ундан ташқари, уйланмасдан олдинги қисқагина учрашув, бирга ресторанда овқатланиш ва сайрларда киши бир-бирининг характерини ўрганиши амримаҳол. Чунки, бу ҳолатда қиз ҳам, йигит ҳам имкон қадар ўзини энг гўзал хулқда кўрсатгиси келади. Айниқса, қиз ниҳоятда одобли, ҳаё ва иболи тарзда намоён бўлади. Шундай экан, уйланмоқчи бўлгани қизнинг характерини яқинроқдан билиш учун сайрга олиб чиқиш, кафега олиб бориш билан мақсад ҳосил бўлмайди.

Абдуллоҳ ибн Аббос (разияллоҳу анҳумо)дан ривоят қилинган ҳадиси шарифда шундай дейилади:
"لا يخلُوَنَّ رجلٌ بامرأة إلا ومعها ذو محرم"

яъни: "бирор киши бирор (бегона) аёл билан холи қолмасин. Магар у (аёл)нинг ёнида унга маҳрам бўлган бирорта эркак бўлса, мустасно" (муттафақун алайҳ).

Ушбу ҳадиси шарифдан олинадиган сабоқлардан бири бегона эркак бегона аёл билан ўзларидан бошқа ҳеч ким бўлмаган жойда ёлғиз қолишлари ҳаром ишлардан эканлигидир. Бегона дер экан, ўрталарида абадий маҳрамлик бўлмаган кишилар назарда тутилади.

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу масалага ўта жиддий қараганлар. Уқба ибн Омир (разияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинган ҳадиси шарифда келишича, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) асҳобларига "аёллар ҳузурига киришдан ҳазир бўлингиз!", дедилар. Шунда ансорлардан бўлган бир киши: "эй Расулуллоҳ, айтингчи, у қайни бўлсачи?", деди. Шунда У зот (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) "қайни ўлимдир", дедилар (Термизий ривояти).

Ушбу ҳадиси шарифда "қайни" дея маъно берганимиз сўз арабча "ҳамв(ун)" сўзи билан ифодаланган бўлиб, у эрнинг ака-укаси, амакиси, жияни каби эркак жинсидаги яқин қариндошларини англатади. Лекин, эрнинг отаси ва болалари бу ҳолатда мустаснодир. Чунки, қайнота ва эрнинг фарзандлари аёл учун абадий маҳрам ҳисобланадилар.

Бинобарин, фитнадан омонлик ҳолат бўлса аёл қайнотаси ва эрининг (бошқа аёлдан бўлган) фарзанди билан холи қолиши ва улар ҳузурида ҳижобсиз юриши жоиз. Холи қолиш деганда масалан, эр ишга кетганда уйда қанотаси билан қолиш каби ҳолатлар назарда тутилмоқда. Бордию, уларнинг хулқида бузуқлик сезса, фитна хавфи бўлса улар билан ҳам хилватда қолиш жоиз эмас, валлоҳу аълам.

Нима учун ҳадисда "қайни ўлимдир", дейилди? Чунки, эрнинг яқин қариндошлари одатда бирор инкорсиз ўз келинойилари ҳузурида юраверади. Гоҳо, вазият тақозоси билан ёлғиз қолиш ҳолатлари ҳам учраб туради. Шу жиҳатдан улар тарафдан келиши мумкин бўлган ёмонлик ва фитна эҳтимоли ғирт бегоналардан кўра осонроқ ва кучлироқдир. Араблар, "ўлим" сўзини хавф, фитна ва мусибатга нисбатан ҳам ишлатадилар.

Хотибнинг махтуба билан хилватда қолишининг ҳаром қилиниши аслида муслима қиз ва аёлнинг обрўси ва кароматини сақлайди. Шундай экан, баъзи ота-оналарнинг ўз қизларини куёвликка номзод бўлаётган инсон билан ёлғиз ҳолда сайр ва овқатланишга боришига изн беришлари жуда катта бепарволик ва эҳтиётсизликдир.
(c)

Дўстларингизга ҳам улашинг!

@Nikah_Misr

Найдено 150 постов