НАФС ТАРБИЯСИ
Шайхнинг онасидан қолган кўп моли бор эди. Бир кун халқни чақириб, бутун молини тарқатди ва ўзи оладиганларини ҳам бағишлаб юборди. Яёв Каъбага кетди. Борар экан:
- Эй нафс! Муфлис (йўқсил) бўлдинг, ортиқ мендан истайдиган нарсанг қолмади. Агар тиласанг ҳам, бирон нарса топа олмайсан, - деб, ҳеч нарса хоҳламасликка аҳд қилди. Куфа шаҳрига келди. Нафси у ерда балиқ ва нон емоқни истаб қолди. Нафсимни то Маккага қадар инжитмайман, деб шаҳарга кирди. Ун тортаётган от тегирмонини кўрди.
- Бу отнинг кираси бир кунда нимадир? – деб сўради.
- Икки дирҳам нафақаси бор, - деган жавоб бўлди.
- Бугун отни қўйиб, ўрнига мени боғланг, бир кунда бир дирҳам беринг, - деди. Отни ечиб ўрнига Саҳлни боғладилар. Кечга қадар тегирмонни юргизди. Бир дирҳам бердилар. Балиқ билан нон олди ва нафсига айтди:
- Ҳар қачон мендан бирор нарса тиласанг, сенга лойиқ шундоқ хизматни қилгайман ва тилагингни шу суратда бажо келтиргайман, - деди ва нафсини хўрлади.
"Тазкират ул-авлиё"дан.
✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
➥Линкни босиб "НАМОЗ ВАҚТЛАРИ" каналига обуна бўлинг!👇👇
https://t.me/+wP0YtIi-dpE5N2Q6
https://t.me/+wP0YtIi-dpE5N2Q6