✍🏼Кечириш инсонга нимага керак? Унинг қандай фойдали томонлар бор? Бу ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз?
👉Инсон кечирмасдан туриб ёмон вазиятлар, ҳолатларни унитолмайди. Ўнитилмаган ёмонликлар эса бизни доим қийнликка солиб, ғашликни қўзғайди. Хўш, қандай қилиб кечиришни уддалаш мумкин?
👉Кўпчилик “Кечиришга ҳаракат қиламан, ҳеч нарса бўлмайди. Нима учун бундай?” деб саволлар беришади. Уларда аксарият ҳолларда кечадиган жараёнлар:
👉Сиз кечириш амалиёти пайтида турли психологик ҳимояларни ушлаб турган бўлишингиз мумкин. Яъни, у “Ғазаб”. Бундай ҳолатда эса, кечирдим деб ўйлайди-ю, вақт ўтиши билан инсон барибир ўзини ёмон ҳис қилаверади.
👉Хафачиликни ташқаридан олиб ташладим деганингиз билан, ичингизда ҳимоя қила олмайсиз. У фақат пассив шаклга ўтади. Яъни, “Жим бўламан, гўё ҳамма нарса яхшидай...”. Лекин шу билан бирга бу вазият билан боғлиқ арзимас нарса эсингизга тушса, асабингизни қўзғатади.
👉 Сиз “Кечирим сўрашингиз” хаёлан ёки “Кечирдим” дейишингиз мумкин. Лекин иккинчи томонни эҳтиёжларини ҳисобга олмай, ҳал қилишга киради. Балким, бу жараёнда у инсонни ўзи билан учрашиб ҳал қилишингиз керак бўлади.
👉Манипулятсия орқали кечириш мумкин. “Сиз мени ҳафа қилдингиз, шунинг учун сиз ...” Бу ерда кечиримлилик бошқасини жазолаш орқали эришилади.
👉Юқоридаги вариантларни ҳеч бири ютуққа ёки натижага олиб келмайди.
👉Биз эса уларга қуйидагиларни тавсия этамиз:
👉Нохуш бўлган вазиятни тасаввур қилинг. Ким ва нимадан ҳафа бўлганингиз учун... Айнан сизни нима ғазабингизни чиқарди?
👉 Шу вазиятдан ва шу инсондан қандай хулосалар олдим?, деб ўзингиздан сўрайсиз..
👉Энди шу вазият содир бўлишида сизни ҳафа қилган одамни тилидан ёзамиз. Нега бундай қилганлигини 3-4 та сўз билан изоҳ берамиз. Унинг номидан ёзаётганингизда тушунтиришларда етарли сабаб бўлиши керак.
👉Сўнг, хақиқат сизнинг тахминларингизга мос келадими, йўқми? Баҳолайсиз.
👉- Сизнинг ўрнингизда бошқа одам қалбидаги шунча оғир юкни кўтариб юра оладими? Сизчи, чарчаб кетмадингизми?...
👉- Агар сиз қалбингиздан бу юкни (аламни) олиб ташласангиз, ўша одамнинг ҳаёт сифати ўзгарадими? У одамга фарқи борми?
👉- Агар бу ҳафаликни пасайтирсангиз ёки бутунлай йўқ қилсангиз, сизга нима бўлади?
👉Мен ўзимда қандай заиф жойимга эгаман
👉Мен ўзимга қандай ёрдам бера оламан? Шу заифликни кучга, матонатга, қалб хотиржамлигига айлантириш учун деб сўранг ўзингиздан...
👉Демак, хафачилик “Заҳарни сиз ичиб, уни заҳарланишини кутиш” билан баробарлигини тушуниб олган бўлсангиз, энди сиз бемалол хафачилигингиздан қутулишингиз мумкин ёки аламларингиз билан юришни давом эттиришингиз мумкин қай бирини танлаш сизга ҳавола...
👉Агар ичингиздан “Товба, ростанам - фақат ўзимга қийин бўларкан кечирмасам...!” деган фикр келган бўлса, ишонинг сиз кечримли инсонга айланасиз...
👉Энди сиз кечиролмаган инсонингиздан чин дилдан кечирим суранг ва кечиринг.Сиз энди буни кила оласиз.
Чарли Чаплин айтади: «Мен анча машҳур бўлиб кино оламида юлдуз бўлганимдан кейин ҳар хил жойларда «Чарли Чаплинга ўхшай оласизми?» деган мусобақалар уюштирила бошланди. Шунда битта мусобақага ўзимни танитмай бошқача гримда келдим. Қатнашиш истагини билдириб ариза бердим. Мени қабул қилишди. Мусобақада қатнашдим ва иккинчи ўринни олдим. Биринчи ўринни эса мусобақа раҳбарининг ўғли олди».
telemetr.me/qalbong_ruhiyat/12053
Тажриба учун қўйларни бўри билан қафасларини ёнма—ён жойлаштиришибди. Емишларини вақтида бериб туришибди, лекин қўйлар озиб кетибди ва бирин—кетин ўла бошлабди.
Бу тажриба орқали нимани аниқламоқчи бўлган деб ўйлайсиз, албатта хис туйғулар қанчалик мавжудодга таьсир қилишини. Тажрибадан кўриниб турибдики, қўйларни ўлишига сабаб ички қўрқувлари, улар доим хавфни хис қилиб яшаши бўлган, хотиржам емишини ея олмаган, доимий ўлимини хис қилиб яшаган, оқибат эса...
Буни ёзишимдан мақсад инсоннинг ички хис туйғуларида қўрқув, хавотир бўлар экан, у инсонни ривожлантирмайди, аксинча танада касалликлар келтириб чиқаради.
Бу тажрибани келтиришимиздан мақсад, сиз ҳам ўз устингизда, хис туйғуларингиз, қўрқувларингиз билан ишланг, улардан озод бўлинг. Қўрқувларсиз ҳаёт кечиринг.