Телеграм канал 'BOG‘OT TUMANI HOKIMI MATBUOT KOTIBI / MUXABBAT ABDULLAYEVA'

BOG‘OT TUMANI HOKIMI MATBUOT KOTIBI / MUXABBAT ABDULLAYEVA


199 подписчиков
108 просмотров на пост

БОҒОТ ТУМАНИДА ОЛИБ БОРИЛАЁТГАН ИСЛОҲОТЛАР БИЛАН СИЗЛАРНИ ТАНИШТИРИБ БОРАМАН

Детальная рекламная статистика будет доступна после прохождения простой процедуры регистрации


Что это дает?
  • Детальная аналитика 242'251 каналов
  • Доступ к 103'442'290 рекламных постов
  • Поиск по 406'633'437 постам
  • Отдача с каждой купленной рекламы
  • Графики динамики изменения показателей канала
  • Где и как размещался канал
  • Детальная статистика по подпискам и отпискам
Telemetr.me

Telemetr.me Подписаться

Аналитика телеграм-каналов - обновления инструмента, новости рынка.

Найдено 86 постов

#БОҒОТ
#ЭКОЛОГИЯ

#ОАВ_БИЗ_ҲАҚИМИЗДА

ЭКОЛОГИК МУҲИТНИ АСРАШ ЙЎЛИДА БОҒОТЛИКЛАР ТАШАББУСИ
📲@XorazmTELEKANAL
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
@bogottumanihokimligikanali
Видео/гифка, 120 сек, EKOLOGIK MUHITNI ASRASH YO'LIDA.mp4
#ОАВ_БИЗ_ҲАҚИМИЗДА
#БОҒОТ

БОҒОТ ТУМАНИДА «ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОНДА ЭРКИН ВА ФАРАВОН ЯШАЙЛИК!» ТАДБИРЛАРИ ЮҚОРИ ТАЙЁРГАРЛИК ОСТИДА, ЖЎШҚИН КАЙФИЯТДА ЎТКАЗИЛДИ
📲@XorazmTELEKANAL
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
@bogottumanihokimligikanali
Видео/гифка, 336 сек, YANGI O'ZBEKISTONDA ERKIN VA FAROVON YASHAYLIK!.mp4
#БОҒОТ
#ОАВЛАРИ_БИЗ_ҲАҚИМИЗДА
ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ БИНОСИДА «ОЧИҚ ЭШИКЛАР КУНИ»

📲@XorazmTELEKANAL
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
@bogottumanihokimligikanali
Видео/гифка, 109 сек, DAVLAT XIZMATLARI MARKAZIDA OCHIQ ESHIKLAR KUNI.mp4
БАЙРАМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

#ОАВ_БИЗ_ҲАҚИМИЗДА

ЭФИРДА «БОҒОТ КОВО ТЕХ» МЧЖ ФАОЛИЯТИ

БОҒОТ - ХОРАЗМ ВИЛОЯТИДА ЕНГИЛ САНОАТИ ЭНГ КУЧЛИ РИВОЖЛАНГАН ТУМАН

📲@XorazmTELEKANAL
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
t.me/bogottumanihokimligikanali
Видео/гифка, 214 сек, YANGI KORXONA ISH BOSHLADI.mp4
БАЙРАМИНГИЗ БИЛАН ТАБРИКЛАЙМИЗ!

Эфирда Хоразм вилояти Боғот туманидаги ип-калава ишлаб чиқаришга ихтисослашган “XORAZM TEX” МЧЖ
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
@bogottumanihokimligikanali
Видео/гифка, 65 сек, Textile.mp4
#Биласизми

❗️Абитуриентлар учун ҳуқуқ-тартибот йўналишидаги ОТМларда қандай ўзгаришлар бўлади?

🔘
2021/2022 ўқув йилида:

🔸 Миллий гвардия Ҳарбий-техник институти Жамоат хавфсизлиги университетида бакалавриат ва магистратура тизими жорий этилади.

🔸 Ички ишлар вазирлигининг Академиясида кадрларни тайёрлаш жараёнига бакалавриат ва магистратурани ўз ичига олувчи икки босқичли олий таълим тизими жорий этилади.

🔸 Тошкент давлат юридик университети (ТДЮУ) қошидаги академик лицейнинг барча фанлар бўйича юқори натижаларга эга битирувчилари, ТДЮУга кириш тест синовларисиз, якка тартибда суҳбат ўтказиш орқали, тўлов-контракт асосида, қабул параметрларидан ташқари кириш ҳуқуқига эга бўлади.

🔸 Қуролли кучлар Ҳарбий тиббиёт академиясига Ўзбекистоннинг бошқа тиббий таълим муассасаларини битирган тиббиёт ходимларини тўлов-контракт асосида қайта тайёрлаш ва малакасини оширишга рухсат этилади.

🔸 ТДЮУ магистратурасига ўқишга кириш учун абитуриентлар Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки Давлат тест марказининг веб-сайти орқали рўйхатдан ўтиш тартиби жорий этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Web-страница:
Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Миллий гвардия Ҳарбий-техник институти Жамоат хавфсизлиги университети этиб қайта ташкил этилди

🔰“Жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида профессионал кадрларни тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–5077-сон, 15.04.2021 й.) қабул қилинди

Қарорга кўра, Миллий гвардия Ҳарбий-техник институти Жамоат хавфсизлиги университети этиб қайта ташкил этилди.

🏢 Университет қуйидагилар учун малакали кадрлар тайёрлайди:

👉 ИИВ ва Миллий гвардия учун – жамоат тартибини, йўл ҳаракати хавфсизлиги ва паспорт тизими талабларини амалга ошириш;
👉 Қуролли Кучлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар учун – ҳарбий дипломатия, юриспруденция ва иқтисодиёт ҳамда муҳандислик-техник, тарбиявий-психологик ва қўмондонлик-тактик фаолият соҳасида;
👉 қўриқлаш тузилмаларига эга органлар учун – қўриқлаш соҳасининг барча йўналишларида.

2021/2022 ўқув йилидан Университетда бакалавриат ва магистратура тизими жорий этилади.

Қабул квотаси бакалавриатга 300 тагача курсантларни…
🔰 Тошкент шаҳрида Марказий Осиё ва Афғонистонда барқарор ривожланиш сари хотин-қизларни иқтисодий қўллаб-қувватлаш Халқаро бизнес-форуми ўтказилади.

📹Видеоматериал Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати ахборот хизмати томонидан тақдим этди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Видео/гифка, 51 сек, Video 2021-06-08 10-53-26-1.m4v
Президентимиз Шавкат Мирзиёев Тожикистоннинг юксак давлат мукофоти - биринчи даражали «Зарринтож» ордени билан мукофотланди. Орденни давлатимиз раҳбарига Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон тантанали равишда топширди.

Президент Шавкат Мирзиёев награжден высокой государственной наградой Таджикистана - орденом "Зарринточ" первой степени. Награду главе нашего государства торжественно вручил Президент Таджикистана Эмомали Рахмон.

Facebook|Instagram|Twitter
Видео/гифка, 130 сек, IMG_9214.MP4
#СПОРТ_СОҲАСИ
#ХОТИРА_ТУРНИРИ_ЎТКАЗИЛДИ
#ЁШЛАР_ОЙЛИГИ
БОҒОТЛИК ЁШ ПОЛВОНЛАР ҲАМИША ҒОЛИБЛИК ШОҲСУПАСИДАН ЎРИН ОЛМОҚДАЛАР.
АЗИЗ ЭЛДОШЛАР!
СИЗ КЎРАЁТГАН ЛАВҲАЛАРИМИЗДА ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ЎРИНБОСАРИ, БОҒОТЛИК ЭЛДОШИМИЗ БОТИРЖОН САИДОВНИНГ СПОРТЧИ ЁШЛАР БИЛАН САМИМИЙ СУҲБАТИНИ ҲАМДА БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМИ ШАВКАТ ЯХШИБАЕВ РАҲБАРЛИГИДАГИ БОҒОТЛИКЛАРНИНГ ЁШЛАРГА, ЎСИБ КЕЛАЁТГАН ЁШ АВЛОДГА БЎЛГАН ЭЪТИБОРИДАН ХУРСАНД БЎЛАЁТГАН ҒОЛИБ ПОЛВОНЛАРИМИЗ БИЛАН ТАНИШАСИЗ.
«ЁШЛАР ОЙЛИГИ» ТАДБИРЛАРИ БОҒОТ ТУМАНИДА ЮҚОРИ ДАРАЖАДА КЕНГ ҚУЛОЧ ОЧМОҚДА ВА БАРЧА МАҲАЛЛАЛАРДАГИ ЁШЛАР ЎРТАСИДА ДАВОМ ЭТМОҚДА.
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
@bogottumanihokimligikanali
Видео/гифка, 225 сек, 02~1.mp4
#ХУШХАБАР
#ТАДБИРКОРЛАР_ЮТУҒИ

«ТАШАББУС- 2021» КЎРИК- ТАНЛОВИНИНГ ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ БОСҚИЧИ ЯКУНЛАНДИ

БОҒОТ ТУМАНИ САНОАТ СОҲАСИДА ҒОЛИБ ДЕБ ТОПИЛДИ

Бугун 09.06.2021 йил Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун тадбиркорлар, фермерлар ва ҳунармандлар ўртасида анъанавий тарзда ҳар йили ўтказилиб келинаётган «Ташаббус-2021» кўрик танловининг Хоразм вилояти босқичи бўлиб ўтди.
Танловнинг шаҳар ва туман босқичларида 800 нафардан ортиқ тадбиркорлар, фермерлар ва ҳунармандлар иштирок этиб, улардан 63 нафари вилоят босқичига йўлланма олган эдилар. Бугун Урганч шаҳридаги маданият ва истироҳат боғида ўтказилган тадбирда танловнинг вилоят босқичи ғолиблари аниқланди.
Танлов якунига кўра, «Саноат соҳасида йилнинг энг яхши тадбиркори» йўналиши бўйича Боғот туманидаги «PERFEKT LOGISTIC» МЧЖ раҳбари Ҳамдам Худойназаров ғолиб деб топилди. Танлов ғолиблари вилоят ҳокимлиги томонидан диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
Боғот тумани ҳокими Шавкат Яхшибаев ғолибликни қўлга киритган тадбиркорни табриклаб, эришилган ютуқлар ҳақида суҳбатлашди ҳамда республикада янада юқори натижалар кўрсатишларида муваффақиятлар тилади.
Жорий йилнинг 12- 13 июнь кунлари Тошкент шаҳрида ўтказиладиган »Ташаббус -2021» Республика танловига йўлланма олган боғотлик шижоатли ва фидойи, меҳнатсевар тадбиркоримизга омад ҳамроҳ бўлсин ва ғолиблик сизга бардавом бўлсин, деймиз.

БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
t.me/bogottumanihokimligikanali
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

“Ўзбекистон Республикаси маданият ва санъат ходимлари кунини белгилаш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–694-сон, 07.06.2021 й.) Президент томонидан имзоланди

🗓 Қонунга кўра, 15 апрель Маданият ва санъат ходимлари куни этиб белгиланди.

▫️Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Изображение
#БОҒОТ
#ТАФСИЛОТЛАР
#ЁШЛАР_ОЙЛИГИ

ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ҲОКИМИ ЎРИНБОСАРИ БОҒОТЛИК ЭЛДОШИМИЗ БОТИР САИДОВ ПОЛВОНЛАР ДАВРАСИДА

Жорий йилнинг 7 июнь куни Боғот тумани Болалар- ўсмирлар спорт мактабида спортнинг Кураш тури бўйича ўтган устозлар Олим Қувоқов, Саъдулла Рўзметов, Эркин Эрнафасов, Хайитбой Хўжаниёзов, Рўзмат Абдиримов, Рустам Эшметовлар хотирасига бағишлаб, «Боғот туман очиқ биринчилиги» мусобақаси бўлиб ўтди. Мусобақада вилоятимизнинг турли чеккаларидан. Жумладан, Шовот тумани, Янгибозор тумани, Қўшкўпир, Урганч, Янгиариқ, Гурлан туманлари, Урганч шаҳаридан жами 245 нафар спортчилар иштирок этишди.
Мусобақага нуфузли меҳмонларимиз Хоразм вилояти хокими ўринбосари Хоразм вилояти Туризм ва спорт бошқармаси бошлиғи Ботир Саидов, Боғот тумани ҳокими Шавкат Яхшибаев, Хоразм вилояти Яккама якка кураш спорт турларига ихтисослаштирилган Болалар ўсмирлар спорт мактаби директори, Хоразм вилояти Кураш федерациясининг ижрочи директори Ортиқ Палванов, Боғот туман Ички ишлар бўлими бошлиғи Абдулла Абдуллаев, Боғот туман прокурори Алишер Рўзметов, Боғот туман ҳокими ўринбосари Расулбек Шарипов, Боғот туман бош имом хатиби Рашиджон хожи Эрназаров ҳамда бир қатор фахрий спортчи устозлар ташриф буюришди.
Боғот тумани БЎСМ директори Эргаш Жуманиёзов бошчилигидаги аҳил жамоа мусобақа жудаям кўтаринки руҳда ўтиши учун барча тайёргарликларни кўрганлиги спорт мактабга кираверишдан яққол кўзга ташланди. Мусобақада Боғот тумани полвонлари пешқадамлик қилдилар. Ғолиб бўлган спортчи полвонлар қимматбаҳо эсдалик совғалари, диплом ҳамда медаллар билан тақдирландилар.
Боғот тумани ҳокими вилоятимизнинг барча туманларидан ташриф буюрган ёш полвонларга, уларнинг тренерларига, Хотира турнири ташкилотчиларига самимий миннатдорлик билдирди ва Боғот заминида камолга етаётган полвонларга ҳар доим туман ҳокимлиги кўмакдош бўлишини билдириб ўтди.

Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари
Муҳаббат Абдуллаева
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
@bogottumanihokimligikanali

Найдено 86 постов