Телеграм канал 'O'ZBEK MILLIY AKADEMIK DRAMA TEATRI'

O'ZBEK MILLIY AKADEMIK DRAMA TEATRI


5'593 подписчиков
1'767 просмотров на пост

🇺🇿 Ўзбек Миллий Академик драма театрининг расмий канали 🎭

🇷🇺 Официальный канал Узбекского Национального Академического драматического театра

ВЕБ САЙТ: www.milliyteatr.uz
Instagram: @milliy.teatr
Facebook: MILLIY TEATR
YouTube: MILLIY TEATR

Детальная рекламная статистика будет доступна после прохождения простой процедуры регистрации


Что это дает?
  • Детальная аналитика 5'834'935 каналов
  • Доступ к 1'533'798'153 рекламных постов
  • Поиск по 5'754'963'286 постам
  • Отдача с каждой купленной рекламы
  • Графики динамики изменения показателей канала
  • Где и как размещался канал
  • Детальная статистика по подпискам и отпискам
Telemetr.me

Telemetr.me Подписаться

Аналитика телеграм-каналов - обновления инструмента, новости рынка.

Найдено 8144 поста

#Ижод_чашмаси

БОШҚА АЁЛ...

Ижро этади, Ўзбек Миллий академик драма театри актёри Ихтиёр Отажонов ва актёр Наврўз Жу
маев.

https://www.instagram.com/ixtiyor.otajonov.actor?igsh=MWpqMndkcGZreXg1NQ%3D%3D&utm_source=qr

https://t.me/ikhtiyar_atajonov
@milliyteatr
👍 9
❤ 3
Видео/гифка, 84 сек, IMG_2611.MOV
#Репертуар

20-апрель “АНДИШАЛИ КЕЛИНЧАК”

РОЛЛАРДА:

Олмахон - Муниса Ражабова 
Арслонбек - Диёр Саъдуллаев
Қундузхон - Феруза Бобоёрова
Қоплонбек - Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ҳамид Тошпўлатов
Тўйчихон - Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Мадина Мухторова
Хушчақчақ - Вазира Юнусова
Муштипар - Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Муяссар Бердиқулова
Ландовур - Улуғбек Холиқжонов

Фотограф: Баҳодир Эргашов

Спектакль соат 18:00да бошланади.

Касса: 71/244-17-51

ЧИПТА НАРХЛАРИ:

Партер - 70.000
Амфитеатр - 60.000
Балкон - 50.000

Ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифаларимиз:

TELEGRAM | INSTAGRAM | YOUTUBE | FACEBOOK | WEBSITE | ЛОКАЦИЯ
👍 10
❤ 4
Изображение

#Митти_ҳикоя

МЎЪЖИЗАНИНГ ДЕБОЧАСИ...

Театрдаги бир инсон менга кулиб айтяпти: "Озодахон, муҳаббат ҳақида кўп ёзасиз-да. Бу муҳаббат канали эмас". Мен ҳам кулиб: "Ака, муҳаббатни кўнглим буюрса, нима қилай?" – деб жавоб қайтардим.

Муҳаббат энг беғубор мавзу. Бу мавзуни куч-қудрати билан севиб қолдим. Узоққа бормайман. Қондош амакиваччамнинг ҳаётидан бир шингил ҳикоя қиламан.

Мавлуда опам биринчи турмуши билан йигирма йил яшади. Уч фарзандининг отаси ашаддий майхўр, банги эди. Хотинини уриб-дўппослаб ҳузурланадиган маньяк! Опам нозик жуссаси билан катта дала қилди, бир бойнинг хонадонида оқсочлик қилиб ҳам рўзғор тебратди. Гўрсўхтанинг ароқ, нашаси ҳам унинг чекида эди. Барибир уркалтак-суркалтак. Ўзим гувоҳ, мушт зарбидан юз-кўзи кўкариб, шишиб кетганига, бурун суяги синиб операция бўлган ҳолатларига. Нима қилсин? Ота ҳовлида учта келин. Учта фарзанди билан қаерга сиғсин? Ҳамма қаттиқчиликка чидади, заҳар-заққумни индамай ичига ютди. Сабрнинг ҳам чегараси бор экан. Охири опам дарддан йиқилди... Йиллар давомидаги калтак зарбидан мияда ўсма пайдо бўлибди. Фарзандлари билан ота уйга қайтиб келди.

Дори-дармоннинг кучи, яқинларнинг меҳр-муҳаббати билан оёққа турди. Тирик жон, қимирламаса бўлмайди. Масжидга ишга кирди. У ерда супур-сидир, ош-овқат қилиб уйдаги катта рўзғорга ёрдами тегди.

Шундай кунларнинг бирида опамнинг ҳаётига бир инсон кириб келди. Тақдир масжидда туташди. Араб элчихонасида ишлайдиган диндор инсон экан. Биринчи оиласидан еттита фарзанди бўлиб, опамнинг болаларини ҳам бағрига олди. Йигирма яшар қизи Маҳлиёни турмушга узатишди. Тақдирда бор экан, опам қирқ уч ёшида қиз фарзандли бўлди. Орадан роппа-роса қирқ кун ўтиб, Аллоҳ қиз набира билан сийлади. Бултур ўғлини уйлашди. Айни кунда опам умр йўлдоши билан умра сафарида.

Авваламбор, мўъжизакор Аллоҳнинг мўъжизаси билан, қолаверса, муҳаббатнинг сир-сеҳри билан опам буткул соғайиб кетди. Муҳаббатга тўлиб-тошиб, бахтли яшаяпти.

Иккинчи тақдирингиз чин тақдир, гўзал турмуш бўлсин, Мавлуда опа!

Келинг, муҳаббат мавзусини четга сурмайлик, бу мавзудан қийиқ қидирмайлик, аксинча, куч-қудратига ишонайлик. Мўъжизанинг дебочаси муҳаббат эмасми?

Озод
а ШОБИЛОЛОВА

@milliyteatr

❤ 21
👍 11
🔥 1
🤔 1
😢 1
#Қалб_гавҳари

Иқтидоринг етмаган ишни қилма, сабабсиз ўзингни донишманд билма.

Носир Х
исрав

@milliyteatr
👍 4
❤ 4
Изображение
#Ижод_чашмаси

ОДАМЛАР БОР...

Ижро этади, Ўзбек Миллий академик драма театри актёри Ихтиёр Отажонов ва актёр Наврўз Жу
маев.

https://www.instagram.com/ixtiyor.otajonov.actor?igsh=MWpqMndkcGZreXg1NQ%3D%3D&utm_source=qr

https://t.me/ikhtiyar_atajonov
@milliyteatr
👍 8
Видео/гифка, 104 сек, IMG_2478.MOV
#Репертуар

19-апрель “ЎЗГАЛАР ДАРДИ”

РОЛЛАРДА:

Заҳро - Феруза Бобоёрова
Зафар - Ўзбекистон халқ артисти Теша Мўминов
Ризвон - Вазира Юнусова
Умид - Лазизбек Орзиев
Шокир - Шерзод Абдувалиев
Чарос - Азиза Шарипова

Спектакль соат 18:00да бошланади.

Касса: 71/244-17-51

ЧИПТА НАРХЛАРИ:

Партер - 70.000
Амфитеатр - 60.000
Балкон - 50.000

Фотограф: Баҳодир Эргашов

Ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифаларимиз:

TELEGRAM | INSTAGRAM | YOUTUBE | FA
CEBOOK | WEBSITE | LOKATSIYA
👍 12
❤ 2
Изображение
#Ҳикмат

Тўрт нарса гўзал, аммо тўрт нарса янада гўзалдир:

1) Эркакларнинг ҳаёси гўзал, бироқ аёлларнинг ҳаёли бўлишлари янада гўзалдир;
2) Ҳар кимнинг адолати гўзал, аммо бошлиқларнинг адолатли бўлишлари янада гўзалдир;
3) Қариларнинг тавбаси гўзал, аммо ёшларнинг тавба қилишлари янада гўзалдир;
4) Бойларнинг сахийлиги гўзал, аммо камбағалларнинг сахий бўлиши янада гўзалдир.

@milliyteatr
👍 23
❤ 10
Изображение
#Қалб_гавҳари

Ўзингиз кучсиз бўлсангиз-да, кимнингдир суянчи бўлишингиз мумкин.

Айман
Ёғий

@milliyteatr
❤ 14
👍 4
Изображение

#Хушхабар

Тожикистон ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида маданият соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга қўшган муносиб ҳиссаси учун, Тожикистон Республикаси Президентининг фармони билан Ўзбек Миллий академик драма театри директори Ёдгор Саъдиевга "Тожикистон халқ артисти" фахрий унвони берилди.

Театр жамоаси устоз санъаткор Ёдгор Саъдиевни юксак фахрий унвон билан муборакбод этади
!

@milliyteatr

👍 41
🥰 10
👏 6
❤ 5
🤩 2
🔥 1
Изображение

Ўзбекистон ва Тожикистоннинг маданият ва санъат арбобларидан бир гуруҳи юксак фахрий унвонлар билан тақдирланди

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

👍 11
👏 1
Видео/гифка, 49 сек, IMG_2909.MP4

Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмоннинг музокаралари тор доирадаги учрашувдан бошланди

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

👍 7
🔥 1
Видео/гифка, 18 сек, IMG_2876.MP4

Душанбедаги "Қасри Миллат" саройида Тожикистонга давлат ташрифини амалга ошираётган Президент Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олишга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

👍 8
🔥 1
Видео/гифка, 41 сек, IMG_2865.MP4

Президент Шавкат Мирзиёев Душанбеда катта тантана билан кутиб олинди

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

👍 13
🔥 1
Видео/гифка, 99 сек, IMG_2828.MP4
#Репертуар
#Огоҳлантирув

🎭Ҳурматли театр санъатининг ихлосмандлари, азиз обуначилар!

Ижодий сабабларга кўра, апрель репертуарига ўзгартириш киритилди.

18-апрель "Ўзгалар дарди" спектакли репертуардан бекор қилинди.

19-апрель "Тақдир синовлари" спектакли "Ўзгалар дарди" спектаклига ўзгартирилди.

Сиз азизларни, 19-апрель куни соат 18:00да "Ўзгалар дарди" спектаклининг намойишида кутиб қоламиз.

Ҳар бирингизни ало
ҳида меҳр билан яхши кўрамиз!

@milliyteatr
🥰 8
👍 1
❤ 1
Изображение
#Митти_ҳикоя

ТОҒ ЧЎҚҚИСИ

Америкалик машҳур педагог ва файласуф Джон Девейдан 90 йиллик юбилейида бир журналист шу саволни берганди.
– Ўқиган шунча китобингиздан нима фойда олдингиз?
Джон Девей илм ва маданиятни орттиришни имо қилиб:
– Тоғларга тирмашишимга ёрдам беради, – деди.
– Тоғларга тирмашишгами? Тоғга тирмашишнинг сизга нима кераги бор?
Файласуф журналистга шундай изоҳлади:
– Тоғларга тирмашсанг чўққига етасан. Чўққига чиққанингда эса бошқа чўққиларни ҳам кўра оласан. Шунда уларни ҳам забт этишни истайсан. Агар тоғга тирмашмасанг на чўққини кўрасан ва на бошқа нарсаларни. Ҳаётинг бир маънода қотиб маъносизлашади. Ҳаётинг маъносизлашганида эса яшашнинг аҳамияти қолм
айди.

@milliyteatr
🔥 7
👍 6
❤ 4
Изображение

Найдено 8144 поста