Поиск по каналам Каналы в закладках Мои каналы Поиск постов
Инструменты
Мониторинг упоминаний Детальная статистика Анализ аудитории Telegraph-статьи Бот аналитики
Полезная информация
Инструкция Telemetr Документация к API Чат Telemetr
Полезные сервисы
Защита от накрутки Создать своего бота Продать/Купить канал Монетизация

Телеграм канал «Маркс ЖУМАНИЁЗОВ»

Маркс ЖУМАНИЁЗОВ
666
832
116
52
16.2K
Хоразм вилоятининг биринчи ҳокими Маркс Жуманиёзовнинг ёрқин хотирасига бағишланади.

Канал унинг набираси томонидан юритилади.

Маркс Жуманиёзовга тааллуқли материлларингиз бўлса қуйидаги линкка хабар қолдиришингиз сўралади:
@marksjumaniyozovadmin
Подписчики
Всего
1 786
Сегодня
+1
Просмотров на пост
Всего
1 217
ER
Общий
61.25%
Суточный
36.5%
Динамика публикаций
Telemetr - сервис глубокой аналитики
телеграм-каналов
Получите подробную информацию о каждом канале
Отберите самые эффективные каналы для
рекламных размещений, по приросту подписчиков,
ER, количеству просмотров на пост и другим метрикам
Анализируйте рекламные посты
и креативы
Узнайте какие посты лучше сработали,
а какие хуже, даже если их давно удалили
Оценивайте эффективность тематики и контента
Узнайте, какую тематику лучше не рекламировать
на канале, а какая зайдет на ура
Попробовать бесплатно
Показано 7 из 666 постов
Смотреть все посты
Пост от 15.07.2025 22:59
45
3
0
📜 Паҳлавон Маҳмуд – матонат ва маърифат тимсоли Илм билан зийнатланган, зўр матонат ва сахийлик соҳиби – Хиванинг улкан алломаси, Ҳоразм юрагида порлаган Паҳлавон Маҳмуд ҳақида қисқача, аммо мазмунли лавҳани томоша қилинг. У киши на фақат машҳур поэт ва тасаввуф арбоби, балки халқ орасида ҳақ ва адолат йўлида хизмат қилган пақирлар ҳомийси, тинимсиз меҳнат ва руҳий камол топиш рамзи сифатида қадрланади. У киши – сўфий, шоир, халқ табиби. Ривоятга кўра, Паҳлавон Маҳмуд ўз даврида Ҳиндистонга сафар қилади. У ерда ҳукмдорни оғир касаллик чангалидан халос қилади. Тиббий билим ва маънавий қудрати билан у подшоҳни ўлимдан қутқаради. Бу ҳақиқат Ҳиндистон саройида ҳам унинг салоҳиятига бош эгишга сабаб бўлади. Шу шараф ила унга Хиванинг ҳар қанча бойлиги таклиф этилса-да, у ватанини соғиниб, ўз юртига қайтишни афзал билади. Паҳлавон Маҳмуд рубоийларидан Уч юз Кўхи Қофни келида туймоқ Дил қонидан бермок фалакка бўёқ Ёйингки зиндонда бир аср ётмоқ Нодон суҳбатидан кўра яхшироқ Ҳамма мени бир оғизда қилгай ғийбат, Тинчимни бузар бу ҳол, бўлар тоқ тоқат. Бу тоифа гоҳ яхши деяр, гоҳи ёмон, Чунки бир-икки фанда топибман шуҳрат. Синдиргали тавбамни шароб келтиргил, Кўнглим тўла қайғу-изтироб, келтиргил. Бағрим ўтини бир оз пасайтирмоққа Бир-икки қадаҳ майни шитоб келтиргил! Умринг майи гоҳ ширин бўлар, гоҳи тахир, Гоҳ атлас-у, гоҳ бўз бўлар эгнингда, ахир. Ғам чеккали арзимас булар оқил учун, Бу дунёда хору зор яшаш унга оғир. 🎥 Видеони кўринг, улашинг, хулоса қилинг. ✅ Каналга обуна бўлинг: https://t.me/marksjumaniyozov
Видео/гифка
🔥 1
🙏 1
Пост от 14.07.2025 08:41
126
0
2
🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤 Юнон мифологияси жуда ажойиб фалсафаларга бой. Юнон мифларига кўра денгиз худоси Посейдон ва ер худоси Геянинг ўғли Антей жуда катта куч соҳиби бўлган. У ўз юртига келган ҳар қандай баҳодирни кураш тушишга чорлар экан, жуда бўлмаса мажбур қилар экан. Асосий масала рақибнинг елкасини ерга теккизиш бўлган. Юнон-рим кураши шундан келиб чиққан. Антей барча рақибларини ер тишлатар, уларнинг калла суякларидан  отасига атаб катта иморат солган. Ҳамма гап шундаки, Антей барча кучни онасидан олар эди, ўзида куч қолмаётганлигини сезиши билан ерга ётиб олиб ундан, яъни онасидан куч олар эди. Бир куни у Геракл билан жангга тушади, Геракл уни бир неча бор йиқитса ҳам Антей яна ўрнидан тураверар эди. Ҳар турганда янада кучлироқ куч билан турар эди. Шунда Геракл кучнинг манбаси қаерда эканлигини билиб қолади, Геракл бор кучини тўплайди ва Антейни даст кўтариб ҳавода бир неча дақиқа ушлаб туради, Антей бор кучини йўқотганини ҳис қилгач ҳавода унинг белини синдириб ташлайди. Қиссадан ҳисса шуки, оёғингиз ердан узилганда вазиятни тўғри баҳолай олмай қоласиз, натижада кучингизни йўқотасиз ва белингизни синдирасиз. Бошингиз осмонга тегса ҳам оёғингиз ердан узилмасин. 📱 Яқинларга улашиб қўйинг. ✅ Каналга обуна бўлинг: https://t.me/marksjumaniyozov
1
Пост от 13.07.2025 14:47
69
0
1
🔤🔤🔤🔤🔤🔤 🔤🔤🔤🔤🔤🔤 Ортиқ Отажонов - Cавти сувора 📚 Амирий ғазали ————————— Кўрсатурлар жилва бирла бизлара гулзорлар, Нозпийролар, суманбарлар, чаман рухсорлар. Ишқ элин қатл этгувчи бераҳм дил озорлар, Жамъ ўлиб бир базм аро суҳбат этарлар ёрлар. Ғунча янглиғ кўнглуми юз ноз ила қон эттилар, Шўхлар, бебоклар, раққосу хушрафторлар. Буздилар диним уйини, қилдилар кўнглим хароб, Анжуман пиро париваш кўзлари беморлар. Жилва айлаб анжуман саҳнини гулшан эттилар, Гулжабинлар, ғунча оғизлар, шакар гуфторлар. Оҳким, ишқ аҳлини қонини билмишлар ҳалол, Жаврнинг ойнида бу кўзлари хумморлар. Телба бўлмай найлайин ишқу жунун водийсида, Кўнглум олди бир суруқ оҳу киби айёрлар. Раҳм қил, ёрабки аҳволимға, чўқ мушкил эрур, Менда бордур бир кўнгил, бор неча дилозорлар. Ғамза бирла ноз этиб, бир кўз учи бирла боқиб, Бисмил этмишлар бизи бу кўзлари хунхорлар. Бу ажаб гулларни жавридин қутилмассен Амир, Олдилар юз ноз ила кўнглумни бу дилдорлар. ————————— 📱 Яқинларга улашиб қўйинг. ✅ Каналга обуна бўлинг: https://t.me/marksjumaniyozov
Пост от 13.07.2025 14:00
151
1
7
🖋 Маркс Жуманиёзов: Мен халқимни жуда яхши кўраман… 1992 йили журналист Нафиса Захидова билан суҳбатда Маркс Жуманиёзов шундай деган эдилар: “Менинг муваффақиятимнинг сабаби, халқни жуда яхши кўрганимда деб биламан. Айниқса қўли билан меҳнат қилиб, инсонларнинг қорнини тўқ ва устини бут қилаётганларни яхши кўраман!” Бу сўзлар у кишининг ҳаётий фалсафаси, халқпарвар ва меҳнаткаш инсонларга бўлган чуқур ҳурматини яна бир бор намоён этади. 📱 Яқинларга улашиб қўйинг. ✅ Каналга обуна бўлинг: https://t.me/marksjumaniyozov
Видео/гифка
👍 3
Пост от 12.07.2025 14:00
48
0
1
📘 Элга хизмат қилган инсонлар унутилмайди... ⠀ Бугун сиз, азиз обуначиларимизга, Хоразм элпарварларидан бири – фидойи иқтисодчи, Иккинчи Жаҳон уруши ва меҳнат фахрийси, “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган иқтисодчи” унвони соҳиби Машариф Ўтаров хотираларига бағишланган ноёб асарни тақдим этамиз. ⠀ Ушбу китобда М. Ўтаровнинг ҳаёт тажрибалари, авлодининг – машҳур табиб Ўтар бобо, шоир Аваз Ўтар, отаси Ражаббой Ўтаров, шифокор Матрасул Ўтаров каби улкан шахслар ҳақида ёзган хотиралари, ибратли ҳикоялари ва ҳаёт ҳикматлари жамланган. ⠀ 🔹 Китоб муаллифнинг 80 йиллик юбилейига бағишланган. У инсон умри ва халққа садоқат мавзусидаги чуқур фикрлар билан бойитилган. ⠀ 📝 Маркс Жуманиёзов у киши ҳақида шундай ёзган эди: “Ўтган асрда Хоразмни кўтарган, унинг ҳар томонлама мустаҳкам устунлари саналган фидойи инсонлар сафида Машариф Ўтаров алоҳида ўрин тутади. У кишининг меҳри, садоқати, доно маслаҳатлари юрагимда ҳеч қачон ўчмайди. У киши билан суҳбатларимни ҳаётимдаги энг сермазмун лаҳзалар деб биламан...” ⠀ 📥 Энди эса бу бебаҳо хотиралар китобини электрон шаклда ўқишингиз мумкин. 🇺🇿 Элга хизмат қилган яхши инсонлар тўғрисида хотиралар ёзилаверади, эзгу сўзлар айтилаверади… 📱 Яқинларга улашиб қўйинг. ✅ Каналга обуна бўлинг: https://t.me/marksjumaniyozov
Видео/гифка
Пост от 12.07.2025 14:00
168
0
5
Хоразм элпарварларидан бири – фидойи иқтисодчи, Иккинчи Жаҳон уруши ва меҳнат фахрийси, “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган иқтисодчи” унвони соҳиби Машариф Ўтаров. 📱 Яқинларга улашиб қўйинг. ✅ Каналга обуна бўлинг: https://t.me/marksjumaniyozov
Изображение
Пост от 12.07.2025 13:58
2
0
0
Видео/гифка
Видео/гифка
Смотреть все посты