Телеграм канал 'Марғилон Депутатлари | Расмий канал'

Марғилон Депутатлари | Расмий канал


1'027 подписчиков
381 просмотров на пост

Ушбу гуруҳ Марғилон шаҳар кенгаши депутатларининг олиб бораётган иш фаолиятларини ёритиш ҳамда сайловчилар билан янада яқинроқ мулоқот олиб бориш учун ташкил этилди.
Мурожаат йўллаш - https://forms.gle/wDQymz
Мурожаат учун : @Margilon_Deputatlari_kengashi

Детальная рекламная статистика будет доступна после прохождения простой процедуры регистрации


Что это дает?
  • Детальная аналитика 243'660 каналов
  • Доступ к 104'565'011 рекламных постов
  • Поиск по 411'204'705 постам
  • Отдача с каждой купленной рекламы
  • Графики динамики изменения показателей канала
  • Где и как размещался канал
  • Детальная статистика по подпискам и отпискам
Telemetr.me

Telemetr.me Подписаться

Аналитика телеграм-каналов - обновления инструмента, новости рынка.

Найдено 509 постов

Бўш турган ва паст самарали объектлар тўлиқ хатловдан ўтказилиб, электрон платформаси яратилади

📍
http://uza.uz/posts/279249

🔻 ЎзАнинг телеграм каналларини кузатиб боринг

Ўзбекча | O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор
Изображение
Янги лавозимлар муборак бўлсин! Ёшларга таълим беришдаги ҳамда уларни ватанпарварлик, фидойилик руҳида шаклланишларида, шунингдек Ватанимиз равнақи, халқимиз розилиги йўлида олиб борадиган маъсулиятли вазифада Сизга улкан муваффақият ва омад тилайман. Аллоҳ ҳамиша мададкор бўлсин, Хақ йўлидан адаштирмасин. Табриклайман!!!
#Yangi_tayinlov

Farg'ona politexnika institut rektorining tegishli buyrug‘iga asosan Akramov Axror Adxamjon o'g'li Qurilish fakulteti Yoshlar bilan ishlash dekan o‘rinbosari lavozimiga tayinlandi.

Bungacha Akramov Axror Adxamjon o'gli Muhandislik kommunikatsiyalari qurilishi kafedrasi assistenti lavozimida faoliyat yuritib kelayotgandi.

@farpiyoshlar
Изображение
#mulohaza

Mening farzandlarimda kompyuter albatta bo'ladi, biroq men ularga avvalo kitob olib beraman!

© Bill Geyts
Изображение
Марғилон шаҳридаги "Темир дафтар" га киритилган фуқаролар сектор раҳбарлари томонидан уйма уй ўрганилиб, аниқланган 48 нафар фуқаронинг ҳар бирига 20 донадан жами 960та парранда ҳамда бир ойлик омиҳта ем заҳираси билан тарқатилди...
Изображение
https://youtu.be/05obOJcdGrw

Барибир қамашибдида...

Нима учун Сенат муносабат билдирмаяпти?
Янги келган прокурорга собиқ депутатни қамоққа тиқиш тўғрисида топшириқ берилганмикин?🤨

Мутасаддиларнинг ноқонуний ҳатти-харакатларига қарши бўлган депутатни ким химоя қилиши керак?

Саволлар кўп, лекин сиз «Жимлик» романини ўқишда давом этинг...

__
Ҳурматли депутатлар, ўз фаолиятингизга оид хабар ва лавҳаларни бизга юборинг,чоп этамиз.

Биз билан боғланиш учун:
@deputatlarkanaliuchun_Bot

Каналга қўшилинг
https://t.me/joinchat/SK0BjegrCSFnMWhq
Машад маҳалла Зарафшон тор кўчаси ичимлик суви қувурини янгилаш мақсадида ҳудудга депутатлар томонидан Д63 размердаги труба олиб келинди
Изображение
IAB:
Эълон❗️❗️❗️❗️

Farģona va Marģilonliklar

Янги ишлаб чиқариш корхонаси қуйидаги мутахассисликлар бўйича малакали ишчи-ҳодимларни ишга олиш бўйича танлов эълон қилади.

✅Ишчи ходимлар

✅замонавий ускуналар билан ишловчи меҳаник

✅пайвандчи

✅слесар

✅юқори малакали электрик.


Сухбатдан ўтиш Душанбадан Шанба кунлари саот 9:00 дан 12:00 гача.

Манзил: Фарғона тумани

Миндонобод қишлоғи Янги-Аср МФЙ Мустақиллик шукронаси кўчаси 452 уй.

Телефон: +998-98-575-80-14
Изображение
Фарғона ҳақиқати газетасининг 2021 йил 11 июнь №48-сонида эълон қилинган “Марғилонда мурожаатлар қандай ҳал этилмоқда?” сарлавҳали мақолага Марғилон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизматининг

БИЛДИРИШИ

Мақолада Марғилон шаҳар “Турон” МФЙ Истиқлол кўчасида яшовчи фуқаро Хуршида Кимсанова шу йилнинг 19 май куни шаҳар ҳокимлигига юрагида нуқсони бор фарзандининг жарроҳлик амалиётига моддий ёрдам сўраб қилган мурожаати шу кунгача ҳеч қандай жавобсиз қолганлиги айтилган.

Мазкур мурожаат шаҳар ҳокимлиги томонидан тўлиқ ўрганиб чиқилган бўлиб, маълум бўлишича, фуқаро Х.Кимсанова ҳозирги кунда бола парваришида, фарзанди учун 2 ёшлик нафақа пулини олиб келмоқда. Турмуш ўртоғи Р.Ҳасанов хусусий фирмада фаолият олиб боради. Оила доимий даромадга эга бўлганлиги учун МФЙда “Темир” дафтар ва “Аёллар” дафтарида рўйҳатда турмайди. Шу сабабли фуқаро Х.Кимсановага шаҳар Тиббиёт бирлашмаси томонидан фарзандига жарроҳлик амалиётини қўллаш учун зарур бўлган ордерни имтиёзли равишда олиш имкони мавжуд эмаслиги тушунтирилган.

Бироқ, фуқаро Х.Кимсанованинг мурожаатини эътиборсиз қолдирмаслик ва уни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш мақсадида Марғилон шаҳар Маҳалла ва оилани қўллаб-қуввалаш бўлими томонидан унга 1 000 000 сўм миқдорида бир марталик ёрдам пули ажратилиши белгиланди.

Шунингдек, мақолада “Бобур” МФЙда яшовчи фуқаро Фурқат Абдуманноновнинг шаҳар Ободонлаштириш бошқармасига доимий ишга жойлашиш учун қилган мурожаати ҳам эътиборга олинмаганлиги кўрсатилган.

Аниқланишича, шаҳар Ободонлаштириш бошқармасида ҳозирги кунда бўш иш ўрни йўқлиги сабабли фуқарога жамоатчилик асосида мавсумий ишга қабул қилиниши мумкинлиги билдирилган. Шунингдек, шаҳар Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан Ф.Абдуманноновга шаҳардаги “Golden Valley” ҳамда “Ҳунармандлар маркази”да 1.500.000 сўмгача бўлган маошдаги ишлар тавсия қилинган. Бироқ, фуқаро маоши қониқтирмаганлигини рўкач қилиб ушбу корхоналарда фаолият кўрсатишдан бош тортганлигини маълум қиламиз.
Сенатнинг ўн олтинчи ялпи мажлисида қандай масалалар кўрилиши маълум қилинди
22.06.2021 09:34 0 396
Сенатнинг ўн олтинчи ялпи мажлисида қандай масалалар кўрилиши маълум қилинди
Фото:«Senat.uz»

2021 йил 21 июнь куни Олий Мажлис Сенати Кенгашининг мажлиси бўлиб ўтди.

Мажлисда Сенатнинг ўн олтинчи ялпи мажлисини 2021 йил 25 июнь куни чақириш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Видеоконференцалоқа тарзида ўтказиладиган ялпи мажлисда бир қатор масалалар кўриб чиқилиши режалаштирилган. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг давлат органларида очиқлик ва ошкораликни таъминлаш соҳасидаги фаолиятини такомиллаштириш, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси СенатинингАхборот сиёсати ва давлат органларида очиқликни таъминлаш масалалари қўмитасини ташкил этиш тўғрисидаги масалалар шулар жумласидандир.

Бундан ташқари, «Расмий статистика тўғрисида»ги, «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги, «Судлар тўғрисида»ги, «Ўзбекистон Республикасининг давлат тили тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги, «2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги, «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш тартиби янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари муҳокама қилиниши назарда тутилган.

Шу билан бирга, Тошкент вилоятининг Оққўрғон, Оҳангарон, Бекобод, Бўстонлиқ, Бўка, Зангиота, Юқори Чирчиқ, Қибрай, Паркент, Пискент, Ўрта Чирчиқ, Янгийўл туманлари ва Олмалиқ, Чирчиқ, Ангрен, Янгийўл, Бекобод шаҳарлари чегараларини ўзгартириш тўғрисидаги масала кўриб чиқилиши режалаштирилган.

Қолаверса, қон донорлиги соҳасини ривожлантириш юзасидан кўрилаётган чоралар тўғрисида, оқова сув тозалаш иншоотларида вужудга келаётган муаммо ва камчиликларнинг атроф-муҳит ҳамда аҳоли саломатлигига таъсири юзасидан Вазирлар Маҳкамасига парламент сўровлари юбориш ҳақидаги масалалар кўриб чиқилиши назарда тутилган.

Шунингдек, 2030 йилгача бўлган даврда барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифаларда назарда тутилган инфратузилмани яратиш, саноатлашув ва инновацияларга кўмаклашиш мақсадига эришиш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан Вазирлар Маҳкамасига юборилган парламент сўрови натижалари ва бошқа масалалар муҳокама қилиниши режалаштирилган.

Бундан ташқари, Олий Мажлис Сенати ҳамда Хотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш бўйича Республика комиссияси томонидан маҳаллалардаги ҳолат, аёлларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва соҳага оид белгиланган чора-тадбирларнинг ижро этилиши бўйича ўтказилган ўрганиш натижалари кўриб чиқилиши назарда тутилмоқда.

Найдено 509 постов