Не попадитесь на накрученные каналы! Узнайте, не накручивает ли канал просмотры или
подписчиков
Проверить канал на накрутку
Телеграм канал «𝐌𝐀𝐇𝐀𝐋𝐋𝐀»
𝐌𝐀𝐇𝐀𝐋𝐋𝐀
4
0
0
0
0
📝“Маҳалла” газетасининг расмий канали 📌Маҳалла тизимига оид энг сўнгги янгиликлар бизда! ✅ Турли танловларда иштирок этинг ва совринни қўлга киритинг. Савол ва мурожаатлар учун: /@uzmahallabot
⚠️ Фирибгарлар энди +998 коди орқали ҳам ҳужум қилмоқда!
❌ +998 коди билан қўнғироқ келгани унинг ишончли эканини англатмайди.
📞 Агар ўзини банк, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ёки давлат идораси ходими сифатида таништириб, шахсий маълумотларингиз, банк картаси реквизитлари ёки SMS-кодларни сўраса — ишонманг!
🔒 Ҳеч қачон SMS-код, парол ва банк маълумотларингизни ҳеч кимга берманг.
🛡 Ҳушёр бўлинг! Киберфирибгарлар рақам эмас, сизнинг ишончингизни нишонга олади.
❗️2026 йил 1 июлдан пенсиялар ва нафақалар ҳамда Ижтимоий реестрга киритилган оилаларга болалар нафақалари ва моддий ёрдам тўловлари миқдорлари 7 фоизга оширилади.
- Ҳар орқангиздан гапирганга қулоқ солманг...
- Ҳар сўз берганни, сўзида туради, деб ўйламанг...
- Сизни ёқтирмаганларга табассум қилинг ва йўлингизда давом этинг...
- Бошингизга келган ёмонликлар учун сабр, неъматлар учун шукр қилинг...
- Ҳар бир нарсани Aллоҳдан ва қилган амалларингиздан деб билинг...
- Инсонлардан ҳеч нарса кутманг...
- Олишдан кўра, беришни кўпроқ яҳши кўринг...
- Покиза қалбингизда инсонларга нисбатан нафрат ва ҳафагарчилик сақламанг...
- Нима бўлишидан қатъий назар бу дунё ўткинчи эканлигини ва бир кун ҳаммаси тугашлигини унутманг.
ПФ–116-сонли Фармонга мувофиқ, маҳалла раисининг ваколатлари янада мустаҳкамланиб, масъулияти сезиларли даражада оширилди.
Эндиликда “маҳалла еттилиги” аъзолари хизмат вазифаларини бажаришни турли йиғилишлар билан изоҳлаб, кечиктириши қийин бўлади. Маҳалла раиси уларнинг меҳнат интизомига риоя этишини назорат қилади. Ишга кеч келиш ёки белгиланган вақтдан олдин кетиш ҳолатлари табелларда қайд этилиб, иш ҳақи ҳисоб-китобларида ҳам инобатга олиниши мумкин.
Шунингдек, маҳалла раиси фақат мувофиқлаштирувчи эмас, балки ҳудуддаги натижалар учун ҳам масъул шахсга айланмоқда. Таълим, соғлиқни сақлаш, аҳоли бандлиги, ижтимоий ҳимоя, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш каби муҳим йўналишларда унинг жавобгарлиги янада кучайтирилди.