📍 Аланья, Туркия 🇹🇷🇺🇿
Аланья шаҳрида бўлиб ўтган халқаро конференция доирасида унутилмас учрашувлар ва ҳамкорларимиз билан файзли дақиқаларни баҳам кўрдик.
Аланья шаҳри ҳокими ҳурматли Осман Тариқ Ўзчелик (Osman Tarık Özçelik) томонидан шаҳарнинг тарихий мероси, маданий ўзгачалиги ва боқий рамзи бўлмиш «Қизилқалъа» (Kızılkule) тасвири туширилган қимматли эсдалик асари ҳамда махсус мукофот топширилди.
Ушбу рамзий мукофот ва юксак эҳтиром — маданий дипломатия, қардош халқларимиз ўртасидаги дўстлик ва ўзаро институционал ҳурматнинг ёрқин ифодасидир.
Aйниқса, «Турк қардошим» қўшиғи матни муаллифи сифатида ижодимизнинг бундай юксак эътироф этилиши ва Аланья шаҳар ҳокимлиги (Alanya Belediyesi) томонидан кўрсатилган меҳмондўстлик қалбимизни чексиз фахрга тўлдирди.
Ижодий ва маданий ҳамкорлигимиз, дўстлик ришталаримиз бардавом бўлсин!