Телеграм канал 'АЙОЛ ВА КИЗЛАРИМИЗ УЧУН'

АЙОЛ ВА КИЗЛАРИМИЗ УЧУН


1'087 подписчиков
91 просмотров на пост

📚Eng sara hikoyalar
🤗Psiholog maslahati
😍Foydali masalalar
🙂Qiziqarli temalar

Ayollar uchun barcha kerakli maslahatlar bizda 🤗

Reklama uchun 👇
@SabinamHayotim

https://t.me/seti_originally

Детальная рекламная статистика будет доступна после прохождения простой процедуры регистрации


Что это дает?
  • Детальная аналитика 263'233 каналов
  • Доступ к 119'488'177 рекламных постов
  • Поиск по 472'640'330 постам
  • Отдача с каждой купленной рекламы
  • Графики динамики изменения показателей канала
  • Где и как размещался канал
  • Детальная статистика по подпискам и отпискам
Telemetr.me

Telemetr.me Подписаться

Аналитика телеграм-каналов - обновления инструмента, новости рынка.

Найдено 162 поста

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОХМАТУЛЛОХИ ВА БАРОКАТУХУ.

☀️ ХАЙРЛИ ТОНГ УЗОКДАГИ ДИЛГА ЯКИНЛАРИМ...!!!

Янги кун муборак булсин!
Аллох таоло хар бир лахзангизга файзу - баракот
ато этсин!

Аллох таоло бугунги кунимизни барчамиз учун
хайрли ва баракотли килсин!

🤲 Аллохим :

☘ Сендан бахор ёмгиридек
ёкимли хушхабарни...

☘ Махзунликни кетказадиган шодликни...

☘ Ва хар бир сабр килганларга нажотни...

☘ Хар бир беморга шифони...

☘ Хар бир вафот этганларга рахматни...

☘ Хар бир дуо килганларга
ижобатни сураймиз...!

"Албатта, Сен хар бир нарсага кодирсан".

Оли Имрон сураси (26 - оят)

https://t.me/jannad_oshiqlari
✨🌙✨Аллох баракот бериб ишларингизга...
Махшарда соя булсин бошларингизга.
Дустим тун хам тушди... яхши дам олинг...
Расулуллох (с.а.в.) кирсин
тушларингизга...!

✨🌙✨ Азизларим Тунингиз осуда утсин. Яхши дам олинг...! Ширин тушлар хамрохингиз булсин...!
Аллохга омонатсиз яхшиларим...!

https://t.me/jannad_oshiqlari
Изображение
📝Абдулла Қаххор.(Бемор хикоя)

Осмон йироқ, ер қаттиқ. 
Мақол

Сотиболдининг хотини оғриб қолди. Сотиболди касални ўқитди — бўлмади, табибга кўрсатди. Табиб қон олди. Бетобнинг кўзи тиниб, боши айланадиган бўлиб қолди. Бахши ўқиди. Аллақандай бир хотин келиб толнинг хипчини билан савалади, товуқ сўйиб қонлади… Буларнинг ҳаммаси, албатта, пул билан бўлади. Бундай вақтларда йўғон чўзилади, ингичка узилади.
Шаҳарда битта докторхона бор. Бу докторхона тўғрисида Сотиболдининг билгани шу: салқин, тинч паркда, дарахтлар ичига кўмилган баланд ва чиройли оқ иморат; шиша қабзали кул ранг эшигида қўнғироқ тугмаси бор. Чигит пўчоқ ва кунжара билан савдо қиладиган хўжайини Абдуғанибой омборда қулаб кетган қоплар остида қолиб ўладиган бўлганида бу докторхонага бормай Симга кетган эди. Докторхона деганда Сотиболдининг кўз олдига извош ва оқ подшонинг сурати солинган 25 сўмлик пул келар эди.
Бемор оғирлашди. Сотиболди хўжайинининг олдига арзга борди, аммо бу боришдан муддаоси нима эканини аниқ билмас эди. Абдуғанибой унинг сўзини эшитиб кўп афсусланди, қўлидан келса ҳозир унинг хотинини оёққа бостириб беришга тайёр эканини билдирди, кейин сўради:
— Девонаи Баҳоваддинга ҳеч нарса кўтардингми? Ғавсул-аъзамга-чи?
Сотиболди кетди. Беморнинг олдидан жилмаслик ва шу билан бирга тирикчилик учун хонаки бир касб қилишга мажбур бўлди — ҳар хил саватчалар тўқишни ўрганди. У эртадан-кечгача офтобшувоқда гавронлар ичига кўмилиб сават тўқийди.
Тўрт яшар қизчаси қўлига рўмолча олиб, онасининг юзини карахт, нимжон, хира пашшалардан қўрийди; баъзан, қўлида рўмолча, мукка тушиб ухлаб қолади. Ҳаммаёқ жим. Фақат пашша ғинғиллайди, бемор инқиллайди; ҳар замон яқин-йироқдан гадой товуши эшитилади: «Ҳей дўст, шайдулло баноми олло, садақа радди бало, бақавли расули худо…»
Бир кечаси бемор жуда азоб тортди. У ҳар инграганда Сотиболди чаккасига буров солинган кишидай талвасага тушар эди. Қўшниси бир кампирни чақирди. Кампир беморнинг тўзиган сочларини тузатди, у ёқ-бу ёғини силади, сўнгра… ўтириб йиғлади.
– Бегуноҳ гўдакнинг саҳарда қилган дуоси ижобат бўлади, уйғотинг қизингизни! — деди.
Бола анчагача уйқу ғашлиги билан йиғлади, кейин ота-сининг ғазабидан, онасининг аҳволидан қўрқиб, кампир ўргатганча дуо қилди:
– Худоё аямди дайдига даво бейгин…
Бемор кундан-кун баттар, охири ўсал бўлди. «Кўнгилга армон бўлмасин» деб «чилёсин» ҳам қилдиришга тўғри келди. Сотиболди тўқиган саватчаларини улгуржи оладиган баққолдан йигирма танга қарз кўтарди. «Чилёсин»дан бемор тетик чиққандай бўлди; шу кечаси ҳатто кўзини очиб, қизчасини ёнига тортди ва пичирлади:
– Худо қизимнинг саҳарлари қилган дуосини даргоҳига қабул қилди. Дадаси, энди тузукман, қизимни саҳарлари уйғотманг.
Яна кўзини юмди, шу юмганича қайтиб очмади—саҳарга бориб узилди. Сотиболди қизчасини ўлик ёнидан олиб, бошқа ёққа ётқизаётганда қизча уйғонди ва кўзини очмасдан одатдагича дуо қилди:
– Худоё аямди дайдига даво бейгин…
Сим   — ҳозирги Фарғона шаҳри.

🕌 @SabinamHayotim🕌
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
👇👇👇👇👇
https://t.me/jannad_oshiqlari
Web-страница:
АЙОЛ ВА КИЗЛАРИМИЗ УЧУН
📚Eng sara hikoyalar
🤗Psiholog maslahati
😍Foydali masalalar
🙂Qiziqarli temalar

Ayollar uchun barcha kerakli maslahatlar bizda 🤗

Reklama uchun 👇
@SabinamHayotim

https://t.me/seti_originally
📝Отажон, менга 10 доллар бериб туринг...

Бир киши ишдан ҳориб, жиғибийрони чиққан ҳолда ярим кечаси уйига келди. Эшик остонасида 5 яшарлик ўғли уни кутиб турарди.
— Ота, сиздан бир нарсани сўрасам майлими? — савол берди бола.
— Майли, нимани сўрамоқчисан?
— Отажон, бир соатда қанча пул топасиз?
— Бу сенинг ишинг эмас. Нимага буни сўраяпсан?
— Шунчаки билгим келяпти. Илтимос, айтақолинг! Бир соатда қанча пул топасиз?
— Шунчалик билгинг келаётган экан, майли, айтақолай. 20 доллар топаман.
— Эҳ, — деди бола бошини хам қилиб ва бир зум ўтмай яна сўрай бошлади:
— Отажон, менга 10 доллар қарз бериб тура оласизми?
Отанинг қоши уйилди.
— Мендан қанча пул топишимни сўрашдан мақсадинг бирор бир аҳмоқона ўйинчоқ ёки шунга ўхшаш бемаъни нарсаларни сотиб олиш бўлса, овора бўлма. Тур, хонангга бориб ухла! Мен кун бўйи узоқ ва қаттиқ меҳнат қиламан. Бунақа беҳуда майнавозчиликларга вақтим ҳам, тоқатим ҳам йўқ.
Болакай хонаси томон оҳиста қадам ташлади ва эшикни секингина ёпди.
Боласининг қилиғи отанинг энсасини қотира бошлади.
“Пул ундириш учун бундай саволлар беришга қандай ҳадди сиғди экан?” — ўйларди у. Бирор соатлардан сўнг ҳовуридан тушди.
“Ўз боламга бироз қаттиққўллик қилиб юбормадиммикан?” — дея ўйга тола бошлади. “Эҳтимол ўғлим ўша 10 долларга чинакамига муҳтож бўлиб қолгандир. Ахир бунчалик тез-тез пул сўраб турмасди-ку!”
Ота ўғлининг хонаси тарафга юрди ва эшикни очиб паст овозда сўради:
— Уйғоқмисан, ўғлим?
— Ҳа, уйғоқман — жавоб берди бола.
— Ўйлаб қарасам, боя сенга бироз ноҳақлик қилган эканман, — деди ота, — Кун бўйи тўплаб юрган аламимни сендан олибман. Мана сенга 10 доллар.
Боланинг чеҳраси ёришди ва отасининг қаршисига ўтириб хурсандлигидан қичқирди: "Вой, отажон, раҳмат сизга!"
Бола ёстиғининг тагига қўлини тиқиб озроқ майда пулларни чиқариб олди. Ўғлида пул борлигини кўриб, отанинг янада жаҳли чиқа бошлади. Бола пулларни жамлаб санади-да, отасига назар солди.
— Шунча пулинг бор экан, нега яна мендан сўрайсан? — овозини кўтарди ота.
— Чунки ўзимдаги етарли эмас эди. Ҳозир эса тўппа-тўғри бўлди, — жавоб берди бола, — Ота, мана менда 20 доллар пул бор. Бир соатингизни сотиб ола қолай. Бу вақтни мен билан ўтказинг!

🌸 @SabinamHayotim 🌸
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
👇👇👇
https://t.me/jannad_oshiqlari
​​ҚАЧОН ҲАЁТИНГИЗ ЎЗГАРАДИ???

Кўпчилик инсонлар қани эди бу нарсам бўлганида, қани эди манабу нарсам бўлганида, мана мунча пулим бўлганида бу ишни қилар эдим, мана шунча пул бўлганида ҳаётим умуман бошқача бўлар эди деган мавзулардаги ҳом ҳаёлларга берилиб қолишган.

Шундай уйлайдиганлар диққатига:
Аҳир қандай қилиб?
Ҳаётингизни Сиз ўзгартирмасангиз ким ўзгартиради❓❓❓

Хомҳаёлликни йиғиштиринг, осмондан пул тушмайди, муносабатларингизни четдан ҳеч ким яхшилаб қўймайди, бирданига фаровон яшашни бошлаб қолмайсиз, бирданига сиз ўйлаган барча нарсалар амалга ошмайди.

Ёдингизда тутинг, ҳаётингизни ўзгаришига ёки ўзгармай қолишига ўзингиз сабабчисиз. Фақатгина шахсий ҳаракатлар орқали фаровон ҳаётга эга бўлиш мумкин‼️‼️‼️

Қандай қилиб яхши ҳаёт кечириш мумкин?
Шу нарсани яхши билиб олинг, бизни ташқи муҳитимиз ўзгариши учун, энг аввало ўзимиз ўзгаришимиз керак.

Аввал ташқи муҳитни ўзгартириб кейин ўзим ўзгараман дейдиганлар қаттиқ адашишади. ❌

Ўзимиз ўзгаришимиз учун эса, биринчи навбатда бизнинг ички, эмоционал, фикрлаш қобилиятларимиз ўзгариши керак. Булар ўзгармас экан, сиз ўйлаган нарсалар амалга ошмайди.

Оддий аммо жуда муҳим тушунчаларга деярли кўпчилик эътибор бермайди.
Нимага?
Чунки имкониятларни кўра олишмайди. Улар ўзларининг комфорт зоналаридан чиқишни хохламайди🙄 Янгиликка интилиш, билимларни ўрганиш, ривожланиш, баркамоллашув УЛАРГА ГЎЁКИ ЎТА ҚИЙИН, КЎП ВАҚТ ТАЛАБ қиладигандей кўринади☹️ ваҳоланки, сиз интернет тармоғида ўзгаларнинг ҳаётини, қайси мамлакатда саёҳат қилаётганини, нима овқат тановул қилаётганини кўришга кунингизнинг ярми кетади!

Шуни тан оласизми❓❓❓

СИЗ БОШҚАЛАРНИ КУЗАТАЁТГАН БИР ПАЙТИНГИЗ, АЙРИМЛАР БУ ҲАЁТДА НИМАДИР ДЕЙИШГА УРИНЯПТИ, МУВАФФАҚИЯТ ҚОЗОНЯПТИ‼️‼️‼️ ХАРАКАТ КИЛАЯПТИ❗️
СИЗЧИ❓❓❓
СИЗНИНГ УЛАРДАН НИМАНГИЗ КАМ❓❓❓

КЕЛИНГ, инъом этилган умрдан МАКСИМУМ фойдаланамиз! Унинг учун ички оламимизни ўзгартиришимиз лозим!

ТАШКИ ОЛАМ ИЧКИ ОЛАМИНГИЗНИ АКСИ‼️

Ҳаётингизни яхши томонга ўзгартириш ФАҚАТГИНА СИЗНИНГ ҚЎЛИНГИЗДА👍
https://t.me/jannad_oshiqlari
📝​​Тийиқсиз нафс қулига айланган гўрков қўлида хўрланган қиз ноласи...

Болалигимда бувим дуо қилганида доим битта гап кўп қайтарарди: «Илоҳим, ортимда қолинглар!» Ўшанда бу сўзларнинг мағзини чақолмасдим. Аммо катта бўлганим сари битта даҳшатли ҳақиқатни англаб етдим. Фарзандлар биттагина бўлган отаси, биттагина бўлган онаси омонатини топширса кўника олар экан-у, аммо ота ёки она битта боласи вафот этса-ю яна тўққизта боласи бўлса-да кўника олмас экан. Шунинг учун ҳам ўнта бўлса ўрни бошқа деб бежиз айтишмаган. Улар ота омонат, она омонат деган ибораларни кўп такрорлашади-ю,  аммо фарзанд омонат деган гапни ҳеч қачон тан олишмайди. Чунки ҳеч қайси ота-она фарзанд доғини кўришни истамайди.
Швециянинг Стокгольм шаҳрида истиқомат қилувчи Дидиер Буркхолтер ҳам айнан шундай оталардан эди. Унинг ҳам фарзандидан орзулари, умидлари катта эди. Келажагининг ғамини ер, бахти саодатини кўришдан умидвор эди. Аммо… Ўпкасини қўлтиқлаб келаётган шашқалоқ битта ҳайдовчи унинг нафақат қизини, қизига қўшиб ўзининг ҳам дунёсини остин-устун қилди. Фарзандидан айрилган битта у эканми деяпсизми? Йўқ, бу шўрлик, бу бояқиш, бу бахти қаро ота якка-ю ёлғиз қизини икки марта тупроққа қўйди. Тез орада диплом оламан деб турган, илмий иш устида ишлаб юрган ёшгина билимдон қизни автофалокатдан сўнг касалхонадан мозорга олиб кетилди. Қизини тупроққа қўйган отага қизидан хотиралари, буюмлари ёдгор бўлиб қолди. Бу ҳали ҳаммаси эмас экан. Шўрлик отанинг бошига кетма-кет кўргуликлар ёғила бошлади. Руҳий тушкунликка тушиб қолди. Томоғидан овқат ўтмас, қўли ишга бормас, кечалари ухлай олмас, ухлай олса, йиғлаб уйғонар ва қизининг хонасига кириб суратига тикилиб тонг оттирарди. Бир ой деганда хотинига ёрилди. Унинг кечалари йиғлаб уйғонишининг сабаби — қизи экан. Марҳума отасининг тушларига кириб, қўлларини чўзганча чинқираб йиғлар, мени қутқаринг ота, дея уввос солиб, нола қиларкан. Шундоғам бир сиқим бўлиб қолган она эридан ҳавотир олиб, дарҳол руҳшуносга олиб борди. Бироқ бир ойдан бери ҳар куни бир хил туш кўришининг сабабини руҳшунослар ҳам тополмади. Асабларини даволай олишмади. Фақат биттасигина ақлли фикр айтди: «Қизингизни зиёрат қилинг. Илтимос қилинг, руҳи сизни тинч қўйсин!». Ҳар тунги тушлардан, йиғилардан, азоблардан эзилиб кетган ота шундай қилди. Қизининг қабрини зиёрат этди. Шифокор айтганидек, қабр олдида тинч қўйишини сўраб илтимос қилди. Туриб кетаётганида эса… У зудлик билан қабристон қоровулини чақирди. Янги қабр бироз чўккандек эди.
 
Шундай бўлиши мумкинми? — деб сўради у қоровулдан. Гўрковни топиб келишди. Қабрни қазишса… қиз йўқ эди. Жиноят қидирув бўлими ходимлари етиб келганидан сўнг эса ҳаммаси ойдинлашди. Марҳуманинг танаси гўрковнинг омборхонасидан, эски ваннанинг ичидан топилди. На одам ва на ҳайвон бўлмиш гўрков марҳума тупроққа қўйилган куниёқ қазиб олиб, иссиқ сувга солиб қўйган ва

🌺 @SabinamHayotim 🌺
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
https://t.me/jannad_oshiqlari
📝Туҳмат ёхуд Қайтар дунё...

Ўқинг сизга илиндим...

Ҳар сафар ота-онамни зиёрат қилгани келганимда беғубор болалик дамларим, қўшнимиз Сора бувининг ибратли диний ривоятлари, сой бўйида
қизлар билан чопқиллашиб ўйнаб юрганларимиз ҳамда қадрдон сирдош дугонам Зебо чевар кўз олдимга келади.
Бугун ҳам маҳалламиз бошидаги эски уйни кўриб юрагим эзилиб кетди. Ўн йил аввал бу уйда етимгина дугонам Зебо бувиси билан яшарди...
18 ёшга тўлдикки, икковимизни унаштиришди . Mени шаҳарга турмушга бераётган эдилар, Зебони эса қўшни маҳалладаги дурадгор йигитга. Келажак ҳаётимиз ҳақида яхши ниятлар қилар эдик , сарпо либосларимизни ўзимиз бичиб, тикардик. Кунларимиз ширин ташвишлар билан ўтаётган эди.
Токи...
Маҳалламиздаги Жасур исмли одам кийим - кечак савдоси билан шуғулланар эди. Иши юришгандан- юришиб, маҳалланинг энг давлатманд кишисига айланиб бормоқда эди.
Кунларнинг бирида маҳалламиз оқсоқоли у кишига Зебога кийимлар учун буюртма бериб сотишни маслаҳат берганлар. Етимгина қиз тўй харажатлари ва зарур эҳтиёжлари учун пул жамғарсин, деган мақсадда хайрли ишга воситачи бўлишни ният қилган эканлар.
Жасур ака Зебога сотиш учун либосга буюртма берди. Мен ҳам ўқишдан қайтгач, дугонамга чеварликда майда ишларда кўмак берардим. Шу тариқа 30 та аёллар либоси тайёр бўлди. Жасур ака кийимларни пуллаб, даромад қилди, аммо орадан 4 ой ўтди ҳамки, Зебонинг хизмат
ҳаққини бермади.
Икковимиз маҳалла оқсоқолининг олдига бориб, вазиятни тушунтирдик , ҳақгўй оқсоқолимиз бу адолатсизликни эшитиб титраб кетди. Ҳассасини дўққиллатиб бориб, Жасур аканинг эшигини таққилатди, ичкаридан дув қизариб чиққан Жасур акага: “Етимнинг иш ҳақини нега бермайсан, нодон? Дарҳол ҳаққингни ҳалолла!” деб уришиб берди.
Жасур ака лом-мим демай уйидан пулни олиб чиқиб Зебонинг қўлига тутқазди. Аммо эртаси куни aламдан жаҳл отига мингган Жасур ака бозор ва чойхонада Зебонинг шаънини ер билан яксон қилиб, уни бешармликда айблади. Бунга ўзи гувоҳ эканини айтиб дунёга жар солди...
Маҳаллага гап-сўз оралади.
Зебога буюртма бермай қўйишди, фотиҳаси ҳам бузилди...
Руҳи синиб қолган Зебонинг мендан бошқа яқини қолмаган эди. 5 маҳал намоз сўнггида: “Аллоҳим, менга Оиша онамизнинг сабрларидан тортиқ қил”, дея йиғларди. Баъзан бир нуқтага боққанча хаёл суриб ўтирар, сўнгра бирдан менга қараб жилмайганича: “Мен у одамдан хафа эмасман, уни қарғамадим...” дерди.
Oрадан бир йил ўтиб кетди, мен турмушга чиқиб, фарзандли ҳам бўлдим.
Ранглар сарғайиб, озиб кетган Зебо тез‑тез ҳушини йўқотадиган бўлиб қолди. Охир оқибат касалхонага тушиб, қайта-қайта ҳушини йўқотиб, ўнгланмади. ...
Жасадни топшираётган шифокор, унинг юраги туғма хаста эканлигини айтди... Етимгина Зебо эски уйини ва қариб қолган бувисини ҳам етим қилиб ташлаб кетди...
Тобутни олиб чиқиб кетаётганларида бувиси:
“Қизим масъум эди, болагинам пок эди, уни туҳмат ўлдирди!..” дея фарёд чекиб қолди. Сора буви: “Жасурни ўз туҳмати уради энди, э, воҳ”, деган эди ўшанда секин.
Мана орада йиллар ўтиб кетди. Раҳматли Сора буви айтганларидек, Жасур акани қилган туҳмати “урди”: бир кечадаёқ қўл-оёғи ишламай
шол бўлиб қолган. Эшиги олдида аравасида бечораҳол алфозда
ўтиради. Одамлар, унинг иккала қизи ҳам шаҳарда танафурушлик
қилади, деб гапиришади...
Зебо уни қарғамаганди, аммо Аллоҳ Одил Зот, уни огоҳлантирди.
Етим ҳаққига кўз олайтириш ва покиза аёлларга туҳмат қилиш каби гуноҳи кабиралар ҳақида ўйлар эканман, лол қоламан:
“Аллоҳим, заррача ёмонликни ҳам, заррача яхшиликни ҳам бежавоб қолдирмайсан!
Аммо биз ғофил бандалар буни идрок қилмаймиз".

🌸 @SabinamHayotim 🌸
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
👇👇👇
https://t.me/jannad_oshiqlari
"Энди дадасини ишдан келишларини эшик ортида туриб кутиб оламан. Майли қўни- қўшниларни сигнал овози беҳаловат- у , безор қилмай қўяқолсин. Мен эса дадаси мени кутиб олганимда тотийдиган ҳузурдан бебаҳра бўлмасликларини истайман. Ахир бу мен учун ҳам бахт- ку . Бу дунёда кимгадир керак эканлигингни билиш бу - бахт !

Аммо ўзинг ҳам суйган инсон учун бутун дунёси эканлигингни билиш ...

Бу қандай туйғу экан- а? Таърифига бутунлай тил ожиз бўлган ?! Бахтдан ҳам улуғроқ бу туйғу нима деб аталар экан?

Шукрмикан?

Ҳаловатмикан?

Йўқ, буларнинг бариси биттада нима деб аталаркин? Нима деб аталса ҳам худди ўша туйғу мен ҳозир англаб турган ўша туйғу бўларди..."

Мастура опа дарвозани зичлаб ёпар экан , юзи ҳозир ўзи номини топа билмаган ўша туйғу сабаб лов- лов ёнар эди...

* * *

- Сулаймон ака, - деди Ҳилола Назарбекдан чиқиб катта йўлга тушиб олишгач,- жуда ҳунук иш бўлди-да. Додажоннинг ёнларида ер ёрилмади- ю , нақд унга кириб кетмадим .

- Қўй кўпам сиқилаверма , дадам ўзлари шунақа бироз шарттакироқлар. Доим ҳақиқат тарафдорилар . Ҳақиқат учун ҳеч кимни аяб ўтирмайдилар, ўша инсон ким бўлишидан қатъий назар "Ҳоҳ ўл, ҳоҳ қол" ... Дадамнинг принциплари шунақа, - деди Сулаймон Ҳилолага тушунча берган бўлиб , - аммо қилган айбингни қайта такрорламасанг , сира қайтиб юзингга солмайдилар . Жавоб !

- Аммо-чи , синчковликларига роса қойил қолдим. Битта сочиқ орқали дастурхонни ойижон тузаганларини айтиб ўтирсалар- а ? - деди Ҳилола ҳайратини яшира олмай .

- Сочиқмиш- а ? Сен дадамларни ҳали яхши билмайсан- да , улар тағинам бугун ўқишга кеч қолмаслигимиз учун кўп гапирмадилар ,- деди Сулаймон ўзича керилган бўлиб ,- дадамлар ўша дастурхонда неча хил нарса , яъни буюм ёки егулик турса , шунча хил исбот топиб берадилар . Буям майли ошхонанинг остонасини ҳатламай пиширилаётган таомнинг ҳидидан тузи паст ёки баландлигини , қайси масаллиқ кўп ёки кам қўшилганини айта оладилар. Бунисиям ҳолва...

- Сулаймон ака , шу ергача етар. Мен уларга ёқмайманми деб жуда қўрқиб кетяпман,- деди Ҳилола зорланиб ,- одатда кўпчилик келинлар қайнонасидан қўрқгувчи эди. Аммо мен додажондан...

- Хилола , дадамлардан қўрқишга сира ҳожат йўқ . Нима улар "Бабайка"мидилар- ки , қўрқасан ? Дадамлар шунчаки барча нарсани ўз ўрнида бўлишини истайдиган тартибли ва талабчан инсонлар. Уларнинг йўл - йўриқларини яхшилаб тушуниб олсанг , олам гулистон. Оламда сендан яхшиси йўқ- да ...

Сулаймон шундай деб Ҳилолани тинчлантирган бўлди . Ҳилоланинг ҳам зумда юзларига қон югургилаб қолди :

- Яхши келин бўлишга ҳаракат қиламан , Сулаймон ака. Албатта ҳаракат қиламан,- у шундай деб ниманидир эслагандек бир зум жимиб қолди , сўнгра эрига навбатдаги саволни берди ,-мен ҳозир дарсда қаерда ўтираман? Тушликни ким билан қиламан ? Бошим бирам қотиб қолди- кии...

- Қаерда ўтирардинг ? Қизлар билан ҳар доимги жойингда ўтираверасан- да . Мен ҳам йигитлар билан ўзимни ўрнимда ўтиравераман. Тушлик масаласини вақти келган- да кўрармиз ...

Ҳилоланинг юзи ёришди:

- Қизлардан ажралмаслигим яхши бўлди . Уч кундаёқ уларни соғиндим ...

- Менга қара , улар дарров бизни уйдаги гап- сўзлардан сўрашса, ҳар нимани гапираверма, хўпми ? Ҳозир ҳам, кейинчалик ҳам , тушундинг- а ? Қойил қолдираман деб мақтаниб ҳам ўтирмагин ?! Ҳар ҳолда назар, нафас деган нарсалар бор ...

- Хўп бўлади , Сулаймон ака,- Ҳилола шундай деб эрка оҳангда гапиришга ўтди,- мениям жуда унақа анқовга чиқарманг . Қаерда нима дейишни билсам керак...

- Сени анқов деб ким айтди. Фақат бироз уйқучироқ экансан халос,- тегишди Сулаймон машинани тўхтатар экан ,- келдик , уйқучи хоним ?!

Кутилмаганда Ҳилоланинг хўрлиги келиб кетди :

- Шу қилганингизга , қайтиб ярим кечасигача конспектингизни кўчирмайман. Домла Туйғунов билан ҳам орангизга тушиб бўпман. Керак бўлса , дарсингизни ўзингиз қилинг . Между прочим , мен янги келинман. Аввал келинлик вазифаларимни қойиллатиб олай. Шундоғам ...

#давоми_бор /36
Муаллиф: Хазонрезги

https://t.me/jannad_oshiqlari
#КЎНГИЛ_ИФОРИ

12- ҚИСМ

Мирсаид ака келинининг дув қизариб кетган юзига қараб, ҳотиржам жавоб қайтарди :

- Мен ойижонингизни қўли теккан ҳар бир буюм ёки таомни яхши танийман. Масалан , унинг ўзи ҳар тонг нонушта вақтида бир неча йиллардан бери менга ўзим ёқтирадиган оч сариқ рангдаги сочиқ тутишига аҳамият бермас, аммо бу мен учун жуда катта ўрганиш бўлиб қолган, гўё- ки "Дадаси, барча ишлар жойида" қабилидаги ахборот берган каби. Мабодо биргина шу сочиқнинг ранги ўзгарди-ми , демак уйда ва рўзғорда ҳам қандайдир ўзгариш бор . Мен дарров ана шу ўзгариш тўғрисидаги саволга жавоб қидира бошлайман.

Бу битта сочиқ мисолидаги тушунтириш эди. Дастурхонда эса ойингизни номини "сотиб" турган яна қанча буюм ва егуликлар бор. Мисол учун биринчи чойни ойингиз дамлаган. Иккинчисини сиз. Тўғри иккинчи чойнакдаги чойни сиз дамлаганингизни кўриб турдим, аммо гап бунда эмас.
Гап шунда-ки , Мастура дамлаган чой ёқутдек товланади. Сиз дамлаган чой эса ранги анча вақт туриб ҳам келишгани йўқ.

Қизим , ҳозир сизни вақтингизни кўп ололмайман. Фақат бир нарсани айтаман, халос. Доимо ёдингизда тутинг. Бу уйда ҳар бир ишни санъат даражасида қойиллатиб бажарадиган аёл яшайди. У ойижонингиз . Энг ёмони ,- Мирсаид ака шу сўзларни фахр аралаш жилмайиб гапирди ,- мана шу ойинжонингиз туфайли мен жуда талабчан бўлиб қолганман. Сабаби у менга ҳар доим энг афзал нарсаларни раво кўрган. Мен эса шунга ўрганиб , сал бундайроқ нарсаларга рози бўлмай қолганман.

Энди ўқишга боришингиз мумкин...

- Додажон ... - Ҳилола кўзларини ердан ола олмай оҳиста овозда гапирди ,- мен ҳам ойижонимларга ўхшашга ҳаракат қиламан. Қўлимдан келганча ...

- Аллоҳ ҳоҳласа ...- Мирсаид ака гапни қисқа қилди .

- Майли , яхши ўтиринглар . Биз кундузги соат уч -уч яримларга яқин келиб қолармиз, - Ҳилола шундай деб эшик олдида кутиб турган Сулаймонга эргашди .

- Дадасиии ...- деди Мастура опа гинали овозда ,- сира муроса қилай демайсиз- а ? Келин бечорани бирам уялтирдингиз, бирам мулзам қилдингиз. Нақд ер ёрилмади-ю , ерга кириб кетмади шўрлик . Ҳозир шу гапларни жойимиди ?

- Жойи эди , хотин, жойи эди. Уялган бўлса жуда яхши- да , келаси сафар шу хатони такрорламайди. Ундан кейин сени қанақа аёл эканлигингни билиб қўйсин дедим . Кимга келин бўлганлигини озроқ фаҳмлашини истадим. Қайнотаси ҳам ҳар нарсага кўниб кетаверадиган одам эмаслигини , ўзига яраша фаҳм- фаросати , ғурури борлигини ҳис қилсин дедим.
Ҳалол ош , нон ейиш фақат лаззат олиб келишини англасин дедим. Ҳозир индамаганимда , "Озми , кўпми хато қилиб қўйсам тарафимни оладиган қайнонам бор" деб ўзини жуда эркин қўйиб юбориши мумкин эди .

- Дадаси- ей, бир марта чой тайёрламаслик давлат аҳамиятига молик муаммо эмас- ку, шунчалик танбеҳ берсангиз. Келин ҳам бировнинг боласи , кўзининг оқ-у қораси , вақти- соати билан турмушнинг ўзи уни аста- секин пиширади . Биринчи хафтадан ўзингиздан зада қилиб қўйманг, жооон дадаси?!

Мирсаид аканинг қошлари чимирилди :

- Тавба , тўғри гапни айтишга ҳаққим йўқми ? Келин зоти рост гапга зада бўлиб кетаверса , турмуши турмуш бўларкан- ми? "Кўнгли оғримасин , хаёли бузилмасин" деб сал нарсага авайлайверсак , эртага бурнидан ошириб бирорта гап гапиролмай қоламиз- ку унда ?
Қолаверса мен уни уришмаган, сўкмаган бўлсам . Шунчаки , озроқ тушунча бердим халос . Ёки шунга ҳам ҳаққим йўқми менинг ?

- Нимага ҳаққингиз бўлмасин , дадаси? Албатта ҳаққингиз бор ! Ахир бу оиланинг бошлиғи сизсиз- ку?! - Мастура опа дарҳол эрига ён босди, - мен фақат "Келин ҳозир ўзга боғдан кўчириб бизнинг боғга ўтказилган бир ниҳол каби. Ўзини тутиб , ерга илдиз отиб олиши учун бир мунча муддат керак бўлади" деган гапни сизга тушунтираётган эдим халос. Бор гап шу ...
🍃🌺🕋АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! ЖУМА МУБОРАК БЎЛСИН🕋🌺🍃

•☝️🌹Азизларим Роббимнинг марҳамати ўлароқ берилган бу кунда ЖУМА барчамизга муборак бўлсин!

•🍀Илоҳим ҳар бирингизнинг кўнглингиз ХОТИРЖАМЛИКни,
•🍀Юзингиз ТАБАССУМни,
•🍀Хонадонингиз БАРАКАни,
•🍀Ҳамёнингиз ДАРОМАДни,
•🍀Қалбингиз ИЙМОНни,
•🍀Танингиз САЛОМАТЛИКни,
•🍀Юрагингиз МЕҲРни,
•🍀Жигарингиз ОҚИБАТни ЙУҚОТМАСИН!

•🤲Илоҳим, кунингиз мазмунли ва файзли, яхши амалларга бой ўтсин!

•🌸Тортиқ бўлсин сизга дуо-
•🌸саломлар
•🌸Дуода энг гўзал ширин
•🌸каломлар.
•🌸Илоҳо уйингиз нурларга
•🌸тўлсин,
•🌸ЖУМА айёмингиз муборак
•🌸бўлсин!


https://t.me/jannad_oshiqlari
🍃🌸🍃
#туннома.

Инсон табиатан доим хайрлисига интилади, хайрлисига умид боғлайди, хайрлисини кутади!

Ёлғонми?! Кулсак ҳам, йиғласак ҳам хайрлисини сўрашимиз...

Яшасак-да, хатто кетар чоғимизда ҳам "бўлса фақат хайрлиси бўлсин!" дейишимиз...

Майли, истаганларимиз бўлмасин. Аллоҳ таоло биздан рози бўладигани бўлсин!

Ана ўша ҳаққимиздаги энг хайрлисидир...

Қуёш ўз ётоғига бош қўйганидан сўнг замин болалари ҳам танасига ҳордиқ истайди!

Қуш тинди, хуш тинди, энди барча учун ором вақтидир!

Хайрли эртани сўраб, намозни намозга боғлайдиганлар биладиган кўхна бир хикмат бор: туғилганимизда айтилган азон-жанозамизда ўқилиши керак бўлган намоз учундир!

Ўртадаги умрни ҳам худди азонни эшитмай қолган гумроҳдек ўтказманг!

Хайрли тун тилаймиз, илоҳим у сиз учун хайрли бўлсин!

https://t.me/jannad_oshiqlari
🌱🌷🌱🍯ФОЙДАЛИ МАЛҲАМ 🍯🌱🌷🌱
---
🍃➖Малҳамнинг номи:
---
🍃➖Бугундан бошлаб сиқилманг!

❗️➖Таркиби:

🍃➖«Лаа илааҳа илла Анта Субҳанака инний кунту миназзолимийн». (Сендан ўзга Илоҳ йўқ, Сен поксан, албатта, мен золимлардан бўлдим.)

🍃➖Қўллаш услуби:

🍃➖Сажда қилган ҳолда ўқилса, таъсири аъло бўлади.

🍃➖Таъсир даражаси:

🍃➖«Бас, Биз унинг (дуосини) ижобат қилдик. Унга ғамдан нажот бердик. Мўминларга шундай нажот берурмиз» (Анбиё: 88 - оят).

🍃➖Хос хусусиятлари:

🍃➖Бошқа дорилардан фарқ қилади. Қалбга хотиржамлик бағшлайди. Хафачилик, қўрқув, ташвиш, асабийликни кетказади.

🌱⏰ Истеъмол қилиш вақти:

🍃➖Зулм, қаҳр, ғамни сезганда қўлланилади, натижада қалбдан ҳаёт машаққатларини сиқиб чиқаради.

🍃➖📆 Даволаш муддати:

Тўхтовсиз айтилса, инсон фақат ва фақат фойда кўради. Зарари ҳақида гап - сўз бўлиши мумкин эмас.

🌺 @Sabinam_Hayotim🌺
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
👇👇👇
https://t.me/jannad_oshiqlari
📝Аёллар ўқисин...

Эри келганида «Нима олиб келдингиз ёки рўзғорда камчилик бор» дейдиган аёллар ўқисин.

Бугун ишдан чарчаб кеганман.
Ич этимдан совуқ еганман.
Ишонавер уйим-жойим деганман.
«Уйда кам бор» демагин хотин.

Кўчада ҳеч нарса турмайди текин.
Ҳаммаси тўкин бўлади секин.
Алжираб оғзинга келганин дегин.
«Уйда кам бор» демагин хотин.

Ола-хуржун тушган бошимга.
Маъсулятим сезиб юраман.
Дўмбоғим эркалаб келиб қошимга.
«Уйда кам бор» демагин хотин.

Вафодорсан буни биламан.
Сенинг учун жоним бераман.
Камчилик бооор сезиб юраман.
«Уйда кам бор» демагин хотин.

Харом пулдан орланиб юрдим.
Базида бойларга хорланиб юрдим.
Ягонам ҳаёлда зорланиб дедим:
«Уйда кам бор» демагин хотин.

Ҳаётим мазмуни, бахтингдан кулгин.
Менга омад тилаб, тахт тилаб юргин.
Етмаса бугунча амаллаб тургин.
«Уйда кам бор» демагин хотин.

🌺 @SabinamHayotim 🌺
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
👇👇👇
@jannad_oshiqlari
Изображение
Мастура опа ўғлининг овозини эшитиб кўнгли тинчиди ва "Келин ўзини ноқулай сезмасин" деб ташқарига йўл олди . Ҳилола кеча кўчага сувни кечроқ қалин қилиб сепган экан. Ҳали нами кетмабди.

"Ҳа яхши , - деб ўйлади Мастура опа ,- бугун кўчага қарамаса ҳам тоза экан, Сулаймон билан Ҳилола чойларини бемалол ичиб кетишса ҳам бўларкан. Мен ҳам дадасини уйғотай . Аскарият вақтларда бомдодни ўқиб масжиддан қайтганларида ухламасдилар. Аммо бугун ухлаб қолибдилар . Тўйнинг чарчоғи энди чиқаяпти шекилли . Бомдоддан кейин ухлаб қолсалар туришлари бироз қийин бўлади" .

Мастура опа шуларни ўйлаб энди изига бурилган эди-ки , ўзи томонга келаётган эрига кўзи тушди.

- Ассалому алайкум , дадаси, уйғондингизми ?

- Ваалейкум ассалом. Бу ёқда нима қилиб юрибсан ? Келин қани ? - Мирсаид ака одати бўйича эрта сахардан ўзини кимлигини эслатиб қўйиш мақсадида пўнғиллади .

- Келин кўчаларни саранжомлаб , ошхонада чой тайёрлашга киришганлар шекилли . Мендан ийманмасин деб буёққа ўтгандим, - деди Мастура опа ўзи тўқиган ёлғонига ўзи чиппа- чин ишониб , - юрақолинг менимча чой ҳам тайёр бўлиб қолгандир.

- Ҳмм ,- деди Мирсаид ака аёлининг сўзларига кўнган бўлиб ,- майли юр-чи ?

Эр- хотин ичкарига киришгач , Ҳилола уларни қўли кўксида салом бериб кутиб олди :

- Ассалому алайкум , додажон. Ассалому алайкум , ойижон. Яхши ётиб турдингларми ? Мен ...

Мастура опа эрининг ортидан дарҳол лаб тишлаб ишора қилди.

Мирсаид ака алик олиб ўрнига ўтираётганда у :

- Қизим , бир зумда чойни ҳам тайёрлабсиз. Барака топинг. Сулаймонни ҳам чақиринг, тез нонушта қилиб олинглар , тағин ўқишдан кеч қолиб юрманглар .

Тўрттовлари "Бисмиллаҳ"ни айтиб нонуштага ўтиришганда , Мирсаид ака қимтиниб тузукроқ чой ича олмаётган Ҳилолага танбеҳ берди:

- Келин , нима овқатланиш бу ? Бунақада икки кунда масалангиз ҳал бўлиб қолади- ю ? Агар биздан уялаётган бўлсангиз чойни хонангизда ичинг.

Ҳилоланинг кўзлари катта-катта очилди :

- Йўғ-ей, додажон , яхши еб-ичяпман- ки. Ўзи эрталабдан унча кўп нарса емас эдим- да,- деди қайнотасининг кўзларига тик боқолмай ерга қараганча

- Қизим, унақа одатларингиз энди қизлик уйингизда қолсин. Бундан бу ёғига бизни уйдаги тартибларга кўникасиз. Шундай қилиб ёнингиздаги ликобчани бўшатмагунча туриш йўқ,- деди Мирсаид ака жиддий оҳангда.

- Ҳилола , биринчи пара домла Туйғуновни дарсилиги ёдингдами? Ўзидан кеч қолганларни аудиторияга киргизмайди а ? Так што тез - тез чойингни ич !

Қайнотаси ва Сулаймоннинг сўзларидан кейин Ҳилола овқатланишга тутинди- ю , аммо ярмигача ҳам ея олмай Мирсаид акага ўтинчли боқди :

- Буларни бир марталик пластик идишларга солиб олсам майлими? Ўқишда еярман . Рости ҳозир сира ея олмайман.

Мирсаид ака қараса бўлмайдиган , Ҳилолани ортиқ қийнагиси келмади.

- Пластик идишда бу таомлар уриниб қолади. Ундан кўра ошхонадан янги таом олиб ерсизлар , - у шундай деб қўлини дуога очди,- қани омин, тинчлик - ҳотиржамлик , омонлик бўлсин. Ўқишга яхши бориб келинглар. Сулаймон , машинани секинроқ ҳайда.

Ҳилола фотиҳа қилиб ўрнидан туриб бўлгач ,чиқиб кета олмай иккиланди :

- Мен дастурхонни йиғиштириб олсам ...

У шундай деб қайнатасидан жавоб кутгандек боши қуйи эгди .

- Сиз ўқишдан кеч қолманг , қизим ,- деди Мирсаид ака , - дастурхонни ойижонингиз йиғиштириб олади. Бугунги нонуштани қандоқ тайёрлаган бўлса , дастурхонниям шунақа қилиб йиғиштириб олади ...

#давоми_бор

Муаллиф : Хазонрезги

@jannad_oshiqlari
Эрингнинг танбеҳига Мастура опа жилмайиб жавоб қайтарди :

- Дадаси - ей , "додажон" деса нима бўлибди ? Келин янгалари "Қайнотангни шунақа деб чақиргин, ҳурматлироқ бўлади" деб тайинлашган шекилли . Қолаверса кўринишингиздан виқорли ва салобатли кўринасиз.
"Додажон" деса арзимабсизми ? Илоҳим кейинги йиллар набирали бўлиб , исми жисмига мос равишда ўктамгина "Додажон" бўлиб юриш насиб қилсин. Ҳилола ўзини дадасини "Адажон" деб чақираркан. Сизни янада бир поғона баландга чиқариб "Додажон" деб ўзича қайноталик ҳурматингизни жойига қўяётгандир- да ?! Шундаям сизга бунақа мурожаат қилиши ёқмаса , унда ҳозир келганда мени "фалон" деб чақиринг деб ўзингизга ёққанини айтарсиз.

- "Додажон" бўлсам додажондирман-де , шунчаки сени "ойижон" деб чақирганига мени анча қаритиб юборди деб ўйлабман-да,- деди Мирсаид ака дарров ён босиб .

- Дадаси-ей, бир нималарни ўйлаб топасиз-а? Ахир келин мени истаган тақдиридаям "Бувижон" деб чақиролмайди- ю? Мени набираларимиз шунақа деб чақиришлари мумкин холос. Аммо ўшандаям сиз "Додажон" бўлиб қолаверасиз . Балки "Буважон" бўларсиз ? ! Ҳоҳласангиз албатта.

- Ўша кунлар келаверсин-чи , ҳаётнинг ўзи кўрсатади барчасини , - деди Мирсаид ака аёлига ,- қани чойингдан қуй.

Ҳилоланинг янгалари бежизга Мирсаид акани бундай чақирувга муносиб деб топмаган эдилар. Сабаби у ўз ёшига нисбатан бироз катта кўринар эди. Аслида Мастура опа билан ўрталаридаги ёш чегарасининг ўзи тўққиз йил бўлган бу жуфтлик , кейинги йилларда кўриниши жиҳатдан ҳам анча фарқланиб қолган эдилар . Барига Мастура опанинг охирги йилларда боши касалдан чиқмай анча дардманд бўлиб қолганлигида эди. Мирсаид ака эр сифатида аёлининг касалига куйиб ўзини анча олдириб қўйганди.
У дастлабки уйланган кезлари аёлини суюб олмаган бўлса- да , онаси дараклаб топган қиз , эндиликда шу жуфти- ҳалолига нисбатан йилдан- йилга меҳри товланган , бирга умр кечиришган сари муҳаббат қўйган , худди ана ўша муҳаббати кундан - кунга зиёда бўлиб бораверган эди.

Мирсаид акаларнинг оиласида уч ўғил, бир қиз вояга етган эди. Унинг ягона опаси бўлмиш Маҳина опа барча келинлар ичида Мастура опани ўзгача яхши кўрарди. Ота - онасидан кейин Мастура опанинг яхшилиги сабаб , у айнан феъли анчагина торроқ ва тажанг бўлишига қарамай укаси Мирсаидга қаттиқ суяниб қолган эди. У доим бошқа келинларига Мастура опани мақтаб "Мастураой - эршунослик фанлари доктори" , мен умрим давомида рўзғор тутиш, эрга ҳизмат қилиш , "хўп бўлади" дейишда унга тенг келадиган аёлни учратмаганман. Кўпчилик зукко аёллар эрининг яримта гапидан унинг нима демоқчилигини билса , Мастураой укам хаёл қилганиданоқ, кўнглидаги ўқиб оладиган даражада салоҳиятли аёл . Мен уни заковотда кўпинча Амир Темур бобомизнинг аёллари Сароймулкхонимга ўхшатаман. Донолар айтиб ўтишгандек "Қўҳна Шарқнинг аёллари қўлларини кўксига қўйиб, бош эгишлари ортидан мудом ғолиб бўлганлар" деб .

Мен Мастураойнинг укамнинг бирор сўзига қарши чиққанини сираям кўрган эмасман. Унинг эрига айтадиган гапи доим "Сизники тўғри" . Аммо бир айланиб қарасам, ҳамиша Мастураойнинг айтгани- айтган , дегани деган бўлиб чиқар экан.

Бу нарсани нима деб номланади биласизларми ? - дерди Маҳина опа суҳбатдошларига ,- бу нарсанинг номи "Аёллик илми". Ана шунақа гаплар ..."

Шу каби Мастура опа ҳозир ҳам Мирсаид акани оғир -босиқлик билан ҳовридан тушириб қўйганди .
Ҳилола патнисга иссиққина қовурдоқ солинган ликобларни териб олиб кирганда Мирсаид ака аллақачон ўзини келини томонидан "Додажон" деб чақирилишига тайёрлаб улгурган эди...

* * *

Эртаси куни тонг сахардан уйғонган Мастура опа "Ҳилола уйғонгунча чой қўйиб турарман" деб ошхонага кирди. Бироқ чой қайнаб , дастурхон тузалди ҳам-ки, келин бўлмишдан дарак бўлмади. Мастура опа ахири ёшларни уйғотмаса ўқишга кеч қолишларига кўзи етиб, ҳовли бўйлаб юриб борганча уларнинг ётоқхона деразасини чертди :

- Сулаймон , Ҳилола ... Ўқишга кеч қоласизлар ҳозир ...

Ҳов турдингларми ?

Ичкаридан Сулаймоннинг "Ҳаа"деган уйқули овози эшитилди.
#КЎНГИЛ_ИФОРИ

11- ҚИСМ

- Кўричак бўлиб қолмадимикан? Шифохонага олиб боришимиз керакмикан ?

Мастура опанинг куюнчаклик билан берган саволига Ҳилоланинг холаси Иқбол опа босиқ оҳангда жавоб қайтарди :

- Ўзининг айтишича , кеча кун бўйи ҳеч нарса емаган экан. "Бирор нарса еб олсанг бўлмасмиди ?" деб уришсам , "Холажон, томоғимдан ўтмаса нима қилай?!" деди. Хуллас , тўйхонада ҳам айтарли таом тотимабди. Бу ерга келгач , кўнгли тилаб бир бокал кола ичибди. Оч қоринга тушган ичимлик эса туни билан тобини қочириб қўйибди.

Мастура опа лабини тишлади. Бироз ўйланиб туриб аёлга деди :

- Ҳозир битта но-шпа таблеткасини бериб кўрайлик. Шакар чой билан нон едирсакмикан? Сизлар Ҳилоладан бохабар бўлиб турсанглар , мен озроқ илик шўрва соламан. Пишганда оз- оз сувидан ичирамиз . Худо ҳоҳласа яхши бўлиб қоладилар . Ошқозон озроқ қийналиб қолибди- да. Агар оғриқ босилмаса, унда шифохонага ўтиб келамиз...

- Барака топинг- ей, қуда хола. Келинингиз нақд ўтимни ёрди-я? Туни билан ота- онасига нима дейман деб юрак ҳовучлаб чиқибман- а ? -келин янганинг юзи зумда ёришди,- илоҳим Ҳилола хонадонингизга келин эмас, қиз бўлиб кириб келгани рост бўлсин .

Мастура опа унга жавобан "омин" дея жилмайган бўлди ва дори олиб чиқишини айтиб хонасига қайтди.

Чошгоҳга яқин Мастуба Ҳилоланинг яхши бўлиб қолганлиги хабарини айтиб опасининг кўнглини тинчлантирди.

Эртаси куни эса қуда тарафдан Ҳилоланинг опалари бир тоғора қовурдоқ , бир сумка патир ва яна аллақандай сарпо - суруқларни олиб йўқлаб келишди. Меҳмонларнинг иззати ўз ўрнига қўйиб кутиб олинди. Мастура опанинг ёнида қайинэгачиси Маҳина опа , опа -синглиси Зоҳида опа ва Мастубалар , шунингдек овсинлари ҳамда уларнинг қиз - келинлари ҳизматда шай бўлиб туриб беришди.

Келиннинг опачалари ва келин янгалари чиройли иззат , икром қилиб кутиб олингандан сўнг, кетар чоғларида Ҳилолани етаклаб чиқиб Мастура опага топширишди :

- Мана қуда хола , қизимиз, синглимиз - бугундан бошлаб сизнинг қизингиз . Билмаганларини ўргатиб, билганларини сайқаллаб юриш буёғига ўзингизга тан.

Орага Маҳина амма гап қўшди :

- Сизлар сира ҳавотир олманглар. Мастураой ёмонини яшириб , яхшисини оширадиган қайнона ойижон бўладилар , ин шаа Аллоҳ.

- Илойим , илойим ,- дея уни сўзларини қўллаб - қувватлаганча барча йиғилганлар дуога қўл очишди , Иқбол хола эса чиройли дуо ила уларни сўзларини давом эттирди , - илоҳи омин, келаси йил шу уйларда чақалоқ йиғилари эшитилсин. Бизларга ҳам "Алла , болам" лаб бешикларни олиб келиш насиби рўзи айласин . Амин... Аллоҳу акбар...
Ассалому алейкум хурматли группамиз а'золари..💬

📢Группамизда ендиликда реклама ва э'лонлар хам жойлаймиз. Кимда реклама ва э'лонлар булса мархамат менга мурожат килсин.

Факат ноконуний конунга хилоф булмаган аник рекламалар.✅

РЕКЛАМА УЧИРИЛМИДИ.❌

Группамиз силкаси:
https://t.me/seti_originally

Админ🔜 @SabinamHayotim
Web-страница:
NET OPTOM SHOP
Ассалому алайкум🌹
Магазин-Группа Андижонники.
Барча вилоятларга почта оркали доставка бор.
Карго: пекин 10$
Тулов:
💸 Накд ✔️
💳CLICK ✔️
💳PAYME✔️
📥 Терминал✔️
Саволлар ва заказлар👇👇👇

@SabinamHayotim

Найдено 162 поста