✅#Хушҳабар
📚 Устоз Раҳматуллоҳ домла Марғилонийнинг «Марғилон Алломалари» рукни остида чоп этилаётган китоблар туркумининг 15-қисми нашрдан чиқди.
🕌 Китоб номи: «ҲАБИБИНГА ЕТКУР МАНИ ёки Муҳаммадумар Ғурбатий наътлари»
📖 Китоб ҳақида қисқача: Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат – имоннинг талаби ҳисобланади. Бусиз имоннинг тўлиқлиги ва камолини тасаввур этиб бўлмайди. Аллоҳ таоло ҳар бир мўмин эркак ва аёлга у зотга муҳаббатни фарз этган. Имон фақатгина у зотни чин дилдан яхши кўриш билан мукаммал бўлади.
Шу боис мазкур муҳаббатни тўла шакллантиришда ушбу мавзудаги асарларнинг аҳамияти беқиёс. Хусусан, ўтган асримизда яшаб ижод қилган фазилатли уламо, тасаввуф илмлари билимдони ва ошиқ шоир Муҳаммадумар Ғурбатий қаламига мансуб бу наътлар мўмин бандани Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни янада яқиндан англашга ва у зотга муҳаббат руҳини кучайтиришга хизмат қилади.
📿 Эътиборга молик жиҳати шундаки, мазкур китоб айни Пайғамбар алайҳиссаломнинг муборак туғилган ойларида китобни нашрдан чиқганлиги катта бир илоҳий неъматдир.
📞 Китобни қуйидаги рақам орқали харид қилишингиз мумкин: +998-91-396-09-36
🌐 Дўстларингизга ҳам улашинг!
✈️ Telegram |✅ Facebook
🌐 Instagram |📹 YouTube
🌐 Umma life | ✅ Tik tok