Телеграм канал 'IBRAT.UZ | Rasmiy kanal'

IBRAT.UZ | Rasmiy kanal


360 подписчиков
147 просмотров на пост

© ЎМИ Наманган вилояти вакиллиги Тўрақўрғон тумани "ИСҲОҚХОН ТЎРА ИБРАТ" жоме масжидининг расмий телеграм канали!

Каналимиздан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт!

Мурoжаатларингизни йўлланг!

Детальная рекламная статистика будет доступна после прохождения простой процедуры регистрации


Что это дает?
  • Детальная аналитика 5'628'266 каналов
  • Доступ к 1'533'798'153 рекламных постов
  • Поиск по 4'988'630'315 постам
  • Отдача с каждой купленной рекламы
  • Графики динамики изменения показателей канала
  • Где и как размещался канал
  • Детальная статистика по подпискам и отпискам
Telemetr.me

Telemetr.me Подписаться

Аналитика телеграм-каналов - обновления инструмента, новости рынка.

Найдено 11451 пост

Қани энди фақат Қуръон билан банд бўлсам!

Суфён Саврий айтадилар: «Қанийди, мен фақат Қуръон билан банд бўлсам».

Суфён ибн Уяйна раҳмаҳуллоҳ айтадилар: «Аллоҳга қасамки, сизга Аллоҳдан севимлироқ нарса бўлмагунича бу ишнинг чўққисига чиқа олмайсиз. Бас, ким Қуръонни яхши кўрса, Аллоҳ уни севади».

Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтадилар: «Агар илм истасангиз, бас, Қуръон билан машғул бўлинг, чунки унда аввалгилар ва кейингиларнинг илми бор».

Бизнинг салафларимиздан бири: «Қуръондан қанча кўп тиловат қилсам, вақтим шунчалик баракали бўлади ва насибам ўн қисмга етгунча кўпаяверди», дедилар.

Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу айтадилар: «Қуръонни ўрганинг ва уни фарзандларингизга ўргатинг, чунки У ҳақида сўралурсиз ва У билан ажрга эга бўласиз».

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Изображение

#Рамазон2024
#Рамазон_таровати

Тўрақўрғон туман "Исҳоқхон тўра Ибрат " жоме масжидида "МОҲИ РАМАЗОН" шукуҳи

✍Масжид Матбуот хизмати.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat

Изображение

Тадаббур

📕 Аллоҳ таоло марҳамат қилади: “Батаҳқиқ, Аллоҳ мўминларга марҳамат кўрсатди:
- ичларига ўзларидан – яъни, уларнинг жинсларидан бўлган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни юбориш билан марҳамат кўрсатди,
- уларга Аллоҳнинг оятларини тиловат қилиб берадиган – яъни, уларга Қуръон оятларини тиловат қилиб берадиган,
- уларни поклайдиган – яъни, уларни ширк ва маъсиятлардан, разилликлардан ва ёмон аҳлоқлардан поклайдиган,
- ҳамда китобни – яъни, Қуръонни таълим берадиган,
- ва ҳикматни – яъни, суннатни,
- ўргатадиган Расул юборди. Ҳолбуки, улар илгари очиқ-ойдин адашувда эдилар”. Яъни, улар у пайғамбар юборилишидан аввал очиқ залолатда эдилар.

🕌 "Батаҳқиқ, Аллоҳ мўминларга марҳамат кўрсатди: ичларига ўзларидан уларга Аллоҳнинг оятларини тиловат қилиб берадиган, уларни поклайдиган ҳамда китобни ва ҳикматни ўргатадиган Расул юборди. Ҳолбуки, улар илгари очиқ-ойдин адашувда эдилар", Оли Имрон сураси, 164 - оят.

Изоҳ: Аллоҳнинг инсонга берадиган неъматлари беҳисоб, лекин у неъматлар ичида энг улуғ неъмат бандалар учун ўзларидан пайғамбар юборишдир. Пайғамбарнинг бош вазифаси бандаларга Аллоҳнинг оятларини тиловат қилиб беришдир. Яъни уларга Аллоҳнинг сўзларини етказишдир. Аллоҳнинг сўзини эшитишга сазовор бўлган ниҳоятда бахтли қавм бўлади. Чунки Аллоҳнинг сўзлари уларга келиши катта бахт, унга амал қилиб икки дунё бахт-саодатига эришиш яна ҳам катта бахтдир. (“Тафсири Ҳилол”дан).

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat

#ЭЪЛОН
#УЛАШИНГ
#РАМАЗОН

2024 йил 29 март,  Жума  куни ЎМИ Наманган вилоят вакиллиги қошида  тузилган  бир гуруҳ энг тажрибали имомлар Вилоятдаги  қуйидаги жоме масжидларга ташриф буюриб,  жума  намозини жамоат билан бирга адо этадилар ва маърифий суҳбатлар қилиб берадилар:
🕌 Косонсой тумани “Аббосхон ” масжидига ЎМИ Поп туман вакили ва “Кичик Хўжаобод” жоме масжиди имом-хатиби Абдулҳаким домла Сўфиев;                                                                                                                 
🕌 Поп тумани “Имом Зайнобиддин” масжидига Тўрақўрғон туман “Исоқхон тўра” жоме масжиди  имом-хатиби Жаъфархон домла Сўпиев;
🕌 Учқўрғон тумани “Хўжа Саид”  масжидига  Чуст туман “Иброҳим Халилуллоҳ” жоме масжиди  имом-хатиби Қаҳрамон домла Абдурахимов;
🕌 Чортоқ тумани “Саид Қаландар Термизий”  масжидига Наманган шаҳар  “Имом Бухорий” жоме масжиди  имом-ноиби Комолхон домла Сулейманов;
🕌 Чуст тумани “Охун бобо” масжидига Чортоқ туман “Султон Увайс Қароний” жоме масжиди  имом-хатиби Баҳодирхон домла Мавланов;
🕌 Янгиқўрғон тумани “Мамай”  масжидига Мингбулоқ туман  “Мулла Тожи Аҳмад” жоме масжиди  имом-ноиби Соҳибжон домла Камалов;
🕌 Косонсой тумани “Қорасув” масжидига ЎМИ Янгиқўрғон  туман  вакили ва “Бешбулоқ” жоме масжиди  имом-хатиби Акмалхон домла Саппанов;
🕌  Поп тумани “Пунгон” масжидига ЎМИ Наманган туман вакили ва  “Ал масжидун Набавий” жоме масжиди имом-хатиби Пахриддин домла Юсупов; 
🕌 Учқўрғон тумани “Музаффархон Эшон” масжидига  Янгиқўрғон туман “Саид бобо Термизий” жоме масжиди имом-хатиби Валихон домла Мамутханов;
🕌 Чортоқ тумани “Сарой” масжидига  Норин туман “Ғоиббува” жоме масжиди имом-хатиби Аброржон домла Турғунов;
🕌 Чуст тумани “Эшонлар” масжидига    Чортоқ туман “Ҳазрати Усмон” жоме масжиди имом-хатиби Мирзоҳид домла Ҳожиев;  
🕌 Янгиқўрғон тумани “ат Термизий ” масжидига  Тўрақўрғон туман “Қўчқор ота” жоме масжиди имом-хатиби Муҳаммаджон домла Солиев;                                                                                                       
🕌 Косонсой тумани “Садпири Комил” масжидига Учқўрғон туман  “Байтул Муқаддас” жоме масжиди имом-хатиби Ғиёсиддин домла Тожимирзаев;
🕌 Поп тумани “Саид Жалол хўжа”  масжидига  Поп туман “Кичик Хўжаобод” жоме масжиди имом-ноиби Адҳамжон домла Абдураҳманов;
🕌 Чуст тумани “Қосим Шайх”  масжидига Уйчи туман “Обид қори“  жоме масжиди имом-хатиби Илёсхон домла Собитов;
🕌 Янгиқўрғон тумани “Поромон” масжидига  ЎМИ Чортоқ туман вакили ва “Зайд ибн Хорис” жоме масжиди имом-хатиби Толибжон домла Шарипов;
🕌 Косонсой тумани “Собитжон қори”  масжидига Уйчи тумани  “Машҳад Мозор” жоме масжиди  имом-ноиби Абдурашид домла Ғозибоев;
🕌 Янгиқўрғон тумани “Кўкёр” масжидига Чортоқ туман “Ҳазрати Усмон” жоме масжиди имом-хатиби Мансурхон домла Нишанов.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Наманган вилояти вакиллиги Матбуот хизмати

Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook | 🎞Youtube

Саноқли кунлар

🌙 Рамазон ойининг муаззам кунлари ўтиб бўлди.... Энди ундан ҳам улуғроқ(охирги ўн кунлик, Лайлатулқадр) кунлари қолди. Роббимиз, агар ўтган кунларимизда қусурга йўл қўйган бўлсак, биз учун унинг қолган (кунларини) яхшила ва биздан уни қабул айла!

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Изображение
#Мақола

Закот...


Закот моли нисобга етган кунидан бир йил ўтса, ўша куниёқ бериш лозим бўладиган ибодатдир. Закот Рамазонда берилиши керак, деган қоида йўқ.

Рамазонда амаллар савоби кўпайтириб берилади. Чунки, Салмони Форисий разийаллоҳу анҳу қилган ривоятда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам мана бундай деб марҳамат қилганлар:

“Кимки Рамазон ойида яхшиликдан бирортасини ўз ихтиёри билан қилса, худди бошқа ойларда бир фарзни қилгандек бўлур. Кимки Рамазонда бир фарзни қилса, худди бошқа ойларда етмишта фарзни бажаргандек бўлур”. (Имом Байҳақий “Шуъаб ал-иймон”да р
ивоят қилган)..

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Изображение
🏙️ Тўрақўрғон вақти билан

28 Март Пайшанба 2024 Йил

🌃 Ифторлик вақти 18:41

📗 ИФТОРЛИК (ОҒИЗ ОЧИШ) ДУОСИ
- - - - - - - - - - - - - - - - - -
"Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва аълайка таваккалту ва аъла ризқика афторту, фағфирлий я Ғоффару ма қоддамту ва ма аххорту."
- - - - - - - - - - - - - - - - - -
Маъноси: Аллоҳим, ушбу рўзамни Сен учун тутдим ва Сенга иймон келтирдим ва Сенга таваккал қилдим ва берган ризқинг билан ифтор қилдим. Ё гуноҳларни кечирувчи Зот, менинг аввалги ва кейинги гуноҳларимни мағфират қилгин.

Туманимиз расмий, диний маърифий каналига аъзо бўлинг!


•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
👍 2
FATVO.UZ
: 142'464 | на пост: 48'832 | ER: 25.1%
Публикации Упоминания Аналитика

⚡️РЎЗАГА ОИД КЎП ТАКРОРЛАНАЁТГАН САВОЛ-ЖАВОБЛАР (1-қисм)

Рамазонда саҳарликка ухлаб қолган киши қандай йўл тутиши керак?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Рўзадор киши сўлагини ютиши мумкинми?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Рўзадор кундузи ювиниши мумкинми?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Қандай амаллар рўзани бузади?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Рўзадор одам тиш пастасидан фойдаланиши мумкинми?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Рўзадорнинг милки қонаб, қон ичига кетса рўзаси бузиладими?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Рамазон рўзасини тутиб, фарз намозларини ўқимаса, динимизда бунга қандай қаралади?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Рамазон рўзасини қасддан бузган киши қандай каффорат тўлайди?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

Рамазон ойи кечаларида эр-хотинлик муносабатлари мумкинми?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

❓Рўзадор уйқусида эҳтилом бўлса, рўзаси очиладими?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Ҳомиладор ёки эмизикли аёллар рўза тутиши мумкинми?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Рамазон ойида ҳайз кўрган аёллар қандай йўл тутади?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Аввал ифтор қилинадими ёки шом намози ўқиладими?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Рўзанинг фидясини кимлар беради?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Рўзадорнинг қайт қилиши рўзани бузадими?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Рўзадор зонт ютса, рўзаси очиладими?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Рўзадорнинг оғзига ёмғир ёки қор парчаси кирса, рўза бузиладими?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Рамазон рўзасини тутмасам ҳам бўладими?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Қазоси бор киши нафл рўза тутиши мумкинми?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

🗣 Fatvo.uz GA OBUNA BO'LING

YouTube | Instagram | Facebook | Ummalife

👍 1

Ғийбатнинг зарарлари

1. Ғийбатчи дўзахда сассиқ ва ифлос нарсаларни еб, азобланади.
2. Ғийбатчи қабрида Аллоҳ таолонинг азобига дучор бўлади.
3. Ғийбатчидан иймон нури ва Ислом асари кетади.
4. Ғийбат қилинган шахс кечирмагунича ғийбатчининг гуноҳи кечирилмайди.
5. Ғийбат бардавом ёмонликдир.
6. Ғийбат озор, зарар, хусумат ва нафрат сабабчисидир.
7. Ғийбатчи пасткаш шахсдир.
8. Ғийбат одамлар орасидаги муҳаббат ришталарини узувчи омилдир.

“Дин насиҳатдир” китобидан.


•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat

#mujda

Аллоҳнинг меҳмони


Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким рўзадорлигини унутиб қўйиб еса ёки ичса, рўзасини давом эттираверсин. Чунки Аллоҳ уни таомлантирибди ва ичирибди, холос", дедилар (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat

Изображение

#БИЛАСИЗМИ

«Солиҳ амалдан маҳрумликка афсусланмаслик ва қилган гуноҳга пушаймон бўлмаслик қалб ўликлигининг аломатидир!».

Шайх Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳазратлари.
•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat

Буюк Умарнинг оддийлиги
(Ибрат олинг)

Камбағалгина бир араб қария ҳар куни бомбод намозидан кейин саҳрога чиқар эди. У саҳрода то куннинг ярмигача машриқ томонга кўз тикиб ўтирар эди. Шу ҳолда ўтирар экан бир куни узоқдан асл араб туясига миниб Мадина томон шошиб келаётган чавандозга кўзи тушди. Қария у томон югурди. Унинг олдига бориб салом берди ва қаердан келаётганини сўради. Суворий унга Ироқ ерларидан бўлган Қодисиядан келаётганини ҳамда у ерда жанг қилаётган мусулмонлар қўмондонининг элчиси эканини айтди. Шунда қариянинг юзи ўзгарди ва ҳаяжонланиб суворийдан сўради:
- “Эй Аллоҳнинг бандаси, мусулмонларга нима бўлди?”.
Суворий унга қоп-қора, ўткир нигоҳлари ила боқиб:
- “Эй покиза қария, Аллоҳ душманни мағлуб қилди. Энди менга халақит қилма. Мен қўмондон Саъд ибн Аби Ваққосдан олган ғалаба мактубини мусулмонлар халифасига етказишим лозим”.
Суворий гапини тугатар-тугатмас яна туясига миниб Мадина томон тез юриб кетди. Ҳалиги қария ҳам унинг ортидан ямоқ кийимлари ила ёш бола худди онасининг ортидан эргашгандек эргашиб кетди. У йўл-йўлакай ғалабага қандай эришганлари хабарини суриштириб борди. Суворий Мадинага етиб келди. Сал кейинроқ ҳалиги қария ҳам кийимлари чанг-тупроққа беланган ҳолда Мадинага етиб келди. Суворийни ўраб олган мусулмонлар ҳалиги қарияга тикилишиб:
- “Ассалому алайкум, эй мўъминлар амири” - дейишди. Кутилмаган бу тўқнашувдан суворийнинг ҳуши бошидан учди. Ер ёрилса ерга киргудек хижолат бўлди. Бу кийимлари ямоқ, ёш боладек унинг ортидан эргашиб келган қария Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг иккинчи халифалари, мўъминлар амири Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу эди. Айнан ана шу инсоннинг шонли қўшини Осиё қитъасининг энг буюк империяси Форс империясини мағлуб қилган эди.
Суворий узр сўрашга уринди. Умар розиёллоҳу анҳу тин олиб унга табассум ила тикилди ва:
- “Ҳечқиси йўқ , биродарим” - деди.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat

Ютуққа эришганлар кишилар

Рамазонда ютуққа эришганлар шундай кишиларки, улар кундузи рўза, тунда сажда узра йиғлаган ва хушуъ қилган ҳолда бўладилар. Қуёш чиқишидан олдин ҳам, қуёш ботганида ҳам тасбеҳ, таҳлил, зикр ва истиғфор ила машғул бўладилар. Қўйингки, ҳар қандай яхшилик бўлса, уни амалга оширадилар. Лекин шу билан бирга, ўша амаллари қабул бўляптими ёки йўқми, амаллари холис Аллоҳ учунми ёки йўқми – мана шу ҳолатдан хавфу ражода бўладилар.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat

Найдено 11451 пост