Телеграм канал 'IBRAT.UZ | Rasmiy kanal'

IBRAT.UZ | Rasmiy kanal


364 подписчиков
140 просмотров на пост

© ЎМИ Наманган вилояти вакиллиги Тўрақўрғон тумани "ИСҲОҚХОН ТЎРА ИБРАТ" жоме масжидининг расмий телеграм канали!

Каналимиздан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт!

Мурoжаатларингизни йўлланг!

Детальная рекламная статистика будет доступна после прохождения простой процедуры регистрации


Что это дает?
  • Детальная аналитика 5'574'175 каналов
  • Доступ к 1'533'798'153 рекламных постов
  • Поиск по 5'811'426'692 постам
  • Отдача с каждой купленной рекламы
  • Графики динамики изменения показателей канала
  • Где и как размещался канал
  • Детальная статистика по подпискам и отпискам
Telemetr.me

Telemetr.me Подписаться

Аналитика телеграм-каналов - обновления инструмента, новости рынка.

Найдено 12019 постов

🌟 Қадрли диндошим! Жума айёмингиз муборак бўлсин!

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:

«Ким жума куни ғусл қилиб, масжидга эрта борса, битта туя сўйгандек бўлади. Ким иккинчи вақтда борса, худди битта сигир сўйгандек, ким учинчи вақтда борса, худди битта шохдор қўчқор сўйгандек, ким тўртинчи вақтда борса, худди битта товуқ сўйгандек, ким бешинчи вақтда борса, худди бир тухум атагандек бўлади. Имом (минбарга) чиққанда эса фаришталар хутбани эшитишга ҳозир бўладилар».

(Абу Довуд ва Ибн Можа ривоятлари)

#жума

Обуна бўлишни унутманг!!!!

Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat

Видео/гифка, 15 сек, 2022-07-21 12.17.38.mp4

#Ҳадис
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: 
«Қачонки инсон вафот этса, амали кесилади.
Фақат уч нарсадан:
жорий садақадан,
манфаат олинадиган илмдан
ёки унинг ҳаққига дуо қиладиган солиҳ фарзанддан кесилмайди», дедилар».

Имом Муслим ривоятлари. “Риёзус солиҳийн лил атфал” китоби.

____
Ё Раббим ! Умримизга, амалимизга, зеҳн-у илмимизга, ризқ-у давлатимизга Ўзинг файз-барака ато этгин. Бизни ва зурриёдларимизни бу дунёда, у дунёда солиҳ бандаларинг қаторида қилгин, илоҳим. Амийн !

Жума айёмингиз хайрли бўлсин, биродарлар!


•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat

Изображение

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

💐🕊 ЖУМА МУБОРАК! 🕊💐

🍃Дилда иймон, тилда бўлсин зикр саловат.
🌸Ибодатлар гуноҳларга бўлсин каффорат.
🌼Ҳажга бориб Байтуллоҳни айланг зиёрат.
🍀Борар манзилингиз бўлсин Фирдавси Жаннат.


•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat

👍 1
Изображение

#кун_эслатмаси

🌙 Жума муборак!

Салавотнинг арабча матни:
اللَّهُمَّ اِنّي أَسْأَلُكَ أَنْ تُصَلِّي عَلَى مُحَمَّدٍ عَبْدِكَ وَنَبِيِّكَ وَرَسُولِكَ أَفْضَلَ مَا صَلَّيْتَ عَلَى أَحَدٍ مِنْ خَلْقِكَ أَجْمَعِينَ

Салавотнинг маъноси:
«Аллоҳим! Сендан банданг, набиййинг, расулинг Муҳаммадга барча махлуқотлардан бирига йўллаганинг энг афзал салавотни йўллашингни сўрайман!»

Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Эй Аллоҳнинг Расули! Мен сизга салавотни кўп айтаман. Ўз салавотларимдан қанчасини сизга қилай?» дедим. «Ўзинг истаганингчани», дедилар. «Тўртдан бириними?» дедим. «Ўзинг истаганингчани. Агар зиёда қилсанг, ўзингга яхши бўлади», дедилар. «Ярминими?» дедим. «Ўзинг истаганингчани. Агар зиёда қилсанг, ўзингга яхши бўлади», дедилар. «Учдан иккисиними?» дедим. «Ўзинг истаганингчани. Агар зиёда қилсанг, ўзингга яхши бўлади», дедилар.
«Салавотимнинг ҳаммасини сизга қиламан», дедим. «Ундоқ бўлса, ғамингдан қутуласан ва гуноҳларинг мағфират қилинади», дедилар».
(Термизий ривояти

Изображение
Ravza.uz | Rasmiy kanal
: 34'164 | на пост: 7'059 | ER: 31.4%
Публикации Упоминания Аналитика

#Мақола

ИСЛОМДА АЁЛ ҚАДРИ

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Наманган шаҳридаги “Истиқлол” жоме масжиди имом-хатиби Бойҳанов Содиқжон 

🌐
Сайтдан ўқиш

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube

Изображение
Ravza.uz | Rasmiy kanal
: 34'164 | на пост: 7'059 | ER: 31.4%
Публикации Упоминания Аналитика

#Мақола

ТИНЧЛИК ВА БАРҚАРОРЛИК УЛУҒ НЕЪМАТ!

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Баҳодир Шарипов,
Ўзбекистон Мусулмонлари идорасининг Чуст туман вакили 

🌐
Сайтдан ўқиш

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube

Изображение
"Банданинг бахтиёр эканининг аломатлари"

🔻Ибодатни унга осон қилиб қўйилиши,
🔻Амалида суннатга мувофиқ қилиб қўйилиши,
🔻Салоҳиятли кишилар билан ҳамсуҳбат қилиб қўйилиши,
🔻Биродарлари билан ахлоқини гўзал қилиб қўйилиши,
🔻Халойиққа яхшиликни улашувчи қилиб қўйилиши,
🔻Мусулмонларга эътиборли бўлиши ва вақтларидан унумли фойдаланувчи қилиб қўйилишидадир".

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat

#ТАФАККУР

Ёшликнинг қадрини қариялар, ҳузурнинг қадрини беҳузурлар, саломатлик қадрини хасталар, ҳаётнинг қадрини ўликлар билади.

(Ҳотами Асом роҳимаҳуллоҳ).

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat

👍 1

#машҳур_қорилар


Шайх Сауд  Шурайм томонидан     гўзал тиловати.                 


•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat

👍 1
Видео/гифка, 189 сек, IMG_4204.MP4

Қаришни секинлаштирадиган овқатлар

➥ Энг кучли антиоксидант ўрикдир. Кунига 3-4 та ўрик - ва танангизни қаришдан жиддий ҳимоя қилади.
➥ Иккинчи энг кучли майиз, ундан камида 2 ош қошиқ истеъмол қилиш керак.
➥ Рўйхатда кейинги ўринда оқ карам, хом ёки тузланган карам, ёшроқ кўринишга ёрдам беради.
➥ Яшил чой - у узоқ вақтдан бери метаболизмни яхшилаш қобилияти билан машҳур.
➥ Лавлаги - қон таркибини яхшилайди.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat

Изображение

#Диний_савол_жавоб

Саррофлик яъни валюта айирбошлаш шартлари қандай?

Муҳаммад Айюб домла ҲОМИДОВ

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
👍 1
Видео/гифка, 306 сек, 6. Sarroflik tg.mp4

🤲 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дуо қилар эдилар: “Аллоҳим, Сендан (берган) неъматинг завол топиши, офиятинг (нотинчликка) алмашиниши, тўсатдан келувчи азобинг ва барча ғазабингдан паноҳ беришингни сўрайман!” (Имом Муслим ривояти).

اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ زَوَالِ نِعْمَتِكَ، وَتَحَوُّلِ عَافِيَتِكَ، وَفُجَاءَةِ نِقْمَتِكَ، وَجَمِيعِ سَخَطِكَ

Аллоҳумма инний аъузу бика мин завали ниъматика ва таҳаввули ъафиятика ва фужа-ати ниқматика ва жамийъи сахотика

#дуо

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat

Изображение

#ибрат

Нодонларга жавоб қайтариш ҳам нодонликдир. Шунинг учун уларга парво қилманг. Шундай эътибор бермангки, ҳатто, дунёда борлигига шубҳа билан қараб қолсин...

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat

Видео/гифка, 27 сек, IMG_2081.MP4

#ибрат

Ҳеч қачон бировга ишониб, бирор ишни режалаштирманг!

Унутманг, сизга ёрдам бериши мумкин бўлган ягона инсон бу сизнинг ўзингиз.

"Фалончи ака ёрдам беради" ёки "Фалончи дўстим пул бериб туради" деб режа тузманг. Чунки ҳамманинг ўз ҳаёти бор. Ҳеч ким сизга ёрдам беришга мажбур эмас. Фақат боқимандаларгина унга бошқалар ёрдам беришга мажбур деб ҳисоблайди.

Шуни ўзингиз учун олтин қоида қилиб белгилаб олинг: Сизга ёрдам бериши мумкин бўлган ягона инсон бу сизнинг ўзингиз!

✍️ Девонайи Ҳақгўй

Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда: @nishondagi_gaplar_tegadi

ОИЛА АЪЗОЛАРИНИ РУҲИЙ ТАРБИЯЛАШ

Оиша розияллоҳу анҳо айтадилар: “Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам тунда намоз ўқирдилар, витрни ўқиганларида эса “Эй Оиша, тур, витрни ўқи!” дердилар”.
(Муслим ривояти, Муслим би Шархил Навави, 6/23).

Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам айтардилар: “Аллоҳ таоло тунда туриб, намозини адо этган, сўнгра аёлини намозга турғизган, аёли турмаганда эса унинг юзига сув сепиб уйғотган кишини мағфират қилсин”.
(Аҳмад ва Абу Доуд ривояти, Саҳиҳул Жоме, 3488)

Ўз аёлини хайр-эҳсонга рағбат қилмоқ, бу унинг иймонни зиёда қилмоқнинг яна бир йўлидир. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам бу жуда муҳим нарсани тарғиб қилиб айтдилар: “Эй аёллар, садақа беринглар, сизлар дўзахийларнинг кўпчилигини ташкил этганингизни кўрган эдим”.
(Бухорий ривояти, Ал-Фатх, 1/405)

Янги нарсалардан бири, бу уйда фақир ва муҳтожлар учун хайр-эҳсон қутисини жорий қилишдир. Бу қутига нимаики тушса уларники бўлиб қолади, чунки бу уларнинг мусулмон хонадонидаги идиши бўлиб қолади.

Ал-Бид кунлари рўзаси (ҳижрий ойларнинг ҳар 13, 14, 15 кунлари), душанба ва пайшанба кунлари, Тасуо ва Ашуро (Муҳаррам ойининг 9,10 кунлари), Арафот куни рўзалари, ҳамда Муҳаррам ва Шаъбон ойларида тутиб туриладиган рўзалар ибрат намунаси оила аъзолари учун ҳам бу ибратга эргашишларига омил бўлиб хизмат қилади.


📚"Мусулмон уйга 40 ўгит" китобидан.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Ассалому алайкум!
Хайрли тонг!
🍃🎋🌷🌾🌷🎋🍃

Янги кун муборак бўлсин азиз биродарим! Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин!

💐 ХАЙРЛИ ТОНГ! 💐
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Видео/гифка, 7 сек, 300 0.mp4

#кун_эслатмаси

Дуонинг арабча матни:
اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ الْهُدَى وَالتُّقَى وَالْعَفَافَ وَالْغِنَ

Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим! Албатта, мен Сендан ҳидоятни, тақвони, иффатни ва беҳожатликни сўрайман».

Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳумма инний ас`алукал ҳуда, ваттуқо, вал ъафаафа вал ғина», деб айтардилар».
(Муслим ривояти)

@quranuz_kanali

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat

👍 1
Изображение

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Одамларга шундай замон келадики, улар масжидларда халқа-халқа бўлиб ўтирадилар. Бу ўтиришларида уларнинг дунёдан бошқа ғамлари бўлмайди. Аллоҳнинг уларга ҳожати йўқдир. Сизлар улар билан бирга ўтирманглар", дедилар

Имом Ҳоким ривояти.

arabicuz


•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat

Изображение

Найдено 12019 постов