Туйғуга эмас, илмга суяниш керак
Ҳар йили Рамазон ҳилоли масаласида мусулмон уммати ташвиши янгиланади. Сабаби илмсизлик. Жуда кўп одам эртага рўза тутиш масаласида савол бермоқда. Халқимиз ташвишини кўриб, ушбу постни эълон қилишни лозим топдим.
Азизлар, дунёда Саудиядан бошқа мамлакатларда ҳам ой кузатилган ва кўп жойларда ҳилол кўринмаган.
Туйғуга кўра, қибламиз бугунги Саудия мамлакати тасарруфида бўлгани учун биз уларга кўпроқ қулоқ соламиз. Аммо бу илм билан ёндашув эмас. Вақт зиқлиги учун ҳозирча гапни қисқа қиламан. Билиб билмай раддия ёзиб юрманг, вақти билан масалани ёритаман, иншооллоҳ.
Биз юртимиз уламолари фатвоси ва бошқа кўплаб мусулмон уламолар ҳайъатининг сўзига кўра, пайшанбадан рўза тутамиз.
Кириб келаётган Рамазон муборак бўлсин!