Телеграм канал 'Аллоҳ васлига ошиқлар'

Аллоҳ васлига ошиқлар


1'943 подписчиков
735 просмотров на пост

🍃
بسم ﷲ الرحمن الرحيم

Ё аслинг каби кўрин,
Ё кўринганинг каби бўл...

Румий

🍃

@Firrdavss_bot

🍃

Детальная рекламная статистика будет доступна после прохождения простой процедуры регистрации


Что это дает?
  • Детальная аналитика 5'856'330 каналов
  • Доступ к 1'533'798'153 рекламных постов
  • Поиск по 5'743'137'522 постам
  • Отдача с каждой купленной рекламы
  • Графики динамики изменения показателей канала
  • Где и как размещался канал
  • Детальная статистика по подпискам и отпискам
Telemetr.me

Telemetr.me Подписаться

Аналитика телеграм-каналов - обновления инструмента, новости рынка.

Найдено 3710 постов

1. Қуёшга ўхшаб порлашинг — учун аввал ботишинг керак.
2. Аллоҳ сендан нимани олган бўлса, албатта, ундан яхшисини беради. Фақат сен бунга ишон!
3. Сени ўлдирмаган барча иш сени — кучли қилади.
4. Хато қилишинг қисматингга ёзилган. Хоҳласанг ҳам қочиб қутулолмасдинг.
5. Қийинчиликлар Аллоҳни эслашингга, Унга яқин бўлишингга сабабчи бўлса, қийинчилик эмас — Аллоҳнинг туҳфаси!
6. Аллоҳнинг ҳикмати ила ёпилган ҳар эшик ортида — Унинг раҳмати ила очиладиган икки эшик бор.
7. Охири абадий жаннат бўлган машаққатнинг нимаси машаққат?
8. Сени тақдиринг ер яралишидан 50 минг йил аввал китобда битиб қўйилган. Келажакни ўйлаб хавотир олма!
9. Аллоҳ ижобат қилишни истамаганида — сени дуо қилишга илҳомлантирмас эди
10. Қачонки дуо қилсанг, Аллоҳ —сўраганингни беради, — ё ундан ортиғини беради, — ё уни ортидан келаётган балони олдини олади.
Шунда ҳам бермаса охиратда оласан.
12. Сенга етган мусибатга ҳар доим ҳам — сен айбдор эмассан.
Баъзида Аллоҳ даражангни кўтариш учун ҳам мусибатга йўлиқтиради.

@Ishqim_Sen

👍 15
Видео/гифка, 38 сек,
Ҳа, Аллоҳнинг фазли ва иҳтиёри билан гўзал, бахтга тўла кунлар албатта яна келади.
Бунинг учун аввал бугунни яшаб, синовларни ошиб ўтмоқ шарт!

Аллоҳнинг бахт эшиклари жуда ҳам кўп. Аммо, у эшикларга олиб борадиган йўллар тиканли ва машаққатлидир.

Сиз учун бугун оғир мусибатдек кўринаётган, босиб ўтиш машаққатдек кўринаётган, юрак йўлагиси келмаётган, ақлингизни шошираётган йўллар олиб борадиган охирги манзил, балки Роббимнинг бахт манзилидир.
Шундай экан тўхтаб қолманг.

Сизга хуник кўринган ишнинг орқасидаги гўзал хайр фақат Аллоҳгагина аён.
Аллоҳдан хаққингизда хайрлисини сўраганча мақсад сари олға интилинг
!

https://t.me/Ishqim_Sen
👍 8
Видео/гифка, 29 сек, IMG_3272.MP4

Роббим!

Танангизни сиҳатли,
Кўнгилларингизни шафқатли,
Ҳаётингизни хайрли,
Ахлоқингизни иффатли,
Ризқингизни баракотли айласин!

Ассалому алайкум ва рохматуллохи ва барокатуху!

Кунингиз мазмунли ўтсин!..

Дарҳақиқат, Аллоҳнинг қазои қадарига рози бўлишлик ИншаАллоҳ бизни унга яқинлаштирадиган амаллардан бўлади. Сиз ҳам ҳар бир кунингизга рози бўлинг. Шукр қилинг.

ИншаАллоҳ сиз кутган гўзал кунлар ҳам келади.

https://t.me/Ishqim_Sen

👍 8
Изображение
Умр қисқа вақт оз, тушуниш учун йўқотиш керакми?

Кечагина ёшгина эдик...
Гўдакликни беғуборликни йўқотдик..
Мактаб давридаги дўстлар билан узоқлашдик,  болаликни, ўсмирликни  йўқотдик...
Талабаликни қадрига етмай йўқотдик...
Кимимиз отамиз,  кимимиз онамизни йўқотдик...
Қайсидир яқинимизни,  қайсидир жигаримиз,  қайсидир дўстимизни йўқотдик...
Баъзан туҳмат, баъзан ёлғон туфайли керакли инсонлардан узоқлашдик...
Қадрлигим сиз учун қиймати бор инсонларни яқин тутинг...
Асранг авайланг, эътиборли бўлинг...
Ростан ҳам оз, қисқа вақт умримиз...
Йўқотмасдан олдин қадрига етинг...

Сизни яхши кўраман ⸺ дейишни унутманг...


https://t.me/Ishqim_Sen
👍 8
Изображение

#У́ЗИНИ_ЙУ́ЛИГА

Бахтни ҳис этиш учун ғам-ташвиш чекиб кўриш керак.
– Ютуқни қўлга киритиш учун муваффақиятсизликни бошдан ўтказиб кўриш керак.
– Яхшиликни ажратиб олиш учун ёмонликка назар солиб кўриш керак.
– Яхши кўришни ҳис этиш учун кароҳиятни ҳам билиб кўриш керак.
– Ғалабани ҳис этиш учун мағлубиятга учраб кўриш керак.
– Ҳузур-ҳаловатни ҳис этиш учун оғриқни тотиб кўриш керак.
Демак, ҳар бир неъматнинг қадрига етиш учун ундан маҳрум бўлиб кўриш керак. Улар бўлмаганида ҳеч нарсанинг қадр-қимматини ҳис этмаган бўлар эдик...

https://t.me/Ishqim_Sen

👍 11
Видео/гифка, 14 сек,
АССАЛАМУ АЛАЙКУМ ВА РОХМАТУЛЛОХИ ВА БАРОКАТУХУ!!!

Барчамизга яна бир тонг нашидасидан бахраманд бўлиш насиб этибди Алҳамдулиллаҳ!🌸

Ҳаёт такрорланмас.. умр қисқа.. ҳар бир онимиз эса ғанимат.🌸🕊🌸

Зеро шундай экан, доимо бир-биримизга меҳрли, эътиборли бўлайлик.🌸

Ғанимат бу дунёда бир-биримизни қадрлашга, азиз деб билишга уринайлик.🌸.

Ҳар бир отаётган тонгларимизни, ўтказаётган кунларимизни шукроналик ҳисси ила табассум билан қарши олайлик.🌸🕊🌸.

Аллоҳ ушбу тонгда барчамизни муродимизни ҳосил, мушкулларимизни осон қилсин, қилган яхши ниятларимизни ижобат айлаб, ҳайру-барокатлатрини зиёдаси билан туҳфа этсин.🌸🕊🌸.

Фарзандларимиз, оиламиз ва яқинларимизни жумлаи му́мин ва му́миналарни Ўзи паноҳида асрасин.🌸

Кунингиз файзли, қувончли ва омадли бўлсин!🌸🕊🌸

Янги бошланган ҳафтамиз охиригача яхшиликларга тўла бўлсин🌸🕊🌸

https://t.me/Ishqim_Sen
👍 7
👎 1
Видео/гифка, 23 сек,

Қўлингдаги телефон ҳозир енгил, уни осонгина кўтариб юрасан.
Лекин охиратда тарозига қўйилиб тортилганда, кўтариб бўлмайдиган даражада оғирлашиши мумкин!

Бола товуқ донга ташланганидек телефонга ташланишининг сабаби - ёлғизликдир!

© Нуриддин Йилдиз ҳафизаҳуллоҳ
«Интернет фиқҳи» китобидан

Бу нафақат ёш бола, балки мен, сиз ва улар.
Барчамизда шу аҳвол, биз ёнимизда шунча одам бўлса ҳам ёлғизмиз..

https://t.me/Ishqim_Sen

👍 7
Изображение

🇹🇷 Бутун пулини 7 та қизини ўқитишига сарфлаган туркиялик ота. Фарзандларимизнинг ўқиши данғиллама уйлардан афзалдур.

https://t.me/Ishqim_Sen

👍 16
Видео/гифка, 45 сек,

Фарзандларингизни изингиздан юришга мажбурламанг.
Улар сизнинг замонингиздан бошқа замонда дунёга келишган.

Ҳазрати Алий ибн Абу Толиб карромаллоҳу важҳаҳу

«Фарзандлар оилада қулоқлари билан эмас, кўзлари билан таълим оладилар» деганлар.

Болангнинг кўз ўнгида фақирга моддий ёрдам беришинг, садақа ҳақидаги мингта дарсга тенгдир.

Болангнинг кўз ўнгида ахлатни чиқинди ташлайдиган жойга ташлашинг, поклик, тозалик ҳақидаги панд-насиҳатлардан таъсирлироқдир.

Тарбияда ўзимиз намуна бўлайлик!

©️Доктор Муҳаммад Ротиб Набулсий

https://t.me/Ishqim_Sen

👍 9
Изображение
Суянчиқ бўладиган инсонларни қадрланг улар ҳаётда жуда озчилик.
Ўзимиз ҳам ўзгаларга суянчиқ бўлайлик❤️


https://t.me/Ishqim_Sen
👍 12
Изображение
-“Тўрт нарса биродарлар ўртасидаги нафратни кетказади:
1. Жисмонан ёрдамлашмоқ (яъни хизмат қилмоқ)
2. Тил билан лутф кўргизмоқ
3. Моли билан тасалли бермоқ
4. Ғоибона дуо қилмоқ”

Ҳотами Асом раҳимаҳул
лоҳ

https://t.me/Ishqim_Sen
👍 8
Изображение
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

☘️💐 ХАЙРЛИ КУН!, ЯХШИЛАРИМ 💐☘️

ЯХШИЛАРНИНГ  ЮЗЛАРИДА;:

Яхши инсон яхшиликка қул бўлади,
Улар учун жаннатларда ҳур бўлади,
Аниқ ишонч билан айтаман шуни:
Яхшиларнинг юзларида нур бўлади...
(
Бахтиёр Фидоий).

Яхшилар учун дуолар:

✨ Аллоҳим! Сендан дунёю охиратда афв ва офият сўрайман. Роббимиз! Бизларга дунёда ҳам, охиратда ҳам яхшилик ато қилиб, бизларни дўзах азобидан сақлагин. 🤲🤲🤲


https://t.me/Ishqim_Sen
👍 4
Видео/гифка, 8 сек,

Эронлик тарихчи олим Абдибек Шерозий аёлларнинг илм олиши ҳақида бундай деган эди:

“Яхши таҳсил кўрган ва илм нури билан хулқини яхшилаган аёл ҳар ерда иззат топади. Илм — аёл учун зийнат. Ақлини нодонликдан қутқарган ҳар бир аёл номус, иззат, аёллик қадрини тушуниб етади. Бундай аёл ҳеч бир ишда адашмайди”.

https://t.me/Ishqim_Sen

👍 14
Видео/гифка, 26 сек,
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Аллоҳим ҳадя этган ушбу шанба куни барчамизга муборак бўлсин!

Дунё қалбингиз  гўзаллиги даражасича  гўзалдир. Шундай экан аввал қалбингизга эътиборли бўлинг....

Дунёга, ҳаётга тоза нигоҳ  билан боқинг. Нигоҳларнинг  илдизи эса қалбдадир, қалб  кир бўлса юз-кўзингизни  минг ювганингиз бекор...

Сиз-у бизни, фарзандларимиз, оиламиз ва яқинларимизни яратган Эгам Ўзи паноҳида асрасин!

Кун давомида яхшилик ва яхшилар ҳамрохингиз бўлси
н

https://t.me/Ishqim_Sen
👍 6
Видео/гифка, 10 сек,

#ТАМОММИ?!
Набий саллоллоҳу алайҳи ва салоам вафот этганларида Мадинани маҳзунлик қоплади. Ҳамма гўё бошқа одамга айланиб қолган эди. Бу ўзгаришга умматнинг "сиддиқ"и Абу Бакр розияллоҳу анҳу нуқта қўйди:
"Ким Муҳаммадга ибодат қилган бўлса Муҳаммад ўлди. Ким Аллоҳга ибодат қилса Аллоҳ тирик, ўлмайди!".

Шу гапга таяниб шуни айтаман:
"Ким Рамазонга ибодат қилган бўлса Рамазон ўтиб кетди. Ким Аллоҳга ибодат қилаётган бўлса Аллоҳ ҳамма ойнинг Роббисидир!".

Кишиларни эсанкиратишни, уларнинг қанотини қирқишни ёқтирмайман. Мен учун ярим стаканнинг бўш қисми ҳақида тафаккур қилишдан кўра қолган ярми ҳақида тафаккур қилиш муҳимроқ. Қоронғуни лаънатлаб ўтиришдан кўра шам ёқиб ўтиришни афзал биламан.
Роббимиз бизга танлаб берган ойга умматнинг ихлос ва муҳаббат қилиши мени севинтиради, қалбимга таскин беради.
Рамазон ойида бомдодда силаи рахм кўзларни қувонтиради. Бу умматнинг бемор бўлсада ўлмаслигини ўйлаб қалб хотиржам бўлади. Бир йил давомида ўлган қалбларни қайта тирилтириш учун Аллоҳ Рамазонни жўнатиши қалбни сурурга тўлдиради. Рамазондаги масжидларнинг шукуҳи ўзгача. Кишилар хатмлар ва қорилар ҳақида ҳаяжон билан суҳбатлашишади. Фарзандларимизнинг бу ойда қуръонга юз буриши, қори бўлишни ният қилиши келажагимиздан бизни хотиржам қилади. Иншааллоҳ бунинг ҳосилини кўрамиз.
Қариндошлар ва қўшнилар орасида коса ва товоқлар айланади. Муҳаббат ва улфатчилик зиёда бўлади. Садақа беришлар кўпаяди....

Аммо мен тушунмайдиган нарса шуки, нега энди Рамазондаги хулқимиз бошқа ойларга ўтмайди?! Нега энди йил бўйи Рамазондаги каби ибодатга берилмаймиз?!
Нега энди бомдодларда тўлиб турган масжид Рамазон чиқиши билан ярмидан ҳам камайиб кетади?!
Нега энди Қуръонни умр китоби эмас, Рамазон китоби деб қараймиз?!
Нега энди бошқа ойларда садақа бериш учун фақир қидирмаймиз?! Фақирлар бошқа ойларда овқат ейишмайдими?!
Нега энди қариндош ва қўшниларимизга Шаввол ёки Зулҳижжада овқат улашмаймиз?!
Нега энди болаларимизни бошқа ойларда илм ўқишга, қуръон ёдлашга шижоатлантирмаймиз?!

Рамазонни улуғлаш, намоз, рўза ва садақотлар билан унинг ҳаққини адо қилиш буюк иш. Бу ойга муҳаббат қиладиган, ихлос қиладиган, уни қаттиқ ушлайдиган уммат буюкликка номзод ва инсониятни бошқаришга муносиб, маданият ва инсонийлик байроғини кўтаришга лойиқ умматдир.

Бу уммат Рамазонни бошқа ойларга ҳам олиб ўтмас экан, ўз ўрнини қайтариб ололмайди.
Масалан жума кунларида факат табрик билан чекланмаслик керак.
Фақат Рамазонни эмас, Роббимизнинг бошқа ойларини ҳам севайлик. Бошқа ойларда жума кунларида ҳам бизга Рамазонники каби қувват, ихлос ва муҳаббат берсин Аллоҳим!

https://t.me/Ishqim_Sen

👍 14
БИРГИНА дарахт қалин ўрмонзорни бошлаб бериши мумкин..!!!

БИРГИНА кечирим --- ришталарни қайта боғлаши мумкин...!!!

БИРГИНА ширин сўз ---- синиқ кўнгилларни шод қилиши мумкин...!!!

БИРГИНА табассум --- нохушликларни бартараф этиши мумкин...!!!

БИРГИНА узр --- аламзада қалбларни юмшатиши мумкин..!!!

БИРГИНА салом --- ўзаро муҳаббат уйғотиши мумкин...!!!

БИРГИНА умид --- юксак муваффақиятларга етаклаши мумкин..!!!

БИРГИНА сукут --- минглаб кўнгилсизликнинг олдини олиши мумкин..!!!

БИРГИНА яхшилик --- Жанннатга олиб кириши мумкин..!!!

https://t.me/Ishqim_Sen
👍 13
Видео/гифка, 14 сек,

Абдуллоҳ ибн Абу Авфо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Жума куни менга салавотни кўпайтиринглар. Албатта, менга етказилур ва мен эшитурман», – дедилар».
Шофеъий ва Ибн Можа ривоят қилишган.

✅ “Кимки менга бир бора салавот айтса, Аллоҳ унга ўнта салавот айтади. Кимки менга ўнта салавот айтса, Аллоҳ унга у юзта салавот айтади. Кимки менга юзта салавот айтса, Аллоҳ уни нифоқ ва дўзахдан озод деб ёзиб қўяди ва қиёмат кунида шаҳидлар билан бирга қилади.

☘️✨🌸 Аллоҳумма солли ва саллим ва баарик ъала Муҳаммад ва ъала олиҳи ва асҳабиҳи ажмаъийн!

🍀✨🌸 Бу маълумотни яқинларингизга ҳам улашинг, кўп саловот ва салом айтилишига сабабчи бўлинг.
👉Эслатиш мўъминларга манфаат берур.

https://t.me/Ishqim_Sen

👍 2
Изображение

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Азизлар, барчангизга Саййид-ул айём (кунлар саййиди), ҳажжул Масокин (мискинлар ҳажи) бўлмиш Жуманинг хайрли ва барокати сизга бўлсин!
Аллоҳим умрингизга мазмун, ризқингизга барака, танингизга соғлик, руҳингизга осойишталик, қалбингизга хотиржамлик, оилангизга файзу баракот, барчамизга соғ-омонлик ато қилсин.
Аллоҳим оқибатимизни меҳрли, охиратимизни хайрли, икки дунёмизни саодатли қилсин.
Умрингизнинг ҳар куни
АЛЛОҲ МУҲАББАТИ ила ўтсин.

https://t.me/Ishqim_Sen

👍 2
Видео/гифка, 17 сек,

Бугун жума, Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васалламга саловат йўллашни унутманг!

Ибн Жавзий роҳимаҳуллоҳ дейдилар:
Аллоҳ сизларни раҳм қилсин, шуни билингки, саййидимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтишда ўнта каромат бордир. Улар:

1. Маликул Жаббор – Аллоҳнинг саловот айтиши.
2. Набиййул мухтор – Пайғамбаримизнинг шафоат қилишлари.
3. Малоикатул аброр – фаришталарга эргашиш борлиги.
4. Мунофиқ ва кофирларга мухолиф бўлиш, уларга зид келиш.
5. Хато ва гуноҳларнинг маҳв бўлиши, ювилиши.
6. Ҳожат ва эҳтиёжларни раво бўлиши.
7. Зоҳирий ҳолат ва сиру асрорларни нурланиб, ёришиши.
8. Жаҳаннамдан нажот топиш.
9. Роҳат ва қарор топиш ҳовлиси – жаннатга кириш.
10. Моликул Ғаффор зот – Аллоҳнинг саломига мушарраф бўлиш бор эканидир.

“Бўстонул воизийн” асаридан.

https://t.me/Ishqim_Sen

👍 14
Видео/гифка, 25 сек, IMG_3213.MOV

Найдено 3710 постов