Телеграм канал 'Аллоҳ васлига ошиқлар'

Аллоҳ васлига ошиқлар


1'957 подписчиков
939 просмотров на пост

🍃
بسم ﷲ الرحمن الرحيم

Ё аслинг каби кўрин,
Ё кўринганинг каби бўл...

Румий

🍃

@Firrdavss_bot

🍃

Детальная рекламная статистика будет доступна после прохождения простой процедуры регистрации


Что это дает?
  • Детальная аналитика 5'628'636 каналов
  • Доступ к 1'533'798'153 рекламных постов
  • Поиск по 4'996'958'095 постам
  • Отдача с каждой купленной рекламы
  • Графики динамики изменения показателей канала
  • Где и как размещался канал
  • Детальная статистика по подпискам и отпискам
Telemetr.me

Telemetr.me Подписаться

Аналитика телеграм-каналов - обновления инструмента, новости рынка.

Найдено 3626 постов

🌙Рамазон ойида жудаям чиройли дуо...
😢 Эшитинг...

https://t.me/Ishqim_Sen

👍 4
Голосовое сообщение, 344 сек.

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Азизлар, барчангизга Саййид-ул айём (кунлар саййиди), ҳажжул Масокин (мискинлар ҳажи) бўлмиш Жуманинг хайри ва барокати сизга бўлсин! 🌙

Аллоҳим умрингизга мазмун, ризқингизга барака, танингизга соғлик, руҳингизга осойишталик, қалбингизга хотиржамлик, оилангизга файзу баракот, барчамизга соғ-омонлик ато қилсин. 🤲

Аллоҳим оқибатимизни меҳрли, охиратимизни хайрли, икки дунёмизни саодатли қилсин. 🤲

Умрингизнинг ҳар  куни
АЛЛОҲ МУҲАББАТИ ила ўтсин. 🤲

https://t.me/Ishqim_Sen

👍 9
Видео/гифка, 13 сек,

Ассалому алайкум ва рохматуллохи ва барокатуху

#Рамазон_туҳфаси

Қуйида Қуръонда келган пайғамбарлар ва улуғ солиҳ шахслар эга бўлган билимлар рўйхати.

Айримлари фақат пайғамбарларгина биладиган ва улар етказадиган билимлар бўлса (эътиқод ва ибодат арконлари), бошқалари пайғамбарларга хос бўлиб, бошқаларга берилмайдиган билимлар (жинлар билан мулоқот қила олиш, ҳайвонлар тилини билиш ва ҳоказо), баъзилари дунёвий билимлар билан боғлиқ.

Мазкур буюк шахсларнинг исмларини келтирмадим. Билимингизни синаб кўринг, топа олмасангиз, билганлардан сўранг.

1. Аллоҳ, фаришталар ва бошқа ғайб оламига таалуқли хабарлар илми
2. Ибодат арконлари илми
3. Поклик илми
4. Катта ва кичик гуноҳлар, залолатлар ҳақида илм
5. Туғилишдан аввал ва ўлимдан кейинги ҳодисалар, охир замон воқеалари, катта фитналар ҳақида илм
6. Дуо, зикрлар, руқия илми
7. Даъват қилиш илми
8. Сабр-матонат илми
9. Азму қарорлик ва таваккал қилиш илми
10. Қалб ҳолатлари ва ният илми
11. Тақво, хушуъ, хузуъ, тавба, истиғфор илми
12. Баҳс ва мунозара юритиш илми
13. Ҳукм қилиш, қозилик илми
14. Урф-одатлар ва анъаналарни билиш
15. Сабабларнинг сирли оқибатларини билиш
16. Номаълум тилга эга бўлган одамлар билан мулоқот ўрнатиш билими
17. Оилавий ва қариндошчиликка оид билимлар
18. Муамолот, тижорат, қарзлар илми
19. Мерос илми
20. Касб-ҳунар билимлари (чорвачилик, зироат, боғдорчилик, овчилик, савдогарлик, дурадгорлик ва ҳоказо)
21. Подшоҳлик ва вазирлик билимлари
22. Молия ва ижтимоий тақсимот илми
23. Сиёсат ва музокаралар олиб бориш илмлари
24. Ҳарбий билимлар (стратегия, тактика, жанг қилиш, махфийлик, хабар йиғиш, хийлалар илми)
25. Тарих илми
26. Тафаккур илми
27. Гўзал одоблар илми
28. Илм талаб қилиш илми
29. Муаллимлик ва мураббийлик илми
30. Қушлар, ҳайвонот, ҳашорот тиллари
31. Жинлар билан муомила қилиш илми, сеҳр ҳақида хабарлар билими
32. Тушлар таъбири илми
33. Одамлар (уларнинг табиатлари, феъллари ва ҳолатлари) ҳақида билим
34. Тиб илми
35. Жамоага раҳбарлик қилиш ва маслаҳат, кенгаш ўтказиш илми
36. Саёҳат қилиш илми
37. Иншоотлар қуриш/ясаш билимлари (улкан девор, бинолар, кемасозлик ва ҳк).

Аллоҳ билгувчироқ.
Рўйхат тўлиқ бўлмаслиги мумкин. Эҳтимол, бу рўйҳат билим ва хунарларга қизиқишни янада орттирар.
Барча пайғамбарларга Аллоҳнинг саломи, солиҳларга раҳмати бўлсин.

https://t.me/Ishqim_Sen

👍 4

Юборилган барча салом-саловатларни Роббим Кабул килсин...
Арзимас мукофотларни олиш учун ботга боґланиш учун ракамингиз колдиринг

3-у́рин

👍 2
Изображение

2-у́рин

👍 2
Изображение

1-у́рин

👍 3
Изображение

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар:

"Ҳар бир банда нима устида ўлган бўлса, шунда тирилади".

Ё Аллоҳ! Жонимизни солиҳ амал устида олгин!

https://t.me/Ishqim_Sen

👍 3
Изображение

Саловатларни юборамиз...

👍 10
Изображение

БАХТ НИМАДА ?

Эътиборда!
Узоқ вақт хабарларга жавоб ёзолмаганингизда дарров қўнғироқ қилишса, ҳаммаси жойидами йўқми деб ҳавотир олишса.

«Кўриб турибманку, бошқачасиз, гапиринг нима бўлди..?»,
«Мана шу нарсани кўриб, сизни эсладим..»
«Эсингиздами, шунақа дегандингиз?.»
Шу каби аҳамиятсиз туюлган нарсаларда бахт...
Яқинлар билан суҳбатда.
Уларнинг илиқ табассумида...

Ва яна кўп нарсада...
Бахт-яқинларингизда, сизники бўлган инсонларда..

https://t.me/Ishqim_Sen

👍 11
Видео/гифка, 12 сек,

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Қалбимизда иймон порласин
Ибодат аҳлини Аллоҳ қўлласин
Муштоқ қалбимиз зиёга тўлсин
Рамазон тонги муборак бўлсин!

Рамазон ойининг яна бир гўзал тонгини қарши олдик  Алҳамдулиллаҳ! Аллоҳ тутган рўза ва  ибодатларимизни даргоҳида қабул қилсин!

Аллоҳнинг саломи
✨ Пайғамбар ﷺнинг дуоси
✨ Қуръоннинг нури
✨ Рамазоннинг таровати сиз билан бирга бўлсин!

Аллоҳим, қалбларингизга хотиржамлик, яқинларингизга соғлик, хонадонингизга файзу-барака ва барчамизга ғам-ташвишсиз, машаққатсиз,  кун ато этсин.. Кун давомида ажру савоблари кўп амаллар соҳиби бўлиш насиб қилсин! Аминь!

https://t.me/Ishqim_Sen

👍 6
Видео/гифка, 8 сек,

Хатмул Қуръон нима?

“Хатм” тугатиш, якунлаш деган маънони билдиради.

“Хатми Қуръон” деганда Қуръони Каримни бошдан-охир тўлиқ ўқиб чиқиш тушунилади. Бирорта сура ёки оят ташлаб кетилса, том маънода хатм ҳисобланмайди.

Шунингдек, Қуръонни ўзи нозил бўлган тилда – араб тилида ўқиб чиқилгандагина, хатми Қуръон қилган ҳисобланади, таржима ё тафсирини ўқиб чиқиш, гарчи буюк ажру савобларга эга амал бўлса‑да, хатми Қуръон саналмайди. Чунки, Қуръоннинг маъноси ҳам, лафзи ҳам Аллоҳ таолодан. Уни бошқа тилга ўгирилганда маъноси ифода топса ҳам, лафзи ўзгаради, бузилади ва Қуръонлиги йўқолади.

Хатми Қуръон қилиш суннат амалдир. Қуръони Каримни умуман ўқимаслик, уни беэътибор ташлаб қўйиш энг катта гуноҳлардан бўлиб, у “Қуръонни ҳажр қилиш” дейилади. Бу гуноҳдан омонда бўлиш учун Қуръонни хатм қилиб туриш керак бўлади.

Аллоҳ таоло Фурқон сурасида шундай марҳамат қилади:

“Яна Расул: “Эй Роббим, албатта, менинг қавмим ушбу Қуръ­онни ҳажр этдилар”, деди” (30‑оят).

“Ҳажр” бир нарсани тарк этиш, бепарво ташлаб қўйиш, юз ўгириш, яккалаш маъноларини англатади. Оятнинг зоҳирий маъносида мушрикларнинг Қуръонга қулоқ тутмай, ундан юз ўгирганлари назарда тутилган бўлса‑да, унинг мазмунини қироат имомлари кенгроқ тушунишади.

Айрим уламолар бундай дейди: “Қуръонни ҳажр қилиш беш хил бўлади:
1. Уни тинглашни ва ўқишни ташлаш;
2. Унга амал қилишни ташлаш, ҳалол‑ҳаром ҳақидаги ҳукмларига эътибор бермаслик;
3. Эътиқод ва амалда уни ҳакам қилмаслик;
4. Уни тадаббур қилишга, фаҳмлашга қунт қилмаслик;
5. Қалбий ва жисмоний касалликларда ундан даво изламаслик”.

Ушбу ҳажр турларининг барчаси мазкур оят остига киради, гарчи уларнинг бирининг гуноҳи бошқасиникидан енгилроқ бўлса ҳам. Ҳажрнинг кейинги тўрт тури Қуръони Каримнинг маъноларини тушунишга ҳаракат қилишни ҳам тақозо этади.
Ҳанафий мазҳабининг мўътабар манбаларидан бири бўлмиш “Фатовои ҳиндия” номли асарда: “Ким Қуръонни йилда бир марта хатм қилиб турса, Қуръонни ҳажр қилган бўлмайди”, дейилган.

“Қуръонни хатм қилиш” деганда Қуръонни тўлиқ ўқиб чиқиш тушунилади. Қуръонни бир четдан тўлиқ эшитиб чиққан киши ҳам хатм қилганлик савобига эга бўлса‑да, уни хатм қилди, дейилмайди.

https://t.me/Ishqim_Sen

👍 14

Гуноҳ қилиш - табиатим.
Кечириш - хусусиятинг.
Табиатимга кўра иш кўрсам, хусусиятинг ила муомала қилгайсан!
Шу сабаб умидворман, ё Ғаффор!

https://t.me/Ishqim_Sen

👍 7
Изображение

У́ҚИ ва ку́тарил деганида Қанчалик ку́тарила оламиз???

https://t.me/Ishqim_Sen

👍 7
Изображение

#Рамазон_туҳфаси

Қуръони Каримдаги биздан олдин бўлган нарсаларнинг ахборида иймон-Ислом йўли осон эмаслиги, у йўлга поёндоз тўшалиб, гуллар сочилиб қўйилмаганлиги, балки бу йўл ҳавойи нафснинг, бу дунё муҳаббатининг, кофир, мушрик, мунофиқ ва бошқа дину диёнат душманларининг қаршилигини, турли тўсиқ ва машаққатларини енгиб юриш лозим йўл эканлиги таъкидланади...

Ал-Ҳорис ал Аъвар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Масжиддан ўтдим. Қарасам, одамлар турли гапларга шунғишмоқда. Шунда Али розияллоҳу анҳунинг олдиларига кириб: «Эй амирал мўминин, кўрмайсизми, одамлар турли гапларга шўнғибдилар», дедим.
«Дарҳақиқат, шуни қилибдиларми?» дедилар у киши.
«Ҳа», дедим. У киши қуйидагиларни айтдилар: «Аммо мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Огоҳ бўлингизким, албатта фитна бўлур!» деганларини эшитдим.
Шунда: «Ундан чиқиш не ила бўлур, эй Аллоҳнинг Расули?» дедим.
«Аллоҳнинг китоби ила. Унда сиздан олдин бўлган нарсаларнинг ахбори ва сиздан кейинги нарсаларнинг хабари ва сизнинг орангиздаги нарсаларнинг ҳукми бор.
У фосил қилувчидир, ҳазл эмасдир.
Ким бир жаббордан қўрқиб, Уни тарк қилса, Аллоҳ унинг умуртқасини синдирур.
Ким Ундан бошқадан ҳидоят изласа, Аллоҳ уни залолатга кетказур.
У - Аллоҳнинг метин арқонидир.
У - ҳикматли зикрдир.
У - сиротул мустақиймдир.
У - унинг ила ҳавои нафслар тоймайдиган,
У - унинг ила тиллар тутилмайдиган,
У - уламолар ундан тўймайдиган,
У - кўп тарқалиш билан эскирмайдиган ва ажойиблари тугамайдиган нарсадир.
У - жинлар уни эшитишлари билан дарҳол «Албатта, биз ажиб Қуръонни эшитдик, у рушдга ҳидоят қилур», деган нарсадир.
Ким у билан гапирса, содиқ бўлур.
Ким унга амал қилса, ажр олур.
Ким унинг ила ҳукм қилса, адолат қилур.
Ким унинг ила даъват қилса, сиротул мустақиймга ҳидоят қилинур.
Мана буларни олгин, эй, Аъвар», дедилар». (Термизий қилган).

Шарҳ: Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу айтиб берган бу ҳадиси шарифда Қуръони Каримнинг васфи батафсил баён қилинмоқда. Азиз ўқувчи, келинг ушбу набавий васфни қўлимиздан келганча ўрганиб чиқайлик.
Ушбу ҳадисда севикли Пайғамбаримиз, йўлбошчимиз ва шафоатчимиз Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз замонларидан кейинги даврларда фитна чиқишидан умматларини огоҳлантирмоқдалар.
Ҳазрати Алидек улуғ зот ва олим саҳобий эса, одамларнинг масжидда ўтириб олиб турли гапларга шўнғишларини ўша, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам огоҳлантирган фитна, деб тушунтирмоқдалар. Энди ўша ҳолат билан бизнинг ҳолатимизни солиштириб кўрайлик. Биздаги фитна ҳазрати Али розияллоҳу анҳу хавф қилган фитнадан юз миллион марта ортиқ эмасми?!
Ислом, Қуръон таълимотлари бутунлай тарк қилиниб, одамлар неча замонлардан бери нафақат турли гапларга, балки дунёда борки гуноҳларга, ҳаром-харишларга, фисқу фужурларга, куфру нифоқларга шўнғигандан-шўнғиб юришмаяптими?!
Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан фитна ҳақидаги огоҳлантиришни эшитишлари билан ўша фитнадан чиқиш йўлини сўрадилар. У киши бир марта муҳтож бўлсалар, бугунги кунда сиз билан биз бу йўлга юз миллион марта муҳтожмиз .
Келажакда мусулмонлар фитнага учрашидан огоҳлантирган Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам фитнадан чиқиш йўлини ҳам кўрсатиб бердилар. Ҳазрати Али розияллоҳу анҳунинг:
«Ундан чиқиш не ила бўлур, эй Аллоҳнинг Расули», деган саволига
«Аллоҳнинг китоби ила», деб жавоб бердилар.
Бугунги кунда мусулмонлар фитнага учраганлари шубҳасиз. Ҳа, бугун мусулмонлар ўзларининг узоқ тарихларида ҳеч учрамаган фитнага учраб турибдилар. Бугунги кун мусулмонлари иймону эътиқод, дину диёнат, Қуръону шариатдан мисли кўрилмаган даража узоқлашиб турибдилар. Улар ададлари кўп бўлишларига қарамай ер юзининг бирор нуқтасида Аллоҳ уларга ишониб топширган омонатни уддалай олмаяптилар. Заминнинг бирор парчасида Аллоҳнинг шариатини Аллоҳ айтганидек қоим қила олмаяптилар.

📚 «Ҳадис ва ҳаёт», Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ.

https://t.me/Ishqim_Sen

👍 6

Ибн Аббос розияллоҳу анҳу: “Барча нарса қадар билан амалга ошади. Ҳаттоки қўлингни юзингга қўйишинг ҳам”, дедилар.

Имом Ожурийнинг “Шариат” асаридан.

Изоҳ: Аллоҳ таоло деди: «Албатта, Биз ҳар бир нарсани (аниқ) ўлчов билан яратдик», (Қамар сураси, 49 -оят).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Ҳар бир нарса қадар-тақдир биландир. Ҳаттоки ожизлик ва зийраклик ҳам»

Имом Муслим ва Аҳмад ривояти.- Қайғу чекма, эй жон! Кўра олганинг, юра олганинг, ушлай олганинг, нафас ололганинг нақадар бахт! Қўлингда бўлмаганларни сўзлама менга, қўлингда борларидан сўзла.

©️Жалоиддин Румий

https://t.me/Ishqim_Sen

👍 17
Видео/гифка, 24 сек,

Уйдаги барча ишларни қилган ҳолда, кўзи кўрмайдиган иккала фарзандига ҳам Қуръон ўргатган ОНА! Қандай гўзал сабр ва ибратли амал.

https://t.me/Ishqim_Sen

👍 25
Видео/гифка, 70 сек, IMG_5780.MP4

Найдено 3626 постов