Телеграм канал 'Аллоҳ васлига ошиқлар'

Аллоҳ васлига ошиқлар


1'954 подписчиков
1'103 просмотров на пост

🍃
بسم ﷲ الرحمن الرحيم

Ё аслинг каби кўрин,
Ё кўринганинг каби бўл...

Румий

🍃

@Firrdavss_bot

🍃

Детальная рекламная статистика будет доступна после прохождения простой процедуры регистрации


Что это дает?
  • Детальная аналитика 5'622'381 каналов
  • Доступ к 1'533'798'153 рекламных постов
  • Поиск по 4'988'724'192 постам
  • Отдача с каждой купленной рекламы
  • Графики динамики изменения показателей канала
  • Где и как размещался канал
  • Детальная статистика по подпискам и отпискам
Telemetr.me

Telemetr.me Подписаться

Аналитика телеграм-каналов - обновления инструмента, новости рынка.

Найдено 3626 постов

БАХТ НИМАДА ?

Эътиборда!
Узоқ вақт хабарларга жавоб ёзолмаганингизда дарров қўнғироқ қилишса, ҳаммаси жойидами йўқми деб ҳавотир олишса.

«Кўриб турибманку, бошқачасиз, гапиринг нима бўлди..?»,
«Мана шу нарсани кўриб, сизни эсладим..»
«Эсингиздами, шунақа дегандингиз?.»
Шу каби аҳамиятсиз туюлган нарсаларда бахт...
Яқинлар билан суҳбатда.
Уларнинг илиқ табассумида...

Ва яна кўп нарсада...
Бахт-яқинларингизда, сизники бўлган инсонларда..

https://t.me/Ishqim_Sen

👍 8
Видео/гифка, 12 сек,

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Қалбимизда иймон порласин
Ибодат аҳлини Аллоҳ қўлласин
Муштоқ қалбимиз зиёга тўлсин
Рамазон тонги муборак бўлсин!

Рамазон ойининг яна бир гўзал тонгини қарши олдик  Алҳамдулиллаҳ! Аллоҳ тутган рўза ва  ибодатларимизни даргоҳида қабул қилсин!

Аллоҳнинг саломи
✨ Пайғамбар ﷺнинг дуоси
✨ Қуръоннинг нури
✨ Рамазоннинг таровати сиз билан бирга бўлсин!

Аллоҳим, қалбларингизга хотиржамлик, яқинларингизга соғлик, хонадонингизга файзу-барака ва барчамизга ғам-ташвишсиз, машаққатсиз,  кун ато этсин.. Кун давомида ажру савоблари кўп амаллар соҳиби бўлиш насиб қилсин! Аминь!

https://t.me/Ishqim_Sen

👍 5
Видео/гифка, 8 сек,

Хатмул Қуръон нима?

“Хатм” тугатиш, якунлаш деган маънони билдиради.

“Хатми Қуръон” деганда Қуръони Каримни бошдан-охир тўлиқ ўқиб чиқиш тушунилади. Бирорта сура ёки оят ташлаб кетилса, том маънода хатм ҳисобланмайди.

Шунингдек, Қуръонни ўзи нозил бўлган тилда – араб тилида ўқиб чиқилгандагина, хатми Қуръон қилган ҳисобланади, таржима ё тафсирини ўқиб чиқиш, гарчи буюк ажру савобларга эга амал бўлса‑да, хатми Қуръон саналмайди. Чунки, Қуръоннинг маъноси ҳам, лафзи ҳам Аллоҳ таолодан. Уни бошқа тилга ўгирилганда маъноси ифода топса ҳам, лафзи ўзгаради, бузилади ва Қуръонлиги йўқолади.

Хатми Қуръон қилиш суннат амалдир. Қуръони Каримни умуман ўқимаслик, уни беэътибор ташлаб қўйиш энг катта гуноҳлардан бўлиб, у “Қуръонни ҳажр қилиш” дейилади. Бу гуноҳдан омонда бўлиш учун Қуръонни хатм қилиб туриш керак бўлади.

Аллоҳ таоло Фурқон сурасида шундай марҳамат қилади:

“Яна Расул: “Эй Роббим, албатта, менинг қавмим ушбу Қуръ­онни ҳажр этдилар”, деди” (30‑оят).

“Ҳажр” бир нарсани тарк этиш, бепарво ташлаб қўйиш, юз ўгириш, яккалаш маъноларини англатади. Оятнинг зоҳирий маъносида мушрикларнинг Қуръонга қулоқ тутмай, ундан юз ўгирганлари назарда тутилган бўлса‑да, унинг мазмунини қироат имомлари кенгроқ тушунишади.

Айрим уламолар бундай дейди: “Қуръонни ҳажр қилиш беш хил бўлади:
1. Уни тинглашни ва ўқишни ташлаш;
2. Унга амал қилишни ташлаш, ҳалол‑ҳаром ҳақидаги ҳукмларига эътибор бермаслик;
3. Эътиқод ва амалда уни ҳакам қилмаслик;
4. Уни тадаббур қилишга, фаҳмлашга қунт қилмаслик;
5. Қалбий ва жисмоний касалликларда ундан даво изламаслик”.

Ушбу ҳажр турларининг барчаси мазкур оят остига киради, гарчи уларнинг бирининг гуноҳи бошқасиникидан енгилроқ бўлса ҳам. Ҳажрнинг кейинги тўрт тури Қуръони Каримнинг маъноларини тушунишга ҳаракат қилишни ҳам тақозо этади.
Ҳанафий мазҳабининг мўътабар манбаларидан бири бўлмиш “Фатовои ҳиндия” номли асарда: “Ким Қуръонни йилда бир марта хатм қилиб турса, Қуръонни ҳажр қилган бўлмайди”, дейилган.

“Қуръонни хатм қилиш” деганда Қуръонни тўлиқ ўқиб чиқиш тушунилади. Қуръонни бир четдан тўлиқ эшитиб чиққан киши ҳам хатм қилганлик савобига эга бўлса‑да, уни хатм қилди, дейилмайди.

https://t.me/Ishqim_Sen

👍 13

Гуноҳ қилиш - табиатим.
Кечириш - хусусиятинг.
Табиатимга кўра иш кўрсам, хусусиятинг ила муомала қилгайсан!
Шу сабаб умидворман, ё Ғаффор!

https://t.me/Ishqim_Sen

👍 7
Изображение

У́ҚИ ва ку́тарил деганида Қанчалик ку́тарила оламиз???

https://t.me/Ishqim_Sen

👍 6
Изображение

#Рамазон_туҳфаси

Қуръони Каримдаги биздан олдин бўлган нарсаларнинг ахборида иймон-Ислом йўли осон эмаслиги, у йўлга поёндоз тўшалиб, гуллар сочилиб қўйилмаганлиги, балки бу йўл ҳавойи нафснинг, бу дунё муҳаббатининг, кофир, мушрик, мунофиқ ва бошқа дину диёнат душманларининг қаршилигини, турли тўсиқ ва машаққатларини енгиб юриш лозим йўл эканлиги таъкидланади...

Ал-Ҳорис ал Аъвар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Масжиддан ўтдим. Қарасам, одамлар турли гапларга шунғишмоқда. Шунда Али розияллоҳу анҳунинг олдиларига кириб: «Эй амирал мўминин, кўрмайсизми, одамлар турли гапларга шўнғибдилар», дедим.
«Дарҳақиқат, шуни қилибдиларми?» дедилар у киши.
«Ҳа», дедим. У киши қуйидагиларни айтдилар: «Аммо мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Огоҳ бўлингизким, албатта фитна бўлур!» деганларини эшитдим.
Шунда: «Ундан чиқиш не ила бўлур, эй Аллоҳнинг Расули?» дедим.
«Аллоҳнинг китоби ила. Унда сиздан олдин бўлган нарсаларнинг ахбори ва сиздан кейинги нарсаларнинг хабари ва сизнинг орангиздаги нарсаларнинг ҳукми бор.
У фосил қилувчидир, ҳазл эмасдир.
Ким бир жаббордан қўрқиб, Уни тарк қилса, Аллоҳ унинг умуртқасини синдирур.
Ким Ундан бошқадан ҳидоят изласа, Аллоҳ уни залолатга кетказур.
У - Аллоҳнинг метин арқонидир.
У - ҳикматли зикрдир.
У - сиротул мустақиймдир.
У - унинг ила ҳавои нафслар тоймайдиган,
У - унинг ила тиллар тутилмайдиган,
У - уламолар ундан тўймайдиган,
У - кўп тарқалиш билан эскирмайдиган ва ажойиблари тугамайдиган нарсадир.
У - жинлар уни эшитишлари билан дарҳол «Албатта, биз ажиб Қуръонни эшитдик, у рушдга ҳидоят қилур», деган нарсадир.
Ким у билан гапирса, содиқ бўлур.
Ким унга амал қилса, ажр олур.
Ким унинг ила ҳукм қилса, адолат қилур.
Ким унинг ила даъват қилса, сиротул мустақиймга ҳидоят қилинур.
Мана буларни олгин, эй, Аъвар», дедилар». (Термизий қилган).

Шарҳ: Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу айтиб берган бу ҳадиси шарифда Қуръони Каримнинг васфи батафсил баён қилинмоқда. Азиз ўқувчи, келинг ушбу набавий васфни қўлимиздан келганча ўрганиб чиқайлик.
Ушбу ҳадисда севикли Пайғамбаримиз, йўлбошчимиз ва шафоатчимиз Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз замонларидан кейинги даврларда фитна чиқишидан умматларини огоҳлантирмоқдалар.
Ҳазрати Алидек улуғ зот ва олим саҳобий эса, одамларнинг масжидда ўтириб олиб турли гапларга шўнғишларини ўша, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам огоҳлантирган фитна, деб тушунтирмоқдалар. Энди ўша ҳолат билан бизнинг ҳолатимизни солиштириб кўрайлик. Биздаги фитна ҳазрати Али розияллоҳу анҳу хавф қилган фитнадан юз миллион марта ортиқ эмасми?!
Ислом, Қуръон таълимотлари бутунлай тарк қилиниб, одамлар неча замонлардан бери нафақат турли гапларга, балки дунёда борки гуноҳларга, ҳаром-харишларга, фисқу фужурларга, куфру нифоқларга шўнғигандан-шўнғиб юришмаяптими?!
Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан фитна ҳақидаги огоҳлантиришни эшитишлари билан ўша фитнадан чиқиш йўлини сўрадилар. У киши бир марта муҳтож бўлсалар, бугунги кунда сиз билан биз бу йўлга юз миллион марта муҳтожмиз .
Келажакда мусулмонлар фитнага учрашидан огоҳлантирган Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам фитнадан чиқиш йўлини ҳам кўрсатиб бердилар. Ҳазрати Али розияллоҳу анҳунинг:
«Ундан чиқиш не ила бўлур, эй Аллоҳнинг Расули», деган саволига
«Аллоҳнинг китоби ила», деб жавоб бердилар.
Бугунги кунда мусулмонлар фитнага учраганлари шубҳасиз. Ҳа, бугун мусулмонлар ўзларининг узоқ тарихларида ҳеч учрамаган фитнага учраб турибдилар. Бугунги кун мусулмонлари иймону эътиқод, дину диёнат, Қуръону шариатдан мисли кўрилмаган даража узоқлашиб турибдилар. Улар ададлари кўп бўлишларига қарамай ер юзининг бирор нуқтасида Аллоҳ уларга ишониб топширган омонатни уддалай олмаяптилар. Заминнинг бирор парчасида Аллоҳнинг шариатини Аллоҳ айтганидек қоим қила олмаяптилар.

📚 «Ҳадис ва ҳаёт», Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ.

https://t.me/Ishqim_Sen

👍 5

Ибн Аббос розияллоҳу анҳу: “Барча нарса қадар билан амалга ошади. Ҳаттоки қўлингни юзингга қўйишинг ҳам”, дедилар.

Имом Ожурийнинг “Шариат” асаридан.

Изоҳ: Аллоҳ таоло деди: «Албатта, Биз ҳар бир нарсани (аниқ) ўлчов билан яратдик», (Қамар сураси, 49 -оят).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Ҳар бир нарса қадар-тақдир биландир. Ҳаттоки ожизлик ва зийраклик ҳам»

Имом Муслим ва Аҳмад ривояти.- Қайғу чекма, эй жон! Кўра олганинг, юра олганинг, ушлай олганинг, нафас ололганинг нақадар бахт! Қўлингда бўлмаганларни сўзлама менга, қўлингда борларидан сўзла.

©️Жалоиддин Румий

https://t.me/Ishqim_Sen

👍 17
Видео/гифка, 24 сек,

Уйдаги барча ишларни қилган ҳолда, кўзи кўрмайдиган иккала фарзандига ҳам Қуръон ўргатган ОНА! Қандай гўзал сабр ва ибратли амал.

https://t.me/Ishqim_Sen

👍 24
Видео/гифка, 70 сек, IMG_5780.MP4

#Рамазон_туҳфаси

Абу Саъид Худрий ва Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумдан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга сафар қилдик. Рўзадор рўза тутар, оғзи очиқ оғзи очиқ юраверар эди. Биров бировни айбламасди».

Имом Муслим ривоят қилган.

Изоҳ: Мусофир сафар туфайли тутмаган рўзасини Рамазондан кейин бир кунига бир кун тутиб беради.
Ассалому алейкум ва рохматуллохи ва барокатуху,
Шунчалар гу́зал дин...

https://t.me/Ishqim_Sen

👍 11
Видео/гифка, 1 сек,
Ассаламу Алайкум ва Роҳматуллоҳу ва барокатуҳу

🌙🌙🌙🌙🌙🌙🌙🌙🌙🌙🌙🌙
Рамазон ойида Аллоҳ учун қилинган яхшиликларимиз, эҳсонларимиз, ибодат ва зикрларимиз ажри зиёда қилиб берилар экан, Унинг розилиги йўлида яна бир хайрли ишга бел боғладик, азизлар.

📿📿📿📿📿📿📿📿📿📿📿
Жума кунига қадар Саловот айтиш марафонимиз бўлиб ўтади. Бунда ҳар бир қатнашмоқчи бўлган киши, электрон тасбеҳини 0 дан бошлаб бизга суратга олиб жўнатади ва Пайшанба кечаси 20.00 да Саловот айтилган тасбеҳини ташлайди: 📲

🤲🤲🤲🤲🤲🤲🤲🤲🤲🤲
Аллоҳумма солли ала Саййидина Муҳаммад
Биз эса, жараённи каналимизда эълон қилиб борамиз.

🎁🎁🎁🎁🎁🎁🎁🎁🎁
1-2-3-ўринлар голибларига "Annisal
cs" солиҳа қўғирчоқлари тақдим этилади.

Жўнатмаларингиз ушбу ботда қабул қилинади👇👇👇👇👇
@Firrdavss_bot

https://t.me/Ishqim_Sen
👍 11
Изображение

“Аллоҳумма иннака афуввун, Кариймун, туҳиббул ъафва, фаъфу ъанний” (Аллоҳим, албатта, Сен кечирувчисан, кечиришни яхши кўрасан. Гуноҳларимни кечиргин)

Хайрли ифторликлар, азизлар,
Ифторлик олдидан сидқидил тавбалар, ихлосли, ижобатли дуолар тилаймиз!

🕋🕊🌸🕋🕊🌸🕋🕊

https://t.me/Ishqim_Sen

👍 14
Видео/гифка, 23 сек,

Ассалому алейкум ва рохматуллохи ва барокатуху.

Барчамизга яна бир тонгдан бахраманд бўлиш насиб этибди, Алҳамдулиллаҳ!
Ҳаёт такрорланмас.. умр қисқа.. ҳар бир онимиз эса ғанимат.. 
Шундай экан, доимо бир-биримизга меҳрли, эътиборли бўлайлик.

Аллоҳ барчамизнинг муродимизни ҳосил, мушкулларимизни осон қилсин, қилган яхши ниятларимизни ижобат айлаб, ҳайру - барокатларини зиёдаси билан туҳфа этсин.

Ота-онамиз,  фарзандларимиз,  оиламиз ва яқинларимизни Аллоҳ Ўз паноҳида асрасин!

Рамазон кунларини эмас,рамазон соатларини эмас,рамазонни дақиқа,сонияларини қадрига етинг,катта бойликни эгаси бўлиб,яхшиликлар тўла хаётга лойиқ бўлиб чиқинг Рамазондан.

Аллохдан рамазон кунларида жонимизни олмаслигини,
унга бериладиган улкан ажру савобларидан махрум қилинмаслигимизни сўраймиз

https://t.me/Ishqim_Sen

👍 22
Изображение

Бу ойда Қуръон нозил бўлган.
Бу ой ― Қуръон ойи.

https://t.me/Ishqim_Sen

👍 25
Изображение

#Рамазон_туҳфаси

Наввос ибн Самъон Килобий розияллоҳу анҳу айтади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Қиёмат куни Қуръон ва унга амал қилиб юрган аҳли келтирилади. Бақара сураси ва Оли Имрон олдинга чиқади», деганларини эшитганман. У зот бу иккаласига учта зарбулмасал келтирганлар. Уларни ҳанузгача унутмаганман: «Икаласи гўё соҳибларини ҳимоя қиладиган икки булут ёки орасида ёғду бор икки қора булут ёхуд икки сафбаста қушлар галасидир».

Имом Муслим ривоят қилган.

https://t.me/Ishqim_Sen

👍 11
👎 1
Изображение

#Mundarija
📓 "Qur’oni Karim. O’zbek tilida Ma’nolar tarjimasi"
🎙 Afzal Rafiqov o‘qib beradi

📖 Qur’oni Karim. 1-Pora. Fotiha surasi, Baqara surasining 1-141 oyatlari.
📖 Qur’oni Karim. 2-Pora. Baqara surasining 142-252 oyatlari.
📖 Qur’oni Karim. 3-Pora. Baqara surasining 253-286, Oli Imron surasining 1-91 oyatlari.
📖 Qur’oni Karim. 4-Pora. Oli Imron surasining 92-200, Niso surasining 1-23 oyatlari.
📖 Qur’oni Karim. 5-Pora. Niso surasining 24-147 oyatlari.
📖 Qur’oni Karim. 6-Pora. Niso surasining 148-176, Moida surasining 1-82 oyatlari.
📖 Qur’oni Karim. 7-pora. Moida surasining 83-120, An'om surasining 1-110 oyatlari.
📖 Qur’oni Karim. 8-pora. An'om surasining 111-oyatidan va A'rof surasining 1-87 oyatlari.
📖 Qur’oni Karim. 9-pora. A'rof surasining 88-oyatidan va Anfol surasining 40-oyatigacha.
📖 Qur’oni Karim. 10-pora. Anfol surasining 41-oyatidan va Tavba surasining 93-oyatigacha.
📖 Qur’oni Karim. 11-pora. Tavba surasining 94-oyatidan Hud surasining 5-oyatigacha.
📖 Qur’oni Karim. 12-pora. Hud surasining 6-oyatidan Yusuf surasining 52-oyatigacha.
📖 Qur’oni Karim. 13-pora. Yusuf surasining 53-oyatidan Ibrohim surasigacha.
📖 Qur’oni Karim. 14-pora. Hijr va Nahl surasi
📖 Qur’oni Karim. 15-pora. Isro surasi va Kahf surasining 1-74 oyatlari.
📖 Qur’oni Karim. 16-pora. Kahf surasining 75-oyatidan boshlanadi va Maryam surasi.
📖 Qur’oni Karim. 17-pora. Anbiyo va Haj surasi.
📖 Qur’oni Karim. 18-pora. Mo'minun surasi va Furqon surasining 21-oyatigacha.
📖 Qur’oni Karim. 19-pora. Furqon surasining 21-oyatidan va Naml surasining 59-oyatigacha
📖 Qur’oni Karim. 20-pora. Naml surasining 60-oyatidan va Ankabud surasining 44-oyatigacha
📖 Qur’oni Karim. 21-pora. Ankabud surasining 45-oyatidan va Azhob surasining 30-oyatigacha.
📖 Qur’oni Karim. 22-pora. Al-Azhob surasining 31-oyatidan va Yosin surasining 21-oyatigacha
📖 Qur’oni Karim. 23-pora. Yosin surasining 22-oyatidan va Zumar surasining 31-oyatigacha.
📖 Qur’oni Karim. 24-pora. Zumar surasining 32-oyatidan va Fussilat surasining 46-oyatigacha
📖 Qur’oni Karim. 25-pora. Fussilat surasining 47-oyatidan va Josiya surasi.
📖 Qur’oni Karim. 26-pora. Ahqof surasi va Zariyat surasining 31-oyatigacha.
📖 Qur’oni Karim. 27-pora. Zoriyot surasining 32-oyatidan va Hadid surasi.
📖 Qur’oni Karim. 28-pora. Mujodala va Tahrim surasi.
📖 Qur’oni Karim. 29-pora. Mulk va Mursalat surasi.
📖 Qur’oni Karim. 30-pora. Naba va An-Nas surasi.

https://t.me/Ishqim_Sen

👍 16

Афсуски мусулмонликни даъво қиламизу, бу диннинг муқаддас китобини ўқишни билмаймиз, уни тушунишни қўйиб туринг, шунчаки ўқишдан ожизмиз.

11 йил мактабни,4 йил бакалаврни, 2 йил магистратурани,4 йил аспирантурани битириб Қуръон ўқишни билмайдиган қанча экан -а? Менимча олий маълумотлиларнинг бир фоизи ҳам Қуръон ўқишни билмаса керак. Инқилобдан олдин эса саводи бор одам Қуръон ўқишни билган аммо ҳозир эса фан докторлари, академиклар ҳам билмайди.

Тўғри, ғайридинлар учун бу ажабланарли эмас чунки улар бу динга эътиқод қилмайди. Аммо алҳамдулиллаҳ мусулмонман деб, туғилганда қулоғига азон айтилиб, никоҳида хутба ўқилиб, ўлганда жанозаси ўқиладиганлар, ҳеч бўлмаса мусулмонлик даъвоси бўлганлар Қуръон ўқишни билмаслиги фожеа. Қуръон ўқишни ўрганиш учун уч ой бемалол етишини ўйласак бу фожеанинг кўлами ва таъсири янада кенгаяди.

Шу даражада оддий нарсани билмасдан зиёлиликка даъво қиламиз. Яратувчисининг каломини ўқишни билмасдан маърифатлиликка даъвогармиз.
Жудаям ачинарли ҳолатимиз.

https://t.me/Ishqim_Sen

👍 11
Изображение

Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ таоло ва Унинг фаришталари саҳарлик қилувчиларга раҳмат тилаб, дуо қиладилар», деганлар».

Табароний ва Ибн Ҳиббон ривоят қилишган.


Мусулмон киши қорни тўқ бўлса ҳам, таомга эҳтиёжи бўлмаса ҳам саҳарликда бирорта хурмо ёки бир-икки қултум сув ичиб олса, Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг суннатларига эргашган бўлади.

Зеро, Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу у зотнинг «Саҳарлик қилинглар, саҳарликда барака бор», деганларини айтган.

Саҳарлик қилиш учун ширин уйқусидан уйғонганларга Аллоҳнинг беҳисоб раҳмати ёғилсин!
Аминь!

https://t.me/Ishqim_Sen

👍 15
Видео/гифка, 22 сек,

Найдено 3626 постов