Телеграм канал 'Аллоҳ васлига ошиқлар'

Аллоҳ васлига ошиқлар


1'959 подписчиков
957 просмотров на пост

🍃
بسم ﷲ الرحمن الرحيم

Ё аслинг каби кўрин,
Ё кўринганинг каби бўл...

Румий

🍃

@Firrdavss_bot

🍃

Детальная рекламная статистика будет доступна после прохождения простой процедуры регистрации


Что это дает?
  • Детальная аналитика 5'784'811 каналов
  • Доступ к 1'533'798'153 рекламных постов
  • Поиск по 5'142'705'024 постам
  • Отдача с каждой купленной рекламы
  • Графики динамики изменения показателей канала
  • Где и как размещался канал
  • Детальная статистика по подпискам и отпискам
Telemetr.me

Telemetr.me Подписаться

Аналитика телеграм-каналов - обновления инструмента, новости рынка.

Найдено 3682 поста

"КАҲФ" сураси

🎙Абдуррахмон ас - Судайс.

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ ﷺ:

“Ким Каҳф сурасини жума куни ўқиса, қиёмат куни унинг қадами остидан нур чиқиб, осмону фалакни ёритади ва унинг икки жума орасидаги хатолари кечирилади”, деганлар.

https://t.me/Ishqim_Sen
👍 3
Видео/гифка

#Расулуллоҳга_салоту_саломлар_бўлсин    

     «اللَّهُــمَّ صَلِّ وَسَـــلِّمْ على نَبِيِّنَـــا مُحمَّد».

«Аллоҳумма, солли ва саллим ъала набийина Муҳаммад».

Ким отасини қадри улуғ бўлишини истаса, Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга кўп саловат айтсин.

Чунки У зоти шарифга, фалончи
ўғли фалончидан деб етиб борар экан.

https://t.me/Ishqim_Sen

👍 10
Изображение

🇵🇸Ғазонинг урушдан зарар кўрган болалари ҳамон умид қилиб, Рамазон ҳайитини нишонлашгани👆

Метин ирода ва кучли иймон шу бўлса керак...

Роббим мусулмонларга офият бергин🤲

Тинч маконда яшаётган бизларга Соф виждон Бер...

https://t.me/Ishqim_Sen

👍 12
Видео/гифка, 51 сек, IMG_6025.MP4

Ассалому алейкум ва рохматуллохи ва барокатуху.
Бутун умрингизни худди Рамазондагидек яшасангиз, охиратингиз Ҳайит бўлади, биизниллаҳ!

Ҳайит бу ― Рамазон рўзасини тугашининг аломати бўлади, Исломни эмас!


Хар жумани нишонлашни неьмат килиб берган Роббимга хамдлар бу́лсин.

Жуманинг хайри ва барокати сизга бу́лсин😊

https://t.me/Ishqim_Sen

👍 5
Изображение

Аллоҳ таолони фақат рамазондагина танийдиган қавм яхши қавм эмас. Сиз рамазоний эмас, Раббоний бўлинг! Ким рамазон ойига ибодат қилса, билсинки, рамазон ойи ўлувчи, (ўтиб кетувчи)дир. Ким Аллоҳга ибодат қилса, Аллоҳ таоло Ҳай (абадий ҳаёт)дир, У ўлмайди.

Юсуф Қаразовий

Рамазондаги интизомни имкон қадар йўқотманг!

«Ҳикматлар чашмаси»дан

https://t.me/Ishqim_Sen

Рамазондан кейин ҳам рўза тутиш тугаб қолмайди, Қуръон ўқишдан йироқлашилмайди, масжидни тарк қилинмайди!
«Ва сенга аниқ нарса (ўлим) келгунича Роббингга ибодат қил» (Ҳижр сураси, 99-оят).

Рамазоний бўлманг, Раббоний бўлинг! (Яъни ҳар доим ибодатда бўлинг, фақат Рамазонда ибодат қилувчи бўлманг!)

https://t.me/Ishqim_Sen

👍 10
Видео/гифка, 15 сек,

✨Eid Mubarak ✨

https://t.me/Ishqim_Sen

👍 4
Видео/гифка, 36 сек,

#ТАБРИК

• Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
• Кириб келган Рамазон ҳайити барчаларимизга муборак бўлсин!
• Бу кунларга етиб кела олмаган иймон аҳлларини Роббимиз Ўз раҳматига олган бўлсин!

• Рамазони каримнинг фироқидан қалблар маҳзунлигига малҳам ўлароқ Рамазон байрамини ато қилган Аллоҳ таолога ҳамдлар бўлсин! 
• Ушбу байрам кайфияти мусулмон умматини келаси йил Рамазон хурсандлигига қадар тарк қилмасин!
• Ибодатларда бандалигимиз юзасидан ожизлик қилган бўлсакда, Роббимизнинг бенуқсон сифатлари ва раҳмати кенг эканидан умидвор ҳолда Ўзига юзланамиз:
• Аллоҳим! Амалларнинг энг афзали Сен қабул қилган амалдир!
• Кунларнинг энг афзали Сенга иймон билан юзланган кунимиздир!
🤲 Аллоҳим! Нуқсонларимизни комил амаллар қаторида қабул айла!
• Аллоҳим! Хаётимизни Сенга бўлган ибодат ила зийнатла!
🤲 Аллоҳим! Мамотимизда иймонимизни ўзимизга ҳамроҳ қил!
• Аллоҳим! Ҳашр куни Набийлар, сиддиқлар ва шуҳадолар билан бир сафда бўлишимизни насиб эт! Бу зотлар нақадар ажойиб рафиқлардир!
• Роббим!
🤲 Бизларни Ўз фазлинг ила сарофроз айла!
🤲 Юртимизни обод қил!
🤲 Барча мусулмон юртларини ҳам Ўз раҳматингга бурка!
🤲 Душманларга Ўзинг кифоя эт! Уларнинг жамоасини парчала!
🤲 Мусулмонларнинг калималарини бир қил!
🤲 Мазлумларга нусрат бер!
🤲 Золимларнинг гарданидан Ўзинг тут!
🤲 Аёлларимизни ибо, иффат ила зийнатлантир!
🤲 Фарзандларимизни иймонли, шижоатли, матонатли фидокор эт!
🤲 Вафот топган устозларимизни раҳматингга ол!
🤲 Уламоларимизнинг хизматларини зиёда, умароларимизнинг ишларини ҳидоятда қил!
🤲 Толиби илмларга фойдалик илм бер!
🤲 Жоҳилларга эса инсоф бер!
🤲 Ота оналаримизнинг тирикларини қадрини билишимизни насиб эт!
🤲 Хизматларини қилиб, дуоларини олишимизга тавфиқ бер!
🤲 Уларнинг танларини соғ, амалларини ихлосли, иймонларини саломат, бизлар ҳаққимиздаги хайрли дуоларини ижобат қил!
🤲 Вафот топганларини эса бу кунларнинг файзидан ҳосил бўладиган ажру мукофатлар ила баҳраманд айла!
🤲 Дуолар ижобат кунларда Аллоҳим, қалбларимиздаги эзгу ниятларимизни амалга оширгин!
🤲 Ўйлаганимиздан кўра ҳам афзал мақомларга эриштиргин!
🤲 Юртимизга офият ва тараққиёт, халқимизга бахт ва саодат, рахбарларимизга ҳақ ва адолат, раъиятга инсоф ва итоат, халқимиз манфаати йўлида хизмат қилишда барчамизга ҳикмат ва шижоат бергин!
🤲 Илм талабида юрганларга фойдали илм;
🤲– бефарзандларга Қуддусни фатҳ этадиган, золимлардан мазлумлар ҳаққини олиб берадиган солиҳ ва солиҳа фарзандлар;
🤲– бўйдоқларга икки дунё саодатида шерик бўладиган жуфтлар;
🤲– беморларга шифо;
🤲– қарздорларга кушойиш;
🤲– ғарибларга нусрат;
🤲– мазлумларга нажот;
🤲– мусофирларга омонлик;
🤲– рижолларга ғаниматлар;
🤲– уммат орасига иттифоқлик;
🤲– душман жамоаларига тафриқа,  қалбларига ихтилоф;
🤲– олимларимизга ҳайбат;
🤲– омиларимиз учун олимларга итоат;
🤲– фарзандларимизга илм, одоб ва уммат хизмати;
🤲– аёлларимизга ҳаё ва иффат;
🤲– ота оналаримизга узун ва саодатли умр, вафот этганларига раҳмат ва мағфират ато қилгин!
🤲 Ниятларимизга ихлос, дуоларимизга ижобат, қалбларимизга самимият, ақлларимизга рушд, оқибатимизга шаҳодат насиб этгин!
• Рамазон байрамимиз муборак бўлсин!
🤲 Аминь!
🤲 Аминь!
🤲 Аминь!

• Барчаларимизга муборак бўлсин!

https://t.me/Ishqim_Sen

👍 11
👎 1

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Аллоҳ таолонинг барокатли ойи бўлган Рамазонда муваффақ бўлган неъматларингизни Яратган зиёда қилсин. Ҳайит айёми сизга ва аҳли хонадонингизга муборак бўлсин. Икки дунёда саодатманд қилиб,  Ўзининг суйганлари қаторида Фирдавси билан мукофотласин илоҳим! 💐

https://t.me/Ishqim_Sen

👍 2
Видео/гифка, 14 сек,

#Дуо

Аллоҳим, барчамизни кейинги йилги Рамазонга ота-онамиз, оила аъзоларимиз, дўсту биродарларимиз билан биргаликда соғлик саломатликда, тинчлик ва офиятда етқазгин! Рўзаларимизни, таровиҳларимизни, закотларимизни, Қуръон ҳатмларимизни, дуоларимизни қабул қилгин!
Рамазондан Ўзинг рози бўладиган ҳолда, гуноҳлардан покланиб, салим қалб ила чиқишимзни насиб этгин!
Дунёдаги барча мазлум мусулмон биродарларимиз кейинги йил Рамазонни тинчлик ва офиятда кутиб олишларини насиб қилгин!

https://t.me/Ishqim_Sen

👍 19
Видео/гифка, 24 сек,

Жубайр ибн Нуфайр айтади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари ҳайит куни учрашсалар бир-бирларига: "Аллоҳ биздан ва сиздан (солиҳ амалларимизни) қабул қилсин", деб айтишарди".

Роббим сиздан ва биздан солиҳ амалларимизни қабул қилсин!
Хайрли, ажрли, муҳаббатли байрам бўлсин!
Байрамнинг файзи, севинчи ва баракоти хонадонингизни тўлдирсин!

Бугун барқ урар фалакдан иймон,
Бугун ушалмоқда жамийки армон.
Бугун ижобатдир ҳар қайси тилак,
Кириб келаётган  Хайит муборак!

https://t.me/Ishqim_Sen

👍 3
Видео/гифка, 19 сек,

.Ҳайит куни бажариладиган 13 амал

1. Ҳайит кунига ўтар кечасини бедор ўтказиш.
Ҳайит кунига ўтар кечани Қуръон тиловати, зикр, тасбиҳ ва нафл намозлар билан ўтказиш улкан савобларга сабаб бўлади. Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам: “Ким икки ийд кечаларини Аллоҳдан савоб умидида қоим қилса, қалблар ўладиган кунда унинг қалби ўлмас”, деганлар (Ибн Можа, Табароний ривояти).

2. Ғусл қилиш. “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Фитр, Азҳо ва Арафа кунлари ғусл қилар эдилар” (Ибн Можа ривояти).

3. Энг яхши, янги ёки тоза кийимларни кийиш.

4. Хушбўйланиш.

5. Рамазон ҳайити намозига чиқишдан олдин таомланиб, Қурбон ҳайити намозига чиқишдан олдин эса ҳеч нарса емаслик. “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазон ҳайитида таомланмасдан чиқмасдилар, қурбонлик кунида эса намоз ўқигунларича таомланмасдилар” (Имом Термизий ривояти).

Эслатма! Баъзилар қурбон ҳайитида ҳеч нарса емай намозга чиқишни нотўғри тушуниб, куннинг аввалги ярмига қадар рўзани ният қилиш керак, дейишади. Шу билан бирга, ўша куни саҳарликка туришади ва оғизларини ният билан беркитиб намозга чиқишади. Ҳайит намози ўқиб бўлингач эса, худди ифторликдаги каби оғизларини очишади. Бундай қилиш нотўғри. Ҳайит кунларида рўзани ният қилиш ҳаром амал саналади. Қолаверса, ярим кунга рўза ният қилинмайди.

6. Масжидга имкон бўлса пиёда ва эртароқ бориш. “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам икки ҳайит намозига пиёда юриб чиқардилар” (Ибн Можа ривояти).

7. Йўлда таҳлил (Лаа илаҳа иллаллоҳ), такбир (Аллоҳу акбар) ва таҳмид (Алҳамдулиллаҳ) айтиш. “Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, Лаа илааҳа иллаллоҳу Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар ва лиллааҳил ҳамд”.

8. Ҳайит намозидан олдин бошқа бирор нафл намоз ўқимаслик. Масжидга боргандан сўнг таҳийятул масжид ёки бошқа бирор нафл намоз ўқимасдан зикр қилиб ўтириш лозим.

9. Намозга бир кўчадан бориб, бошқасидан қайтиш. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай қилар эдилар.

10. Ҳайит билан муборакбод этиш. Саҳобалар: “Тақоббал Аллоҳ минна ва минкум (Аллоҳ биздан ҳам, сиздан ҳам қабул этсин)”, деб бир-бирларини байрам билан табриклашарди.

11. Аҳли аёл ва ёш болаларни хурсанд қилиш. Оилада байрам кайфиятини пайдо қилиш, совға-ҳадялар улашиш керак.

12 .Қавм-қариндош, ёш улуғларни зиёрат қилиш.

13. Таниш-билиш, ёру дўст, қўни-қўшниларни байрам билан табриклаш.

Рамазон ҳайитингиз муборак бўлсин!

ЯҚИНЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!

https://t.me/Ishqim_Sen

👍 2

Афсуски сенинг қадрингни билмадик!🥀
Табиийки қадринг билмагач, қардингга етолмадик, эҳтироминг ўрнига қўя олмадик.
Ғафлат билан биздан кўп хато-камчиликлар ўтди.
Эй Ғаффор эгам!
Биз гуноҳкор, ожиз қулларингни чексиз афвингга, ниҳоясиз фазлингга, ҳад-ҳудудсиз бўлган раҳматингга ол!
Эй Буюк Мавлойим!
Албатта сенинг аҳрор, аброр ва ақраб бўлган кўп солиҳ қулларинг бор.
Аммо бизнинг, сендан ўзга сиғинадиган, ибодат қиладиган, сенга илтижо қилиб дуо қиладиган Роббимиз йўқ!
Ўзинг бизларга раҳм қил. Сендан нима сўрашликни ҳам, қандай сўрашликни ҳам билмаймиз. Ўзинг биз ҳақимизда хайрли бўлганини карам қил!🤲🏻
Қолган ўн бир ойни ҳам, бизлар учун Рамазондек файзли ва барокатли қилиб бер ва ушбу Рамазон ойининг файз-барокати бизларни асло тарк этмасин!

https://t.me/Ishqim_Sen

👍 8
Изображение

🇵🇸Бу йил фитра закотига Фаластиндаги мазлумлар ҳақлироқ деб биламан?!?
#Рамазон2024
#Закот
#Фитр
#Фидя
Қанийди, уларга бера олсам эди….

https://t.me/Ishqim_Sen

👍 15
Изображение

#Маґфират_соати
#Рамазонни_охирги_куни
#Рамазон_туҳфаси

Йилда бир ойгина хонадонларимизга меҳмон бўладиган Рамазони шарифни рўза, таровеҳ, саҳарлик, ифторлик, эҳсон, сабр, нафс тарбияси ва Қуръони Карим ҳатми ила боғлиқлигимизни орттирган ҳолда чиройли кузатайлик. Рамазоннинг охирги кунида қалб тилимиз билан:

«Эй қалбларимизнинг покланишига сабабчи бўлган муборак ой! Яна кел ва бизни иҳё қил!» дея, уни ҳасрат тўла алвидолар ила биздан рози ҳолда кузатайлик.

https://t.me/Ishqim_Sen

👍 15
Видео/гифка, 57 сек,
Қалб шундай бир гўзал боғдирки, уни мунтазам равишда ёввойи ўтлардан тозалаб туриш лозим.

#Хайрли_тонг, қалби гўзаллар!

🌸Кимнидир яхши "Хотира"ларида борсан!
🌸Кимнидир "Юраги"да...
🌸Кимнидир эзгу "Дуо"ларида борсан...
🌸Кимнидир эслаганингда жилмаясан...
🌸Кимдир юрагингда жилмаяди...
🌸Кимнидир исмини тилинг кафтларингдаги дуога ишониб топширади...

Эзгу тилаклар ила бошланган янги тонг, янги кун фақат бахт олиб келишига шубҳа йўқ 🤲

Ассаламу алайкум ва рохматуллохи ва барокатуху,
Хайрли тонг, Дуогўйларим ❤️

https://t.me/Ishqim_Sen
👍 12
Видео/гифка, 70 сек,

Ўтаётган ҳар лаҳза Сени биздан олиб кетяпти-да, соғинчингни қалбимизга экиб кетяпти.

Сенда яшаб сени соғинамиз, шаҳри Рамазон!..

Кечагина сенга интиқ эдик, бугун сонияларингни маҳзунлик билан кузатмоқдамиз.

Биздан рози бўлгин, Рамазон.

Сенда одатланган амалларимиз ҳаётимизни Рамазон айласин!.

Дуоларимизни фаришталар олтин билан ёзиб олсинлар...

https://t.me/Ishqim_Sen

👍 14
Изображение

Эй афв этишни севадиган Роббим!

Сен кўз ёшларимни арт, қалбимга тасалли бер, кўнглимга хотиржамликни тушир.

Бу қийинчиликларда ҳам бир хайр бор, албатта. Хайрли машаққатларимни мен учун суюкли қил.

Қилган дуоларим худди кечага сочилган юлдузлар каби, ҳаётимни ойдинлатсин.

Ғам-ташвишли онларимда мени хурсанд қил.

.Мени авф эт, Эй Ғофурур Роҳийм
Ибтидоим ҳам, интиҳоим ҳам Сен бўл.

Аллоҳ таоло барчаларингизни хос қулларидан қилсин!

https://t.me/Ishqim_Sen

👍 21
Изображение

Ассалому алейкум ва рохматуллохи ва барокатуху кадрдон.
Гўзал дуо, рамазон тонгида, қадр кечаларида...

https://t.me/Ishqim_Sen

👍 11
Видео/гифка, 91 сек,

Найдено 3682 поста