Жаннатда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга қўшни бўлиш омили
Рабиъа ибн Каъб Асламий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Кундузлари Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга хизмат қилар эдим, кечалари ёнларида тунардим, кўзимни уйқу босиб, ухлаб қолгунимча «Субҳаналлоҳ», «Субҳаналлоҳ», «Субҳана Роббий» деганларини эшитиб ётар эдим. Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сўра, сўраганингни бераман», дедилар. Мен ўйлаб олиш учун озгина муҳлат сўрадим. Ўйлаб кўрсам, дунё ўткинчи, абадий эмас. Кейин: «Эй Аллоҳнинг Расули, Аллоҳ таоло мени жаҳаннамдан сақлашини, жаҳаннамдан нажот беришини ва жаннатга киргизишини дуо қилиб сўраб беринг», дедим. У зот: «Бундай дейишга сенга ким ўргатди?» дедилар. «Ҳеч ким ўргатгани йўқ. Дунёнинг ўткинчи, абадий эмаслигини билдим. Сиз Аллоҳнинг ҳузурида буюк мартабадасиз. Шунинг учун Аллоҳ таолодан дуо қилиб беришингизни сўрадим», дедим. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мен, албатта, дуо қиламан, лекин ўзинг ҳам кўп сажда қилиб, сўраган нарсангга эришишда менга ёрдам бер», дедилар» (Имом Бухорий ривояти).
“Энг шарафли уммат” китобидан.
@Ishqim_Sen