Телеграм канал 'Иқбол МИРЗО шеърлари'

Иқбол МИРЗО шеърлари


3'031 подписчиков
2'234 просмотров на пост

Ҳурматли канал кузатувчилари! Бу ерда Ўзбекистон халқ шоири Иқбол МИРЗОнинг шеърлари, шоир ижодидаги янгиликлар, фото ва видео тасвирлар билан танишиш имкони мавжуд

Детальная рекламная статистика будет доступна после прохождения простой процедуры регистрации


Что это дает?
  • Детальная аналитика 5'799'152 каналов
  • Доступ к 1'533'798'153 рекламных постов
  • Поиск по 4'870'857'438 постам
  • Отдача с каждой купленной рекламы
  • Графики динамики изменения показателей канала
  • Где и как размещался канал
  • Детальная статистика по подпискам и отпискам
Telemetr.me

Telemetr.me Подписаться

Аналитика телеграм-каналов - обновления инструмента, новости рынка.

Найдено 3473 поста

#Қақнус

«СЕНИ ДЕБ»
✍️ Иқбол Мирзо

📱 @Iqbol_Mirzo_ijodi
👍 14
❤ 8
🔥 1
Видео/гифка, 275 сек, IMG_3020.MOV
ОЙ ВА ҚУЁШ КАБИ...

Ой ва қуёш каби изчил изма-из
Ҳижрон – зулмат қувиб собитқадаммиз.
Бирлашмоқ қисматда йўқ экан, гарчи
Икки вужуддаги битта одаммиз.

Қўл ушлашиб тушар кўкдан лайлакқор,
Чечакларин жуфтлаб сочади баҳор.
Мен бунда зорман, сен унда интизор,
Икки вужуддаги битта одаммиз.

Бизни гўдак билиб ўйнади тақдир,
Устимиздан кулиб ўйнади тақдир.
Қўлларинг ушлашга қўймади тақдир,
Икки вужуддаги битта одаммиз.

Сенсиз маъносизман, сенсиз кимман, ким,
Ярим ой булутга беркинади жим.
Юрагим нимтадир, эй гўзал ярмим,
Икки вужуддаги битта одаммиз.

Синов бу, деймиз-да, бу кўҳна савдо,
Дунёни унутсин, дедими Худо.
Қиёматни кутсин, дедими Худо,
Икки вужуддаги битта одаммиз.

✍️ Иқбол МИРЗО

2006
👍 22
🔥 11
❤ 6
Изображение
#Қақнус

«КЎЙЛАКЛАРИ БИЛАН ЧЎМИЛГАН ҚИЗЛАР»

✍️Иқбол Мирзо
🎸Султон Маматқобилов

📱 @Iqbol_Mirzo_ijodi
👍 23
Видео/гифка, 290 сек, IMG_3018.MOV
MTRK ǀ Rasmiy kanal
: 12'763 | на пост: 842 | ER: 7.3%
Публикации Упоминания Аналитика
Axborot 24 | Temurbeklar maktabida Amir Temur tavalludining 688 yilliga bag‘ishlangan tadbir
#10apr #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv | TV-dastur
👍 21
Видео/гифка, 272 сек, 5.mp4
10 апрель — ўзбек миллий романчилигининг асосчиси, маърифатпарвар Абдулла Қодирий таваллуд топган кун

МАРҒИЛОН


Марғилонга боргим келмайди,
Борсам алам ўрайверади.
“Кумуш яхши юрибдими”, деб
Ҳамма мендан сўрайверади.

Сўрайверар кўча, гузарлар,
Сўрайвериб кўнглим бузарлар,
Кумушойдан, ойгина қиздан
Қандоқ қилиб умид узарлар.

“Яхши”, дейман, “шукур, соғ-омон,
Келиб қолар, дейман, Марғилон...”
Қаролмайман Офтобойимга,
Ич-ичидан куяр, бағри қон.

Сўроқ белгисидек янги ой
Эргашади, тинмай сўроқлар.
Кумушини сўрайди мендан
Кумуши йўқ тилла равоқлар.

Бирдан жимиб, тўхтар ўйиндан —
Қизчаларнинг саволчаси бор.
Юз эллик йил бўлди — қўйнимда
Кумушойнинг рўмолчаси бор.

Марғилонга боргим келмайди,
Борсам қайғу ўрайверади.
“Кумуш яхши юрибдими”, деб
Ҳамма мендан сўрайверади.

✍️ Иқбол МИРЗО
👍 57
🔥 7
👏 7
🤔 2
Видео/гифка, 66 сек,

Рамазон ҳайити муборак бўлсин! Ушбу қутлуғ айёмда нимаики ниятларингиз бўлса, барчасига Яратган Эгам мададкор бўлсин.

📱 @Iqbol_Mirzo_ijodi

👍 25
Изображение
САМАРҚАНД. СИРЛИ НИГОҲ

Самарқандни кезсанг, ажиб синоат,
Елкангга қўйгандек кимдир кафтини –
Ҳис қилаверасан бетиним, бот-бот,
Бир сирли нигоҳнинг илиқ тафтини.

Бу не ҳол? Не юмуш бажардинг, деган
Ялангтўш Баҳодир сўроқларими?
Ё энг олис юлдуз қатига етган
Улуғбекнинг тийрак нигоҳларими?

“Бизлар қурган эдик, шукур, болалар
Томоша-сайрга яраб турибди”, –
Уятдан ёноғи бўлиб лолалар –
Балки Бибихоним қараб турибди.

Ҳар қалай, шунчаки кўзлар эмас бу,
Юракка етгудек сеҳри бор ўхшар.
Толиб Алишербек лабида кулгу,
Ўсмирнинг самимий меҳри бор ўхшар.

Ҳар замон бир зотнинг замони бўлган,
Ҳирийда Шайбоқнинг бўзларими бу?
Фирдавсмонанд шаҳар армони бўлган
Бобурбекнинг ўткир кўзларими бу?

Син солиб термулар бир соҳир нигоҳ:
“Кимсан? Матлабинг не? Сўйла, ғофил кас?”
Йўқ, Темур кўзлари эмас бу, иллоҳ –
Темур нигоҳига бардош топилмас!

✍️ Иқбол МИРЗО
🔥 16
👍 10
👏 3
Изображение
ЧЎПЧАК

Дўстим Исажонга

Эртага
уст-бошин қоқиб Эр Тўнга
Тулпорига урар эгар-жабдуқни.
– Бириктирай, – дейди, – ёнгану тўнган,
Уруғдек сочилган уруғни!

Эртага
титрайди олам этаги,
даштларни тўлдириб учади чорлов:
– Ў-ҳў-ўв, ухлаганинг етади,
Турук будуним-о-в-в!

Эртага
эрлар айланади эркакка,
Гузарлар файзиёб,
Лак-лак лайлакка
Тўлар Афросиёб.

Эртага
кетамиз эртакка
Ёшу қари.
Қуёшга талпинган тийрак гўдакка
Жилмайиб қарайди солиҳ Кошғарий...

Эртага
мениям туртиб қўй,
эрта уйғонсанг.

✍️ Иқбол МИРЗО

1988
👍 23
🔥 6
❤ 4
#Қақнус

«ЁЛҒИЗ»

✍️ Иқбол Мирзо
🎙 Маҳлиё Асқаралиева & Ислом Қорабоев

📱 @Iqbol_Mirzo_ijodi
🔥 16
❤ 6
👍 2
Видео/гифка, 108 сек, IMG_3017.MOV
Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Ўзбекистон халқ шоири Сирожиддин Саййид “Халқим деган зотларни Ҳақ ҳам қўллар экан-ку!..” шеърини ўқиди.

📱 @Iqbol_Mirzo_ijodi
😁 19
👍 7
👏 1
Видео/гифка, 457 сек,

📝 БИР ПАЙТЛАР

✍️ Иқбол МИРЗО
🎙 Саидакбар АБДУЖАББОРОВ

📱 @Iqbol_Mirzo_ijodi

👍 9
Видео/гифка
САВОЛ

Олмос опа Озод Шарафиддиновдан хабар олгани борганда, домла: “Йўқ оёғим зирқираб оғрийди”, деб арзи ҳол қилган экан.

Жонин ҳузурини ўйлайди кўплар,
Ўзларин жиловлаб, тўхта, дейдилар.
Эҳтиёж туғилса тўғри сўзга гар,
Афсус, Озод домла йўқ-да, дейдилар.

Курмак босган ўзбек адабиётин,
Ким бунга қўяди нуқта, дейдилар.
Ҳаёт бўлганда-ку берарди додин,
Афсус, Озод домла йўқ-да, дейдилар.

Чумчуқни булбул деб ёзган сизмасми,
Ҳайф сизнинг амалу унвонларингиз!
Йўқ иймон оғриғи дилни эзмасми?
Оғриқ бермасми йўқ виждонларингиз?

✍️ Иқбол МИРЗО

2006
👍 31
❤ 7
😢 5
Изображение

📝 АФСУС

✍️ Иқбол МИРЗО
🎙 Малика НАБИЕВА

📱 @Iqbol_Mirzo_ijodi

👍 5
🔥 2
Видео/гифка
Bugungi dasturlarimizda tomosha qiling.

Ko‘rsatuvning bu galgi soni O‘zbekiston xalq shoiri Iqbol Mirzo she’riyatiga bag‘ishlanadi.

📺 “Qaqnus”
🗓 24-mart, Yakshanba
⏰ 21:00

@mm_telekanal
👍 18
🔥 10
Видео/гифка, 98 сек,
НАВРЎЗ ТИЛАКЛАРИ

Бу кун баҳор бир сабаб,
Наврўз баҳона бўлиб,
Лим-лим тўлган қалбимни
Шеър қилиб битмоқчиман.
Мангу баҳор юртида
Юрган ой каби тўлиб
Муҳтарам юртдошимга
Дилрозим айтмоқчиман.
Мен сармастман баҳорий
Туйғу отлиғ бир майдан.
Сизга ҳам маним каби
Сармастликни тилайман!

Менинг юрагимдаги
Умидлар каби бодраб
Бойчечаклар адирда
Қор остида урмиш ниш.
Ажаб, бутун табиат
Ётганда ҳали мудраб,
У олис навбаҳорнинг
Қадамин илғаганмиш.
Бу сезгини оддий гул
Қайдан олган, билмайман,
Сизга шу бойчечакнинг
Сезгисини тилайман.

Учрашувга ошиққан
Ошиқ мисоли шошиб,
Баҳорнинг илк жилғаси
Қайгадир югуради,
Гоҳ боши берк жойларга
Кириб қолар адашиб,
Гоҳ йўл узра тошларга
Кўкрагини уради.
Мен ҳам жилға мисоли
Тўлиб оқмоққа шайман,
Сизга ҳам унинг шиддат,
Ишончини тилайман.

Ана, эшитилмоқда
Узуқ-юлуқ нолали
Юракни тилкаловчи
Қадимий куй садоси.
Бу – Ҳиндикуш ортида
Афғон, ўзбек боланинг
Сурувни излаб юриб
Чалган найин овози.
Навоий навосига
Қайтолмай зор йиғлайман,
Сизга кабутар тўла
Оқ осмонлар тилайман.

Гулдурак садосидан
Уйғонди замин тийрак,
Қуёшнинг нури сабаб
Тарки хоб айлар чаман,
Фақатгина дарёлар
Қишу ёз бедор, сергак,
Виждондек тўлғонади
Бағрингда, бағрим, Ватан!
Мен фақат дарёлардан
Нисбат олмоқ истайман,
Сизга Сир ва Амунинг
Бедорлигин тилайман.

✍️ Иқбол МИРЗО
👍 33
❤ 3
👏 2
🔥 1
🥰 1
Изображение
ҚАНИ

Кўнглимдай бўш кўчалар,
Фарғона, Машраб қани?
Пул сочган бойваччалар,
Девона Машраб қани?

Кунлар ўтар бемаъни,
Ҳеч ким тушунмас мани.
Ишониб сир айтгани,
Девона Машраб қани?

Этагин тутай, десам,
Кўзимга суртай, десам,
Қўлларин ўпай, десам,
Девона Машраб қани?

Битмадим шоҳбайт ҳали,
Лекин йўл йўқ қайтгали.
Шеърларимни айтгали
Девона Машраб қани?

Тўнимни ечай, десам,
Дунёдан кечай, десам,
Бирга май ичай, десам,
Девона Машраб қани?

Бахтимга тенг кулфат йўқ,
Дўст йўқ, ёр йўқ, улфат йўқ.
Юрагимда қувват йўқ,
Девона Машраб қани?

✍️ Иқбол МИРЗО

2006
👍 37
🔥 7
❤ 1
Изображение

Найдено 3473 поста