Телеграм канал '꧁𝑰︭𝒋︭𝒐︭𝒅︭𝒊︭𝒚︭ 𝑫︭𝒊︭𝒚︭𝒅︭𝒐︭𝒓︭𝒍︭𝒂︭𝒔︭𝒉︭𝒖︭𝒗︭෴✍꧂'


Bismillahir rohmanir rohim...
Mehribon va Rahmdil Alloh nomi bilan...
Boshlagan ishimizni Alloh xayrli qilsin

🕊️Аудио маналог⚜️
🕊️Аудио щеър⚜️
🕊️Аудио х,икоялар⚜️
🕊️ Видео маналог⚜️
Мана шундай аудиолар сизлар учун махсус

Детальная рекламная статистика будет доступна после прохождения простой процедуры регистрации


Что это дает?
  • Детальная аналитика 270'436 каналов
  • Доступ к 123'865'049 рекламных постов
  • Поиск по 490'625'837 постам
  • Отдача с каждой купленной рекламы
  • Графики динамики изменения показателей канала
  • Где и как размещался канал
  • Детальная статистика по подпискам и отпискам
Telemetr.me

Telemetr.me Подписаться

Аналитика телеграм-каналов - обновления инструмента, новости рынка.

Найдено 965 постов

🌙 ХАЙРЛИ ТУН!

- Қуёш ботиши - албатта бир кун риҳлат (кўчиб кетиш) борлигини бизларга ҳамиша эслатади…

- Яхши кўрганларимиз бизни тарк этишади…

- Ва… кун келиб биз ҳам севганларимизни тарк қиламиз…

- Яхши номдан бошқа нарса қолмайди…

Кеч кириши билан солиҳ зотлар ўз нафсларини тергаб, амалларини сарҳисоб қилганлар. Эртанги кунлари бугунгидан фойдали ўтиши учун режалар тузганлар.
Сиз азизларга ҳам бу кечани эртанги кунингизнинг мазмунли муқаддимаси бўлишини тилаб қоламиз...

https://t.me/ijodiy_diydorlashuv
Видео/гифка, 1 сек, animation.mp4
* * *

Нафис туйғуларим соҳиби, жоним,
Зуҳронинг суюкли Тоҳири жоним,
Жонимни ўрташнинг моҳири, жоним,
Сизни мен фазолар қадар соғиндим!

Бўйлари жаннатнинг ифори, жоним,
Умримнинг қуёшли наҳори, жоним,
Шу етти иқлимнинг баҳори, жоним,
Сизни мен вафолар қадар соғиндим!

Кўзида тунларнинг қароси, жоним,
Соғинчи ҳолимнинг жафоси, жоним,
Кўнглим висолининг гадоси, жоним,
Сизни мен дунёлар қадар соғиндим!

Ёнимда йўқлиги бир бало, жоним,
Биз сизга ошиғу-мубтало, жоним,
Минг битта дардимга бир даво, жоним,
Мен сизни фидолар қадар соғиндим!

Шахдидан шамоллар хижолат, жоним,
Рашкидан бўронлар камомад, жоним,
Борлиги дунёга саодат, жоним,
Мен сизни адолар қадар соғиндим!

Ишқимиз энг гўзал ривоят, жоним,
Ҳижрони бахтимга талофат, жоним,
Аллоҳдан берилган мукофот, жоним,
Мен сизни жазолар қадар соғиндим!

Malika_Salimova_sheriyati

https://t.me/ijodiy_diydorlashuv
Изображение
Ota-onalarimizni rozi qilish duolarini olish nasib etsin inshaAlloh...

Malika Salimova

🎙Davronbek & Gulnoza

https://t.me/ijodiy_diydorlashuv
Видео/гифка, 307 сек,
ЭРКАК БОР ХОНАДОН,

Бир умир омади кулмай юрса ҳам,
Нонга зор амаллаб кунин кўрса ҳам,
Хаттоки майиб-у, мажруҳ бўлса ҳам,
Эркак бор хонадон тош ўтмас қўрғон.

Кўнгилнинг тўрида меҳр-у, оқибат.
Оқибат бор жойда бордир барака,
Топгани бўлади бахт-у, саодат,
Эркак бор хонадон тош ўтмас қўрғон.

Чучитмас тунлари чақмоқ қалдироқ,
Дил уйи ёруғдир ёнмас чироқ,
Қасирмас балки кулбадир бироқ,
Эркак бор хонадон тош ўтмас қўрғон.

Қизларига мерос ор-номус иффат,
Ўғиллари ўсишар алпомиш келбат,
Йўқ бунда бекорчи туҳмати ғийбат,
Аввало эркакнинг сўзи ўлмасин
Кераксиз буюмдек ҳор-зор бўлмасин!

Эркак бор ховлининг салобати бор,
Ва бунда асралгай ғурур номус, ор,
Ҳар ўткинчи бунга йўллаши душвор,
Эркаксиз қолишдан Худо сақласин!

Эркакларни асранг аёллар...

https://t.me/ijodiy_diydorlashuv
Изображение
Assalomu alaykum hayrli kun!
Hurmatli kanal obunachilari!
Ijodiy diydorlashuv kanali ovozli chatida yangicha tartib...

Har bir kunda bittadan admin faoliyat yuritadi....
Va kunlik qoidalar o‘sha admin tomonidan yaratiladi va barcha o‘sha qoidalarga qat'iy bo‘ysunadi...
Qoidalarga amal qilmaganlar chetlatiladi....

Demak bugungi kun qahramoni
Ijodiy diydorlashuv kanali admini: Ozodbek Khamdamov!

Hurmat bilan adminlar jamoasi....

@ijodiy_diydorlashuv
Изображение
Eh onajonlar qanday buyuk zotlar aaa

Farzand boqish uchun xamma ishni qilishga tayyor bòlishadi...
Sizdan bir kungagina shu ishga chiqarmiding deb sòrashsa nima deymiz albatta chiqaman nima bòpti tirikchilikni aybi yòq deymiz ammo ichimizda norozilik xissi òtadi ...men a yoģee odamlar nima deydi ... òrtoqlarim kuladiyu...

Videodagi ona esa siz va biz kabi farzandlari òrtoqlari oldida uyalmasligi uchun halol mexnat qilmoqda ...

Keling endi bir ish qilamiz kòchada obodonlashtirish xodimlarini kòrib qolsak yonlariga borib xormang deymizda oddiy suv tutamiz ... ulardagi xursandchilikni esa o'rtoqlashami
z a nima dediz...

https://t.me/ijodiy_diydorlashuv
Видео/гифка, 58 сек,
Ассаламу алайкум
ва роҳматуллоҳи
ва барокатуҳ!

Аллоҳдан хонадонингиз аҳиллиги-тинчлиги давомли бўлишини;

🍃Аллоҳ ҳар бир тонгни саодат ила қарши олишингизни насиб қилсин!

🌸 Аллоҳнинг саломи
🌸 Пайғамбар ﷺнинг дуолари
🌸 Қуръоннинг нури
🌸 Kун давомида сиз билан бўлсин!

https://t.me/ijodiy_diydorlashuv
Видео/гифка, 21 сек,
🌜✨Х А Й Р Л И Т У Н

✨🌛Яшаш гузал, хаёт мураккаб. Инсон олдидаги синовларга бардошли бўлиши керак.
✨🌛Қийинчиликлар олдида бўшашманг, ўзингизни кучли эканлигингизга ишонинг қадрдоним.
✨🌛Хаёт доим давом этади. Ёмон кунлар ўтиб кетади.
Табассум килинг, хаммасига бардошли булинг.
✨🌛Сабр қилган етар муродга. Аллохга омонатсиз азизлар.
Ширин тушлар хамрохингиз булсин!

https://t.me/ijodiy_diydorlashuv
Видео/гифка, 1 сек, animation.gif.mp4
МУСОФИР

Япроқлари тўкилса куздек,
Дунёларни унга тор деманг,
Ғурури бор ҳамманинг сиздек,
Мусофирни мардикор деманг.

Гарчи дардга тўла кўз ёши,
Ҳеч кимсага йўқ отар тоши,
Ҳалолу,пок тотган туз,оши,
Мусофирни мардикор деманг.

Тирикчилик - ишдадир улар,
Соғинчга дил риштадир улар,
Қўллари гул устадир улар,
Мусофирни мардикор деманг.

Мингта гуноҳ бир онингизда,
Ғийбат оқди гоҳ қонингизда,
Ўтирволиб айвонингизда,
Мусофирни мардикор деманг.

Яралайди дилни ноҳақ сўз,
Шойи,ипак ҳаммаси бир -бўз,
Орқасида тўрт жуфт қора кўз,
Мусофирни мардикор деманг.

Тайёр луқма айтинг қайда бор,
Шўҳлик сойда,ҳусн ойда бор,
Мусофирлик ҳамма жойда бор,
Мусофирни мардикор деманг.

Оҳир борар манзилимиз бир,
Ким оқкўнгил,кимнинг қалби кир,
Бу дунёда ҳамма мусофир,
Мусофирни мардикор деманг.

©Хуршид Карим

https://t.me/ijodiy_diydorlashuv
Изображение
☆☆▪︎☆☆

Тунлари ухламай бедор бўлганим,
Мен учун куюниб зор-зор бўлганим,
Ҳаёт ташвишидан озор кўрганим,
Отамни-Онамни асра Аллоҳим.

Уларнинг борлиги давлатим тахтим,
Қувончим, шодлигим энг олий бахтим,
Елкамда кўтариб ҳаж қилиш ахдим,
Отамни-Онамни асра Аллоҳим.

Шай туриб туну-кун ҳизматин қилай,
Юзларин силабон ғанимат билай,
Солиҳ фарзанд бўлиб дуосин олай,
Отамни-Онамни асра Аллоҳим.

Гоҳида кеч келсам кўзлари гирён,
Бошимда волидам парвона ҳар он,
Фарзандим тинчми деб ўйлайди ҳамон,
Отамни-Онамни асра Аллоҳим.

Ҳаётим мазмуни ёлғизим улар,
Хар нени ҳоҳласам кўзимдан билар,
Бизнинг эркамиз деб бошларим силар,
Отамни-Онамни асра Аллоҳим.

https://t.me/ijodiy_diydorlashuv
Изображение
МУХАББАТИ ТАШЛАБ КЕТГАНЛАР🖤❤️‍🩹

💌ПРЕМЕРА💌

🎸-Музаффар Назаров

📓-Камронбек Исмоилов
.

t.me/Sani_sevamanko
https://t.me/ijodiy_diydorlashuv
Видео/гифка
✍Gulnoza Alimjonova so'zi bilan

🎤 Gulnoza Asadbekova ijrosi

Boring!....
Balki bugun so'ngi imkon, so'ngi diydordir!


https://t.me/ijodiy_diydorlashuv
Видео/гифка
☆☆☆▪︎☆☆☆


Оллохим бахт бергин бир чимдин менга
Нурга тулсин кўзларим бир кун бўлса хам
Шунча азоб бердинг муштдек бошимга
Бир бора бўлса хам кулсин кўзларим

Бахт не эканлигин билмайман ногох
Бахт не деб сўраса сукут сақлайман
Оллохим рахм қил гўдак банданга
Не не азобларга чидаб келдимку

Энди бахт нелигин хис қилай мен ҳам
Бунчалар тош бағир бўлмагин сен ҳам
Одамлар яшайди хар куни бахтли
Бир лахза бахтини қадрин билмайди

Яқинлар жигарлар сиз билинг шуни
Бир лахза бахтнинг хам жавоби бордир
Сиз бу шодон бахтли юрибсиз хар дам
Мана менчи юрибман бахтга етолмай

Мен учун хам бир кун бахтли кун келар
Ушанда яшайман шодон ва хандон

https://t.me/ijodiy_diydorlashuv
Изображение

Найдено 965 постов