Ўзбекистонда эрта турмуш қуриш ва ЗАГСдан ўтмасдан никоҳ ўқиш учун жарималар ошди. Президент имзолаган қонун 14 октябрдан кучга кирди. Энди вояга етмаган бола билан эр-хотин бўлиб яшаганлар 4,4 миллион сўмдан 6,6 миллион сўмгача жарима тўлайди.
Фарзандини никоҳ ёшига етмасдан турмушга берган ёки уйлантирган ота-оналар эса 8,8 миллион сўмдан 11 миллион сўмгача жаримага тортилади.
ЗАГСдан ўтмасдан диний никоҳ ўқиганларга жарима 13,2 миллион сўмдан 22 миллион сўмгача оширилди.