Телеграм канал 'Huquqshunos yordami'

Huquqshunos yordami


68'336 подписчиков
14'433 просмотров на пост

Реклама бериш учун 👇👇

@reklama_huquqshunos_yordami

Ҳуқуқшуносга саволлар юбориш учун 👇👇

@Online_maslaxatchii

@Maslahatchi_onlayn

@telefon_orqali_maslaxat

Детальная рекламная статистика будет доступна после прохождения простой процедуры регистрации


Что это дает?
  • Детальная аналитика 5'821'241 каналов
  • Доступ к 1'533'798'153 рекламных постов
  • Поиск по 5'714'566'794 постам
  • Отдача с каждой купленной рекламы
  • Графики динамики изменения показателей канала
  • Где и как размещался канал
  • Детальная статистика по подпискам и отпискам
Telemetr.me

Telemetr.me Подписаться

Аналитика телеграм-каналов - обновления инструмента, новости рынка.

Найдено 1069 постов

#савол_жавоб

Меҳнат дафтарчам маълум сабабларга кўра йўқолган. Мен қандай пенсияга чиқсам бўлади?

Меҳнат дафтарчаси ёки электрон меҳнат дафтарчаси меҳнат стажини тасдиқловчи асосий ҳужжат ҳисобланади.

👉 2005 йил 1 январдан аввалги даврлар учун меҳнат стажи шахснинг меҳнат дафтарчасидаги мавжуд ёзувлар асосида, тасдиқловчи ҳужжатлар талаб этилмасдан белгиланади.

Меҳнат дафтарчаси мавжуд бўлмаганда, шунингдек, меҳнат дафтарчасида зарур ёзувлар бўлмаган ёки меҳнат фаолияти даврлари тўғрисида нотўғри ва ноаниқ ёзувлар мавжуд бўлган ҳолларда иш стажини тасдиқлаш учун:

- маълумотномалар;
- буйруқлардан кўчирмалар;
- шахсий ҳисобварақлар ва иш ҳақи бериш учун қайдномалар;
- меҳнат шартномалари;
- архив маълумотномалари ва меҳнат фаолияти даврлари тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлган бошқа ҳужжатлар қабул қилинади.

☑️ Шунингдек, меҳнат фаолияти даврлари тўғрисидаги маълумотлар суд тартибида гувоҳлар кўрсатмаларига асосан ҳам ҳисобга олиниши мумкин.

➡️ rong>РУС

📞 12-71     🌐
pfru.uz

@Huquqshunos_yordami

Савол юбориш учун 👇👇

@Online_maslaxatchii
👍 26
🐳 3
❤‍🔥 2
💘 2
🦄 2
🕊 1
Изображение
ЗАКОВАТНИ ПОРТЛАТГАН САВОЛ 🤯

7 - синф ўқувчиси берган саволга, 92% одамлар тўғри жавоб бера олмади, хатто заковатчилар хам!

ИНСОННИНГ ҚАЙСИ ОРГАНИ, ИНСОН ВАФОТИДАН КЕЙН ХАМ ЎСА ОЛАДИ? (яъни бу орган, инсон қабрда ётканида ҳам ишлаб туради ва ўсади 😮)

👉 Жавоби бу ерда👇
👍 12
🥰 1
Изображение
👍 38
😱 10
🦄 3
❤‍🔥 2
😁 2
🕊 2
❤ 1
🤔 1
🐳 1
🏆 1
💘 1

#Биласизми

🔰Қонунчиликка кўра, тадбиркорлик ва ўзини ўзи банд қилиш фаолиятини бошламоқчи бўлган ишсиз, шу жумладан, "Темир дафтар", "Аёллар дафтари" ва "Ёшлар дафтари"га киритилган фуқароларга фаолиятини бошлаш учун керак бўлган асбоб-ускуна, меҳнат қуролларини харид қилиш учун — 7 миллион сўмгача, хотин-қизларга 10 миллион сўмгача субсидия ажратилиши белгиланган.

@Huquqshunos_yordami

Савол юбориш учун 👇👇

@Online_maslaxatchii

👍 40
🐳 3
🦄 3
💘 2
❤‍🔥 1
🕊 1
Изображение

⚡️⚡️ 18 ЁШГАЧА БОЛАЛАРИ БЎЛГАН ОИЛАЛАРГА НАФАҚА ТАЙИНЛАШ ВА ТЎЛАШ ТАРТИБИ БЎЙИЧА ТУШУНТИРИШ БЕРАМИЗ.

🔰 Болали оилаларга нафақа (18 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа) ва 12 ой муддатга тайинланади, бироқ бола тегишлича ўн саккиз ёшга тўлган ойнинг охиригача тўланади.


🟢 Оила 2024 йилнинг 1 январидан-оиланинг ҳар бир аъзосига жами бир ойлик ўртача даромад 621 минг сўмдан ошмаганда кам таъминланган деб эътироф этилади.

🟢 Болали оилаларга нафақа яшаш жойи бўйича оиланинг муомалага лаёқатли аъзосининг ёзма аризасига асосан тайинланади.

🟢 Болали оилаларга нафақа тайинлаш учун ариза зарур ҳужжатлар билан бирга бевосита ариза берувчининг доимий ёки вақтинча яшаш манзилидаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига тақдим этилади ва рўйхатга олинади.

📑 Аризага қуйидагилар илова қилинади:

1️⃣ ариза берувчи оила аъзоларининг Ўзбекистон Республикаси паспорти нусхалари ёки ID-карталари;

2️⃣ чет эл фуқаролари, фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг яшаш гувоҳномалари, фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномалари ёки ID-карталари ҳамда яшаш жойи бўйича рўйхатга олинганлиги тўғрисида қайд варағи нусхаси;

3️⃣ болалари васийлик остида бўлган тақдирда, аризага васийлик ва ҳомийлик органининг қарори нусхаси;

4️⃣ оиланинг мавжуд чорва моллари ва паррандалари тўғрисида маълумот;

5️⃣ ариза берувчи ва унинг оила аъзолари номидаги тижорат банки ҳисобварақларидаги маблағ қолдиқлари тўғрисида оилада бирга яшовчи 18 ёш ва ундан катта ёшдаги муомалага лаёқатли барча оила аъзолари имзолари билан тасдиқланган ариза.

🔰 Қуйидаги ҳолатлар мавжуд бўлганда нафақа ёки моддий ёрдам тайинлаш рад этилади:

а) ариза берувчи оиласининг ҳар бир аъзосига тўғри келадиган бир ойлик ўртача жами даромад миқдори юқори бўлса;

б) ариза берувчи ва унинг оила аъзоларида жами биттадан ортиқ кўчмас мулки ёки бир ва ундан ортиқ нотурар жой бинолари мавжуд бўлганда;

в) ариза берувчи ёки унинг оила аъзоларида ўз номига расмийлаштирилган ёки бош ишончнома асосида фойдаланилаётган:

1️⃣ ишлаб чиқарилган муддати 7 йилдан ошмаган, техник ҳолати соз бўлган автотранспорт воситаси мавжуд бўлганда;

2️⃣ жами икки ва ундан ортиқ, техник ҳолати соз бўлган автотранспорт воситалари мавжуд бўлганда;

г) ариза берувчи ва унинг оила аъзоларининг тижорат банкларидаги депозит ҳисобварақларида ариза берган ойда меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг беш баравари ва ундан ортиқ миқдорда маблағлари мавжуд бўлганда;

е) Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, ИИВ, ФВВ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, ДХХ, Давлат божхона қўмитаси, Мудофаа саноати давлат қўмитаси ҳамда уларнинг тизимидаги ташкилотларнинг хизматчилари ва ходимлари ёки уларнинг оила аъзолари (турмуш ўртоғи ва болалари) томонидан аризалар тақдим этилганда;

ж) белгиланган тартибга риоя қилмаган ҳолда такрорий ариза тақдим этилганда.

з) оилада меҳнат органлари томонидан тайинланган ишсизлик нафақасини олаётган аъзолари мавжуд бўлганда;

и) оилада охирги 12 ой давомида иш қидираётган аъзоси меҳнат органларининг мақбул келадиган ишга доир таклифларини мунтазам равишда (икки ва ундан ортиқ маротаба) рад этганда.

🟢 Асос: Кам таъминланган оилаларни «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали аниқлаш, уларга кам таъминланган оилалар болалари учун нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида НИЗОМ

@Huquqshunos_yordami

Савол юбориш учун 👇👇

@Online_maslaxatchii

👍 93
🦄 5
💘 4
🔥 1
😁 1
🕊 1
🐳 1
⚡️⚡️ БОЛА ПУЛИ ОЛИШДА НИМАЛРГА ЭЪТИБОР ҚАРАТИШ КЕРАК!

1.
Бола пули олиш учун ариза намунаси худуд МФЙда тўлдириб берилади ва ушбу тўлдирилган маълумотнома, пенсия жамғармасига юборилиши;

2. Ёлғиз она бўлса, даромадлар тўғрисида маълумот сўралмаслиги, ёлғиз она деганда боқувчиси йўқ, никохи қонуний бекор қилинган аёллар тушунилади.

3. Оилада, 3 ёшга тўлмаган бола бўлса, онасидан иш хаққи тўғрисида маълумотнома сўралмаслиги, бироқ турмуш ўртоғининг иш хаққи ёки ўзини-ўзи банд қилинганлиги хақидаги маълумотномаси бўлиши кераклиги;

4. Бола пули 2024 йил 1 январдан бошлаб, 3 ёшгача бўлган болага 325 минг сўм, ундан кейингисига 150 минг сўм ва ундан кейингисига 100 минг сўмдан хисобланиши;

5. Оила кам таъминланган оила бўлиши, оилани хар бир аъзосига тўғри келадиган даромади 621 минг сўмдан ошмаслиги;

6. Оилада турмуш ўртоғи чет давлатда ишлаётган бўлса, унинг даромади 2.100.000 сўм деб хисобланиши, ўзини-ўзи банд қилган фуқарони даромади ҳам, худди шу миқдорда хисобланиши;

7. Оиладаги фарзандлар 3 ёшдан ошган бўлса ва ушбу оила тўлиқ оила бўлса, эр хотиндан иш хаққи тўғрисида маълумотномаси бўлиши кераклиги талаб қилиниши;

8. Бола пули юзасидан МФЙга берилган ариза, пенсия жамғармасига йўллангач, 1 ой ичида автоматик тарзда, даромад ва бошқа холатлари аниқланиши, бунда инсон омили аралашмасдан, компютер база орқали аниқлаган маълумотлар асосида тайинланиши ёки рад қилиниши;

9. Ўзини-ўзи банд қилган фуқаролар, банд қилинганлиги, рўйхатга олинганлиги аниқ бўлгач, бола пулига ариза беришлари кераклигига, бунда даромади 2.100.000 сўм деб хисобланишига, эътиборларини оила аъзосига тушадиган даромад 621 минг сўмдан ошиб кетмаслигига риоя қилишлари;

10. Оилани даромадига, 7 йил тўлмаган транспорт воситаси, номида иккита уй, ёки қўшимча бино бўлиши, қўшимча ер майдони ва томорқалар, сонидан келиб чиқиб, қора мол сигир ва қўй эчкилар ҳам оила даромади хисобига олинишини инобатга олишлари керак.

Бола нафақаси ва моддий ёрдам тайинлаш шартлари шу ерда https://lex.uz/docs/5688101

@Huquqshunos_yordami

Савол юбориш учун 👇👇

@Online_maslaxatchii
👍 147
😢 24
💘 7
🦄 6
😁 5
❤‍🔥 4
🤔 4
🐳 4
🔥 2
👏 2
🕊 1
#савол_жавоб

Мен давлат ташкилотида ишлайман. Турмуш ўртоғим ҳеч қаерда ишламайди. Турмуш ўртоғим учун ижтимоий солиқ тўласам иш стажига инобатга олинадими?

🫥 Жисмоний шахс томонидан меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги ўз даромадларидан 2021 йил 1 июндан кейинги даврда ишламайдиган эри (хотини) учун ихтиёрий асосда Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексида белгиланган тартибда ижтимоий солиқ тўланган давр пенсия ҳисоблашда иш стажи ҳисобида инобатга олинади.

💠 Жисмоний шахс мавжуд имкониятлардан келиб чиқиб турмуш ўртоғи учун Пенсия жамғармасига ижтимоий солиқ миқдорини мустақил равишда тўлаш ҳуқуқига эга.

📄 Жисмоний шахс томонидан тўланган тўлов ҳужжатида унинг ишламайдиган эри (хотини)нинг фамилияси, исми, отасининг исми, ЖШШИР ва тўлов амалга оширилаётган давр албатта кўрсатилиши шарт.

➡️ Батафсил

➡️ rong>РУС

📞 12-71     🌐 pfru.uz

@Huquqshunos_yordami

Савол юбориш учун 👇👇

@Online_maslaxatchii
👍 31
❤‍🔥 2
😁 2
🐳 2
🦄 2
🕊 1
💘 1
Изображение
Tashqi mehnat migratsiyasi agentligining chet elda joylashgan vakolatxonalar ro’yxati hamda migrantlarga koʻrsatiladigan yordam turlari

@Huquqshunos_yordami

Savol yuborish uchun 👇👇

@Online_maslaxatchii
👍 11
❤‍🔥 2
🕊 2
🐳 2
🦄 2
🔥 1
😁 1
💘 1
Изображение
Xorijga chiqish biometrik pasportini qayerdan olish mumkin?

📕Bugungi kunda O‘zbekiston Respublikasi fuqarolari xorijga chiqish biometrik pasportini istalgan Ichki ishlar organlari yoki 135 ta Davlat xizmatlari markazlariga tashrif buyurgan holda olishlari mumkin.

❗️Eng asosiysi ushbu xizmatdan eksterritorial tamoyil asosida foydalanish imkoni mavjud.

👉Yaʼni, Siz xizmat safari yoki biror yumush bilan Toshkentga yoki respublikamizning boshqa hududiga tashrif buyurdingiz va u yerda Sizga xorijga chiqish biometrik pasportiga zarurat tug‘ildi. Avvalgidek, ro‘yxatdan o‘tgan joyingizdagi ichki ishlar bo‘limiga qaytib borib, vaqt va naqdingizni sarflamay, hozir bo‘lib turgan joyingizdagi Davlat xizmatlari markaziga murojaat qilgan holda xizmatlardan foydalanishingiz mumkin.

📌Xorijga chiqish biometrik pasportini olish mumkin bo'lgan Davlat xizmatlari markazlari ro'yxati👈

📄Maʼlumot uchun: O‘zbekiston Respublikasining fuqarolariga xorijga chiqish uchun biometrik pasport berish uchun to‘lov miqdori BHMning 1 baravari (340 000 so‘m) tashkil etadi.

@Huquqshunos_yordami

Savol yuborish uchun 👇👇

@Online_maslaxatchii
👍 29
❤‍🔥 3
💘 2
🕊 1
🐳 1
🦄 1
Изображение

Найдено 1069 постов