1. Бу натижага бошқа омиллар ҳам таъсир қилган бўлиши мумкинми?
2. Худди шу қарор қабул қилинмаган жойларда натижа қандай бўлган?
3. Қабул қилган қароримиз натижага айнан қандай таъсир кўрсатган?
Энг қизиғи, баъзан раҳбар тўғри қарор қабул қилиб, натижани нотўғри баҳолайди. Баъзан эса нотўғри қарор қабул қилиб, тасодифан яхши натижага эришади.
Баъзан раҳбар ўз қарори натижа бергани учун эмас, натижа унинг қароридан кейин келгани учун ўзини ҳақ деб ҳисоблайди. (HR лар хам шундай, тимбилдинг ўтказиб "менда ўша зўри" деволадимиееей)
Шунинг учун яхши натижа ҳар доим ҳам тўғри қарор қабул қилинганини англатмайди. Ëрвордим ўстирвордим дейишдан олдин корелляция хоним билан бир гаплашиб олиш керак.
Рақамларни кўриш бошқа, улар ортида нима турганини тушуниш бошқа.
Аслида, аналитиканинг вазифаси ҳам шу. Шунчаки рақамларни ҳисоблаш, жадвал ёки чиройли графиклар тайёрлаш эмас. Балки рақамлар ўртасидаги боғлиқликни ўрганиш, сабабларни излаш ва тўғри хулоса чиқаришга ёрдам бериш.
Рақамлар алдамайди. Лекин уларни тўғри анализ қилиш керак.
Сатистикани аналитика деб ўйласанг зонтикдан ўпкалаб юраверасан.
Аналитика курсимиз кутганимдан хам қизиқроқ ва фойдалироқ бўлаяпти.
Ўқувчилар қийналишаяптими ҳа! Менга ҳам осон бўлмаяпти албатта.
Эйчар учун рақамлар қанчалик мухимлиги ва уларсиз осмондан олиб қарорлар қабул қилиниши майнавозчиликдан бошқа нарса эмаслиги борган сари ўз тасдиғини топиб бораяпти. Не только Тошкент Фарғона, Навоий вилоятларидан хам қатнаб ўқишаяпти.
Жуда адабий гапирвордима??))
Так вот, яна бошқа группа шакллантириб ўқитиш кераклиги яна ҳам аниқ бўлди. Олдинги группа тез тўлиб қолганлиги учун улгурмай қолганлар ҳам борлиги учун яна битта ташкил қилиш керакмикан деб ўйлаб қолдим.
Нима дейсизлар яна аналитика 2.0 деб пафосный номлар билан бошлаворамизми?
Ха бўлса ёзилар ўша админча профилига @hrmahalla13. Қачон бошлай олишимиз хали аниқ эмас. ну как максимум ноябр тугагунча-гача бошлаворсак керак.
Отзыв олмокчи булсангиз хозир ўқиётганлардан сўраб уларни контактларини беришимиз мумкин.
П.с видеода ўқувчимизнинг уй ишидаги химоясидан лавхача
Аналитика курсимиз кутганимдан хам қизиқроқ ва фойдалироқ бўлаяпти.
Ўқувчилар қийналишаяптими ҳа! Менга ҳам осон бўлмаяпти албатта.
Эйчар учун рақамлар қанчалик мухимлиги ва уларсиз осмондан олиб қарорлар қабул қилиниши майнавозчиликдан бошқа нарса эмаслиги борган сари ўз тасдиғини топиб бораяпти.