Каталог каналов Новое Каналы в закладках Мои каналы Поиск постов Рекламные посты
Инструменты
Мониторинг Новое Детальная статистика Анализ аудитории Telegraph-статьи Бот аналитики
Полезная информация
Инструкция Telemetr Документация к API Чат Telemetr
Полезные сервисы
Защита от накрутки Создать своего бота Продать/Купить канал Монетизация

Не попадитесь на накрученные каналы! Узнайте, не накручивает ли канал просмотры или подписчиков Проверить канал на накрутку
Прикрепить Телеграм-аккаунт Прикрепить Телеграм-аккаунт

Телеграм канал «ФЕРУЗА ЖЎРАБЕКОВНА»

ФЕРУЗА ЖЎРАБЕКОВНА
3.4K
13.1K
423
216
15.7K
Ё аслинг каби кўрин, ёки кўринганинг каби бўл! 🙋🏻‍♀️
Подписчики
Всего
1 444
Сегодня
0
Просмотров на пост
Всего
725
ER
Общий
62.08%
Суточный
30.9%
Динамика публикаций
Telemetr - сервис глубокой аналитики
телеграм-каналов
Получите подробную информацию о каждом канале
Отберите самые эффективные каналы для
рекламных размещений, по приросту подписчиков,
ER, количеству просмотров на пост и другим метрикам
Анализируйте рекламные посты
и креативы
Узнайте какие посты лучше сработали,
а какие хуже, даже если их давно удалили
Оценивайте эффективность тематики и контента
Узнайте, какую тематику лучше не рекламировать
на канале, а какая зайдет на ура
Попробовать бесплатно
Показано 3 из 3351 постов
Смотреть все посты
Пост от 21.11.2025 02:21
739
3
2
Азиз опажон! Туғилган кунингиз билан чин қалбимдан табриклайман! Сизга узоқ умр, бахт-саодат, метиндай соғлик, фаровон турмуш, барча оламшумул ва ижобий мақсадларингизни амалга ошишини, ҳаётнинг барча жабҳаларида омад Сизга ёр бўлишини ва ажойиб нурли, иқболли келажакнинг бахтли онларини тилаб қоламан! Оиламиз бахтига доимо омон бўлинг! Бугун Феруза Жўрабековна таваллуд топган кун. Ҳурмат ила укангиз Вахобжон. ©Blogger Abdullayev Obuna bo'ling https://t.me/+P8S52SBhMmQwMTBi
Изображение
👍 22
👏 7
🥰 3
Пост от 19.11.2025 14:08
711
1
5
#Тезкор ⚡️⚡️Расул Кушербаев лавозимидан озод этилди Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири маслаҳатчиси Кушербаев Расул Хидралиевич лавозимидан озод этилди. ⚡️ Telegram | ⚡️ Instagram |
Изображение
😱 17
4
👍 4
🤔 2
Пост от 17.11.2025 22:19
828
6
0
#ҲОТИРАМДАН 2-3 кундан буён ўғлим ҳам мен ҳам шамоллаб қолганимиз боис, даволашнинг ҳамма усулларини синаб кўришга тўғри келаяпти. 🤦🏻‍♀️ Негадир менда эйфария,  гулицинация холати юз бераётгандек хис қилаяпман ўзимни.  Назаримда коронавирусда ҳам бунчалик бўлмаганди.  Ўшанда ҳам бирорта шифокорга ё шифохонага бормай жияним,  ўғлим ва ўзимни ўзим даволаган эдим. Бугун ўғлимга шуни айтиб,  бу нима мен сизларни коронавирусда даволаганман,  деб қўйдим мардларча. 😊 Бугун эрталаб ўғлим ўқишга кетди,  мен дори-дармонимни истеъмол қилдиму,  хонамга кириб ётдим.  Қанча ётдим,  қай холатда ётдим тўғриси билмайман,  адашмасам иситмам чиқишга улгурган,  сабаби сочларим ва кийимим хўл бўлишни бошлаган экан.  Шу пайт ёнимда кимдир турганини хис қилдим ва ўша шарпа менга "Перузааа"  деб аниқ айтди ва туришимни хоҳлади. Мени шундай деб бувим раҳматли чақирардилар.🥹 Биласизми шундай уйғондим ва ўша шарпа чақирган,  турган томонга қарадим.  Афсус,  ҳеч ким йўқ! Хуллас гап шамоллашда ҳам эмас,  шунчаки шу баҳона баъзи бир холатлар ёдимга тушиб ёзишга қарор қилдим.  Ҳабарингиз бор мен анча йил олдин китоб ёзишни мақсад қилиб,  бир қанча хотирамдаги ҳикояларни жамлаган эдим.  Кейин кўпгина вазиятлар боис улар тўхтаб қолди.  Бугун яна ёзишни,  ўша ҳикояларни давом эттиришни мақсад қилдим.  Қани кетдик. 😊🙋🏻‍♀️ Эрта тонг ноннинг иссиқ ва шунчалар ҳушбўй хидининг димоғимга урилганидан уйғондим.  Мен ётган хонанинг ойналари очиқ,  ташқаридан эрталабки майин ва тоза ҳаво билан биргаликда сут ва сарёғлар солиб пиширилган, юзига седанадан аямай сепилган патирларнинг ёқимли хиди димоғни қитиқлаб, уйғотади. Радиода эрталабки дастурлар давом этар,  уларни эшитмасликни иложи йўқдек эди гўё.  Бир пайт бадантарбия машқлари янграб қолди,  худди улар билан ёнма-ён бажараётгандек ҳаракатларимни мослаштираман.  Хозир ёзаяпману,  ўша машқлар кўз ўнгимдан ўтаяпти гўё. 💪🏻 Ташқарига чиқдим,  ховлини ўртасидаги супада оппоқ дастурхон солинган ва устига 50 тадан ортиқ бир-биридан чиройли, эндигина тандирдан узилган,  ширин патирлар ёйиб қўйилган.  Аллақачон дарвоза таққилаётган ва патирларга ҳаридорлар келаётган эди.  Бувижоним раҳматли ўта тоза-табаррук аёл эдилар,  уйларида бирорта чанг босган,  кир бўлган,  эскириб охори кетган нарсани кўрмасдингиз. Кир ювсалар, камида 10 маротаба чайиб ёярдилао. 40 ёшларида турмуш ўртоғидан айрилган,  5 нафар фарзанднинг олди 17,  кичиги 2 ёш холича ҳаёт ташвишлари билан андармон қолган эдилар. Айтишларига қараганда бувижоним эркакшода,  мард,  жасоратли,  кучли ва ўта матонатли,  келишган, гўзал аёл бўлганлар.  Турмуш ўртоқларининг вафотидан сўнг ҳам кўпчилик оғиз солган, фарзандларини ўзгалар қўлида зориқишини, хорланишини хоҳламай ҳеч кимга унамаганликларини кўп эшитганман.  Зеро чиройли ва мағрур аёл бўлган бўлсаларда, фарзандлари учун ўз хоҳишларидан воз кечган эканлар! Мен ҳар йил ёзда 3 ой бувижоним билан яшардим.  Улар мен учун алоҳида кийимлар тиктиртирар,  ҳар куни қошларимга ўсмалар қўяр,  сочларимни ювиб,  тараб 40 кокил қилиб ўрар,  қўшни қизлар билан ўйнашга чиқсам,  "кўчадаги одамларнинг суқи киради",  деб уйга олиб кириб кетардилар.   Ўша ёшлик,  болалик,  беғуборлик,  самимий ва соддалик ҳақида кунлаб,  сон-саноқсиз вароқлаб ёзишим мумкин.  Афсус,  у кунлар ўтиб кетди ва фақат хотираларгина қолди.... Бугун иситмам 40 га яқинлашганда,  негадир мени уйғонишимни,  дори-дармонимни истеъмол қилишимними,  ёкида шунчаки тузалишимни хоҳлабми ёнимга келганларини ва аниқ овозларини эшитганимни хис этдим.  Улар мени еру-кўкка ишонмай парваришлаган бувижоним эканликлаоига ишончим комил! 🥹 Бироз олдин Онамларга қўнғироқ қилиб хол-аҳвол сўраган бўлдиму,  шу воқеани айтиб бердим.  Кўзларига ёш югурди чоғи,  менга  " Онам сен ёлғиз эмассан,  3 нафар қизинг сенинг опанг,  синглинг,  ўртоғинг бўлади" дегандилар.  Сизларни бетоб бўлишингизни,  қайғуга,  ғамга ботишингизни хоҳламай келганлар Онажоним",  дедилар... Озгина йиғлашиб,  кейин ўзимизда таскинликни,  хотиржамликни хис қилиб хайрлашдик... Бугунга шу ерда тўхтаймиз,  ўтганларни Аллоҳим ўз раҳматига олсин! https://t.me/men_feruzaman
😢 11
7
👍 2
🔥 2
Смотреть все посты