Телеграм канал 'Ҳокимга мурожаат'

Ҳокимга мурожаат


2'254 подписчиков
0 просмотров на пост

Ҳокимларга мурожаатингиз бўлса қуйидаги алоқа манзилига юборинг.

👇👇👇
@XurshidDaliev

Биз мурожаатингизни ёритиб борамиз

Детальная рекламная статистика будет доступна после прохождения простой процедуры регистрации


Что это дает?
  • Детальная аналитика 206'192 каналов
  • Доступ к 79'306'599 рекламных постов
  • Поиск по 304'491'934 постам
  • Отдача с каждой купленной рекламы
  • Графики динамики изменения показателей канала
  • Где и как размещался канал
  • Детальная статистика по подпискам и отпискам
Telemetr.me

Telemetr.me Подписаться

Аналитика телеграм-каналов - обновления инструмента, новости рынка.

Найдено 67 постов

Ассалому алайкум. Канал фаолияти тўхтаб қолгани учун барчангиздан узр сўраймиз.
60-мурожаат Фарғона

Мурожатчи: Азимова Насиба

Манзили: Фаргона шахар А Кодирий 30/103 ҳонадон

Тел: +998937302172


Мен Азимова Насиба 2015 йилдан бери юкоридаги жияними уйида бирга яшаб келдик. Ҳозирда жияним "хола уйни бўшатинглар" демоқда. Боргани уйимиз йўқ. Уй сўраб 5 йилдан бери бормаган жойим, мурожаат қилмаган инсоним қолмади. 2015 йил Президент девонига бир неча марта бордим. У ерда ҳам ёрдам беришмади. Олдин яшаган уйимизни "ноқонуний уй экан" деган важлар билан судда давлат тасаруффига ўтиб кетди. Ялиниб-ёлворишимизга қарамай, боқувчимиз йўқ, кам таъминланган оилалигимизга қарамай уй давлатга ҳисобига ўтиб кетди. Шундан бери шу манзилдаги уйда яшаб келмокда эдик. Энди уйни бушатиш керак, боргани уй йўқ.
Ўзимни кизлик уйим Марғилонда. 4 сотих уйда 2 акам биттасида 3 та биттасида 2 та келин, яшашга жой йўк. 2015-2016 йилларда шахар хокимига учрадим. Ҳоким уйи йўкларга уй берадиган жойми деди.
Ҳотин-кизлар қўмитаси Сайёра опага учрадим, ёрдам беришмади, "Сиз бизни фукаро эмассиз, Марғилонга боринг" дедилар. Рўйҳатга олдик деди ёрдам хам бермади. Бизда уйлар йўк деди. Вилоят ҳокими Ш.Ганиев қабулларига бордим, хатто кабулга ёзишмади. Бундай масала билан бошка одам шуғуланади деди. 2015 йилдан бери яшаб келдик. Карантин тугаса бошка уй топилар дедик.
Илтимос бу уйда бир ўзим яшамайман, кизим Азимова Нилуфар ёлгиз она, вояга етмаган неварам Азимов Мухаммадсодик 2014 йил туғилган. Бундай синовли кунда каерга олиб бораман. Илтимос ёрдам беринглар.
Ўзим 27 йил стажга эгаман, пенсия ёшига етмаганман, ҳозирда ишсизман. Киргули мавзесидаги эски бозорга чикардим, ҳозир бозор йўк уйдаман. Қизим Марғилон шахрида ишлайди, карантин бошланганлиги учун автобуслар йўк. Ўз ҳисобидан мехнат таьтилига чиққан, сабаби йўл хаққи ошиб кетган. Неварам учун махалла раисимизга бир неча бор 14 ёшгача пулга ариза килайлик десак раисимиз "сиз бизга карамайсиз бизни фукаро эмассиз" дейди. Шу сабаб ёрдам сўраб хам кирмаймиз. Қаерга кимга мурожаат қилишни билмаймиз. Карантин даврида қийналиб қолиб 1055 га мурожат қилдик.
2 марта саховат ёрдамини беришди раҳмат!

Ҳурматли Ш.Ганиев олдиндан раҳмат, мени аризамни кўриб чикиб, уй олишимизга ҳамда 14 ёшгача бериладиган болалар пулини олишимизга амалий ёрдам беришингизни сўрайман.

@hokimga
59-мурожаат Хоразм

Мурожаатчи: Джуманияёзова Дилноза Шавкатовна

Манзили: Хоразм вилояти Урганч шахар П. Махмуд кучаси 6-йулак 11уй

Тел: +998914298118


Мени14 ёшга тулмаган 3 нафар фарзандим бор, ажрашганман ота онамдан алохида яшайман. Берилаётган бир марталик ёрдам пули олишга ҳақлиманми? Ёрдам беринглар.

@hokimga
58-мурожаат Қашқадарё

Мурожаатчи: Рузиева Дилдора Абдиназар кизи

Манзили: Қашқадарё вилояти Яккабоғ тумани УЗУН МФЙ Калта қишлоги 59 уй.

Тел: +998938939611


Мен Рузиева Дилдора ёлғиз онаман 1 нафар фарзандим бор, ишсизман. Махалладан 2 ёш нафақа пулини январ ва охирги июл ойларини ололмадим. Фарзандимни таъминотида қийналяпман. Карантин бошлангандан буён тумандан хам махалладан ҳам ҳеч қандай ёрдам олмадим. Шу боис вилоятимиздаги эхтиёжманд оилаларга ажратилган 20 миллиард сўмдан менга ҳам моддий ёрдам беришингизни сўрайман илтимос.

@hokimga
57-мурожаат Жиззах

Мурожаатчи: Рашидов Хазрат Ташпулатович

Манзили: Жиззах вилояти Ш.Рашидов тумани Самарканд кудук К.Ф.Й. Беруний кучаси 98 уй

Тел: +998946680104


1)Самарканд кудук ҚФЙдан Уч-тепа МФЙга олиб борадиган йўл қачон асфалт кқилинади?

2)Самарканд кудук К.Ф.Й.га газ узатиш трубаларини кесиб олиб қандай мақсадда қўлланилди, кесиб олиш учун қандай асос бор?

@hokimga
56-мурожат Хоразм

Мурожатчи: Рахимов Мусобек Ботир угли.

Манзили: Хоразм вилояти Хива шахар, Толзор, 24 уй

Тел: +998914334970


Чет давлатдаги ўқишимни яъни Россия Федерация Калмыцкий государственный университетининг Экономика йўналишнинг Менежмент факультетини сиртқи бўлимини биринчи босқични якунладим. Энди 15 июлдан 5 августга кадар Ўзбекистонга кўчириш учун рухсат берилди, лекин Калмыцкий государственный университет ўқитувчилари карантин сабаб бизга иккинчи семестр бахоси қўйилмаганлигини айтишябди. Лекин биз онлайн берилган вазифаларни ишлаб юборгандик. Шу сабабли бизга қандайдир ёрдам берадиган бирорта ташкилотлар борми? Мен фақат ўзим эмас биз 15 тадан ортиқ талабамиз ҳаммамиз Ўзбекистонга кўчирмоқчимиз шунга хаммамизга ёрдам беришингизни сўраймиз.

@hokimga
55-мурожаат (Тошкент вилояти)

Мурожаатчи: Каюмов Бахтиёр Баходирович

Манзили: Тошкент вилояти Кибрай тумани Чимкент йули кучаси 121 уй

Тел: +998994444717


Гулистон МФЙ га хам чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш учун қачон давлат томонидан тизимли равишда махсус автомашина куйилади?
- Нима учун махалла раисига бу ҳақида мурожаат қилгандан кейин хам хеч бир харакат қилмайди, вахоланки махалла томонидан сайланган ХДП депутати бўлса ҳам?

@hokimga
54-мурожаат Тошкент шахар

Мурожаатчи: Темирова Муножатхон Кувваталиевна

Манзили: Тошкент шахар, Чилонзор тумани, Чорбог куча 16а уй

Тел: +998909061214


Биз турмуш уртогим Темиров Равшан Зикриллаевич номидан 2018 йил 3 ноябрь куни 247 навбатда Тошкент шахар Чилонзор тумани хокимияти уй-жой бўлимига арзон уй-жой олиш мақсадида ҳужжатларни топширган эдик. Ҳозирда бу уй-жойлар бошқа берилмаслигини айтишмоқда. Илтимос шу масалани кўриб чиқсангиз. Биз уйга муҳтожмиз.

@hokimga
53-мурожат Андижон

Мурожатчи: Хакимов Достонбек Рустамович.

Манзил: Андижон вилоят Улугнор тумани Мингбулок КФЙ Чолобот КФЙ Юксалиш кўчаси 17-уй

Тел: +998930578871


Қишлоғимиз Обод қишлоқ дастурига киритилган. Бизнинг Юксалиш кўчаси чеккада жойлашгани учун сув чиқариб беришмади. Сувни қўшни қишлоқ билан чегарада жойлашган качалкадан оламиз. Бу качалкадан 2 та қишлоқ сув олади. Ҳозирги карантин даврида сув олишга чўчиб қолдик. Шунинг учун кўчамизга сув тушириб беришларингни маҳалла номидан сўрайман.

@hokimga
52-мурожаат Бухоро

Мурожаатчи: Бокиев Бахром Баходирович

Манзили: Бухоро вилояти, Когон туман Ҳукмат обод Мфй, Қўнғирот кишлоғи 49-уй .

Тел: +998906128537


Мен ҳунармандман дарвоза эшик дераза ромлари тайёрлайман. Шу ишимни янада кенгайтириб якка тартибдаги тадбиркорлик шартномасини тузиб кредит ажратишларини сўрайман. Кредитга керакли аппарат ускуналарини олиб иш ўрни яратиб шу ҳунармандчиликни кенгайтирмоқчиман.
Илтимос кредит ажратилишига амалий ёрдам беринг.

@hokimga
51-мурожаат Наманган

Мурожаатчи: Акбарова Омина Ахмедовна

Манзил: Наманган вилояти наманган шахри 6 кичик туман давлатобод МФЙ 10 уй, 33-хонадон

Тел: +998939124464


Мен Акбарова Омина мурожаатимни мазмуни шундан иборатки 2 гуруҳ ногирониман, кам таъминланганлар рўйхатида тураман. Ҳозирда кўрсатилган манзилда ижарада яшаб келяпман. Ўғлимни топгани ижарага кетяпти, 18 йилдан буён уйсизман. Наманган шахар хокимлигига, вилоят хокимлигига хуллас бормаган жойим қолмади. Умуман ёрдам беришмаяпти уйим йўқлиги сабабли уйлантирадиган ўҳлим бор ватансиз деб хеч ким қизини бермаяпти. Сизлардан илтимос қилиб айтаман янги қурилаётган уйлардан менга ҳам беришингизни, яъни амалий ёрдам қилишингизни илтимос қилиб қоламан.

@hokimga
50-мурожаат Андижон вилояти

Мурожаатчи: Юлдашев Тўхтасин Йигиталиевич

Манзили: Андижон вилояти, Шахрихон тумани, Бувайдо МФЙ Т.Хофиз кўчаси 3-уй

Тел: +998995301145


Махалламиз йўллари ўта таъмирталаб бўлиб кетган. Собик СССР давридан буён асфальт босилмаган кўчаларда тиканлар ўсиб ётмоқда. Симёғочлардан эса одамларни ток урмоқда.
Шуларни инобатга махалламизни асфальт қилинишига ва яроқсиз ҳолдаги симёғочларни алиштирилишига ёрдам беринг.

@hokimga
49-мурожат Қашқадарё

Мурожаатчи: Хамройев Одил Ахадуллайивич

Манзили: Косон тумани, Нартичукур маҳалласи Ҳумо кўчаси

Тел: +998990646317


1969 йилда туғилганман, маълумотим ўрта профессионал шофёрман, АВД категория правам бор. Йиллар давомида катта машиналар ҳайдаганман, автобус ҳам ҳайдаганман. 2016 йилдан буён Россия федерациясига ишлашга кетгандим шу йилнинг феврал ойида келдим. Келганимдан буён ишсизман. Сизлардан илтимос қилмоқчиманки, тез ёрдамми, катта МАН машинами, автобусми машиналардан бирига шофёрлик қилиб ишга киришимга амалий ёрдам беришингизни сўрайман илтимос.

@hokimga
48-мурожаат Тошкент вилояти

Мурожаатчи: Усаров Мурад Азимжанович

Манзили: Тошкент вилояти, Янгийўл тумани, Марказ махалласи, Янги бўстон кўчаси, 106-уй.

Тел: +9989977473616


Янгийўл тумани Шўролисой ҚФЙ, Марказ МФЙ, Янги бўстон кўчасида 130 дан ошиқ уй хўжалик жойлашган.
Кўчамизга 50 йил олдин ўрнатилган электр энергияси тақсимловчи трансформатор ўрнатилган бўлиб, ушбу трансформатор 50-60 хўжаликка электр энергияси етказиб беришга мўлжалланган. Узоқ йиллар давомида ахоли сони ва уй хўжаликлари сони ошиши натижасида электр энергияси қуввати жуда пасайиб 100 вольтгача тушиб кетган. Симёғочлар ва симлар жудаям эскириб кетган. Ҳеч кимни уйида совутгичлар, дазмоллар ва бошқа маъиший техникалар ишламай бузилиб қолмоқда. Ўқувчи болларимиз кечқурун дарс тайёрлашга жуда қийналмоқда.

Сизни ташаббусингиз билан кўплаб муаммолар ҳал бўлмоқда. Сиздан махалламизга янги трансформатор ўрнатилишида ҳамда симёғочларни алмаштирилишида амалий ёрдам беришингизни сўраймиз.

@hokimga
47-мурожаат Андижон

Мурожаатчи: Хусаинов Мурад Пулатович

Манзили: Андижон вилоят Андижон туман Огуллик махалла Мактаб куча Янги чек

Тел: +9989979993353


2019 йил Андижон туман газ ходимларига бир неча марта бизга газ ўтказиб беришини илтимос килган эдик, лекин хеч ким келмади, газ масаласини ҳал қилиб бермади. Янги 10 та хонадон бор шу махаллада. Бизга газ ўтказиб хисоблагични ўрнатиб беришиларни илтимос қиламиз. Уйларимизда ёш болалар, ёши катта онахонлар ва оқ соқоллар бор. Қиш кунларида жуда ҳам қийланамиз. Ҳисоблагич бўйича ўз вақтида тўлаб борамиз.

@hokimga
46-мурожаат (Андижон ва Фаргона)

Мурожаатчи: Тулкинбоев Мухаммад Али Зафаржон угли

Манзили: Андижон вилояти Асака тумани Коратепа кишлоги фидокор кучаси 24-уй

Тел: +998911088287


Автомобилларни стикерсиз эрталаб 7.00 дан 10.00 гача ва кечкурун 17.00 дан 20.00 гача юришига рухсат бор. Лекин Кува тумани ва Асака тумани орасидаги чегарадан юкоридаги соат ораларида хам утишга рухсат йўқ йўллар берк нега? Мен машинада бориб келишда қийинчиликка дуч келаяпман шу масала амалий ёрдам беришиларни сўрайман.

@hokimga
45-мурожаат Сурхондарё

Мурожаатчи: Кенжабоева Дилноза Алламуродовна

Манзили: Сурхондарё вилояти Термиз шаҳар Турон маҳалласи Беруний кўчаси 4 уй 2 хонадонда ижарада яшовчи

Тел: +998936371658


Мен Сурхондарё вилояти Термиз шаҳар Турон маҳалласи А.Темур кўчаси 85 уй 14 хонадонда танишимни уйида доимий рўйхатда туриб, шу маҳалланинг Беруний кўчаси 4 уй 2 хонадонда 4 йилдан буён ижарада туриб, Термиз туманидаги 4 сонли МТТ да ишлайман.Отам 3 ёшимда вафот этган, ҳозир 35 ёшдаман турмушга чиқмаганман 70 ёшдан ўтган касал нафақадаги онам билан уй жойсиз қийналиб юрибмиз.
2016 йилдан буён Термиз шаҳар ҳокими номига яшаш учун уй жой сўраб ариза орқали бир неча маротоба мурожаат қилганимдан сўнг Термиз шаҳар ҳокимининг 2018 йил 23 май К-1119 сонли хатига асосан 296 рақам билан рўйхатга олиб уй жой беришмади. Термиз шаҳар Хотин-қизлар томонидан сўралган барча ҳужжатларни йиғиб олиб борганман ўша ҳужжатларни олиш ҳам менга қимматга тушган.

2020 йилда тарқатилган арзонлаштирилган уйлар ҳам тугаб кетди. Мен бу ҳақда Вилоят ҳокимига, Вилоят ва Республика, Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бошқармасига, Вазирига, Республика Прокуратурасига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг ишонч телефонларига мурожаат қилганимдан сўнг Термиз шаҳар ҳокимининг 2020 йил 1 июл К-1270 сонли менга йўллаган хатига асосан Супсидия тартибида уй жой олиш учун давлат хизматлари марказига ҳужжат топширинг деган, тегишли ҳужжатларни тўплаб олиб борсам ҳар хил баҳоналар билан давлат хизматлари маркази ҳужжатларни қабул қилишмаяпти.

Оғир вазиятга тушиб қолган Хотин-қизларни арзон уй жой билан таъминлаш тўғрисидаги Вазирлар маҳкамасининг 2018 12 апрелдаги қарори бўйича эътибор қилишмади. Наҳотки 2018 йилдан буён мен ва нафақадаги уй жойсиз у бу оғайниларини уйларида қийналиб келаётган ожизаларга арзонлаштирилган қурилган уйлардан ажратиш имкони бўлмаса. Мурожаатимизни, уй жойсиз қийналиб юрганимизни инобатга олиб Термиз шаҳридан имтиёзли уй олишда амалий ёрдам беришингизни сўраймиз.

@hokimga
44-мурожаат Тошкент вилояти

Мурожаатчи: Усаров мурад Азимжанович

Манзили: Тошкент вилоят, Янгийул тумани, Шуралисой қишлоғи Марказ махалласи Янги бустон кучаси

Тел: +998977473616


Янгийўл тумани Шўролисой ҚФЙ, Марказ МФЙ, Янги бўстон кўчасида 130 дан ошиқ уй хўжалик жойлашган.
Кўчамизга 50 йил олдин ўрнатилган электр энергияси тақсимловчи трансформатор ўрнатилган бўлиб, ушбу трансформатор 50-60 хўжаликка электр энергияси етказиб беришга мўлжалланган. Узоқ йиллар давомида ахоли сони ва уй хўжаликлари сони ошиши натижасида электр энергияси қуввати жуда пасайиб 100 вольтгача тушиб кетган. Симёғочлар ва симлар жудаям эскириб кетган. Хеч кимни уйида совутгичлар, дазмоллар ва бошқа маъиший техникалар ишламай бузилиб қолмоқда. Ўқувчи болларимиз кечқурун дарс тайёрлашга жуда қийналмоқда. Янгийул туман электр тармокларига бир неча бор мурожаат килдик. Аммо фойдаси булмади.

Сизни ташаббусингиз билан кўплаб муаммолар хал бўлмоқда. Сиздан махалламизга янги трансформатор ўрнатилишида хамда симёғочларни алмаштирилишида амалий ёрдам беришингизни сўраймиз.

@hokimga
43-мурожаат Кашкадарё

Мурожаатчи: Жумаева Наргиза Убайдуллаевна

Манзили: Кашкадарё вилояти Китоб тумани Чармгар махалласи.

Тел: +998981236601


Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов барча ҳукумат аъзоларига ижтимоий тармоқлар ва Telegram мессенжерида нашр этилаётган фуқаролар шикоятлари ва мурожаатларини ўрганиб¸ “тезкор” муносабат билдиришга буйруқ берди.
Бирок, болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам олиш учун мурожаат қилиш тартиби ВМ томонидан белгиланган. Шунга кура маҳалла томонидан қуйидаги хужжатлар талаб этилиши мақсадга мувофиқмикан? Айниқса Пандемия авж олаётган бир пайтда? Мазмундаги берилган саволга мутасаддилар томонидан муносабат билдирилмади. Махалла ва оилани куллаб-кувватлаш вазирлиги билан хам богландим лекин аник бир жавоб берилмади. Хурматли вазир Рахмат Маматов хамда Китоб туман хокими томонидан назоратга олинишини сурайман!

Маълумот учун: 2020 йил 7 июль куни Қашқадарё вилояти Китоб туманидаги Чармгар маҳалла раиси Б.Абдиев томонидан сўралган маълумотлар.

@hokimga
42-мурожаат (Фарғона)

Мурожаатчи: Юнусова Жамила

Манзили: Фарғона вилояти, Қува тумани, Акбаробод ҚФЙ

Тел: +998902741353


Мана неча йиллардирки ушбу қишлоқ ичимлик суви билан таъминланмаган.
Ҳолбуки ҳудуд асосий магистралда жойлашган бўлсада, аҳолига ичимлик суви муаммолигича қолаяпти. Аҳоли ичишга яроқсиз деб топилган қудуқ сувини ёки фильтрдан ўтмаган канал сувини ишлатади. НАТИЖАДА ҚИШЛОҚ АҲОЛИСИ ОРАСИДА ТУРЛИ ЮҚУМЛИ, ИНФЕКЦИОН КАСАЛЛИКЛАР ВА ЎЛИМ ҲОЛАТЛАРИ СОНИ ЖУДАЯМ КЎП.

Бу хақида Президент порталига 2 йил аввал мурожаат қилганимда ҳокимликдан вакил келиб "сув таъминоти кейинги йил дастурига киритилган, муаммони ҳал қиламиз" - деб ваъда бериб қўл қўйдириб кетган. Лекин на депутат, на ҳокимлик бу муаммога жиддий эътибор бермади.

@hokimga

Найдено 67 постов