Телеграм канал 'Hadislar va hikoyalar'

Hadislar va hikoyalar


259 подписчиков
211 просмотров на пост

Ушбу каналда саҳиҳ ҳадислар ва ибратли ҳикоялардан намуналар келтириб борилади

Детальная рекламная статистика будет доступна после прохождения простой процедуры регистрации


Что это дает?
  • Детальная аналитика 290'252 каналов
  • Доступ к 140'994'266 рекламных постов
  • Поиск по 557'269'046 постам
  • Отдача с каждой купленной рекламы
  • Графики динамики изменения показателей канала
  • Где и как размещался канал
  • Детальная статистика по подпискам и отпискам
Telemetr.me

Telemetr.me Подписаться

Аналитика телеграм-каналов - обновления инструмента, новости рынка.

Найдено 95 постов

​​#Ҳикоя
Фил ҳақидаги “ҳақиқат”

Тоғлар ортида фақат кўзи ожизлар яшайдиган бир қишлоқ бор экан. Бир подшоҳ шавкатли лашкари билан ўтиб кетаётиб, қишлоқ яқинида вақтинча қўниб, чодирларини тиклабди. Подшоҳнинг қўшинида кўп жангларда душманларни қийратган бир жанговар фил ҳам бор экан. Филнинг овозасини эшитган кўзи ожизлар жамоаси у қандай ҳайвон эканлигини билиб келиш учун уч вакилини юборибди.
Вакиллар кела солиб, ҳайвоннинг турли жойларини пайпаслаб, ушлаб кўришибди. Биттаси филнинг оёғини, биттаси хартумини, биттаси қулоғини ушлаб кўриб, филнинг қандайлигини билдим, деб ўйлабди.
Вакиллар ўз жамоасига қайтганида қишлоқ аҳли йиғилиб, фил нималигини тезроқ билгиси келиб, уларни савол-жавобга тутишибди. Филнинг япалоқ катта қулоғини ушлаб билган вакил:
— Фил гиламга ўхшаш, япалоқ кигизга ўхшаркан, — дебди.
Филнинг хартумини ушлагани бўлса:
— Фил — узун, эгилувчан ичакдай ичи бўш, лекин жуда кучли нарса экан, — дебди.
Ҳайвон оёғини ушлаган вакил:
— Фил устун каби йўғон ва мустаҳкам бир нарса, — дебди.

Кўзи ожизлар ҳар бири ўзи билган қисмни айни ҳақиқат деб билиб, қатъий ишонч ҳосил қилибди. Ҳеч бири филни бус-бутун тасаввур қилолмагани сабабли, у ҳақда айни ҳақиқатни билолмабди. Чунки, ҳақиқий билимни кўзи (қалб кўзи) очиқларгина билади. Илоҳий оламнинг бир бутунлигини билиш ҳам (қалб кўзи) кўрларга насиб этмайди.

Абдул-Мажид ибн Одам Саноийнинг “Ҳақиқат боғлари” асаридан.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Каналга обуна бўлинг
👇 ва яқинларингизга улашинг!
t.me/hadislarvahikoya
#Ҳадис
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Албатта, бу дин осонликдир. Ким динда ашаддийлашса, (дин) уни енгмай қўймайди. Тўғриликни лозим тутинглар, (ҳеч бўлмаса шунга) яқин бўлинглар ва ҳушхабар беринглар. Эрталаб, тушдан кейин ва туннинг охирида (ибодатга Аллоҳдан) ёрдам сўранглар", дедилар".
Имом Бухорий ривоят қилган.

Каналга обуна бўлинг
👇 ва яқинларингизга улашинг!
t.me/hadislarvahikoya
Изображение
Аллоҳнинг гўзал исмлари
26. ал-Музилл

Хор қилувчи. Кимни хоҳласа эгри йўлга юргани учун хор қилади.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Каналга обуна бўлинг
👇 ва яқинларингизга улашинг!
t.me/hadislarvahikoya
Изображение
​​#Ҳикоя
Alloh uchun Alloh desaydim...

Alloh uchun do‘stlashgan ikki cho‘pon bo‘lgan ekan. Bir kuni ikkovlon so‘zlashib o‘tirib, biri dardini aytib qolibdi:

— Do‘stim, men oshiq bo‘ldim...

— Alloh xayrli qilsin! Nega mahzunsan? Kimga oshiq bo‘lding?

— Podshohning qiziga. Unga yetishish mening buyuk orzuim.

— Shunaqami? Nima qilsak ekan? Ha, topdim. Bir paytlar men safarda orif zot bilan birga bo‘lgan edim. O‘sha zotdan so‘raymiz.

Ikki do‘st o‘sha orif zotning oldiga borib, vaziyatni tushuntirishibdi.

— Buning yo‘li oson, — debdi orif zot. — Falon yerdagi g‘orga borasan, qirq kun tinmay “Alloh, Alloh, Alloh” deysan.

Yigit rozi bo‘lib, orif aytgan ishni boshlabdi. O‘n kun o‘tibdi, o‘n besh kun o‘tibdi. Yigit garchi tili “Alloh” desa-da, xayolida podshohning qizini tasavvur qilib zikrni davom ettiraveribdi. 25 kunlardan keyin butun shahar bu darveshning holidan ogoh bo‘lib, so‘zlay boshlabdi: “Ko‘rdingizmi, bir darvesh g‘orda tunu kun Allohni zikr etyapti. Qandayin go‘zal!”

Yigit odamlarga e’tibor bermas, holdan toyib qolgan bo‘lsa ham, podshohning qizi visolida, tinmay zikr etar va qirqinchi kunni astoydil kutar edi.

Bu gap-so‘zlar podshohning saroyiga ham borgach, vazirlar:

— Podshohim, bilasiz, valiylar kelgan joylarga Allohning barakasi nozil bo‘ladi, odamlarda muhabbat paydo bo‘ladi. Qanday qilib u zotni shahrimizda olib qolsak ekan? — deyishibdi.

— Saroyim oldiga bir saroy qursak, qabul etarmikan?

— Yo‘q, orif zotlar mol-dunyoga qarashmaydi.

— Vazirlikni bersam-chi?

— Uni ham qabul etmaydi.

— Unda nimani maslahat berasizlar?

— Qizingizni unga nikohlab bering.

— Agar valiy zot qabul qilsalar, bu menga ham sharaf.

Qirqinchi kun yetib kelibdi. Shu kuni podshoh va uning a’yonlari yigitning do‘sti bilan darveshning huzuriga borishibdi. Yigit tasbeh bilan hamon zikr qilardi. Yigit zikrni to‘xtatishi bilan podshoh salom berib, so‘rabdi:

— Hazrat, sizning bu yurtda bo‘lishingiz bizga sharaf. Buyuring, sizga bir saroy qurdiraman.

— Keragi yo‘q.

— Unda keling, yurtni birga boshqaraylik.

— Yo‘q.

— So‘nggi umidim shuki, mening bir qizim bor. Garchi sizga loyiq bo‘lmasa-da, uni nikohingizga olsangiz.

— Yo‘q.

Shunda cho‘ponning do‘sti yugurib, uning oldiga kelibdi-da, so‘rabdi:

— Qirq kunki, zahmat chekib shu podshohning qizi uchun zikr etding-ku. Endi nega undan voz kechyapsan?

Do‘sti tabassum qildi-da, shunday javob berdi:

— Men qirq kun podshohning qizi uchun “Alloh” deganimga huzurimda podshohu vazirlar tiz cho‘kyapdi. Agar Alloh uchun  “Alloh” desaydim, nelar bo‘lmasdi...

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Каналга обуна бўлинг
👇 ва яқинларингизга улашинг!
t.me/hadislarvahikoya
Аллоҳнинг гўзал исмлари
25. ал-Муъизз

Азиз қилувчи. Кимни ҳоҳласа тўғри йўлга солиб азиз қилади.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Каналга обуна бўлинг
👇 ва яқинларингизга улашинг!
t.me/hadislarvahikoya
Изображение
​​#Ҳикоя
Карвон йўлида

Ибн Сино подшоҳлар таъқибидан қочиб юрган вақтларида ўзини танитмаслик учун, “Мен мусиқачи, бастакорман”, деб бир карвонга қўшилиб олди. У йўлда, от устида ҳам ёзадиган асарлари ҳақида ўйлаб борарди. Аммо, карвон аҳли, кўпчилиги савдогарлар гап талашиб, қий-чув қилиб, аллома ўйлашига ҳалақит берар эдилар.
Ибн Сино бу мушкулнинг ҳам иложини топди. У кечаси карвон аҳли ухлаб ётганида туяларнинг бўйнидаги зангула-қўнғироқларнинг ўринларини алмаштириб, ўзга бир садо чиқадиган қилиб қўйди. Эрта тонгда карвон йўлга тушганида қўнғироқ шундай бир маромда садо чиқардики, одамлар яна ухлаб қолдилар. Шу куни Ибн Сино анча ором топди. Яна кеч бўлди. Карвон бир жойда тўхтади. Одамлар озроқ таом еб яна уйқуга кетди.
Ибн Сино карвон туяларининг қўнғироқларини яна ўринларини алмаштириб, бошқача оҳангга солди. Эртасига карвон йўлга тушганида қўнғироқлар шундай садо чиқардиларки, одамлар кула бошладилар.
Учинчи кеча Абу Али карвон аҳли ухлаб ётганида қўнғироқларини яна ўзгача жойлаштирди. Тонгда карвон йўлга тушганида қўнғироқлар шундай қайғули садо чиқардиларки, одамлар йиғлай бошладилар.
Тўртинчи кеча Абу Али қўнғироқлар тартибини яна ўзгартираётганида карвон аҳли бу ишларни ким қилаётганини билиб қолдилар ва алломага иззат-ҳурмат кўрсатиб, биз энди йўлда жим юрамиз, ўйларингизга халақит бермаймиз, дедилар.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Каналга обуна бўлинг
👇 ва яқинларингизга улашинг!
t.me/hadislarvahikoya
​​#Ҳикоя

Hasan Basriyning bir sodda muridlari bo‘lib, doim u kishini ziyorat qilarkan. Ancha payt ziyoratga kelmagan muridlarini bir kuni shayh ko‘chada ko‘rib qolib, nega kelmayotganligini so‘rabdilar.

— Taqsir, men Xudoga yetishib qoldim. Har kuni xuftondan so‘ng Alloh bilan gaplashyapman.

— Bugun ham Xudo bilan munojot qilganingda mening nomimni ham eslab qo‘y, — debdilar shayh.

Sodda shogird o‘z tasavvuricha bu kecha ham Xudo bilan munojot qilayotib, ustozning gapini eslab, Hasan Basriy debdi. Shunda tasavvuri butkul tarqab, go‘ngxonada o‘tirganini ko‘ribdi.

Shayton har kuni vasvasa qilib, uni go‘ngtepaga olib kelar va go‘yo xudo bilan gaplashayotgandek tasavvur uyg‘otardi.

So‘fi Olloyor aytadilar: «Ko‘rdingizmi, yaxshi odamning nomiki shaytonning ishini xabata qilib, uni qochirdimi, endi o‘sha yaxshi odam uyingizda paydo bo‘lsa, u xonadonga shayton kira olarmidi? Shunday ekan farzandingizni yaxshi odam qilib tarbiyalang, ularni ilmli qiling!»

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Каналга обуна бўлинг
👇 ва яқинларингизга улашинг!
t.me/hadislarvahikoya
​​Кунингизни Бомдод намозини ўқиш билан бошлаган бўлсангиз сизга хушхабар бор.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар:

«Ким бомдод намозини ўқиса, у Аллоҳнинг ҳимоясидадир...»
(Имом Муслим ривояти)

Каналга обуна бўлинг
👇 ва яқинларингизга улашинг!
t.me/hadislarvahikoya
Изображение
Аллоҳнинг гўзал исмлари
24. ар-Рофеъ

Кўтарувчи. Мисол учун мўмин ва тақводорларнинг мартабасини уларни азизу мукаррам қилиб кўтаради.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Каналга обуна бўлинг
👇 ва яқинларингизга улашинг!
t.me/hadislarvahikoya
Изображение
​​БОЛАГА МЕҲРИБОНЛИК ҚИЛИШ

Болага меҳрибонлик кўрсатиш ота-онанинг вазифаси ва боланинг ҳаққидир.

Инсон зоти доимо меҳр-муҳаббатга эҳтиёжли бўлади. Айниқса, болалар бу нарсага жуда ҳам муҳтожлар. Аслида, меҳр-муҳаббат дини бўлмиш Ислом, шунинг учун ҳам болаларга меҳр-муҳаббат кўрсатишни ота-оналарга вазифа этиб юклаган.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз ҳузурларида Ақраъ ибн Ҳобис Таймий ўтирганда Ҳасан ибн Алини ўпдилар. Шунда Ақраъ: "Менинг ўнта болам бор. Улардан бирортасини ўпганим йўқ", деди.
Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга назар солдилар-да, сўнг: "Раҳм қилмаганга раҳм қилинмас". дедилар".
Бухорий, Абу Довуд ва Термизий ривоят қилганлар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўта болажон зот эдилар. Ул зот болалар ичида набиралари Ҳасан ва Ҳусайнни жуда ҳам яхши кўрар ва уларга меҳрибонлик кўрсатар эдилар.

"Бахтиёр оила" китобидан.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Каналга обуна бўлинг
👇 ва яқинларингизга улашинг!
t.me/hadislarvahikoya
​​ОДАМ ВА ОЛМА ДАРАХТИ

Бир болакай ҳар куни катта олма дарахти ёнида ўйнашни жуда яхши кўраркан. Шохларига чиқиб олма ер, туш маҳали соясида мизғир экан. Хуллас, болакай олма, олма эса болакайни жуда яхши кўриб қолибди. Кунлар ўтибди. Болакай анча улғайибди. Энди олма дарахти олдига ҳар куни келмайдиган бўлибди.

Бир куни бола жуда хафа ҳолда келибди.

– Кел, бирга ўйнаймиз, – дебди дарахт.

– Йўқ, мен энди дарахт атрофида ўйнаб юрадиган болакай эмасман, – деб жавоб берибди, – турли ўйинчоқларим бўлишини истайман, сотиб олиш учун менда пул йўқ...

– Афсус... лекин мени меваларимни териб, сотиб, ўйинчоқлар олишинг мумкин, – дебди дарахт.

Бола мевалардан узиб олиб, хурсанд ҳолда ортига қайтибди ва шу кетганча яна узоқ вақт дарахт ёнига қайтмабди. Дарахт эса уни соғинибди, йўлига интизор бўлибди…

Бир куни ҳалиги бола (энди у катта киши эди) яна олма дарахти ёнига келибди. Олма жуда хурсанд бўлиб,

– Кел, ёнимга ўтир,–деб таклиф қилибди дарахт

– Афсус, вақтим йўқ. Оилалиман, уларни боқишим, бошпана қилишим керак. Менга ёрдам бера оласанми?

– Узр, пулим йўқ-да, аммо шохларимни кесиб, ундан уй қурсанг бўлади, – дебди дарахт.

Киши олма дарахтининг барча шохларини кесиб олиб, хурсанд бўлганича ортига қайтибди. Дарахт уни бахтиёр кўрганидан жуда шодланибди. Аммо... анчагача яна уни кутиб, ёлғиз қолибди.

Иссиқ ёз кунларининг бирида киши яна дарахт ёнига келиб, унга суянибди.

Олма дарахти зиёратига келган эски қадрдонини кўриб, ўзида йўқ хурсанд бўлибди ва:

– Кел, суҳбатлашамиз! – дебди.

– Қарияпман. Ҳолим йўқ. Чарчаганман. Қани энди бир қайиғим бўлса-ю, унда сузиб ҳаёт ташвишларидан йироқлашсам... – дебди киши.

Дарахт бир оз жим қолиб, сўнг дебди:

– Кел, танамдан қайиқ ясагин-да, узоқ ерларга сузиб, ташвишларни унут, дам ол, ёнимга яна шодон қайтиб кел...

Киши унинг бақувват танасини арралаб, ундан қайиқ ясабди ва орзусига етибди.

Дарахт кўз ёшлари билан унинг ортидан табассум қилиб қолибди...

Қиссадан ҳисса:
Олма дарахти ота-она тимсоли. Улар ҳам фарзанди учун ҳар қандай қурбонлик қилишга тайёр. Боланинг дарахтга бепарволиги, шафқатсизлиги бизни ачинтирди, лекин ўзимизни кузатсак, биз ҳам кўп ҳолда ота-онамизга шундай муносабат кўрсатамиз. Уларнинг меҳр-муҳаббатига яраша жавоб қайтаролмаймиз ёки яхшиликларини вақтида қадрламаймиз.

Аллоҳ таоло хатоларимизни кечириб, тўғри йўлга бошласин. Ота-оналаримизни рози қилиш бахтини насиб этсин.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Каналга обуна бўлинг
👇 ва яқинларингизга улашинг!
t.me/hadislarvahikoya
#Ҳадис

Абу Ҳурайра (р.а.)дан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ (с.а.в.): "Мусулмон банда ёки мўмин банда таҳорат олиб, юзини ювса, икки кўзи билан қилган барча хатолари (гуноҳлари) сув билан чиқиб кетади ёки сувнинг охирги қатраси (томчиси) билан чиқиб кетади. Вақтики, икки қўлини ювса, ўша икки қўли билан қилган барча хатолари (гуноҳлари) сув билан чиқиб кетади ёки охирги қатра (томчи) сув билан чиқиб кетади. Шундай қилиб, (банда) гуноҳлардан пок ҳолда чиқади", дедилар.
Имом Термизий ривояти.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Каналга обуна бўлинг
👇 ва яқинларингизга улашинг!
t.me/hadislarvahikoya
Изображение
Аллоҳнинг гўзал исмлари
23. ал-Хофиз

Пасайтирувчи.
Мисол учун кофир ва фосиқларнинг мартабасини уларни хору зор қилиб пасайтиради.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Каналга обуна бўлинг
👇 ва яқинларингизга улашинг!
t.me/hadislarvahikoya
Изображение
​​#Ҳикоя

Соч-соқоли ўсган бир дайди тиланчилик қилиб ўтирган экан. Ўтиб кетаётган кишига қўл чўзибди: “Сочимни олдиришга ҳам пулим йўқ, Худо йўлида садақа қилинг”.
Ўткинчи: “Худонинг ўзидан сўрай қол”, – дебди.
Дайди: “Сўраганман”, – деган экан, ўткинчи: “Сўрасанг нега бермади?” – деб нари кетибди. “Балки гапинг тўғридир, энди сўрамайман”, – дебди дайди.

Ўткинчи бир оз юргач, сартарошхонага кўзи тушибди. “Анави дайди яхши эслатди, бугун сочимни олдирмоқчи эдим”, деб сартарошхонага кирибди. Сартарош ҳам у каби худосизлардан экан. Мижознинг сочини олишга киришган маҳал соқол қўйган, дўппили йигит ҳам сартарошхонага келиб, навбат кутиб ўтирибди. Кўринишидан билибдиларки, йигит ўзларига ўхшамаган. Одатда бундай инсонларни кўрганда, иккисининг ҳам жини қўзиб, қитиқ-патига тегишни хоҳлаб қолишаркан. Шу боис суҳбатлари ўз-ўзидан худосизлик мавзусига бурилибди.

“Худо йўқ, – дебди сартарош дўппили йигитга эшиттириб. – Одамлар табиат ҳодисаларидан қўрқиб худони ўйлаб топишган”. Соч олдираётган киши гапини маъқуллабди: “Ҳа, Худо бўлганида, ёмонлар ҳам бўлмасди. Бир қаранг, ҳаммаёқда ёмонлик, ёлғончилик, урушлар, бузуқчиликлар. Худо бўлганида, уларнинг жазосини бериб, адолатни қарор топтирарди-да”.

Суҳбатни эшитган йигит тушунибдики, агар баҳсга киришса, бу иккови янада чуқурлашади, диннинг шаънига ҳақоратли сўзлар айтади ва ўзи ҳам айбдор бўлиб қолади. “Астағфируллоҳ” деб сабр қилибди.

Навбати келиб, сочини олдириб бўлгач, пулини тўлаб чиқиб кетибди ва соч-соқоли ўсган ҳалиги дайдини бошлаб келибди.
“Худо йўқ деб баҳслашдиларинг, ўйлаб қарасам, сартарошлар ҳам йўқ экан”, – дебди.
Бунга жавобан сартарош: “Ие, дин сизларга кўриб турган нарсаларингни йўқ деб ўргатадими? Мен кимман?!” – деб истеҳзо қилибди.
“Сартарош бўлсангиз, нега бу одамнинг сочи ўсиб кетган?”
Бунга жавобан сартарош: “Кимнингдир соч-соқоли ўсиб кетса, бу сартарошлар йўқлигини билдирадими? Ўзи мени ахтариб келиши керак-ку!” – дебди. Шунда йигит: “Сиз ва ўша ёмонларнинг қалблари ҳам Худони ахтармаганидан кейин йўқ деб юраверасизлар-да”, – дея дайди учун уста ҳақини тўлаб, чиқиб кетибди.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Каналга обуна бўлинг
👇 ва яқинларингизга улашинг!
t.me/hadislarvahikoya
#Ҳадис

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: Ҳузуримга Жаброил (алайҳиссалом) келиб: «Ё Муҳаммад, хоҳлаганингизча яшанг, барибир бир куни вафот этасиз. Истаган кишингизни яхши кўринг, барибир бир куни ундан ажраласиз. Хоҳлаган нарсангизга амал қилинг, барибир ўша бажарган ишингизга мукофот (ёки жазо) оласиз. Билингки, мўминнинг шарафи кечасини (баъзисини ибодат ила) бедор қилишидадир. Азизлиги эса, одамлардан (ҳеч нарса сўрамасдан) беҳожат бўлишидадир» деди, дедилар.
Байҳақий ривояти.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Каналга обуна бўлинг
👇 ва яқинларингизга улашинг!
t.me/hadislarvahikoya
Изображение
Аллоҳнинг гўзал исмлари
22. ал-Босит

Руҳларни кенгликка қўйиб юборувчи. Ҳоҳлаган кишисининг ризқини кенг қилиб қўювчи. Қалбларни кенг қилувчи.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Каналга обуна бўлинг
👇 ва яқинларингизга улашинг!
t.me/hadislarvahikoya
Изображение
​​#Ҳикоя
Агар Аҳмад сeни чақирмаса

Бир Рамазон оқшоми Ускудар ашрофларидан бир бой фақиру фуқарога ифтор берди. Овқатдан кейин меҳмонлар билан ҳол-аҳвол сўрагач, бойлигини санай кетди:

— Афандим, Самандирадаги 1500 йиллик еримда бу ёз полиз экинлари етиштираман.

Меҳмонлардан, дарвешсифат бир киши  қараб туриб:

— Агар Аҳмад сени чақирмаса, деди.

Бой буни эшитмагандай давом этди:

— Азизим, Бейкоздаги дала ҳовлимга бу йил янги  қўшимчалар киритаман.

Дарвеш яна:

— Агар Аҳмад чақирмаса, деди.

Бой бунга ҳам аҳамият бермай давом этди:

— Келаси ой Ҳиндистонга катта бир тижорат карвони жўнатаман. Бу тижоратдан катта фойда кутяпман.

Дарвеш яна:

— Агар Аҳмад чақирмаса, деди.

Бой ортиқ чидолмади, жаҳли чиқиб:

— Афанди, агар Аҳмад сени чақирмаса деб турибсиз, ким ўзи бу Аҳмад?, — деди.

Дарвеш хотиржамлик билан:

— Қорача Аҳмад қабристони, деб жавоб берди.

Туркчадан Марям Осиё таржимаси

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Каналга обуна бўлинг
👇 ва яқинларингизга улашинг!
t.me/hadislarvahikoya
​​​​#Ҳикоя
Ўтин кўтарган девона

Муаззин азон айтиб бўлгач, жомеъ имомининг олдига бир девонасифат йигит келди-да: «Ҳазрат, майлими сизлар билан биргаликда намоз ўқисам?», деди. Имомнинг бу девонани хафа қилгиси келмай, унга розилик берди.

– Фақат намозхонларга халақит бермагин, ўғлим. Бурчакроқда ибодат қила қол, – деди.

Девонасифат йигит қисинибгина бир бурчакка бориб ўтириб, жомеъга йиғилаётган одамларни диққат билан кузата бошлади. Намозхонларга олдинига ҳавас билан тикилаётган йигитнинг авзойи бирдан ўзгара борди. Энди у ҳар бир кишига кўзларини катта-катта очиб, ҳайратланиб қарар, нигоҳларида гоҳ ачиниш, гоҳ қизиқиш, гоҳ алам зоҳир эди…

Охири ортига тисарила-тисарила жомеъдан чиқиб кетди. Намоз бошланган вақтда эса, елкасида бир боғ ўтин билан, ҳаллослаб қайтиб келди. Туртиниб-суртиниб бир бурчакка ўтди-да, намоз бошлади. Ҳар саждага борганида елкасидаги ўтинлар тарақлаб тушар, намозхонларни роҳатсиз этар, атрофда безовталик бошланган эди…

Намоз тугади. Жомеъдагилар ғала-ғовур қилиб, бир телбани жомеъга киритгани учун имомдан норози бўлдилар. Имом нима гаплигини тушунолмай, кўзларини жавдиратиб турган девонасифат йигитнинг олдига келиб, сокинлик билан танбеҳ берди:

– Мени уялтирдинг-ку, ўғлим. Жомеъга ўтин орқалаб келганинг нимаси?! Бу ер Аллоҳнинг уйи, бунда одобсизлик қилиш мумкин эмас!..

Йигит уятдан қизариб кетди, кўзларидан алам ёшлари қуйилди. Елкасидаги ўтинларни ерга тарақлатиб ташларкан:

– Ахир… ахир мен сизларга ўхшамоқчи бўлдим… Жомеъга фақат ибодат учун кирилади, деб ўйлар эдим. Аммо ҳамма елкасида юк билан кирди. Ҳеч ким ибодат қилмади, елкасидаги юки билан овора бўлди! – деди ва атрофдагиларнинг «Астағфируллоҳ!», «Ё Худо, Ўзинг асра!», «Бу жиннига жомеъда нима бор эди?!» дея ғала-ғовур кўтарганига парво қилмай, одамларни бирма-бир қўли билан кўрсата бошлади:

– Мана, ишонмасангиз ўзингиз қаранг, мана бу одамнинг елкасида бир қари кампир мингашиб ўтирибди…

Мана бу одамнинг елкасида товуқлар бор…

Буниси елкасига чиройли бир жувонни ўтқизиб олган…

Анави одамнинг елкасидаги гўдак тинмай чинқириб йиғлади, у одам гўдакни овутиш билан овора бўлди, ибодат қилмади…

Табиийки, одамлар у кўрсатганларни кўролмадилар, жумладан имом ҳам. Айримлар истеҳзо ила кула бошлашди.

Аммо… йигит қўли билан кўрсатган одамларнинг ранглари қув ўчиб, тиллари лол, ўсал бир алфозга тушдилар. Улардан бири сал ўзига келиб, имомнинг қулоғига нимадир деди. Имом олдинига: «Йўғ-е! Ростданми?!» деди ҳайратланиб ва бироз ўйланиб тургач, секин йигитнинг олдига яқинлашиб, сўради:

– Айт-чи, ўғлим, менинг елкамда ҳам бирор юк борми?

Йигит имомдан кўзларини олиб қочди ва журъатсизгина:

– Албатта… Сиз ҳам ибодат қилмадингиз. Елкангизга семиз бир қўй мингашиб турибди, у билан овора бўлдингиз, – деди. Йигитга диққат билан тикилиб турган имом бу гапдан сўнг қўлларини кўтариб, фарёд урди:

– Ҳайҳот, у тўғри гапиряпти! Тўғри гапиряпти! Ё Аллоҳ! Биз гумроҳларни Ўзинг авф эт!..

Жомеъда тўс-тўполон бошланди. Одамлар қўлларини силкитиб, бир-бирларига нималарнидир уқтиришар, кимдир силкиниб, унсиз йиғлар, кимдир бошини чангаллаб ўтирар, имом эса чўккалаб қолган, тинимсиз «Ўзинг кечир! Ўзинг кечир!» дер эди…

Маълум бўлишича, ўша куни имомнинг қурбонликка атаб боқаётган қўйи касалланиб қолган бўлиб, имом жомеъда ҳам шунинг ташвиши билан банд бўлган, ҳатто намоз вақтида ҳам «Боргунимча ҳаром ўлиб қолса-чи», деган ташвишли ҳаёлдан қутулолмаган эди…

«Елкасига қари кампир мингашиб турган» кишининг онаси бетоб эди ва у «Ҳозир камхаржман, онам бандачилик қилиб қолсалар, маросимларини қандай ўтказаман?!» деган ташвишда эди…

«Елкасида товуқ кўтарган» одам товуқ олиш учун бозорга кетаётган бўлиб, йўл-йўлакай ибодат учун жомеъга кирган, лекин фикри ҳаёли товуқ бозорида эди…

«Елкасига чиройли бир жувонни ўтқизиб» олган йигит яширин маъшуқасининг висолига шошилар, йўлда учраб қолган амакисининг қистови билангина жомеъга кирган эди…
Хулоса ўзингиздан…

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Каналга обуна бўлинг
👇 ва яқинларингизга улашинг!
t.me/hadislarvahikoya
​​Жумъанинг фарз эканлиги

Аллоҳ таоло ояти каримада: «Агар жумъа куни жумъа намозига азон айтиб чақирилса, олди-сотдини қўйиб, Аллоҳни зикр қилишга шошилинг. Агар билсангиз, Аллоҳни зикр қилишга шошилиш сизлар учун хайрлидир!»-дейди.

Абу Ҳурайра: «Бу хусусда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деганлар», - дедилар: «Биз бу дунёда энг охиргилармиз, қиёмат кунида эса, ҳурмат-эҳтиром жиҳатдан энг биринчилармиз. Аммо, Аҳли китобларга биздан аввал китоб нозил қилинган ҳамда уларга шу жумъа куни ҳафталик байрам сифатида фарз қилинган эди. Аммо, улар жумъа кунини байрам қилиш тўғрисида келиша олмадилар. Бу кунни байрам қилишни Аллоҳ бизга муяссар этди. Барча биздан кейин байрам қилади: яҳудийлар эртага, насоролар эса, индинга байрам қилишади».
Имом Бухорий ривояти.

Каналга аъзо бўлиш учун
👇 ушбу манзилга босинг.
@hadislarvahikoya
Жума айёмингиз муборак бўлсин.

Аллоҳумма солли аъла саййидина Муҳаммад.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтишнинг фойдалари:
Имом Ибн Жавзий ўзининг «Бўстонул воизийн» китобида шундай дейди:

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтишнинг ўнта фойдаси бор:
1. Аллоҳ салавот айтувчига раҳм-шафқат қилади.
2. У, Пайғамбар алайҳиссаломнинг шафоатларидан умид қиладиганлар қаторида бўлади.
3. Пок фаришталарга эргашган бўлади (чунки фаришталар Расулуллоҳга салавот айтадилар).
4. Кофир ва мунофиқларга мухолиф бўлади (Чунки улар Пайғамбаримиз алайҳиссаломга душман бўлиб, у зотни яхшилик билан ёд этишмайди).
5. Салавот айтувчининг гуноҳлари ўчирилади.
6. Ҳожатлари бароридан келади.
7. Зоҳири ва ботини нурли бўлади.
8. Қиёмат азобидан нажот топади.
9. Жаннатга киради.
10. Унга Аллоҳ субҳонаҳу ва таолонинг саломи бўлади".

Марям Осиё таржимаси

Каналга обуна бўлинг
👇 ва яқинларингизга улашинг!
t.me/hadislarvahikoya
Изображение

Найдено 95 постов