Телеграм канал 'HADISLAR TOPLAMI'

HADISLAR TOPLAMI


24'975 подписчиков
2'386 просмотров на пост

Кимки вафотидан кейин ҳам амали узилмаслигини хоҳласа, илм тарқатсин!

Расулуллоҳ ﷺ марҳамат қиладилар: «Менинг гапимни эшитиб, ёдлаб, сингдириб, сўнгра адо этган одамни Аллоҳ неъматлантирсин»
(Имом Аҳмад ривояти)

Мурожаат учун @Rek_tvv

Детальная рекламная статистика будет доступна после прохождения простой процедуры регистрации


Что это дает?
  • Детальная аналитика 5'573'892 каналов
  • Доступ к 1'533'798'153 рекламных постов
  • Поиск по 5'795'823'189 постам
  • Отдача с каждой купленной рекламы
  • Графики динамики изменения показателей канала
  • Где и как размещался канал
  • Детальная статистика по подпискам и отпискам
Telemetr.me

Telemetr.me Подписаться

Аналитика телеграм-каналов - обновления инструмента, новости рынка.

Найдено 1016 постов

#Ҳадис_1134📘

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Уч нарса борки, улар кимда бўлса, Иймон ҳаловатини
топади; Аллоҳ ва Унинг Расули унинг учун икковларидан
ўзга ҳамма нарсадан маҳбуб бўлмоқлари, бир кишига
фақат Аллоҳ учунгина муҳаббат қилмоғи ва куфрга
қайтишни худди оловга ташланишни ѐмон кўргандек ѐмон
кўриши», дедилар».


✍(Бешовларидан Абу Довуд ривоят қилмаган.)

📝Шарҳ:

✅Бу ҳадиси шарифни ҳам олдинги икки
ҳадиснинг ровийи ҳазрати Анас ибн Молик розияллоҳу
анҳу ривоят қилмоқдалар.
📌Ушбу ҳадисда Исломнинг энг
асл тушунчаларидан бири, комил иймон ҳаловатини қайси
йўл билан топиш мумкин экани баѐн қилинмоқда.
📌Чунки иймон ҳаловатини топиш оддий ҳол эмас.
📌«Ҳаловат» сўзи,
«ҳолва»дан олинган бўлиб, «ширинлик» маъносини
англатади.
📌Асли моддий маънода ишлатиладиган бу сўз буерда истиора ила маънавий маънода келмоқда.

@HADISLAR_TOPLAMIII📚

HADISLAR TOPLAMI
: 24'975 | на пост: 2'386 | ER: 0%
Публикации Упоминания Аналитика
Алдоқчи замонлар

Воиз: Шайх Бадр ал-Мишари


@HADISLAR_TOPLAMIII📚
Видео/гифка, 59 сек, IMG_7871.MOV

#ал_Азкор_78

عن أنس رضي اللّه عنه‏:‏

أن رسول اللّه صلى اللّه عليه وسلم قال للأعرابيّ الذي بال في المسجد‏:‏ « ‏إنَّ هَذِه المَساجدَ لا تَصْلُحُ لِشيءٍ مِنْ هَذَا البَولِ وَلا القَذَرِ، إنَّمَا هِيَ لِذِكْرِ اللَّهِ تَعالى وَقَرَاءَةِ القُرآنِ‏ »‏ أو كما قال رسول اللّه صلى اللّه عليه وسلم . رواه مسلم في « صحيحه » ‏.‏

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидга бавл қилган аъробийга: «Масжидда бавл этиш ёки ифлослик қилиш дуруст эмас. Балки унда Аллоҳ зикр қилинади, Қуръон ўқилади», дедилар.

(Муслим, ва ан Нававий шу йўл билан ўзларини ал Азкор китобларида келтирганлар)



Баъзи соҳибларимиз айтишадики: «Ким масжидга кириб, таҳорати йўқлиги ёки иши зарурлиги туфайли «Таҳийятул масжид» намозини ўқий олмаса, тўрт марта «Субҳаналлоҳи валҳамду лиллаҳи ва ла илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар», деб айтиши мустаҳабдир.

Баъзи салаф олимлари шундай қилишган. Унда зарар йўқдир.

@HADISLAR_TOPLAMIII📚

Видео/гифка, 148 сек, Аллоҳ_таолонинг_Муҳаммад_алайҳиссаломга_бўлган_муҳаббат_unDg6KOl75Y.mp4

#Ҳадис_1133📘

Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Жаннатда ичларидан ташлари ва ташларидан ичлари кўринадиган болахоналар бор», дедилар. Шунда бир аъробий ўрнидан туриб:
«Эй Аллоҳнинг Расули! Улар кимларга?» деди.
«Каломни ширин қилган, таомни едирган, рўзани давом эттирган ва кечаси одамлар ухлаганда Аллоҳ учун намоз ўқиганларга», дедилар».


✍(Термизий, Аҳмад ва Ибн Ҳиббон ривоят қилишган).

Шарҳ

✅Жаннатдаги ичларидан ташлари ва ташларидан ичлари кўринадиган болахоналардан жой олмоқчи бўлганлар ҳусни хулкди бўлиб, каломни ширин қилсинлар, таомни едирсинлар, рўзани давом эттирсинлар ва кечаси одамлар ухлаганда Аллоҳ учун намоз ўқисинлар.

@HADISLAR_TOPLAMIII📚

Видео/гифка, 503 сек, ҲАЁТДАН_АСЛ_МАҚСАД_НИМА_Жуда_кучли_маъруза_Муҳаммад_Хоб_6Jfwv_jl5X0.mp4

#ал_Азкор_77


21-БОБ.

МАСЖИД ИЧИДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО

Масжидда зикрлар – тасбиҳ, таҳлил, таҳмид, такбирлар айтиш ва Қуръон тиловат қилиш мустаҳабдир. Шунингдек, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадислари, фиқҳ илми ва бошқа шаръий илмларни ўқиш ҳам фазилат саналади.

Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг Нур сураси 36-оятида:

فِي بُيُوتٍ أَذِنَ اللَّهُ أَنْ تُرْفَعَ وَيُذْكَرَ فِيهَا اسْمُهُ يُسَبِّحُ لَهُ فِيهَا بِالْغُدُوِّ وَالْآصَالِ (36)

«Аллоҳ уларни (масжидларни) баланд кўтариб (бино) қилинишига ва уларда ўзининг номи зикр этилишига изн берган (яъни, амр қилган) эди. У (масжидларда) эртаю кеч У зотни поклайдиган кишилар бордир...» дейди.

Ҳаж сурасининг 30-оятида айтадики:

ذَلِكَ وَمَنْ يُعَظِّمْ حُرُمَاتِ اللَّهِ فَهُوَ خَيْرٌ لَهُ عِنْدَ رَبِّهِ (30)

«Ким Аллоҳ ҳаром қилган нарсаларни ҳурмат (риоя) қилса, бас, бу Парвардигори наздида ўзи учун яхшидир».

Яна Ҳаж сурасининг 32-оятида дейди:

ذَلِكَ وَمَنْ يُعَظِّمْ شَعَائِرَ اللَّهِ فَإِنَّهَا مِنْ تَقْوَى الْقُلُوبِ

«Ким Аллоҳнинг қонунларини ҳурмат қилса, бас, албатта (бу ҳурмат) дилларнинг тақводорлиги сабабли бўлур».

عن بُريدة رضي اللّه عنه قال‏:‏ قال رسول اللّه صلى اللّه عليه وسلم‏:‏ ‏

« ‏إنَّما بُنِيَت المَساجِدُ لِمَا بُنِيَتْ لَهُ‏ »‌‏.‏ رواه مسلم في صحيحه‏.‏

Бурайда розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Масжид нима учун қурилган бўлса, ўшанга асослангандир», дедилар.

(Муслим ва ан Нававий шу йўл билан ўзларини ал Азкор китобларида келтирганлар)

@HADISLAR_TOPLAMIII📚

HADISLAR TOPLAMI
: 24'975 | на пост: 2'386 | ER: 0%
Публикации Упоминания Аналитика

#Ҳадис_1131📔

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Роббимиз таборака ва таоло кечанинг охирги учдан бири қолганда дунѐ осмонига тушади ва:
«Ким Менга дуо қилади,
Мен унга ижобат қилсам, ким
Мендан сўрайди,
Мен унга ато қилсам,
ким Менга истиғфор айтади,
Мен уни мағфират қилсам» дейди»,
дедилар».

✍(Тўртовлари ривоят қилишган).

📝 Шарҳ:

🔶Ким дуоси қабул бўлиш вақтини истаса, кечанинг охирги учдан бири қолганда дуо ила машғул бўлсин.

🔷Саҳар чоғи қилинган дуо қабул бўлиши тажрибада ҳам кўп синалган ҳақиқатдир.

@HADISLAR_TOPLAMIII📚

Bugun sizga o'zim kuzatib boradigan eng manfaatli va foydali bo'lgan bir nechta sahifalarni taqdim etaman. Ayrimlarini doimiy kuzatib borayotgan bo'lishingiz ham mumkin. Shuning uchun hoziroq bu sahifalarga a'zo bo'lishingizni tavsiya etaman.

Marhamat: A'zo bo'lish 👈

Изображение

Найдено 1016 постов