Телеграм канал 'HADISLAR TOPLAMI'

HADISLAR TOPLAMI


24'931 подписчиков
6'217 просмотров на пост

Кимки вафотидан кейин ҳам амали узилмаслигини хоҳласа, илм тарқатсин!

Расулуллоҳ ﷺ марҳамат қиладилар: «Менинг гапимни эшитиб, ёдлаб, сингдириб, сўнгра адо этган одамни Аллоҳ неъматлантирсин»
(Имом Аҳмад ривояти)

Мурожаат учун @Rek_tvv

Детальная рекламная статистика будет доступна после прохождения простой процедуры регистрации


Что это дает?
  • Детальная аналитика 5'828'176 каналов
  • Доступ к 1'533'798'153 рекламных постов
  • Поиск по 5'746'687'941 постам
  • Отдача с каждой купленной рекламы
  • Графики динамики изменения показателей канала
  • Где и как размещался канал
  • Детальная статистика по подпискам и отпискам
Telemetr.me

Telemetr.me Подписаться

Аналитика телеграм-каналов - обновления инструмента, новости рынка.

Найдено 986 постов

#Ҳадис_1131📕

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бир кишига берги бериб туриб ѐки ҳиба қилиб туриб кейин унга қайтиши дуруст бўлмайди. Фақат ота ўз боласига берган нарсасида бундан мустасно. Берги бериб туриб уни қайтариб олган кимсанинг мисоли, еб қорни тўйганда қусиб, кейин қусқусига қайтган итга ўхшайди», дедилар».

(Сунан эгалари ривоят қилишган).

📝Шарҳ:

📌Ит энг пасткаш ҳайвон, ўшандоқ ҳайвоннинг энг пасткашлик ҳолати қусқисига қайтиш ҳолати ҳисобланади.
📌Одам берган совғасига қайтса, ўшандоқ пасткаш итдан ҳам паст ҳолга тушади.
📌Ота-онанинг бундан мустасно қилиниши мазкур мулк ўз қўлида турса ҳам, боласи қўлида турса ҳам унинг мулки бўлганидандир.
📌Чунки Исломда бола ҳам, унинг мулки ҳам ота-онанинг мулки ҳисобланади.
📌Ҳаѐтимизда бу таълимотларга чиройли амал қилмоғимиз лозим.
✅Бировга кўнгилдан чиқариб берган нарсаларимизни ҳеч қачон қайтариб олмаслигимиз керак.

@HADISLAR_TOPLAMIII📚

#ал_Азкор_75


عن عبد اللّه بن الحسن عن أمه عن جدته، قالت‏:‏ كان رسول اللّه صلى اللّه عليه وسلم إذا دخل المسجد حمد اللّه تعالى وسمَّى وقال‏:‏ ‏»‏اللَّهُمَّ اغْفِرْ لي وافْتَحْ لِي أبْوابَ رَحْمَتِكَ‏»‌‏.‏ وَإذَا خَرَجَ قالَ مِثْلَ ذلكَ، وقالَ‏:‏ ‏»‏اللَّهُمَّ افْتَحْ لي أبْوَابَ فَضْلِكَ‏»‌‏.‏

Абдуллоҳ ибн Ҳасан оналаридан, оналари момоларидан ривоят қиладилар:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидга кирсалар, Аллоҳга ҳамд айтиб, бисмиллаҳ, дер эдилар. Сўнгра:

اللهُمَّ اغْفِرْ لِي وَافْتَحْ لِي أَبْوَابَ رَحْمَتِكَ

«Аллоҳуммағфир лий вафтаҳлий абваба роҳматик»ни ўқирдилар. Масжиддан чиқсалар:

اللهُمَّ افْتَحْ لِي أَبْوَابَ فَضْلِكَ

«Аллоҳуммафтаҳ лий абваба фазлик[1]», деб ўқир эдилар.

(Ибн Сунний "Амал ал йавм вал лейля" да келтирганлар ва ан Нававий шу йўл билан ўзларини ал Азкор китобларида келтирганлар)

Салим ал Хилолий:
"Хадисда узулишлик бор бошқа хадис туфайли Хасан лиғойрихи хисобланади" дедилар.
"Нейл ал автар би тахриж ахадиси китоб ал Азкар" 1/103.

[1] Эй Аллоҳим, менга фазлинг эшикларини оч.

@HADISLAR_TOPLAMIII📚

#Ҳадис_1130 📒

МУНОСИБ КИЁВ

Саҳл розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларидан ўтди.
Бас, у Зот: «Мана бу ҳақида нима дейсизлар?» дедилар.
«Агар совчи қўйса, қиз беришга, шафоатчилик сўраса, шафоат беришга ва сўзласа, тинглашга арзийдиган одам», дейишди. У Зот жим қолдилар. Кейин фақир мусулмонлардан бир киши ўтди.
У Зот: «Мана бу ҳақида нима дейсизлар?» дедилар. «Агар совчи қўйса, қиз бермасликка, шафоатчилик сўраса, шафоат бермасликка ва гапирса тингламасликка арзийди», дейишди.
Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бу ҳалигига ўхшаганларнинг ер юзи тўласидан ҳам яхшироқдир», дедилар».


(Имом Бухорий ривоят қилган).

📝 Шарҳ:

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларидан биринчи ўтган киши фақат бойлиги билан танилган одам эди.
📌Иккинчи бўлиб ўтган киши Жуъайл ибн Суроқа розияллоҳу анҳу камбағаллиги ва тақвоси билан машҳур киши эдилар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга ўтирган кишилар у Зотнинг саволларига бойлик асосида жавоб бердилар.
📌Ҳа, одамларнинг қадр-қийматини ўлчаш уларнинг ўзларига қўйиб қўйилса, қадр-қийматни айнан молу мулкка қараб ўлчашлари турган гап.
📌Чунки инсон табиати, илоҳий таълимотларсиз мазкур ҳолга тушиб қолиши ҳам турган гап.
📌 Шунинг учун ҳам инсон қадр-қийматини ўл-чашни шариат ўз зиммасига олган.
📌 Шариат ўлчови бўйича инсон қадр-қиймати унинг молу пулига қараб эмас, мансабию насабига қараб эмас, тақвоси ва аҳли солиҳлигига қараб ўлчанади.
📌Бир дона тақводор, аҳли солиҳ камбағал Ислом дини назарида ер юзи тўла бою бадавлат фосиқлардан кўра афзал.
📌Исломда инсоннинг қадри молу мулкига қараб эмас, молу мулкнинг қадри унга молик бўлган инсонга қараб белгиланади.
📌Агар молу мулк тақводор киши қўлида бўлса, яхши молу мулк бўлади.
📌Аммо молу мулк фосиқ ва фожир киши қўлида бўлса, ѐмон молу мулк бўлади.
📌Тақводор, аҳли солиҳ одам молу дунѐси бўлса ҳам, бўлмаса ҳам яхшидир.
📌Фосиқ ва фожир одам эса, ҳар икки ҳолда ҳам ѐмондир.
✅Шунинг учун одам танлашнинг энг нозик ва ҳассос нуқтаси куѐв танлаш масаласида ҳам бўлғуси куѐвнинг диндорлигига, тақвосига ва аҳли солиҳ эканлигига аҳамият бериш керак.

@HADISLAR_TOPLAMIII📚

#ал_Азкор_74

عن أنس رضي اللّه عنه قال‏:‏ كان رسول اللّه صلى اللّه عليه وآله وسلم إذا دخل المسجد قال‏:‏ ‏»‏بِاسْمِ اللَّهِ، اللَّهُمَّ صَلِّ على مُحَمَّدٍ، وَإذَا خَرَجَ قَالَ‏:‏ بِاسْمِ اللَّهِ اللَّهُمَّ صَلِّ على مُحَمَّدٍ‏»‌‏.‏

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон масжидга кирсалар:

بِاسْمِ اللهِ اللهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ

«Бисмиллаҳ, Аллоҳумма солли ъала Муҳаммадин» (Аллоҳ номи билан. Эй Аллоҳим, Муҳаммадга саловот ёғдир), деб айтар эдилар[1].

Агар масжиддан чиқсалар ҳам: «Бисмиллаҳ, Аллоҳумма солли ъала Муҳаммадин» (Аллоҳ номи билан. Эй Аллоҳим, Муҳаммадга саловот ёғдир), деб айтар эдилар[2].

(Ибн Сунний "Амал ал йавм вал лейля" да келтирганлар ва ан Нававий шу йўл билан ўзларини ал Азкор китобларида келтирганлар)

[1] Салим ал Хилолий:
"Бу хадис Хасан лиғойриҳи деганлар"
"Нейл ал автар би тахриж ахадиси китоб ал Азкор" 1/103.

[2] Масжиддан чиқиш тўғрисидаги сўз Жуда Заиф хисобланади
Ибн Хожар рохимахуллох:
"У (ан Нававий роҳимуллоҳ) кимдан келтирганини айтмаган.
Салим ибн Абдул Аъло ровий орқали биламиз бу хадисни, бу ровий жуда заиф хисобланади, ибн Хиббон рохимахуллоҳ "У ( Салим ибн Абдул Аъло) хадис тўқир эди" деганлар.
"Натаиж ал афкор" 1/282.

@HADISLAR_TOPLAMIII📚

#Ҳадис_1129📘

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қиѐмат куни аҳли балоларга савоб берилган пайтда аҳли офиятлар дунѐда жилдлари қайчи билан қийилган бўлишини орзу қиладилар», дедилар».

(Имом Термизий ривоят қилган).

📝 Шарҳ:

📌Бу дунѐда ўзига етган балоларни Аллоҳ таолонинг ҳукмидан билиб, уларга сабр қилган мўмин бандага бериладиган савобларга бу дунѐда бало-офатлардан узоқда бўлиб ўтганлар ҳавас қилар эканлар.
📌Шунинг учун Аллоҳ таолонинг иродаси ила етган балоларга сабр қилиб, Аллоҳ таолодан савоб умидида бўлиш лозим.
📌 Бу ҳадиси шарифда бу дунѐда бало-офатларга учраган мўмин банда учун катта тасалли бор.
📌 Шу билан бирга, алоҳида таъкидлаш лозимки, мўмин банда савоби кўп бўлар экан, деб, ўзини ўзи балога уриши ѐки ўзига ўзи бало етишини тилаши мутлақо мумкин эмас.

@HADISLAR_TOPLAMIII📚

#ал_Азкор_73

عن عبد اللّه بن عمرو بن العاص عن النبيّ صلى اللّه عليه وسلم أنه كان إذا دخل المسجد يقول‏:‏ ‏«‏أعُوذُ باللّه العَظِيم، وَبِوَجهِهِ الكَريم، وسُلْطانِهِ القَديم، من الشِّيْطانِ الرَّجِيم‏.‏ قالَ‏:‏ أقط‏؟‏ قلت‏:‏ نعم‏.‏ قال‏:‏ فإذَا قَال ذلكَ قالَ الشَّيْطانُ‏:‏ حُفِظَ مِنِّي سائِرَ اليَوْمِ‏»‏ حديث حسن رواه أبو داود بإسناد جيد‏.‏

Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон масжидга кирсалар:

أَعُوذُ بِاللهِ العَظِيمِ وَبِوَجْهِهِ الكَرِيْمِ وَسُلْطَانِهِ القَديمِ مِنَ الشَّيْطَانِ الرَّجِيمِ

«Аъузу биллаҳил ъазийм ва биважҳиҳил карийм ва султониҳил қодийм минаш шайтонир рожийм», дер эдилар. Агар мана шу дуо ўқилса, шайтон: «Бошқа кунларда ҳам мендан муҳофаза қилинди», деб айтади».

(Абу Довуд ва ан Нававий шу йўл билан ўзларини ал Азкор китобларида келтирганлар)

@HADISLAR_TOPLAMIII📚

#Ҳолис_Эслатма

Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривояти қилинади Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салам

"Икки ҳолатда дуо раъд қилинмайди азон пайтда ва ёмғир ёқанда" дедилар.

Аль Хоким "Ал мустадрок" № 2534, ат Табароний "Ал мужамул кабир" № 5756 келтиришган.  
Саҳиҳул жомий № 3078 да Ҳадис саҳиҳ дейилган.

Имом аш Шофий рохимахуллох "Мен кўпчиликдан эслаб қолганман Ёмғир пайтида ва Намозга чақирув пайтдаги дуо раъд қилинмайди дейишганини" дедилар.
"ал Умм" 2/552.

@HADISLAR_TOPLAMIII📚

#Ҳадис_1128📕

Ҳазил қилиб бўлса ҳам биродарини қўрқитмаслик ҳақида.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
«Бирингиз ўз биродарига (ҳазиллашиб) қурол билан ўқталмасин.
Ким ўз биродарига ўткир темир билан ўқталса, уни фаришталар лаънатлайди, гарчи у (туғушкан) акаси бўлса ҳам».


✍(Буҳорий "Саҳиҳ №7072", Муслим "Саҳиҳ №2617".)

📝Шарҳ:

Имом Нававий рaҳимаҳуллоҳ айтадилар:

✅Ушбу ҳадис мусулмонни қўрқитиш қатъий тақиқланган эканлигига ишора қилади, ҳазил ёки чинлигининг фарқи йўқ.

"Шарҳ Саҳиҳ ал-Муслим" 8/448📚

* * * * *
Абу Бакр Ибнул Аробий раҳимаҳуллоҳ айтадилар:

✅Мусулмонга қўрол ўқталиш уни қўрқитади.
📌Агар киши буни унга зарар бериш учун қилган бўлса, у энг катта гуноҳлардан бирини қилипти, агар буни ҳазилдан қилган бўлса, унинг гуноҳи кичикроқ.

Манба: "Аридатул Аҳвазий" 9/16📚

@HADISLAR_TOPLAMIII📚

#ал_Азкор_72


20-БОБ.

МАСЖИДГА КИРАЁТГАНДА ВА УНДАН ЧИҚАЁТГАНДА ЎҚИЛАДИГАН НАРСАЛАР



عن أبي حُميد أو أبي أُسيد رضي اللّه عنهما قال‏:‏ قال رسول اللّه صلى اللّه عليه وسلم‏:‏ ‏»‏إذَا دَخَلَ أحَدُكُمُ المَسْجِدَ فَلْيُسَلِّم على النَّبيّ صلَّى اللَّه عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، ثُم ليَقُلِ‏:‏ اللَّهُمَّ افْتَحْ لي أبْوَابَ رَحْمَتِكَ، وَإذَا خَرَجَ فَلْيَقُلِ‏:‏ اللَّهُمَّ إني أسألُكَ مِنْ فَضْلِكَ‏»‏ رواه مسلم في صحيحه وأبو داود والنسائي وابن ماجه وغيرهم بأسانيد صحيحة، وليس في رواية مسلم ‏»‏فليسلم على النبيّ صلى اللّه عليه وسلم‏»‏ وهو في رواية الباقين‏.‏

Абу Ҳумайд ёки Абу Усайдлардан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
«Агар бирортангиз масжидга кирса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салом айтиб, сўнг:
اللهُمَّ افْتَحْ لِي أَبْوَابَ رَحْمَتِكَ

«Аллоҳуммафтаҳ лий абваба роҳматик», деб айтсин. Чиққанида эса:

اللهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ مِنْ فَضْلِكَ

«Аллоҳумма инний ас`алука мин фазлик», десин». (Маъноси: Эй Раббим, Сенинг фазлингни сўрайман.)

Бу ҳадисни Имом Муслим ривоят қилганлар. Лекин у зотнинг ривоятларида «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салом айтсин», деган лафз йўқ. Ибн Сунний бу ривоятга

اللهُمَّ اَعِذْنِي مِنَ الشَّيْطَانِ الرَّجِيمِ

«Аллоҳумма аъизний минаш шайтонир рожийм» (Эй Раббим, мени лаънати шайтондан сақла), жумласини зиёда қилганлар.

@HADISLAR_TOPLAMIII📚


Найдено 986 постов