Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намоз жойларига кирдилар ва одамларни тишларини тиржайтириб турган ҳолларида кўрдилар-да: «Агар сизлар лаззатларни бузувчини кўпроқ эслаганларингизда, мен сизларни кўриб турган ҳолингиздан машғул қилар эди. Бас, лаззатларни бузувчини - ўлимни кўп эслангиз. Ҳолбуки, қабр ҳар куни: «Мен - ғурбат уйиман. Мен - ѐлғизлик уйиман. Мен - тупроқ уйиман. Мен - қуртлар уйиман», деб туради. Бас, қачон мўмин банда дафн қилинса, қабр унга: «Марҳабо! Хуш келдинг! Сен мен учун устимда юрганлардан кўра маҳбубсан. Бугун сенга валий бўлсам ва сен мен томон келсанг, сенга нима қилишимни кўрасан», дейди. Бас, у унинг кўзи етгунча масофага кенгаяди. Унинг учун жаннатга эшик очилади. Қачон фожир ѐки кофир дафн қилинса, қабр унга: «Сенга марҳабо йўқ! Хуш келмадинг! Сен мен учун устимда юрганлардан кўра ѐмон кўрилгансан. Бугун сенга валий бўлсам ва сен мен томон келсанг, сенга нима қилишимни кўрасан», дейди. Бас, у унинг устидан қисади ва унинг қовурғалари бир-бирига киришиб кетади», деб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам панжаларини бир-бирига киритиб кўрсатдилар ва сўзларида давом этиб: «Кейин унга етмишта катта илон юборилади. Уларнинг бир донаси ерга пуфласа, дунѐ тургунча у ерда бирор нарса ўсмайди. Бас, улар уни то ҳисобга олиб борилгунча чақиб ва ютиб турадилар», дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам яна: «Албатта, қабр жаннат боғларидан бир боғдир ѐки дўзах чуқурларидан бир чуқурдир», дедилар».
✍(ИмомТермизий ривоят еилган).
📝Шарҳ:
Ҳар бир банда ушбу ҳадиси шарифни яхши ўзлаштириб, ўлимни кўп ўйлаши ва унга тайѐргарлик кўриши зарур. Қабрга кириши билан бандага ѐруғ дунѐдаги эътиқоди ва қилган амалларига яраша яхши ѐки ѐмон муомала қилиш бошланишини ҳеч қачон эсдан чиқармаслиги лозим. Қабр азобини ўйлаб юришнинг ўзи ақли-хуши жойида бўлган ҳар бир бандани тўғри йўлга солиб қўйиши турган гап. Шунинг учун ҳам нақшбандия тариқатида ҳар бир зикр жалсасидан олдин йўлга қўйилган уч боғланишдан бири — «Робитатул мавт», яъни, ўлим ила боғланиш бўлган. Унда зокир ўлимни ва ундан кейин бўладиган ҳолатларни бирмабир ѐдга олади ва кейин зикрга ўтади. Ҳар бир киши ўз тажрибасида бу ишни йўлга қўйиб олмоғи даркор.
Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят ҳилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, мен сизлар учун кўпроқ қўрқадиган нарсам Аллоҳ сизларга ер баракотларидан чиқариб берадиган нарсадир», дедилар. «Ер баракотлари недир?» дейилди. «Дунѐнинг зийнатларидир», дедилар. Шунда У зотга бир киши: «Яхшилик ҳам ѐмонлик келтирадими?» деди. Бас, Набий алайҳиссалом жим бўлиб қолдилар. Ҳатто У зотга бирор нарса нозил қилинаѐтганмикан, деб гумон қилдик. Сўнгра У зот пешоналарини силай бошладилар ва: «Сўровчи қани?» дедилар. «Менман!» деди у. «Яхшилик фақатгина яхшилик келтиради. Албатта, бу мол дегани яшил ва шириндир. Албатта, баҳорда ўсган ҳар бир нарса қоринни шишириб ўлдиради ѐки ўлдирай дейди. Илло, яшилни егувчилардан еб, икки ѐнбоши шишганда қуѐшга ўзини тутиб ковуш қайтаргани, ичидагини чиқариб ташлаб, сийгани ва қайтиб бориб яна егани бундан мустасно. Албатта, бу мол дегани шириндир. Ким уни ҳақи билан олиб, ҳақи билан қўйса, бу қандоқ ҳам яхши ѐрдамдир. Ким уни ноҳақлик ила олса, худди еб тўймайдиганга ўхшайди», дедилар».
Икки шайх ривоят қилишган.
📝Шарҳ:
Мол-дунѐ гўзал ва шириншакардир. У бандани ўзига маҳлиѐ қилади. Аммо мол-дунѐнинг гўзаллиги ва ширинлиги баҳорда янги чиққан ўт-ўланга ўхшайди. У ўзига қараганларга ишва билан қарайди ва уни тановул қилганларга тотли татийди. Аммо баҳорги ўт-ўланни кўп еган ҳайвоннинг қорни шишиб, ҳалок бўлади. Ҳеч бўлмаса, ҳалокат ѐқасига бориб қолади. Мазкур ўтўланларнинг ҳалокатли зараридан фақат керакли чораларни кўрганларгина соғсаломат қолиши мумкин. Шунингдек, мол-дунѐдан ҳам эҳтиѐтлик фойдаланганларгина мақсадга етадилар. «Албатта, бу мол дегани шириндир». билан Шунинг учун уни кўпчилик яхши кўриши турган гап. Бу табиий бир ҳолдир. Фақат ўша ҳолатдан фойдаланишнинг ўзига хос услуби бор. «Ким уни ҳақи билан олиб, ҳақи билан қўйса, бу қандоқ ҳам яхши ѐрдамдир». Банда мол-дунѐни ҳалол, пок йўл билан топса, уни ҳақ билан олган бўлади. Банда мол-дунѐни Аллоҳ таолони рози қиладиган йўлда сарфласа, уни ҳақ билан қўйган бўлади. Шунда мол-дунѐ бандага яхши ѐрдамчи бўлади. «Ким уни ноҳақлик ила олса, худди еб тўймайдиганга ўхшайди». Банда мол-дунѐни ҳаром йўл билан олса, худди еб тўймайдиган очкўз ҳайвонга ўхшаб қолади. Худди ўша ҳайвон қорни шишиб, ҳалок бўлганидек, ҳаром мол топадиган ҳам ўзи билмаган ҳолда ҳалок бўлади.
Абу Шурайҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳга қасамки, мўмин бўлмайди! Аллоҳга қасамки, мўмин бўлмайди! Аллоҳга қасамки, мўмин бўлмайди!» дедилар. «Ким? Эй Аллоҳнинг Расули!» дейилди. «Қўшниси ѐмонлигидан эмин бўлмаган одам», дедилар».
✍(Бухорий ва Муслим ривоят қилишган).
Муслимнинг ривоятида: «Қўшниси ѐмонлигидан омонда бўлмаган одам жаннатга кирмайди», дейилган.
📝Шарҳ:
Бунда қўшнисига ѐмонлик қилишни ҳалол ҳисоблаган одам кўзда тутилган, дейди уламоларимиз. Бу ҳадиси шарифда ҳам қўшнининг ҳаққи улуғ эканлиги тарғиб қилинмоқда. Қўшниларига ѐмонлик қилиб юрадиган, қўшнилари унинг ѐмонлигидан қўрқиб турадиган одам жаннатга кирмас экан. Ушбу ҳадисдан қўни-қўшнилар билан муомалани яхшилаш, уларга озор бермасликни ўрганиб олар эканмиз.
Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Менга исро қилдирилган кечада Иброҳимга йўлиқдим. У менга: «Эй Муҳаммад! Мендан умматингга салом айт. Уларга жаннатнинг тупроғи поклиги, суви ширинлиги, ўзи текис эканлиги, ундаги дарахтларнинг баҳоси «Субҳаналлоҳи, вал ҳамду лиллаҳи, ва лаа илаҳа иллаллоҳу ва Аллоҳу акбар» эканининг хабарини бер», деди», дедилар».
✍(Имом Термизий ривояти).
Шарҳ:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам исрода бўлган кечада жуда ҳам муҳим ишлар бўлганини ҳаммамиз яхши биламиз. Ушбу ҳадиси шарифда мазкур муҳим ишлардан бири айтилмоқда. Исро кечасида Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларидан аввал ўтган баъзи пайғамбарларга, жумладан, Иброҳим алайҳиссаломга йўлиқдилар. У Пайғамбаримиз алайҳиссаломга муҳим гап айтдилар: зот «Эй Муҳаммад! Мендан умматингга салом айт». Иброҳим алайҳиссаломнинг салом айтишлари уммати Муҳаммадга мансуб ҳар бир мўмин учун буюк шарафдир. «Уларга жаннатнинг тупроғи поклиги, суви ширинлиги, ўзи текис эканлиги, ундаги дарахтларнинг баҳоси «Субҳаналлоҳи, вал ҳамду лиллаҳи, ва лаа илаҳа иллаллоҳу ва Аллоҳу акбар» эканининг хабарини бер». Бу жумладан тупроғи пок, суви ширин, ўзи текис бўлган жаннатдан бир дарахт сотиб олиш учун тўланадиган баҳо «Субҳаналлоҳи, вал ҳамду лиллаҳи, ва лаа илаҳа иллаллоҳу ва Аллоҳу акбар»ни бир марта зикр қилиш эканлигини билиб оламиз. Ушбу зикрни қанча кўп айтсак, жаннатдаги дарахтларимизнинг сони ҳам шунча кўпайиб бораверади. Бу ривоятдан уммати Муҳаммадияга анбиѐларнинг отаси бўлмиш Иброҳим алайҳиссалом ҳам зикрни кўпроқ қилишни тавсия қилганлари келиб чиқади. У зот Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Меърожга чиққанларида мазкур тавсияни саломга қўшиб етказиб қўйишни сўраган эканлар. «Субҳаналлоҳи, вал ҳамду лиллаҳи, ва лаа илаҳа иллаллоҳу ва Аллоҳу акбар» калимаси жаннат боғларининг кўчати экан. Уни бу дунѐда кўп айтиб юрган банда жаннатга кирар экан ва бу калимани неча марта айтган бўлса, жаннатдаги боғида шу айтган ададича кўчатлари бўлар экан. Шундоқ экан, «Субҳаналлоҳи, вал ҳамду лиллаҳи, ва лаа илаҳа иллаллоҳу ва Аллоҳу акбар»ни иложи борича кўпроқ айтишга ҳаракат қилайлик.
Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Кечалардан бирида ташқарига чиқсам, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир ўзлари юрибдилар. У зот билан бирга бирор инсон йўқ. Мен у зот ўзлари билан бирга бировнинг юришини ѐқтирмасалар керақ деб гумон қилдим. Ойнинг ѐруғуда юра бошладим. У зот ўгирилиб мени кўриб қолдилар ва: «Бу ким?» дедилар.
«Абу Зарр. Аллоҳ мени сизга фидо қилсин!» дедим.
«Бу ѐққа кел!» дедилар.
У зот билан маълум вақт бирга юрганимдан кейин: «Албатта, кўпчи бўлганлар қиѐмат куни озчи бўлурлар. Илло, Аллоҳ унга яхшиликни берган одам уни ўнгидан ҳам, чапидан ҳам, олдидан ҳам, ортидан ҳам тарқатган ва у билан яхшилик қилган бўлса, мустаснодир», дедилар.
У зот билан яна маълум вақт бирга юрганимдан кейин «Бу ерга ўтир» деб мени текис ерга ўтказдилар.
У ернинг атрофида тошлар бор эди. Бас, у зот:
«Шу ерда ўтириб тур», дедилар-да, қора тошли жойда кўзимга кўринмайдиган даражада узоқлашиб кетдилар.
У зот мендан ғойиб бўлдилар. Ғойибликлари чўзилиб кетди. Сўнгра у зот қайтиб келаѐтганларида:
«Агар зино ва ўғрилик қилган бўлса ҳам-а?» деганларини эшитдим.
У зот етиб келганларида сабр қила олмасдан:
«Эй Аллоҳнинг Набийи! Аллоҳ мени сизга фидо қилсин!
Қора тошли ер томонда кимга гапирилди?
Бирортанинг сизга гап қайтарганини эшитмадим?» дедим.
«У Жаброил.
Қора тошли ерда менга зоҳир бўлди ва: «Умматингга башорат бер. Ким Аллоҳга бирор нарсани ширк келтирмай ўлса, жаннатга киради», деди.
«Эй Жиброил!
Агар зино ва ўғрилик қилган бўлса ҳам-а?» дедим.
«Ҳа!» деди.
«Агар зино ва ўғрилик қилган бўлса ҳам-а?» дедим.
«Ҳа!» деди.
«Агар зино ва ўғрилик қилган бўлса ҳам-а?» дедим.
«Ҳа!
Агар хамр ичган бўлса ҳам», деди», дедилар».
✍(Икки шайх ривоят қилишган).
📝Шарҳ:
Бу ҳадиси шарифда ҳам кишининг қалбини ларзага солувчи ҳақиқатлар зикр қилинмоқда. Муҳаммад алайҳиссаломнинг умматларидан бўлган, Аллоҳ таолога бирор нарсани ширк келтирмай, шариат аҳкомларига амал қилган ва гуноҳларига тавба қилган ҳолида ўлган киши,агар зино, ўғрилик ва хамрхўрлик каби гуноҳлари бўлса ҳам, азобсиз жаннатга киради баъзи бир қилган гуноҳлари эса, мағфират қилинади экан. Аммо гуноҳларига тавба қилмай ўтган бўлса, дўзахда жазосини тортиб, поклангандан кейин жаннатга киради экан. Албатта, бу Муҳаммад алайҳиссалом уммати учун улкан башоратдир.
#Иблиснинг ҳийлалари ва бугунги ҳаётимизда жуда кўп бўлиб турган ҳодисалар.
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
Дарҳақиқат, Иблис ўз тахтини сув устида ўрнатди ва кейин ўз қўшинини юборишни бошлади. Ва унга қўшинининг энг яқини - энг катта чалкашликларни сепмоқда. Улардан бири келиб: "Мен буни қилдим ва буни қилдим", дейди. Иблис жавоб беради: "Сен ҳеч нарса қилмабсан!", кейин яна бири келади ва айтади: "Мен уни хотинидан ажратмагунимча эркакни тарк этмадим". Кейин Иблис уни ўзига яқинлаштиради ва: "Ҳа, сен яхшисан!"
✍(Имом Муслим ривояти)
📝Шарҳ.
Қози Иёз раҳимаҳуллоҳ айтдилар:
Бу ҳадис ажралиш ва талоқнинг улкан мавқеидан далолат беради, шунингдек, бунга интилган киши учун бу жуда катта зарар ва катта гуноҳдир! Aхир, ажралишда, Aллоҳ бирлаштиришни буюрган нарсанинг ёрилиши; Aллоҳ раҳм-шафқат ва муҳаббат билан қилган ишларида бирдамликни ёқолиши, Исломда қурилган уйнинг бузилиши ва жанжаллишиш истаги.
АЛЛОҲ ТАОЛО ХАЛҚ ҚИЛГАН НАРСАЛАРГА РАҲМ ҚИЛМОҚ ВОЖИБ
Бир катта ѐшдаги чол Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни ирода қилиб келди. Қавм унга йўл очишда кечикиб қолди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кичкинамизга раҳм қилмаган, каттамизни улуғламаган - биздан эмас», дедилар».
✍(Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган).
📝Шарҳ:
Исломда катта ѐшдаги кишиларни ҳурмат қилиш юксак одоб намунаси ҳисобланади. Мўмин мусулмонлар қадимдан кексаларнинг ҳурматини жойига қўйганлар. Бу ишга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари асос солганлари ва бош бўлганлари ушбу ҳадиси шарифдан ҳам билинади. У зот алайҳиссалом катта ѐшдаги кишига йўл очишда кечикиб қолингани учун саҳобаларга танбеҳ бердилар ва: «Кичкинамизга раҳм қилмаган, каттамизни улуғламаган - биздан эмас», дедилар».
Ушбу ҳадиси шарифдан олинадиган фойдалар:
1. Катта ѐшдаги кишиларни кўрганда уларга ѐрдам беришга кечиктирмай ҳаракат қилиш зарурлиги.
2. Кичкина болаларга нисбатан раҳм шафқатли бўлиш мусулмонлик аломатларидан эканлиги.
3. Катта ѐшли кишиларни улуғлаш, уларнинг ҳурматини жойига қўйиш мусулмонлик аломатларидан эканлиги.