Телеграм канал ''




287 подписчиков
0 просмотров на пост


Детальная рекламная статистика будет доступна после прохождения простой процедуры регистрации


Что это дает?
  • Детальная аналитика 704'578 каналов
  • Доступ к 251'721'544 рекламных постов
  • Поиск по 1'062'298'749 постам
  • Отдача с каждой купленной рекламы
  • Графики динамики изменения показателей канала
  • Где и как размещался канал
  • Детальная статистика по подпискам и отпискам
Telemetr.me

Telemetr.me Подписаться

Аналитика телеграм-каналов - обновления инструмента, новости рынка.

Найдено 9 постов

#Қонунчилик_янгиликлари

⚡️Педагогика соҳасида 8 та институт ва 2 та университет ташкил этилди

🔰Президентнинг "Педагогик таълим сифатини ошириш ва педагог кадрлар тайёрловчи олий таълим муассасалари фаолиятини янада ривожлантириш
чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2022
йил 21 июндаги ПҚ–289-сон қарори қабул қилинди.

➡️Унга кўра:

➖ Урганч давлат университети педагогика таълим соҳасининг бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари негизида Урганч давлат педагогика институти;
➖ Наманган давлат университети педагогика таълим соҳасининг бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари негизида Наманган давлат педагогика институти;
➖ Гулистон давлат университети педагогика таълим соҳасининг бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари негизида Гулистон давлат педагогика институти;
➖ Самарқанд давлат университетининг Ўзбекистон-Финляндия педагогика институти негизида Ўзбекистон-Финляндия педагогика институти;
➖ Андижон давлат университетининг Педагогика институти негизида Андижон давлат педагогика институти;
➖ Бухоро давлат университетининг Педагогика институти негизида Бухоро давлат педагогика институти;
➖ Термиз давлат университетининг Педагогика институти негизида Термиз давлат педагогика институти;
➖ Қарши давлат университетининг Педагогика институти негизида Шаҳрисабз давлат педагогика институти;
➖ Чирчиқ давлат педагогика институти негизида Чирчиқ давлат педагогика университети;
➖ Жиззах давлат педагогика институти негизида Жиззах давлат педагогика университети ташкил этилади.

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
Ўқишни давлат ОТМга кўчиришда янги тартиб жорий этилади

✅ Қарорга кўра, талабалар ўқишини давлат ОТМга кўчириш бўйича қуйидаги тартиб жорий этилади:

🔸хорижий мамлакатлардаги (жумладан, халқаро тан олинган рейтингларда биринчи 1 000 та ўриндан бирини эгаллаган) олий таълим ташкилотларидан давлат ОТМларининг мос ва турдош таълим йўналишларига кўчиришда:

➖талабадан алоҳида иқтидор талаб этиладиган таълим йўналишлари бўйича касбий (ижодий) имтиҳонлар, бошқа таълим йўналишлари бўйича тест синовлари ўтказилади;

➖имтиҳонлар бўйича ўтиш баллари ҳар йили 15 июлгача Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда тизимида ОТМ бўлган вазирлик ва идоралар томонидан белгиланади ҳамда ДТМ расмий веб-сайтида эълон қилинади;

➖ўтиш балидан паст балл тўплаган талабалар табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинади;

➖тест синовлари ва касбий (ижодий) имтиҳонлар натижалари ДТМ ҳамда тегишли ОТМнинг расмий веб-сайтларида эълон қилинади.

🚫 Хорижий мамлакатлардаги олий таълим ташкилотларидан давлат олий таълим муассасаларининг мос ва турдош бўлмаган таълим йўналишларига кўчиришга рухсат этилмайди.

☑️ Давлат ОТМнинг биридан бошқасига талабалар ўқишини кўчиришга фақатгина қуйидаги ҳолатларда рухсат берилади:

🔹талаба оила қуриши муносабати билан турмуш ўртоғи доимий яшайдиган ҳудуддаги ОТМга ўқишини кўчириш учун мурожаат қилганда;

🔹давлат органларининг ходимлари иш жойи ўзгарган тақдирда унинг турмуш ўртоғи ёки вояга етмаган фарзанди ўқишини кўчириш учун мурожаат қилганда, тегишли вазирлик (идора) раҳбарининг тавсияси асосида;

🔹талабалар ўқишини республикадаги хорижий ва нодавлат олий таълим ташкилотларидан давлат ОТМнинг мос ва турдош бўлмаган таълим йўналишларига кўчириш тегишли бакалавриат таълим йўналиши учун белгиланган табақалаштирилган тўлов-контрактнинг минимал миқдорига тенг бўлган бир марталик тўлов асосида амалга оширилади;

🔹спорт мусобақалари ғолиби сифатида имтиёз билан ОТМга давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинган ҳамда кундузги таълим шаклида ўқиётган талабалар ўқишини сиртқи таълим шаклидаги мос ва турдош таълим йўналишига (сиртқи таълим шакли мавжуд бўлган тақдирда) давлат гранти асосида кўчириши мумкин.


👉 @geoedu_uz
Магистратурада ўқийдиган барча хотин-қизларнинг тўлов-контракт миқдорлари давлат бюджети ҳисобидан қопланади

Президентнинг тегишли қарорига кўра, бундан буён давлат ОТМлари магистратурасига ўқишга кирган барча хотин-қизларнинг тўлов-контракт миқдорлари давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади.

Бунда:

➖ 2021/2022 ўқув йилида давлат олий таълим муассасалари магистратурасига талабаликка қабул қилиниб, тўлов-контракт асосида таҳсил олаётган хотин-қизларнинг 2022/2023 ўқув йили учун тўлов-контракт миқдори;

➖2022/2023 ўқув йилидан бошлаб давлат олий таълим муассасалари магистратурасига ажратилган қабул параметрлари доирасида базавий тўлов-контракт асосида талабаликка қабул қилинган хотин-қизларнинг тўлов-контракт миқдори қоплаб берилади.


Каналга уланиш:
@uzauz
Эндиликда ОТМларга имтиҳонларсиз давлат гранти асосида ўқишга кириш бўйича имтиёзга эга бўлган шахслар умумий қабул параметрларидан ташқари қўшимча давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинади.

Илгари имтиёзга эга айрим абитуриентлар умумий квота доирасида давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинар ва мавжуд грант ўринларини банд қилишар эди.


Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Жорий йилдан бошлаб давлат ОТМлари магистратурасига қабулда мутахассислик фанидан имтиҳон бўлмайди.

Фақат абитуриентнинг бакалавриат диплом бали ўртача кўрсаткичи ҳамда хорижий тилни билиш даражаси бўйича тегишли миллий ёки халқаро сертификат бали асосида, баллар кетма-кетлигига қатъий риоя қилган ҳолда амалга оширилади.

Бошқа қўшимча имтиҳон ўтказилмайди.


Каналга уланиш:
@uzauz
❗️Эндиликда магистратурага йилда 2 марта қабул бўлади

Президентнинг тегишли қарорига кўра, давлат ОТМларининг магистратурасига қабул бир йилда икки мартаавгуст ва январь ойларида ташкил этилади. Бунда:

1️⃣ август ойидаги қабул – навбатдаги ўқув йили учун тасдиқланган давлат гранти ва тўлов-контракт асосидаги ҳамда молиявий мустақиллик берилган ОТМларнинг кузатув кенгашлари томонидан тасдиқланган тўлов-контракт асосидаги қабул параметрларига мувофиқ;

2️⃣ январь ойидаги қабул – дастлабки қабул натижаларига кўра тўлмаган ўринлар ҳамда Давлат комиссияси томонидан тасдиқланган қўшимча тўлов-контракт асосидаги қабул параметрларига мувофиқ амалга оширилади.


Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Ўқишни кўчириш бўйича янги тартиб белгиланди

Президентнинг тегишли қарорига кўра, давлат олий таълим муассасасининг биридан бошқасига талабалар ўқишини кўчиришга фақатгина қуйидаги ҳолатларда рухсат берилади:

1️⃣ талаба оила қуриши муносабати билан турмуш ўртоғи доимий яшайдиган ҳудуддаги олий таълим муассасасига ўқишини кўчириш учун мурожаат қилганда;

2️⃣ давлат органларининг ходимлари иш жойи ўзгарган тақдирда унинг турмуш ўртоғи ёки вояга етмаган фарзанди ўқишини кўчириш учун мурожаат қилганда, тегишли вазирлик (идора) раҳбарининг тавсияси асосида.

Бошқа ҳолларда бир давлат ОТМдан бошқасига (ҳудудидан қатъи назар) ўқишни кўчиришга рухсат этилмайди.

Хориждан ва Ўзбекистондаги хорижий ва нодавлат ОТМлардан ўқишни кўчиришда ўтган йилги тартиб сақланиб қолган.


Каналга уланиш:
@uzauz
❗️РАСМАН: энди қабул 20 июндан бошланади

Президентнинг тегишли қарорига асосан, давлат олий таълим муассасаларига қабул жараёнида абитуриентларни онлайн рўйхатдан ўтказиш Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва Давлат тест марказининг расмий веб-сайти орқали ҳар йили 20 июндан 20 июлга қадар (20 июль куни ҳам), чет тили фанидан касбий (ижодий) имтиҳон ўтказиладиган бакалавриат таълим йўналишлари бўйича эса 10 июлга қадар (10 июль куни ҳам) амалга оширилади.


Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Қабул квоталари тасдиқланди

Президентнинг тегишли фармойишига асосан, 2022/2023 ўқув йили учун давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари қуйидагича тасдиқланди:

а) бакалаврлар тайёрлаш бўйича:

кундузги таълим шаклига – 77 477 нафар;

сиртқи таълим шаклига – 26 095 нафар;

кечки таълим шаклига – 3 725 нафар;

масофавий таълим шаклига – 3 410 нафар;

б) магистрлар тайёрлаш бўйича – 10 688 нафар.

Молиявий мустақиллик берилган давлат ОТМларининг кузатув кенгашларига ҳамда қабул параметрларини Васийлик кенгаши қарори билан тасдиқлаш ваколати берилган олий таълим ташкилотларига тегишли қабул параметрларини 2022 йил 20 июнга қадар тасдиқлаш тавсия этилди.


Каналга уланиш:
@uzauz

Найдено 9 постов