Телеграм канал 'Islomiy_hikmatlar'

Islomiy_hikmatlar


3'273 подписчиков
2'046 просмотров на пост

Ислом оламининг энг машҳур уламоларидан бири бўлган «Ҳужжат ул-Ислом» Абу Ҳомид Ғаззолий ва бошқа ислом уламолари ҳикматлари, ҳадислар, иқтибослар билан танишамиз.

Алоқа учун: @light_upon_light2

Детальная рекламная статистика будет доступна после прохождения простой процедуры регистрации


Что это дает?
  • Детальная аналитика 279'116 каналов
  • Доступ к 131'320'153 рекламных постов
  • Поиск по 520'369'994 постам
  • Отдача с каждой купленной рекламы
  • Графики динамики изменения показателей канала
  • Где и как размещался канал
  • Детальная статистика по подпискам и отпискам
Telemetr.me

Telemetr.me Подписаться

Аналитика телеграм-каналов - обновления инструмента, новости рынка.

Найдено 77 постов

Изображение
Мени урсанг ур, тепсанг теп, фақат вақтимни ўғирлама

Ҳар бир халқнинг ўзига яраша ижобий ва салбий жиҳатлари бор. Ўзбек халқининг болажонлигини ва меҳмондўстлигини ижобий деб олсак, айтилган жойга кечикиб келишни эса, бемалол салбий томони деб айтсак бўлади. Энг ачинарлиси, кеч қолиш бизнинг ҳалқимизнинг оддий одатига айланган. (Вақтимизда барака йўқлигининг сабабларидан бири шуми дейманда). Одамлар тўйга соат 5 га айтилса, ҳеч пинаги бузилмай соат 6-7 кириб боришади. Чойхоналарни айтмаса ҳам бўлади, бир бечора ўтиришларга доимо вақтида келади ва жўраларини соатлаб кутиб ўтиради. Энг қизиғи, доимий кеч қолувчиларда, доимий баҳонаси бўлади. Аксар ҳолларда баҳона эмас, шунчаки улар ниятни нотўғри қўйишган бўлади. Масалан улар "соат 5 га бораман" деб эмас, "соат 5 ларга борарман" ёки "барибир ҳамма кеч қоладику" қабилида иш тутади.
Мухтарам кеч қолувчилар, шуни билиб қўйингки, бировни пулини ўғирласангиз қайтаришни иложи бор, лекин вақтини ҳеч қачон қайтара олмайсиз. Ўзингизнинг ҳаёт тизгинингиз ишдан чиққан бўлса, бировларникини ишдан чиқарманг.
Наполеон Бонопарт айтади: «Шундай ўғрилар бор, уларни ҳеч ким жазоламайди. Улар вақт ўғриларидир». Ёки Наполеон айтганидай кеч қолувчиларни жазолаш керакмикан-а?!

Дўстларимни автовокзалда кутиб ўтириб, жахл қалами ила ёзилган пост.

08:25 03.12.2021 Тошкент, Ўзбекистон.

@gazzoliy_hikmatlari
#негатив_оламда_позитив_тонг

Лекин Парвардигорларидан қўрққан зотлар учун (жаннатда) устма-уст қурилган кўшклар бўлиб, уларнинг остидан анҳорлар оқиб турар. (Бу) Аллоҳнинг ваъдасидир. Аллоҳ ваъдага хилоф қилмас”

(Зумар сураси 20-оят).

@gazzoliy_hikmatlari
«Чироқни ўчираётганимда парвоналарга раҳмим келади. Ёқаётганда эса кўршапалакларга. Ўзи бу дунёда бировни хафа қилмай ҳатто қадам ташлашнинг имкони бормикан?»

@gazzoliy_hikmatlari
Изображение
Агар хоҳлаганингиз бўлмаса, бўлганини хоҳланг... Бахтли бўласиз.

©Айман Ёғий

@gazzoliy_hikmatlari
Изображение
«Сенинг кулиб туришингни истайдиган ягона одам сураткашдир. Лекин уям бунинг ҳақини олади».

@gazzoliy_hikmatlari
Изображение
Аллоҳ таоло ҳар бир нарсага нуқсонли бўлишни фарз қилган.

©Айман Ёғий

@gazzoliy_hikmatlari
Изображение
Bu yerdagi qisqa postlar butun bir kitobning o'rnini bosishi ham mumkin.

- Shaxsiy rivojanish
- Muvaffaqiyatga erishish sirlari
- Biznes
- Motivatsiya.

P/S: o'zim ham shu kanaldagi postlarni o'qib boraman)


👉 Kanalga ulanish: @MuhammadUralov
Изображение
Изображение
Ўқимайдиган миллатни алдаш осон кечади.

©Че Гевара

@gazzoliy_hikmatlari
Изображение
Таҳажжуд соҳиблари карвонига қўшилиш учун саккиз маслаҳат:

1.Кўп овқат еманг. Кўп овқат йейиш одамни дангаса қилади.

2. Кун давомида ўзингизни беҳуда нарсалар билан чарчатманг.

3.Кунни ўртасида қайлула (озгина ухлаб олиш) қилиб олинг.

4.Кун давомида билиб туриб гуноҳ қилманг (Аллоҳ сизни шу гуноҳингиз туфайли ғофиллар қаторига қўшиб қўйиши мумкин. Соҳиби таҳажжудлар тақво қилгани учун Аллоҳ уларга ўрнидан туришни осон қилиб қўйган).

5. Қалбингиздан мусулмонларга бўлган ғилу-ғашликларни чиқариб ташланг.

6.Охират ҳаётини бу дунёдан устун тутинг. Ўлимни кўп эсланг ва Аллоҳдан хаё қилинг, шунда қалб таҳажжудга туришга мойил бўлади.

7. Сизни таҳажжудга турғизган Аллоҳга кўплаб ҳамд айтинг. Чунки сизга ҳаммага ҳам берилмайдиган неъмат бериляпти.

8. Билинг, сиз муҳаббат қилган зот сизни эшитиб турибди. Шунинг учун намозда ўқиётган дуоларингизни маъноларини билиб қилинг.(дуолар таржимаси).


Таҳажжуд соҳиблари ўз ибодатлари ва Аллоҳга бўлган муҳаббатлари билан қоронғу кечаларни нурга тўлдирадилар!

@gazzoliy_hikmatlari
Турмуш қуриш билан тугайдиган муҳаббатдан кўра, турмуш қуриш билан бошланадиган муҳаббат яхшидир.

©Айман Ёғий

@gazzoliy_hikmatlari
Изображение
«Очиқ-сочиқ гўзаллик қароқчиларни шайдо қилса, яширин гўзаллик орифу зоҳидларнинг хаёлини ўғирлайди».

@gazzoliy_hikmatlari
Изображение
«Кўзлар алдамайди. Бу ишни табассум амалга оширади».

📚Олим, Одам ва Олам асаридан.

@gazzoliy_hikmatlari
Изображение
Дедим: Эй гул, хуснинга ошиқлар саноқсиз?

Деди: Эй қул, ўткинчи хусн ишққа яроқсиз!

@gazzoliy_hikmatlari
Изображение
Суҳбатларда қозониш мумкин бўлган энг енгил ибодат:
«Ким биродарининг обрўсини (тўкилишининг олдини олиб, уни тўкаётганни) қайтарса, Аллоҳ қиёмат куни унинг юзидан оловни қайтаради».

Имом Термизий ривояти

@gazzoliy_hikmatlari
Изображение
Йиқилиш суянишга қараб бўлади. Ё енгил суянинг, ёки ўзингиз туринг...

@gazzoliy_hikmatlari
Изображение
Сенинг эплай олмаслигингни айтаётганлар, ўз имконият чегараларидан келиб чиқяптилар, сеникидан эмас.

©Айман Ёғий

@gazzoliy_hikmatlari
Изображение
Кеча қўшним очликдан вафот этди. Таъзиясига қўй сўйиб, зиёфат беришди.

©Али Шариатий


📚Олим, Одам ва Олам китобидан.

@gazzoliy_hikmatlari
Изображение

Найдено 77 постов