Телеграм канал 'Сардор Газиев тренер'

Сардор Газиев тренер


316 подписчиков
0 просмотров на пост

Шахсий ривожланиш тренери Сардор Газиевнинг тренинг материаллари

Ўзингизнинг энг яхши версиянгиз бўлинг!

Мурожаат учун @SardorGaziev

Детальная рекламная статистика будет доступна после прохождения простой процедуры регистрации


Что это дает?
  • Детальная аналитика 194'457 каналов
  • Доступ к 72'111'272 рекламных постов
  • Поиск по 274'734'958 постам
  • Отдача с каждой купленной рекламы
  • Графики динамики изменения показателей канала
  • Где и как размещался канал
  • Детальная статистика по подпискам и отпискам
Telemetr.me

Telemetr.me Подписаться

Аналитика телеграм-каналов - обновления инструмента, новости рынка.

Найдено 50 постов

Мувафаққият учун ҳали ёшмиз, ёки энди қариб қолдик! - деганларга.

Ушбу материални тайёрлаш учун кўп вақт керак бўлди ва кўп инсонларнинг ҳаётлари билан чуқурроқ танишиб чиқишга тўғри келди. Лекин афсусланмайман, чунки уларнинг ҳар бири мувафаққият сари руҳлантиришга қодир бўлган шахслар. Уларнинг ўрнаклари учун миннатдорман. Ўйлайманки, сизларга ҳам маъқул келади.

Ёшингизга қарамай доим ривожланишда бўлинг

https://sardor-gaziev.livejournal.com/16701.html
Web-страница:
Ёшингиз мувафаққиятингиз учун тўсиқ эмаслигининг 83та исботи
3 ёшида Марям исмли қизалоқ АҚШда ўтказилган Қуръони Карим мусобақасида 2-ўринни қўлга киритди 4 ёшида кореялик Ким Унг-Юнг университет талабаси бўлди. 5 ёшида Моцарт скрипка ва фортепьянода маҳоратли ижрочи бўлган. 6 ёшида Исломбек Синдоров шахмат бўйича уч карра Осиё чемпиони бўлди. 7 ёшида…
Доим ғолиб бўлиш учун нималарни билиш керак?

Стивен Ковининг Win-Win яъни Ғолиб-Ғолиб стратегияси ҳақида эшитган бўлсангиз керак. Унга кўра бахслашаётган икки тараф ҳам ғолиб бўлиши мумкин ва фақатгина шунда чин ғолибликка эришилган бўлади. Музокаралар, бахс ва муносабаларда кузатувчи сифатида иштирок этганимда, ёки бирор кимсанинг қийин бир қарорни қабул қилиши учун ўз ўзи билан бахслашаётганини кўрганимда, уларни бу стратегия билан таништиришни жуда ҳам хоҳлаб қоламан. Видеода Win-Win стратегиясини содда қилиб мисоллар билан тушунтириб беришга ҳаракат қилдим. Фойдали бўлса ҳурсанд бўламан.

Бахс ва мунозаралар фақатгина Сизнинг ривожланишингизга ҳизмат қилиши лозим
Сардор Газиев
https://youtu.be/eEbpOcGcrm4
Web-страница:
Win-win strategiyasi
Бизни яхши кўрганлар кимлар?

Ким бизни яхши кўради, кимларни "яхши кўради" деб айтоламиз? Яхши кўриш ўзи нима дегани? Ўз ичига нималарни олади? Сиз яхши кўрганларингиз учун нималар қиласиз? Яхши кўриш нималар билан белгиланади?
Бу саволларга менинг ўзимнинг жавобларим бор.

Ўзингизни, бошқаларни тўғри яхши кўринг
Сардор Газиев
https://sardor-gaziev.livejournal.com/16553.html
Web-страница:
Сизни яхши кўрганлар кимлар?
Ўн икки йил аввал, институтда ўқиб юрганимда “ёрдам бўлар” деб кирган ишимдан, яхшигина даромад олар эдим. Лекин институтни тамомлаганимдан сўнг, ҳаётнинг кейинги босқичига ўтишдан олдин ишдан бўшадим ва бутунлай бекорчи бўлиб олдим. Иш ҳам йўқ, ўқиш ҳам – мутлақ бекорчилик. Саккизинчи синфдан буён…
Ҳар биримиз бир биримизга устозмиз. Кимдандир илм, кимдандир ҳунар, кимдандир одоб ўрганганмиз. Яна кимлардандир "қандай бўлмаслик кераклигини" ўрганганмиз. Айнан мана шундай ақида Сизнинг ривожланишингизга ёрдам беради.
Ўзингизнинг устозларингизга муносиб бўлинг!
Сиз устоз бўладиганларга ўрнак бўлинг!
Байрамингиз муборак бўлсин!
@gaziev_trainer
Изображение
Агар сўнгги имкониятни қўлдан бой берган бўлсангиз, ҳафа бўлманг, ҳали олдинда Сиз бой берадиган имкониятлар роса кўп!

Айнан шундай! Имкониятдан фойдаланмадингизми - уни қўлдан чиқарасиз, бошқа қайтиб келмайди. Кейин бунга кўникиб қоласиз ва имкониятларни бой бериш, ишни эртагага қолдириш бўйича чемпионга айланасиз!
Агар бирор ишни бошлаш учун "белги, туртки ёки башорат" кутиб юрган бўлсангиз - мана Сизга белги!
Бугундан бошланг! Ҳафтанинг боши бўлмаса ҳам, ойнинг оҳири бўлиб қолган бўлса ҳам. Бугун "бошлаш" учун энг яхши ва қулай кун!
Сиз билан бирга Сардор Газиев
https://sardor-gaziev.livejournal.com/16252.html
Web-страница:
Бугуноқ бошлаш учун ТЎРТ САБАБ!
1. Энг қулай вақт – бугун! Кўпчилигимиз учун энг зўр баҳона – қулай пайт пойлаш. Энди бир ишни бошламоқчи бўлиб турувдим, карантин бошланиб қолди, ёмғир ёғиб қолди, ўзимни ёмон ҳис қила бошладим, бошқалар панд бериб қўйди, ишни белига тепишди... Яна минглаб турини Сиз ўзингиз мисол қилиб…
Ўзингни англа - дунёни англайсан!

Турли манбаъларда берилаётган мунажжимлар башорати, мучалларга берилга тасниф ва тавсиялар, психологик тестларнинг қанчалик хақиқатга яқин ёки яқин эмаслигини билмайман, уларни текшириб чиқишни ўз зиммамга олмайман ҳам. Лекин шахснинг ўз-ўзини англашга бўлган қизиқишини қўллаб-қувватлайман ва шахсий ривожланишнинг биринчи босқичи деб биламан.

Турли манбаълар яхшидир, лекин ўзингизни ўзингиздан бошқалар яхши билмайди. Шунинг учун ўзингизни тахлил қилинг
Сардор Газиев
https://youtu.be/68duOdArero
Web-страница:
Шахсий SWOT тахлил
Шахсий ривожланишингиз учун асос - тахлил.
Кечқурун соат 23:30да қўнғироқ бўлади "Ака, мен Сизни каналингизни ўқиб бораман (ёки тренингларингизда иштирок этган эдим, ёки ўртоғим маслахат берувди) менга зудлик билан ёрдам беришингиз керак. Ахвол ёмон". Хўп, - дейман, - Қўлдан келганча, биргаликда амаллаймиз. Эртагача мана бу саволлар ҳақида ўйлаб кўринг, эрталаб қўнғироғингизни кутаман". Шу билан тамом. На саволга жавоб бор, на бошқа. Худди бу мурожаат унинг режасига киритилган ва сутка тугагунича бажариб қўйиши керакдек.
Айнан мана шундай ҳолатларнинг кўпайиб бораётгани бироз қўрқитади, шундай бўлиб бораяпмизми? Ёрдам олишни билмаймизми? Даволаниш учун қайси дорини ичиш кераклигини сўраймизу лекин уни қабул қилмай, дори ёрдам бермади деб нолишда давом этаверадиган бўлиб қолдикми?
Лекин орзулар яхши, менимча бундай ҳолатлар йўқолиб боради. Биз онгли равишда ҳаётимизни бошқаришга ўрганиб оламиз.
Ёрдамчингиз,
Сардор Газиев
https://sardor-gaziev.livejournal.com/16113.html
Web-страница:
Биринчи "қутқарувчи" ўзингиз!
Болалигимда қачон-ки йиқилиб тушсам, дадам менга: Олдимга кел, ўзим сени кўтариб оламан! – дердилар. Йиқилган жойимдан туриб дадамнинг олдига борардим, улар мени кўтарардилар. Ҳеч қачон йиқилиб тушган жойимдан ўзлари кўтариб олмасдилар, йиғлашимга қарамай мени ўзим туриб уларнинг ёнларигача юриб…
Сиз лидермисиз?

Лидерлик - қобилият, уни пайдо қилиш ва ривожлантириш мумкин. Бунинг учун эса биринчи навбатда мавжуд ҳолатни аниқлаб олиш керак. Қуйидаги тест менимча бу мақсадга тўла мос ва етарли.

Ўзингизни билиш ва ривожланишда бардавом бўлинг
Сардор Газиев
https://sardor-gaziev.livejournal.com/15643.html
Web-страница:
Лидерлик қобилиятларини аниқлаш бўйича тест
Қуйидаги 50та саволга “ҳа” ёки “йўқ” деб жавоб беринг. Узоқ ўйлаб турманг, агар иккиланаётган бўлсангиз қайси жавоб кўпроқ мос бўлса ўшанисини танланг. ТЕСТ 1. Тез-тез бошқаларнинг диққат марказида бўлиб қоласизми? А. ҳа; Б. йўқ. 2. Сизнинг атрофингиздагиларнинг…
Сиз билган барча муваффақиятли одамлар ЛИДЕРЛАР!

Ёки Сиз фақатгина лидерларни муваффақиятли деб биласиз. Қайси бири бўлишидан қатъий назар лидерликнинг муваффақият билан чамбарчас боғлиқлиги аниқ.
Лидерлик эса худди мушакка ўхшайди, уни доим чиниқтириб бориш ва кучайтириб бориш лозим.

Мустаҳкам лидерликка эришишингизда ҳамроҳингиз
Сардор Газиев
https://sardor-gaziev.livejournal.com/15403.html
Web-страница:
Ҳақиқий лидернинг 7 хислати!
Агар Сиз шунчаки формал тайинланган эмас, ҳақиқий лидер бўлишни, етакчи бўлишни истасангиз қуйидаги 7 хислатни шакллантириш, уни кучайтириш ва доимий равишда ўзингизда тарбиялаб боришингиз лозим. 1. Аниқлик. Сиз ким эканлигингиз ва бажарадиган ишингиз нималардан…
Bayramingiz muborak bo'lsin!
Buyuk ishlar boshida bo'ling!
@gaziev_trainer
Изображение
Креатив тадиркорлик бўйича тренинг давом этмоқда.

Иккинчи мавзу: Ижодий тадбиркорлик ғояси

Саволлар ва фикр-мулохазалар учун миннатдорман.
https://youtu.be/ZkV6XlNH64g
Web-страница:
Ijodiy tadbirkorlikda Tadbirkorlik g'oyasi qanday yaratiladi?
Material DVV-international Uzbekistan ko'magida tayyorlandi
Креатив тадбиркорлик нима?

Бугунги кунда DVV International халқаро ташкилотининг Ўзбекистондаги филиали буюртмасига кўра маданият марказлари ходимлари учун "Ижодий тадбиркорлик" асослари масофавий тренингида банд бўлганим учун янги ва яхши материалларни беришга улгурмаяпман. Узр сўраган ҳолда, қуйидаги видео тақдимотни эътиборингизга ҳавола қилмоқчиман ва умид қиламан-ки у ҳам фойдали бўлади.

Ижодий тадбиркорликни "яратувчан" тадбиркорлик деб аташ мумкин, чунки унинг асосида яратувчанлик бор. Шуниси билан менга жуда ёқади. Бугунги инқирозли даврда тадбиркорликнинг бу тури анча осон йўлга қўйилиши ва фойдали бўлиши мумкин.

Ижодий ва ижобий ривожланишдан чарчаманг!
Сардор Газиев
https://youtu.be/21bOc6kU3Lc
Web-страница:
4 августа 2020 г.
"Мадонна ўзининг қўшиқчилик фаолияти билан Билл Гейтсдек бой бўлиши учун 9328 йилгача қўшиқ айтиши керак бўларди."

Қайси йўналишда бўлмасин, шахсий ривожланишда бардавом бўлинг
Сардор Газиев
@gaziev_trainer
Изображение
Агар ҳали ҳам қайси йўналишда ва қайси қобилиятларингизни ишга солиб ривожланишни билмай турган бўлсангиз "Форбес" журналидан реклама:

"Криштиану Роналду футбол ўйнаб Уоррен Баффетдек бой бўлиши учун
13508 йилгача тўп тепиши керак бўларди"

Қайси йўналишда бўлмасин, шахсий ривожланишда бардавом бўлинг
Сардор Газиев
@gaziev_trainer
Изображение
Мотивация - руҳлантириш фаол ҳаракат учун яхши ёқилғи.

Дунёга машҳур Тони Роббинснинг 25 та руҳлантирувчи сабоғи Сизда ички мотивацияни ёндиради деган умиддаман.

Ўзингизни ўзингиз руҳлантиришга ўрганинг, шунда ҳаракат учун ёқилғисиз қолиб кетмайсиз
Сардор Газиев
https://sardor-gaziev.livejournal.com/12872.html
Web-страница:
Тони Роббинснинг ҳаёт сабоқлари
Джой Линкольннинг шу номли асаридан олинган. 1-Сабоқ Кайфиятингизни ўзгартирмоқчи бўлсангиз хаёлларингизни ўзгартиринг. 2-Сабоқ Тайёрлик ва имкониятларнинг бирлашуви натижасида, биз омад деб атаганимиз пайдо бўлади. 3-Сабоқ Қатъиятлилик – инсоннинг иродасини уйғотувчи қўнғироқдир. 4-Сабоқ Сизнинг…
Ким Сизга орзуларингизни амалга ошишида ёрдам беради?

Болаликда бўлса ҳам сеҳргар бўлишни, ёки бирор сеҳргар бизнинг орзуларимиз ушалишига ёрдам беришини хаёл қилганмиз. Катта бўлиб эса лотореядан пул ютиб олишни, тасодифан бойлик топиб олишни, омадимиз келиб ишларимиз юриб кетишини хаёл қилиб юрамиз. Аслида эса...

Шахсий ривожланишингизда ўз сеҳрингиздан фойдаланинг
Сардор Газиев
https://sardor-gaziev.livejournal.com/12129.html
Web-страница:
Қандай қилиб сеҳргар бўлиш мумкин?
Мактабнинг ўрта синф ўқувчилари учун спектакль эди. Дарсдан “қулоқсизликлари” учун ҳайдаб чиқарилган ўқувчилар, тартибга кўра мактаб спорт залида тўпланишди. Бу сафар турли тоифадаги ўқувчилар йиғилди. Бири хаёлпараст ва фантазёр, ақлли китобсевар, хушчақчақ қизча ва унинг доим хафа бўлиб юрадиган…
Селф брендинг нима?

Self Branding - ўз-ўзини брендга айлантириш.
Бир тренинг доирасида Self branding ҳақида гапиришга тўғри келди. Бугунги кун шароитини ҳисобга олиб видео тақдимот сифатида ишладим. Сизнинг ҳам эътиборингизга тақдим этаман. Фикр ва мулоҳазаларингиз билан ўртоқлашсангиз мамнун бўламан.

Шахсингизни ривожлантириш йўлида мавжуд имкониятлардан фойдаланинг
Сардор Газиев
https://youtu.be/L7I0Hiqa5T0
Web-страница:
Селф брендинг нима?
Асосий тушунчалар
Биринчи қадам энг оғири.

Кузатувчиларнинг айтишича, агар бир математик олим Қайсидир теореманинг исботини топдим, кейинроқ эълон қиламан! - деса, ўша кундан бошлаб ўша теореманинг бир нечта ечимлари топилар экан. Шу эълонгача исботлаш мумкин бўлмаган теоремага тез вақтда бир нечта исбот пайдо бўлиб қоларкан. Бунинг ҳаммаси "ечими йўқ буни" деган тушунчадан воз кечишнинг натижаси.

Сиз ўзингиз истаган, ўзингизни энг яхши версиянгизга айланишингиз мумкин, бунинг имкони бор, фақат биринчи қадам энг мушкулидир
Сардор Газиев
https://sardor-gaziev.livejournal.com/11990.html
Web-страница:
Бахтли бўлиш учун нима қилиш керак?
Ҳаётимни яхшилашим учун нимадан бошлашим керак? – деган савол билан кўпчилик мурожаат қилади. Аниқроғи, мурожаат қилганларнинг кўпчилиги шу саволни беришади. Миллионлар усуллар ва тавсиялар бор бу саволга. Тўғрисини айтганда жавобини ҳам биласиз, лекин масала ўша “бошлаш”да! Бу воқеаларга 15-20…
Муваффаққиятга эришиш учун - муваффаққиятга эришгандек туюлиш керак!

Бу дегани "ўзидан зўрни ясаб олиш" дегани эмас. Бу сал бошқачароқ. Бу ўзидан зўр ясалиши учун лозим бўлган биринчи кучни тасаввур қилиш дегани. Бу табассум қилсангиз кайфиятингиз яхшиланиши хақида. Батафсил қуйида 👇

Агар ухлаб қолиш учун ухлаб қолгандек ҳаракат қиладиган бўлсак, нега муваффаққиятли бўлиш учун муваффаққиятлидек ҳаракат қилмаймиз?
Сардор Газиев
https://sardor-gaziev.livejournal.com/11604.html
Web-страница:
Бахт учун тузоқлар
Уйқуга кетишингизни бир эсланг. Ҳамма ишларингизни қилиб бўлиб ёстиққа бошингизни қўясиз, қулай ётиб оласиз, кўзингизни юмасиз, нафас олишингизни секинлаштирасиз. Ҳали ухлаб қолганингиз йўқ, лекин ўзингизни ухлаётгандек тутасиз. Ғалати-я? Айнан ухлаб қолиш учун ҳам – ўзимизни ухлаб қолгандек…
Навбат Сизники.
Қандай юриш қилсангиз шундай натижа оласиз!

Доим салбий тарафларингиз устидан ғолиб бўлинг
Сардор Газиев
@gaziev_trainer
Изображение

Найдено 50 постов