Телеграм канал 'ГАПИРСА ГАП КУП'

ГАПИРСА ГАП КУП


554 подписчиков
903 просмотров на пост

Жуда куп аклли гапларни эшитдик,ургандик ва гапирдик,Энди факат уларга амал килиш колди холос!

Детальная рекламная статистика будет доступна после прохождения простой процедуры регистрации


Что это дает?
  • Детальная аналитика 262'258 каналов
  • Доступ к 118'884'919 рекламных постов
  • Поиск по 470'061'208 постам
  • Отдача с каждой купленной рекламы
  • Графики динамики изменения показателей канала
  • Где и как размещался канал
  • Детальная статистика по подпискам и отпискам
Telemetr.me

Telemetr.me Подписаться

Аналитика телеграм-каналов - обновления инструмента, новости рынка.

Найдено 24 поста

Халқ таълими Вазири ўртоқ Шерзод Шерматов сизга Президентмиз томонидан жамиятимиздаги энг нозик бўғин яъни Халқ таълими Вазирлиги ишониб топширилган.Халқ таълими тизимидаги барча муваффақиятлар ва камчиликларга сиз жавобгар шахссиз.Президентимиз тарафидан ишониб топширилган Халқ таълими тизимининг бошкарув пулти сизнинг қўлингизда.Яқинда Яккабоғда рўй берган яъни болаларнинг полда ўтириб дарс қилган ҳолатига ўз изоҳингизни бериб ўтдингиз.Изоҳ бўйича Яккабоғдаги ҳолатда Халқ таълими Вазирлигининг умуман айби йўқ.Айбдор ҳар доимгидек мурожаатчи.Фақатгина бизда мурожаат қолиб мурожаатчи билан шуғулланишади.Чунки муаммодан кўра мурожаатчини тинчитиш осонроқ. Қисқаси система бизда шундай яратилган.Хўп майли бу уже ёпилган тема.Энди ўртоқ Шерзод Ҳотамович республика бўйича биринчи синф ўқувчилари учун бериладиган "Президент совғаси"нинг айрим худудларда нима сабабдан кечикаётганига марҳамат қилиб изоҳ берсангиз.Бу ҳолатга ҳам кимларнингдир шахсий адовати сабабчими ёки Халқ таълими Вазирлиги мард бўлиб айбни ўз бўйнига оладими?Мен аминманки ўқув йили бошланишидан олдин Президентимизга ҳам Бош Вазирга ҳам Халқ таълими тизими ҳеч қандай камчиликларсиз 2021/22-ўқув йилига тайёр деб ҳисобот бергансиз.Юқоридаги иккита ҳолат ҳам сиз берган ҳисоботга киради.Хўш ўртоқ Шерзод Ҳотамович айбни бу сафар эндигина биринчи синфга борган болажонларга тўнкаймизми ёки арзимаган мактаб сумка билан ручка қаламни ҳам олиб бермасдан бирданига ижтимоий тармоқларга чиқарди деб ота оналарни айбдор қиламизми?Ўртоқ Шерматов бугун 20-сентябрь мактабдаги мутасаддилар ўқув йили бошланган кундан бери биринчи синф ўқувчиларга "Президент совғаси" ана келди мана келди деб бошлаганига ҳам икки ҳафта бўлди.Бу вақт оралиғида қўпол бўлса ҳам "ЭШШАК АРАВАДА"икки марта Тошкентга бориб келса бўлар эди. Юртимизда уч тўртта ўқувчиси бор оилалар ҳам йўқ эмас.Орамизда "Президент совғаси"ни олсак бир икки сўмни тежаб бошқа бирон уст бош олиб беришни режалаштирганлар ҳам бордир.Ҳар кимни шароити ҳар хил.Қолаверса" Президент совғаси" аллақачон одат тусига кириб бўлган болажонлар буни орзиқиб кутишади.Асосийси бюджетдан Миллиардлаб пул ажратилган.Мен "Президент совғаси" берилмайди деган фикрдан йироқдаман,фақат мурғак қалбли эндигина биринчи синфга қадам қўяётган болажонларда Президентимизга нисбатан ишончсизлик пайдо бўлмоқда.Негаки совға номи Президент билан боғлиқ агар "Вазир совғаси" бўлганда Вазирга нисбатан ишончсизлик ортар эди.Ўртоқ Шерзод Ҳотамович ёш авлодда Президентга нисбатан ишончсизлик пайдо бўлишида муҳим ролни ўйнамайсиз деб умид қиламиз.Кеч бўлсада ҳалигача "Президент совғаси"ни кутаётган болажонларимизга келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраб(албатта мактаб директорларига ёки ўқитувчиларга босим қилмаган ҳолда) совғаларини Президентимиз номидан етказиб беришингизни совғаларни қабул қилмаган ота оналар номидан талаб қиламиз. Хуллас гапирса гап кўп азизларим каналга уланишни унутманг. 👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇. Telegram t.me/gapirsagapkup.
Web-страница:
ГАПИРСА ГАП КУП
Жуда куп аклли гапларни эшитдик,ургандик ва гапирдик,Энди факат уларга амал килиш колди холос!
Қизим бу йил биринчи синфга чиқди.Ёз давомида деярли ҳар куни мендан, дада қачон мактабга бораман?Мактабга борсам менга ҳам "Президент совға" берадими? деб сўрар эди.Мактаб ҳам очилди,қизим уже биринчи кундан ҳафсаласи пир бўлиб қайтди.Менга телефон қилиб Президент совғаси ҳали келмабди деди.Болада қорбободан совға кутгани каби Президентдан ҳам совға беришини кутган.Мен қизимга Президент бувани сенга ўхшаган неваралари жуда кўп навбати билан албатта совға беради.Президент бува алдамайди ҳеч қачон ёлғон гапирмаган дедим.Шундан бери ҳар куни қизим мактабда устози айтган хабар билан уйга қайтади.Хабарлар эса қуйидагича Президент совғасини тайёрлашмоқда,совға тайёр бўлди,эртага йўлга чиқади, йўлга чиқибди,яқин кунларда келиб қолади хуллас шунга ўхшаш гапларни ҳар куни қизим айтиб келади.Алдагани бола яхши дейишадику.Бола бўлса ҳам сабри тугади шекилли бугун мактабдан келиб дада Президент ёлғончи экан деди.Нимага десам.Президент акамга опамга совға берган нимага менга совға бермайди дейди.Тўғриси ёш болачадан бундай жавоб кутмагандим.Биринчи синфга эндигина қадам қўйган болада Президентга нисбатан ишончсизлик пайдо бўлмоқда.Хўш бунга ким айбдор Президентми ёки Халқ таълими Вазирими?Ёзаётганларим бўрттирма, ёлғон ёки пиар эмас.Президентни ёки Халқ таълимининг обрўсига путур етказмоқчи ҳам эмасман.Ўзим яшаб турган худуддаги болаларим ўқийдиган мактабда биринчи синф ўқувчиларига бериладиган "Президент совғаси" бўйича ҳолатни сизлар билан бўлишдим холос.Хуллас гапирса гап кўп азизларим каналга уланишни унутманг. 👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇Telegram t.me/gapirsagapkup.
Web-страница:
ГАПИРСА ГАП КУП
Жуда куп аклли гапларни эшитдик,ургандик ва гапирдик,Энди факат уларга амал килиш колди холос!
Бугундан Президентликка номзодларнинг сайлов ташвиқотларига рухсат берилди.Алишер Қодиров эса ҳар доимгидек ўз репертуарида.Қовун сезон тугаяпди лекин Алишер Қодиров энди бошламоқда.Уни кўпчилик кўчирмакашликда айблашган эди лекин улар адашган кўринади.Ўз исми шарифини тўлиқ ёзолмаган одам қандай хато қилмасдан кўчириши мумкин.Қайдам балким адашаётгандирман яхши гумонда бўлайлик.Шунча жасорат топиб Президентликка номзодини қўйган инсон балким яна жасорат топиб Президентликка Алишер Қодир дегандир.Озгина хато бўлибдида "Фақат сўзини қўшганда" Президентликка Фақат Алишер Қодир бўлар эди.Ҳа энди савод 99.9% га гуллаб яшнаб кетганский. Хуллас гапирса гап кўп азизларим каналга уланишни унутманг. 👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇Telegram t.me/gapirsagapkup
Изображение
Қадимда бир подшоҳ вазирларини чақириб:-Халқни ҳаёт тарзини урганиб келинглар мен олиб бораётган сиёсатдан халқ розими норозими шуни билиб келинглар деб вазирларни халқ орасига жўнатибди. Подшоҳ ҳузурига қайтган вазирлар:
-Халқимиз анча ночор яшамоқда экан кўпчилиги қўшни давлатларга бориб мардикорчилик қилиб рўзғор тебратмоқда экан. Лекин халқ сиздан ва олиб бораётган сиёсатингиздан мингдан минг рози экан дейишибди.Подшоҳ бўлса:
-Ўзи ночор яшаётган бўлса қандай қилиб мендан ва олиб бораётган сиёсатимиздан халқ рози бўлади дебди.Бўлмаса бугундан солиқларни жарималарни оширамиз халқнинг сабрини синаймиз баҳонада ғазнани ҳам тўлдириб оламиз дебди.Солиқлар жарималар миқдори ошибди лекин халқ бир оғиз эътироз ҳам билдирмай яшайверибди.Буни кўриб турган подшоҳ солиқлар устига солиқлар ўйлаб топаверибди.Халқ эса жим.Охийри подшоҳнинг сабри тугапди.Вазирларига:
- Одамларнинг бозорга киришини пуллик қилиб кейин ҳар бирининг кетига бир тепиб киритилади деб буйруқ берибди.Бозор дарвозаси олдига иккита соқчисини қўйиб бозорга кирган ҳар бир одамдан белгиланган пулни олиб кетига бир тепиб киритиб бошлашибди.Бозор дарвозаси олдига тумонат одам йиғилиб қолибди. Одамлар бақир чақир қилиб норозилик билдириб бошлашибди.Буни кўриб турган вазирлар дарҳол подшоҳга хабар етказишибди. Подшоҳ сабр косаси тўлган халқнинг нимадан норози эканини билмоқчи бўлиб шу заҳоти халқнинг олдига чиқибди.Подшоҳни кўрган халқ:
-Сиз олиб бораётган сиёсатдан биз норозимиз дебди.
-Подшоҳ нимадан норозисилар деб сўрабди.
Халқ:-Бозорга киришда умуман қулайлик йуқ, иккита соқчи одамларни кетига тепиб улгурмаяпди. Буни оқибатида одамлар навбат кутиб қолишмоқда халқингизга қулайлик яратиб беринг, кетга тепадиган соқчилар сонини кўпайтиришингизни талаб қиламиз деган экан. Хуллас гапирса гап кўп азизларим каналга уланишни унутманг. 👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇Telegram t.me/gapirsagapkup.
Web-страница:
ГАПИРСА ГАП КУП
Жуда куп аклли гапларни эшитдик,ургандик ва гапирдик,Энди факат уларга амал килиш колди холос!
Ўзбекистон республикаси Олий Мажлиси Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоевнинг сўзларига кўра "Президентликка рақобатчи номзодлар ва партияларда ҳозирги ҳукуматнинг фаолиятини танқид қилишга сиёсий довюраклик етишмаяпти" дебди.
Биз эса партиялар томонидан кўрсатилган номзодларга омад тилаган ҳолда "Вопше ўзларингни йўқотманглар" "Духхи кўтаринглар" деймиз. Хуллас гапирса гап кўп азизларим каналга уланишни унутманг. 👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇. Telegram t.me/gapirsagapkup
Изображение
Кўп узоққа бормайлик яқин 30 йиллик тарихимизга разм соладиган бўлсак. Шу 30 йилдаги энг катта ютуғимиз Собиқ СССР таркибидан ажралиб чиқиб ўз мустақиллигимизни эълон қилганимиздир. Шу вақт оралиғида олиб борилаётган ислоҳотлар нима учун ўз самарасини бермаяпди? Бизга Собиқ Сссрдан вайроналар қолмаган эдику?Собиқ Сссрдан бизга ривожланишимиз учун тарраққиёт йўлига чиқишимиз учун яхшигина имкониятларга эга давлат қолган эди.Тарихга яна бир назар ташласак иккинчи жаҳон урушидан кейин Европанинг бир қатор давлатлари хусусан Германия, урушдан кейин Америкадан ядро зарбасини қабул қилиб олган Японияга деярли ер билан яксон бўлган давлат қолган эди.Уларнинг ривожланиш тарихи ва қандай қилиб жаҳондаги энг олди ривожланган давлатлар қаторига чиққанини гапирмасак ҳам бўлади,чунки буни ҳаммамиз жуда яхши биламиз.Биринчи Президент Ислом Каримовдан ҳам бизга вайроналар қолмаганди аксинча ривожланиш ва тараққиёт йўлига чиқишимиз учун имкониятлари тўла тўкис сақланиб қолган, фақатгина коррупция ва монополияга ботқоғига ботган давлатгина қолди.Биз ўша ботқоқдан чиқишга ҳаракат қиляпмизми, асосийси ўша ботқоқдан чиқишга ҳоҳиш истагимиз борми? Хўш ривожланишимиз учун бизга нималар ёки кимлар тўсқинлик қилишяпди?Қачонгача ривожланишимиз ва тараққиёт йўлиги чиқишимиз учун чексиз имкониятларга эга, чексиз ер ости ва ер усти бойликларига эга давлат халқига эмас бир гала галстук таққан ўғриларга хизмат қилади?Қачон коррупция ва монополияга бутунлай барҳам берамиз?Қачонга бориб мардикор экспортини бутунлай тўхтамиз?Кимдир шу саволларга жавоб берса халқимиз ҳеч бўлмаганда хаёлан бўлсада келажакдаги "орзуларининг" режасини тузармиди!? Хуллас гапирса гап кўп азизларим каналга уланишни унутманг. 👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇. Telegram t.me/gapirsagapkup
Web-страница:
ГАПИРСА ГАП КУП
Жуда куп аклли гапларни эшитдик,ургандик ва гапирдик,Энди факат уларга амал килиш колди холос!
Ўзбекистонда қайсидир соҳада бирон бир ҳодиса юз берса ёки халққа қандайдир ноқулайлик ёки зиён етказилса. Ҳеч бир Вазирни ёки Вазирликни кўрмадим эшитмадим ҳам халқ олдида ўз айбини тан олиб ўзи бошқараётган соҳанинг камчиликларини тан олиб халқ олдида етказилган ноқулайликлар учун узр сўраганини. Бизда ҳеч қачон Вазир ёки Вазирлик "крайний" бўлмаган и бўлмайди ҳам.Бизда сув омбор очилиб кетса балиқлар "крайний". Свет ўчса қишда совуқ ҳаво ёзда эса иссиқ ҳаво "крайний". Бирон кишини уриб ўлдириб қўйса"худо урган безори" эди деб ўлган одамни ўзи "крайний". Нарх наво ошишига халқ кўп гўшт истемол қиляпди деб халқ"крайний". Ўқувчилар полда ўтириб дарс ўтишса мактаб директори хотини билан жанжаллашгани учун хотини "крайний". Биронта мард Вазирни кўрмадим халқни олдига чиқиб "Мен ч#чқ#қман, ч#чқ#қлигим туфайли мен бошчилик қилаётган соҳа мана шундай абгор ҳолга келиб қолди" деб ўз айбини тан олганини.Хўш қайси Вазирликдан халқ рози.Хуллас гапирса гап кўп азизларим каналга уланишни унутманг. t.me/gapirsagapkup
Изображение
Сезилар сезилмас мактаб ўқувчиларимиз ҳам солиқ тўловчига айланиб боришмоқда.Китоблар ижара пули kundalik.com бунга яққол мисол.Китоблар ижара пулига хўп кўндик кўникдик ҳам.Электрон кундаликчи? Хўш аслида биз электрон кундаликка тайёрмизми?Республика бўйича жойларда интернет сифати бир хилми?Платформа аслида текин бўлиши керак эмасми?Келинг ўзингиз ҳисоблаб кўринг республика бўйича 6 млндан ортиқ мактаб ўқувчиси бор.Китоб ижараси ҳар бир ўқувчига ўртача 30000 сўмдан kundalik.com обунасини 10000 сўмдан ҳисобласак.Халқ таълими вазирлиги бир йилда мактаб ўқувчиларидан +-240 000 000 000 млрд сўм атрофидаги пулни ундириб олишади. Норасмий йиғди йиғдиларни айтмасак ҳам бўлади.Шу партага ҳам ижара пули жорий қилиш керакми дейман полда ўтиргандан кўра яхшида зато ўзингники асосийси пули тўланган. Энди бемалол ўқувчилар ҳам биз тўлаётган солиқлар ҳисобига ойлик олиб мазза қилиб яшаяпсан деса энсангиз қотмасин.Хуллас гапирса гап кўп азизларим каналга уланишни унутманг. 👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👉t.me/gapirsagapkup
Изображение
"MIRZIYONOMICS" leap of central asian tiger.Таржимаси марказий осиё йўлбарсининг сакраши экан.
Китоб муаллифи вапшее красавчик. Янги пахта ҳосилидан юмшоққина Пахтаномиксни олиб точкасига қўйибди лекин. Айрим маддоҳларга ялама десанг ҳам ялайверади. Бу кетишда яқинда точна Аркадағни рейтинги тушиб кетади. Хуллас гапирса гап кўп азизларим каналга уланишни унутманг.👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇Telegram t.me/gapirsagapkup
Изображение
Адолат Социал Демократик партияси Миллий тикланиш партиясини сайлов олди дастурларини кўчирганликда айблабди.Сценарийни ўзи аслида бир киши ёзган бўлса ундан қолган тўртовлон биргалашиб кўчирган бўлса.Булар ўзларича халқни через чур содда деб ўйлашадида.Мактабда ўқиган вақтимизда иншо ёки баён ёзсак биронта аълочи ўртоғимиздан кўчирардик ўқитувчимиз бир биримиздан кўчирганимизни сезиб қолмаслиги учун унча бунча ўзгартириб нуқта вергулни жойини ўзгартириб ёзардик. Булар кўчиришни ҳам эплашолмабди,ўзи олдин нима эплашган экан. Хуллас гапирса гап кўп азизларим каналга уланишни унутманг. 👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇. Telegram t.me/gapirsagapkup
Изображение
Айтишларига қараганда Ўзавтосаноатнинг арзандаси GM UZBEKISTANда навбатлар камаймоқда экан.Навбатлар фақатгина деворга чизилган суратлардагина камаймоқда. GM UZBEKISTAN мижозларга қай тартибда машиналар етказиб берган бўлса,девордаги суратлар ҳам шу тартибда ўчирилмоқда. Монополлар GM UZBEKISTANга атаб деворга чизилган суратларни ҳам эплаб ўчира олишмабди.Так что Монополияга қарши курашиш, уни тугатиш ва растаможкани очиш иномарка мошиналар ҳақидаги орзуларингизни яқин йиллардаги режаларингиз қаторидан бемалол ўчиришингиз мумкин. GM UZBEKISTAN эртаги ҳали анча вақт давом этадиган кўринади.Бу орзуимиз Янги Ўзбекистонда ҳам ушалмайдигандек.Нима ҳам дердик"WELCOME TO NEW UZBEKISTAN ".Хуллас гапирса гап кўп азизларим каналга уланишни унутманг.👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇. Telegram t.me/gapirsagapkup.
Изображение
Фақатгина Ўзбекистонда муаммолар мана шундай услубда ҳал қилинади.Монополиядан бутунлай безган халқ ўз норозичилигини мана шундай усуллар билан намойиш қилмоқда.Хукуматимиз эса муаммони деворга чизилган суратни ўчириш билан кифояланди холос.ОАВ ходимлари, мустақил фаолият юритувчи журналистларимиз ҳамда блогерлар бу мавзуни ҳар доим ҳар дақиқада ёритишмоқда. Монополияни танқид қилувчилар қаторига яқинда Президент Мирзиёев ҳам қўшилди.Ўзбек халқи Монополия аталмиш ўлкан девор билан ҳимояланган Ўзавтосаноатнинг самарасизлигини халқ ва ҳукумат учун фақат зарарга ишлаётганини бундан ўн беш йигирма йиллар олдин билган бўлсада Давлатимиз раҳбари эса шу кеча кундузда хабар топибдилар майли шунисига ҳам раҳмат ҳар холда хабарлари бор экан.Журналист ва блогерларнинг монополияга қарши танқидлари ҳеч қандай самара бермагани каби, Давлатимиз бошлиғининг ҳам монополияга қарши танқидлари ҳозирча ҳеч қандай натижа бергани йўқ.Хуллас гапирса гап кўп азизларим каналга уланишни унутманг. 👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇. t.me/gapirsagapkup
Видео/гифка, 25 сек,
Коррупция, Монополиядан ва барча бюрократик тўсиқлардан ҳоли Ўзбеклар Мустақиллигимизнинг 30 йиллигини сеҳрли Америка диёрида нишонлашмоқда.Аксарият Ўзбек халқи орзу қилган ҳаётда яшашмоқда.Тасаввур қилиб кўринг Америкага виза билан кириш тартиби бир муддатга Ўзбекистонликлар учун бекор қилинса.Тошкент аэропортидаги ҳолатни тасаввур ҳам қилиб бўлмаса керак.Чунки бундай ҳолатни шу йили Россияга авия қатновлар тикланганда гувоҳи бўлдик. Бу менинг шахсий фикрим албатта.Кимдир менга эътироз билдириши ҳам мумкин.Лекин аччиқ бўлсада ҳақиқат жудаям кўпчиликда Америкага суриш нияти йуқ эмас.Америка ростдан ҳам сеҳрли диёр бойу камбағални ўзига саробдек тортади.Лекин барибир туғилиб ўсган жойимиз барчасидан устундир. Қаерда бўлмайлик бир гала галстук таққан ўғрилар томонидан талон тарож қилинаётган бўлсада Ўзбекистон бизни ўзига тортаверади.Мусофирдаги юртдошим Оллоҳ сизни ўз паноҳида асрасин ўзингизни эҳтиёт қилинг. Хуллас гапирса гап кўп азизларим каналга уланишни унутманг. 👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇. Telegram t.me/gapirsagapkup
Видео/гифка, 51 сек,
Юртимизда Коронавирусга қарши оммавий вакциналаш тўхтатилиб,мустақиллигимизнинг 30 йиллигига бағишлаб оммавий кўкрак нишони билан тақдирлаш бошланган кўринади.Баъзи бир юртдошларимиз кўкрак нишони билан тақдирланганларнинг кўпчилиги бу мукофотга лойиқ эмас дейишмоқда,яна айримлари эса аввало бошида ушбу рўйхатда бўлганлиги ва кейинчалик рўйхатдан ўчириб ташланганлини айтса,яна айримларига мукофотланган бўлишига қарамай мукофотланганлар орасида кукрак нишонига нолойиқ инсонлар билан бир қаторда эканлигидан норози.Хуллас ҳамма ҳар хил фикрда.Менимча мукофотлаш ҳали анча давом этадиган кўринади.Ҳозирча танлаб олинганлар,сал ўтиб ўз ҳоҳиши билан,кейинроқ журнал бошидан энг охирида эса мажбурий мукофотлаш.Ана ўшанда сен мукофотга лойиқмисан йуқми,рўйхатда олдин бормидинг йуқмидинг буни аҳамияти йўқ ҳаммамиз тенг бўламиз.Так что мукофот ололмай хафа бўлиб юрган юртдошларимиз "Вопше ўзларингни юқотманглар" "Духхи кўтаринглар" Хуллас гапирса гап кўп азизларим каналга уланишни унутманг. 👇👇👇👇👇👇. t.me/gapirsagapkup
Изображение
Укамиз ўзбек халқини йиллар мобайнида қийнаб келаётган саволни кўтарибди.Афсуски бу саволга ўзларича ақллилик қилиб турган қўғирчоқлар жавоб беролмаслиги аниқ.Чунки бу саволга давлатимизнинг биринчи рақамли инсони ҳам жавоб бера олмайди у киши ҳам чалғитишга ҳаракат қилади.Олдиндан бизда телевидение ва радио халқнинг манфаати учун эмас бир кишининг манфаати учун хизмат қилиб келган.Ўша бир киши эса "халқим" эмас "халқум" учун хизмат қилган. Ер ости ва ер усти ресурсларига келсак буларнинг барчаси бир гала галстук таққан ўғрилар томонидан эгаллаб бўлинган.Оддий халқ шунинг учун муҳожирда юришга мажбур.Сайловга оз фурсат қолди.Лекин хеч бир номзод конкрет чиқиш қилиб агар мени халқ Президентликка сайлашса биринчи ўринда монополияга барҳам бераман коррупцияга қарши конкрет курашаман келаётган беш йилда халқнинг яшаш тарзини кескин ўзгартираман дейдиган номзод хозирча чиқмади.Ҳаммасидан хабарлари бор лекин у киши ҳам чорасиз кўринмоқда.Хуллас гапирса гап кўп азизларим каналга уланишни унутманг. t.me/gapirsagapkup
Видео/гифка, 113 сек,
Амалдорлар (галстук таққан ўғрилар) учун максимал даражада имкониятлар яратилган юртда яшаймиз.Улар учун чексиз имкониятлар берувчи инсонни шубҳасиз Президент Мирзиёев деб биламан.Бунга яққол мисол жорий йилнинг бошида Энергетика Вазири А Султоновнинг Президент ҳамда ўзбек халқи олдида берган ваъдасини ҳали ҳеч ким унутмаган бўлса керак.Ваъдабоз Вазир 2021 йилда умуман электр энергиясида узилишлар бўлмайди деган эди.Энди эса шахсан Президентнинг ўзи Вазиру аъзамга келгуси йил бошигача яна имконият бермоқда.Фақатгина бизда марҳаматнинг чеки чегараси йўқ.Фақатгина бизда Вазирлар, амалдорларга нисбатан лавозимидан озод қилинди,истефога чиқарилди сўзлари умуман ишлатилмайди.Хайфсан берилди,огоҳлантирилди ва навбатдаги ёки охирги имконият берилди сўзлари эса тренддан тушмайди.Хуллас слишком кўнгилчанмиз жудаям кечиримли халқмиз.Президентимиз ҳам худди шундай.Айтишадику қавмга яраша подшоҳ берилади деб.Хуллас гапирса гап кўп азизларим каналга уланишни унутманг. 👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇. Telegram t.me/gapirsagapkup
Изображение

Найдено 24 поста