🗣Азиз юртдошлар!
🇺🇿Самарқанд вилоятида жойлашган Имом Бухорий мажмуасининг очилиши чинакам улуғ ва тарихий воқеа бўлди.
🕌 Эртага, мажмуадаги янги ва муҳташам масжидда илк бор ҳайит намози адо этилади.
🌙 Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий ҳазрат бошчилигида юртимизнинг барча вилоятларидан келган бош имом-хатиблар, уламолар жам бўлиб, Ватанимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлиги ва юртимиз равнақи учун эзгу дуолар қиладилар.
⏺Барчангизни ушбу тарихий ва савобли лаҳзаларнинг иштирокчиси бўлишга таклиф этамиз!
🕌 Имом Бухорий мажмуаси манзили
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
📱ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING
▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook