Тонгги шамолнинг майин эсиши, гулларнинг ифори, фарзанднинг илк табассуми ёки оддийгина олинган ҳар бир нафас — буларнинг бари ҳаёт деб аталувчи бебаҳо атонинг зарраларидир. Дарҳақиқат, ҳаёт — инсонга берилган энг олий неъматдир..
ИЛОҲИЙ ИМТИҲОН ВА БАНДАНИНГ МАСЪУЛИЯТИ
(Бу дунё — синовли дунё рукни остида)
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
Ҳаёт йўлимиз доимо бир текисда, хавотир ва ташвишлардан холи ҳолда кечмайди. Баъзан қувонч ва шодлик бизни қамраб олса, баъзан кутилмаган машаққатлар, йўқотишлар ва синовлар қаршисида қоламиз.