Телеграм канал 'ELTUZ'

ELTUZ


118'896 подписчиков
50'618 просмотров на пост

Бизга мурожаат қилмоқчи бӯлсангиз, бот манзилимиз: @eltuzportali_bot.

Реклама учун мурожаат қилмоқчи бӯлсангиз, бот манзилимиз: https://t.me/eltuz_reklama

Детальная рекламная статистика будет доступна после прохождения простой процедуры регистрации


Что это дает?
  • Детальная аналитика 5'852'512 каналов
  • Доступ к 1'533'798'153 рекламных постов
  • Поиск по 5'804'030'966 постам
  • Отдача с каждой купленной рекламы
  • Графики динамики изменения показателей канала
  • Где и как размещался канал
  • Детальная статистика по подпискам и отпискам
Telemetr.me

Telemetr.me Подписаться

Аналитика телеграм-каналов - обновления инструмента, новости рынка.

Найдено 7517 постов

ЯККАБОҒНИНГ НАЗОРАТДАН ЧИҚҚАН ДЕҲҚОН БОЗОРИ

Яккабоғ деҳқон бозори ҳудуди ноқонуний темир-терсакларга тўлиб кетди.

Хоҳлаган одам соққасини берса, бозорда ноқонуний будкалар, стол-стулларни ўрнатиб бемалол савдо қилиши мумкин.

Ошхоналарни айтмайсизми? Ўчоқ қозонию, тандиридан тортиб кабоб қўрасигача ошхонадан ташқарига чиқариб олишган.

Туманда санитария-эпидемиология ходимлари бозор ташқариси ва ичкарисида бемалол сифатсиз таомларни тайёрлаш ва уларни хўрандаларга етказишга йўл очиб бериб беришмоқда.

Энди ноқонуний дўконларга келсак, олдинги бозорком ҳамма жойга дўкон қуриб, уларни сотиб, ўзи эса бугунги кунда соғлигини баҳона қилиб қочиб қолди.

Энди янги бозорком ҳам бозор ташқарисида ноқонуний навис қилиб дўкон қуришни бошлади. Бозорни ҳеч ким тартибга сололмайдими?

🚀Telegram |🔵Facebook |
🐦Twitter |📷Instagram | ▶️@eltuz" target="_blank">YouTube
👍 15
🤬 4
🤔 3
❤ 2
😁 2
Изображение
ПЕШКУДА «КРУТОЙ» ЙИГИТЛАР «КЕШБЕК»ЧИ ЙИГИТ КЕТИГА БУТИЛКА ТИҚИШДИ

Пешкудаги "крутой"лар бир эркакни кўтига бутилка тиқиб самосуд қилди.

Элтузга келган видеода иштони туширилган эркакнинг ярим тунда далага ташлаб кетилгани акс этган.

Видеога илова қилинган матнда "Тумандаги прокуратура ва ИИБ бу самосудга йўл қўйиб бергани" иддао қилинади.

Самосуд сабаби ҳақида матнда мана бу иддао бор: "тадбиркорларни кешбек қилиб юраркан. Шу прокурор қулоғига етиб борган экан"
Шундан кейин уни "жазолашган".

"Мана шу йигитни кўча боллари кўтига бутилка тиқиб бир соат қийнашди. Ҳатто зўрлик видеосини ўз инстаграм профилига очиқчасига жойлаб қўйди. Битта учаскавой аралашишга қўймади"

ФБ канали бу зўравонлик видеосини тўла қўйишга изн бермайди ва айни пайтда Элтуз бу видеони тўла намойиш қилиб самосуд ва зўравонликни тарғиб қилишдан тийилади.

Бухоро вилоят ИИБ ва прокуратура бу самосудга эътибор қаратишини талаб қиламиз.

Ҳозирча ҳеч ким қамағда эмас.

🚀Telegram |🔵Facebook |
🐦Twitter |📷Instagram | ▶️@eltuz" target="_blank">YouTube
👍 139
🤬 58
❤ 38
🔥 25
🤩 22
🎉 20
😢 10
😁 7
🤯 2
Изображение
АСАКАДА ҲОКИМЛИК РАҚОБАТНИ НАЗОРАТ ҚИЛАДИМИ?
🤩 44
🎉 35
👍 27
❤ 24
🔥 19
🤬 2
Изображение

Асака туман ҳокимлиги берган расмий муносабати жуда кулгили. Аввало, ўша ноқонуний бозор ва дўконлар 3 та тадбиркор А.Саматов, К.Хабибуллаев, Ш.Уринбоевларга фаолият кўрсатиш учун берилган бўлса, қайси норматив ҳужжатга кўра берилганлиги ҳақида ёзилмаган.

Бу ерда “ақллилик” қили,б иктисодий терминлардан фойдаланиб, қандайдир субъект ва соғлом рақобат, маҳсулот етказиб бериш ҳақида ёзилган. Бу расмий муносабатни матбуот котиби ёзганми ёки ҳокимликнинг қурилиш ва архитектура бўлимидагиларми?

Расмий муносабатда бу тадбиркорлар фаолияти Асака шаҳрининг Ҳумо ва Қадрият МФЙлардаги тадбиркорларнинг савдо тушумига таьсир кўрсатаётгани, улар ғирромлик билан асоссиз маълумотларни ижтимоий тармоқларга жойлаётгани ёзилган. Бу билан ҳокимият Ҳумо ва Қадрият МФЙда фаолият кўрсатаётган тадбиркорлар устилан кулиб, Ҳамдўстлик МФЙдаги янги ноқонуний бозор фаолиятини қўллаб-қувватлаяптими? Бизда туман ҳокимлиги ким қандай рақобат қилишини назорат қилувчи органми?

Ҳамдустлик МФЙда яшовчи аҳоли томонидан илгари ва ҳозирги вақтда ўша ноқонуний бозор фаолияти устилан ҳеч қандай шикоят бўлмаганини ёзишмоқда. Ким ва қачон аҳоли билан бу мавзуда суҳбат қурди? Ким келиб текширди? Сектор раҳбари ўргандими? Ҳоким келиб ўзи кўрдими ноқонуний бозор ва дўкон объектларини?

Асака шаҳрида ким қаерга хоҳласа аввал дўкон қуриб, кейин ҳужжат тўғирлайдими?

Биздаги маълумотларга кўра, туман ҳокимининг қурилиш бўйича ўринбосари Достонбек Маматов, қурилиш бўлими бошлиғи Жасурбек Набижонов ва муқаддам қурилиш бўлими бошлиғи бўлган, амалда АТИ қўлланилган Алишер исмли валломат ажратиб бермаганми бу ерни? 2021 йил июнь ойига қадар фармойиш ёки қарор бўйича туман ҳокими ер ажратишга ҳакли эди. Е-Карорда дастурида 2021 йил июнь ойидан буёғига 3 та тадбиркорга ер ажратилиши ҳакида ҳеч қандай ҳужжат топа олмадик.

Мурожаат килишимиздан мақсад, тинчликни таьминлаш. Тадбиркор бўладими, бошқаси бўладими, қонуний фаолият олиб борсин. Бу ерда эса ҳар куни маьмурий ҳуқуқбузарлик кузатилади: сигнал чалиш, шовқин кўтариш, тинчликни бузиш, ЙХХни менсимаслик. Энг ачинарлиси, электр энергия очиқдан-очиқ ўғирланмоқда. Катта юк автомашиналари қум, шағал, ғишт, шебенларни қайси лицензия асосида ташимоқда? Йўл кира ҳаки тўламай фаолият олиб бориш тўғрими?

Аҳоли соддалигига бориб, расмий шикоят қилмагандир. Лекин ушбу субъектлар темир йўл депоси устида фаолият юритади. Темир йўл бузилиб, вайронага айланганини фотода кўриш мумкин. Темир йўлдан фойдаланиш қоидалари бузилганлиги ҳакида Андижон вилоят Темир йўл мутасаддиларига ёзилган аризани ким ўрганди? Қачон ва қандай жавоб берилган, қайси бўлим ушбу ариза билан шуғулланган?

Ҳоким ушбу субъектлар фаолиятини туман ДХХ, Прокуратура, ИИБ, ДСИ, Кадастр ва ЭТК раҳбарлари билан келиб шахсан ўзи ўргансин. Шунда ҳаммаси ойдинлашади ким бу ернинг асл эгаси эканлиги.




🚀Telegram |🔵Facebook |
🐦Twitter |📷Instagram | ▶️@eltuz" target="_blank">YouTube

👍 60
❤ 39
🔥 24
🤩 24
🎉 17
🤔 2
🤬 1
ҒЎДДАЙГАН ПРОКУРОРЛАР НИНА ТИҚИЛГАН ТЎПДАЙ ШАЛПАЙДИ
👍 118
🔥 37
❤ 32
🤩 32
😁 28
🎉 24
🤬 18
🤔 2
Изображение

Ўзбекистон мустақил бўлгандан кейин армиядаги буйруқлар ўзбекча бўлди.

Ўшанда Мурод ака (ММ- Дўст) президент матбуот котиби эди.

Илк яхши таржималар шу кишига мансуб.

Масалан, солдатга қараб ўрисчалаб "смирно" дейилса, солдат бошини кўкка қаратиб тахтадай қотарди. Буни ўзбекчада “ғўддайиб туриш” дейилади.

Шунинг учун 1992 йили "смирно" деган команданинг ўзбекчаси "ғўддай" бўлди. Бу командани отмень қиладиган буйруқ "вольно" деб айтичлади. Агар буйруқ бажарлиш онини кузатсангиз ғўдайиб турган одамнинг вольно буйруғини эшитиши билан нина тиқилган копток каби бўшашиб шалпайганини кўрасиз. Шу боис вольно командаси "Шалпай" деб яхши ва тўғри таржима бўлувди....

Бу ëзганларим аслида прокуратура ҳақидаги матнга кириш учун ëзилди. Бир вақтлар президент "ғўддайган" деб айтган ëшуллилар бугун "шалпайиб" қолди. Мана эр нимага керак¸ хотин нимага керак¸ адабиëт нимага керак деган саволларни муҳокама қилувдик.

Хўш, унда прокурор нимага керак?

Прокуратуранинг вазифаси мамлакатдаги қонун устоворлигини таъминлаш¸ жиноятга қарши курашишдир.

"Камбағал¸йўқсил ва қашшоқларга бепул томоқ тарқатиш¸ эри ўрис армиясида ўлган бевани уйини оқлаб бериш" прокуратуранинг вазифаси эмас.

Ўзбекистон Бош прокурорининг прокуратура байрамидаги табрик ваъзидан келиб чиқилса прокуратура худди Гайдар ҳияоясидаги пионер командасига ўхшаб кетди.

(Гайдар ҳикоясидаги команда бева кампирларга ëрдам бериб юради)

Отабек Муродов Бош прокурор бўлган пайтда прокуратура матбуот учун максимум очиқ бўлди. Сурайë Сатторова медиа юлдузига айланди. Порахўр прокурорлар қамалди.

Жорий Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошевни юрфакка қайтариб "Прокуратура нимага керак" деган темада қайта ўқитиш керак.
Нафталин хиди келадиган сийиб келиш учун ҳам катталардан русхат сўрайдиган самаотводчининг прокуратура ходимлари кунида айтган гапи кадрлар сиëсатининг тупикда эканлигидан далолат.

Физикадан билим. Ғўдайган тўпнинг ичида фақат сикилган ҳаво бўлади. Нина ëки мих тиқилса сикилган ҳаво чиғиб кетиб бизга тирсиллаб таранг кўринган копток бўшашган¸ шалпайган пуфак экани кўринади.

Ҳаддидан ошганларга "ҳаволаниб кетди" дейишгани каби. “Олтин бузоқ” китоби қаҳрамони Остап Бендер айтгани каби “Заседание продолжается! И, как видите, господа присяжные заседатели, лед тронулся....”

(Таржимаси: “Жаноблар томоша давом этади. Муз дарз кетиб дарë бўйлаб сузa бошлади”)

🚀Telegram |🔵Facebook |
🐦Twitter |📷Instagram | ▶️@eltuz" target="_blank">YouTube

👍 141
🎉 32
🤩 28
🔥 27
❤ 26
🤔 4
🤬 4
😁 1
🤯 1
😢 1
CAMBRIDGE SCHOOL ЎҚУВЧИЛАРИ КАРАТЕ ДАРСИДА КАЛТАКЛАНДИ

Ассалому алайкум,

Cambridge school Ибн Сино филиалига фарзандларимизни берганмиз, яхшигинаа пул 4 млн 500 минг сўм тўлаб ўқитамиз, афсуски, мактаб раҳбарияти ва айримларнинг масъулиятсизлиги сабабли, карате тўгарагида болларимиз шу аҳволга тушишган.

Видеодаги гавдали одам карате бўйича тренер эмуш, аммо дарс ўтмас экан, ўрнига манави ёнидаги ўғли дарс ўтяпман деб, болаларни камар билан уриб шу аҳволга туширган.

Директор Ҳилола Йўлдошева бу ҳолатдан шунчаки ранжиганини билдирмоқда.

Директор Инстаграм саҳифасида ўзини реклама қилиш, ақлли қиз қиёфасини ёқиб, интервью бериш билан банд,

Тегишли идоралар бу ҳолатга қонуний чора кўришларини ота-оналар номидан сўраймиз.

Видеода болаларнинг аҳволини кўришингиз мумкин.


🚀Telegram |🔵Facebook |
🐦Twitter |📷Instagram | ▶️@eltuz" target="_blank">YouTube
👍 83
🤩 58
❤ 42
🎉 32
🔥 31
🤬 30
😁 17
😢 5
🤯 1
Видео/гифка, 288 сек, video_2024-04-23_00-43-21.mp4
УРГАНЧДА БИР АЁЛ ЎЗ ТАНИШИНИ ЎЛДИРИБ ҲОВЛИГА КЎМИБ ЮБОРДИ

Хоразм вилоятининг Урганч шаҳрида танишини уйига чақириб, ўлдирган аёл қамоққа олинди.

Жиноят 17 апрель куни Урганчнинг “Ҳамжиҳатлик” маҳалласида содир бўлган.

1986 йилда туғилган аёл ўзига аввалдан таниш, 1975 йилда туғилган аёлни уйига чақириб рўмол билан бўғиб ўлдирган ва аёлнинг ўлигини ҳовлига кўмиб қўйган.

Низо пул олди бердиси билан боғлиқлиги айтилди.

Жиноят тергов-тезкор гуруҳи томонидан қисқа фурсатда фош этилган.

Қотил қамағда... Мақтул гўрда...

🚀Telegram |🔵Facebook |
🐦Twitter |📷Instagram | ▶️@eltuz" target="_blank">YouTube
👍 93
❤ 34
🔥 27
🎉 26
🤩 21
🤬 10
😁 4
Видео/гифка, 35 сек, 439498767_1154818539170311_3797065326231034574_n.mp4
“ОФИС” МЕНЕЖЕРИ УЛУҒБЕК “СОҚОЛ” ҚИДИРУВГА БЕРИЛДИ

Тошкентнинг Дархонидаги қудратли “оффис”нинг бош менежери, тадбиркорлар орасида “Шодмон”, “Соқол” номи билан танилган Улуғбек Шодмонов расман қидирувга берилди.

38 яшар Улуғбек Шодмонов Ўзбекистондаги кончилик, кимё, нефть ва газ секторларидаги олди-сотди ишларини бир неча йилдан буён бошқариб келаётган эди.


🚀Telegram |🔵Facebook |
🐦Twitter |📷Instagram | ▶️@eltuz" target="_blank">YouTube
👍 196
🤩 50
❤ 37
🎉 33
🔥 23
🤔 14
🤬 13
😱 5
😁 3
Изображение

ЧУМЧУҚ СЎЙСА ҲАМ ҚАССОБ СЎЙСИН, ЁХУД БУГУНГИ “ЧАЛА ПСИХОЛОГ-МОТИВАТОРЛАР” ҲАҚИДА

Халқимизда бир гап бор: “Чумчуқ сўйса ҳам, қассоб сўйсин”. Бу дегани ҳамма ўз ишини билиб-билиб бажарсин. Аммо бугун чумчуқни қассоб сўйяптими? Аслида мавзу гўшт маҳсулотлари ҳақида эмас, балки бугунги кунда юртимизда урчиб кетган “чала-психолог ва мотиваторлар” ҳақида.

👉 МАҚОЛАНИ ТЎЛИҚ ЎҚИШ УЧУН (БОСИНГ) 👈

👍 81
🔥 36
❤ 35
🎉 32
🤩 25
ЎЗМЕТКОМБИНАТ ИШЧИСИ ЎЗ ЖОНИГА ҚАСД ҚИЛДИ

Ассалому алайкум, Элтуз! Бекободдан мактуб йўллаяпман. 17-апрель куни Ўзметкомбинат ишчиси комбинатнинг НПЦ-2 бўлимида ўз жонига қасд қилди. 16-апрель куни ишда қолиб, слесарка хонасида ўзини осган. 17-санада эса уни топишган.

Ўз жонига қасд қилишига сабаб эса комбинатдаги ҳозирги қийин ахвол.

Молиявий қийинчиликга тушган, ойлик камайиб кетган. Энди эса бу ҳақда овоза қилмаслиги учун оиласига комбинат томонидан босим ўтказилаётган экан.

Комбинат “ERIELL, ENTER ENGINERING”нинг кадрлар бошқарувида собиқ МХХ ва ИИБ ходимлари юқори лавозимларда, қолаверса, СБ деган структура бор.

Ушбу қаттъий режимни ўрнатган комбинат ижрочи директори Аҳмедов Дилшод Турсунқулович хозирда Инвестиция ва саноат савдо вазири ўринбосари лавозимида ишламоқда.

Ҳурматли Элтуз, ИИБдан маълумот олиб ёритишда ёрдам берсангиз.


🚀Telegram |🔵Facebook |
🐦Twitter |📷Instagram | ▶️@eltuz" target="_blank">YouTube
👍 111
😱 51
❤ 33
🔥 32
🎉 19
🤩 11
😢 9
🤬 7
🤯 1

🔴ЭЛТУЗГА МУРОЖААТ ЙЎЛЛАГАН ХОДИМГА РАДДИЯ

"Куни кеча ижтимоий тармоқларда бир мақола ўқиб қолдим. Мен шаҳар Қўриқлаш бошлиғи ва унинг ўринбосарлари ёнини олмоқчи ҳам эмасман, уларни шахсан танимайман ҳам.

Бу постимни раҳбарларга "пахта" қўйиш учун ҳам ёзмаяпман. Мени ҳеч кимдан қўрқадиган жойим ҳам  йўқ. Менинг ўша Элтузга ёзган ходимга саволларим бор.

Ҳурматли ходим! Бундан бир неча йиллар олдин "Фалончиев" нинг раҳбарлиги вақтида (бу воқеаларни 10йилдан ортиқ хизмат қилган ходимлар эслашади) мукофот пули, рағбатлантириш, "кварталний" деган нарсаларни билармидингиз? Бундай мукофоту рағбатлантиришларга фақатгина раҳбарларнинг "эркатойлари" эгалик қилар эди.

Мукофот пули олган оддий "қора" ходим эса ярмидан кўпини ҳаромхўр раҳбарига ёки наханг взвод камандирига берарди. Ёки ёлғонми? Постлардан-постларга взвод камандирининг кайфиятига қараб алмаштирилар эди, шундаймасми?

Бошқарма офицерлари сафдорларни одам ўрнида кўрмас эди, ёки ёлғонми? Бошқармага эмин-эркин кириб чиқа олганмисиз? Яна бир бор айтаман, мен ҳеч бир раҳбарга яхши кўриниш мақсадида буни ёзмаяпман.

Махсус иниспекцияга келадиган бўлсак, қайси ходимни айбсиз жазолади? Аксинча ҳайдалиб кетадиган ҳолатларда ҳам иложи борича имконият қилиб беряпти-ку!? Олдинги иниспекциялар сафдорларни одам ўрнида кўрганми? Улар билан қўл бериб сўрашганми?

Икки ойлаб Жиззахда пахта териб юрганларинггизни ҳали унутмаган бўлсанггиз керак? Постдан чиқиб постга тушганларинггизни эсласанггиз керак!? Камчилик қайси ташкилотда йўқ? Рисоладагидек ташкилот борми?

Бошқарма бошлиғининг ўринбосарлари ҳақида гапирадиган бўлсак, олдинги бошлиқ ўринбосарлари ерлик эмасди. Улар ойдан ёки марсдан тушган эди тўғрими? Бошқарма бошлиғини-ку гапирмаса ҳам бўлади. Олдин шу инсондек бошқарма бошлиғи бўлганми? (Абдураззақовдан бошқа)

Ёш ходимларга оталарча меҳрибон, ёши ўрта ходимларга эса акаларча меҳрибон. Шу инсон раҳбар бўлиб келганидан то ҳозиргача биронта ходимнинг "бурнини қонатди"ми?

Элтузга ёзган ходим ёзганларимни ўқиб мени ёмон кўрманг, тафаккур қилинг, қайта-қайта ўқиб чиқинг."

👍 191
❤ 48
🔥 35
🤬 32
🎉 27
🤩 25
😁 22
😱 2
😢 2
“ПРЕЗИДЕНТНИ АЛДАМАНГ!”

Бухоро вилоятига шу ҳафта Президент ташрифи кутилмоқда.

Барча вазирликдаги ходимлар Бухоро вилоятига келди.

Ўрганиш ҳамда, тафтиш ишлари амалга оширилмоқда.

Aммо минг афсуски, Президентимиз кўзларини шамғалат қилиш мақсадида ҳамма нарса хўжакўрсинга қилиняпти.

Масалан, Юртбошига кўрсатиш учун маълум бир мактаб ёки боғча тайёрланади. Аммо қолган 1000 дан ортиқ мактаб ва боғчалар абгор ҳолда.

Илтимосимиз шуки, ҳурматли вазирликдаги раҳбарлар! Бизни шунча алдаганингиз етади. Ҳеч бўлмаса, Президентимизни алдаманг!


🚀Telegram |🔵Facebook |
🐦Twitter |📷Instagram | ▶️@eltuz" target="_blank">YouTube
👍 302
❤ 43
😁 39
🎉 39
🔥 24
🤩 21
😢 11
🤬 5
Изображение

Найдено 7517 постов