Телеграм канал 'ELTUZ'

ELTUZ


118'916 подписчиков
80'155 просмотров на пост

Бизга мурожаат қилмоқчи бӯлсангиз, бот манзилимиз: @eltuzportali_bot.

Реклама учун мурожаат қилмоқчи бӯлсангиз, бот манзилимиз: https://t.me/eltuz_reklama

Детальная рекламная статистика будет доступна после прохождения простой процедуры регистрации


Что это дает?
  • Детальная аналитика 5'573'155 каналов
  • Доступ к 1'533'798'153 рекламных постов
  • Поиск по 5'788'722'966 постам
  • Отдача с каждой купленной рекламы
  • Графики динамики изменения показателей канала
  • Где и как размещался канал
  • Детальная статистика по подпискам и отпискам
Telemetr.me

Telemetr.me Подписаться

Аналитика телеграм-каналов - обновления инструмента, новости рынка.

Найдено 7541 пост

Тасаввур қилинг: Панорама катта зaлида кино бўляпти. Кинонинг номи айтайлик "Сўнгги васият"
Зал тўла одам. Яна ашиинча одам кўчада белат излаб юрибди.

Титрлар тушади, экран ëришади.
Кадрда ариқлаб кетган қари ва касал хопз билярдхонадаги креслода ўтирибди.
Крупний планда дардли кўзлари кўринади.
Қора кўзойнакли одам келиб хопзди қулағига биннаса деб шивирлайди.
"Ҳа, келдими" дея хопз ўрнидан туриб қўлига кийди олиб билярд столга яқинлашади. Крупний планда билярд столнинг яшил баҳмали ва ундаги оқ шарлар кўринади.

Столнинг бир томонида хопз. Унинг юзига чироқ тушгани учун таниймиз. Столнинг нариги тарафида ëшроқ йигит кий ушаб турибди. Юзига чироқ тушмагани учун уни таниш қийин.
Крупний план. Хопз эпчиллик билан кийни шарга уради. Зарб еган шар бошқа шарларга урилади.Бирин кетин саватга шарлар тушади.

Рақибнинг зарби янада кучли эди. Рақибнинг қўли баланд келди.
Шунда хопз хаста овоз билан "шу пайтгача мени ҳеч ким билярдда юта олмаган. Сен ютдинг. Чунки пушти камаримдан бўлган фарзанди аржумандимсан. Томирингда менинг қоним оқяпти. Бу дунëга келиб топганим сенсан. Сени тан олмаганим учун мен телба отангни кечир. Бир оëғим гўрда. Бу юкни орқалаб кета олмайман. Сен менинг боламсан. Жон болам..."

Кадр алмашади. Стол нарида турган одам юзига чироқ тушиб ëришади. Кий ушлаган бу йигит бақрайиб қотиб қолган ва кўзларидан шашқатор ëшлар оқмоқда. Бирдан бу йигит фарëд солиб қўлидаги кийни тиззасига уриб ғарч этиб синдириб четга отади.

"Отажон" деган ҳайқириқдан билярд столи устидаги фонус чайқалиб кетади. Панорама залида ўтирган томошабнлар изиллаб йиғлаб ëтибди.Биттаси бўрига ўхшаб увиллаб йиғлаб бошлади. Ўзидан кетиб қолганларни 17 гўрбанниисага апкетишди.

Сахнадаги қадрда движения йўқ. Дардли кўзлар билан қараëтган қари хопиз ва кўзидан ëш оқиб қалтираб турган ëш йигит тасвири. Қўшиқ янрайди. "Бу кунларга етганлар бор етмаганлар бор "
Бирдан йигит қаршисидаги қари хопз оғушига ўзини отмоқчи бўлади. Аммо шу пайт хонага битта алвасти хотин иккита ажинасифат йигит билан кириб келади.

Уларга қўшилиб келган барзангилар хопз билан билярд ўйнаган йигитни ерга ëтқизиб судраб олиб чиқиб кетишяпти.
"Урманглар боламни. Жигаргўшамни ..." деган қари хопз шилқ этиб йиқилади.
Унинг оғзи қийшайиб кўзлари олайиб кетганди. "Скорий чақир" деб бақирди алвасти.
Қари хопзни икки санитар замблга солиб олиб чиқиб кетади.
Экран қораяди.

Кейинги кадр ярим тунда олинган. Қоп қоронғу гўристон.
Янгигина дўппайган қабр устида бир йигит тиз чўкиб бўзлаб ўтирибди. Ой нури унинг кўзидан оққан ëшларни ялтиллатиб кўрсатади. "Дийдор қиëматга қолди" деган ëзув тушади. Қўшиқ янграйди:

Эссиз кунлар тушди мани бошима,
Менга фарзандимни бер деб йиғлайман.
Агар мани фарёдима етмасанг,
Берган омонатинг ол деб йиғлайман.
Энди мани яшамоғим гумона,
На фарзанд бор манда ному нишона.
Чароғдек кўзларим тўлди тумона,
Менга фарзандимни бер деб йиғлайман.
Агар мани фарёдима етмасанг,
Берган омонатинг ол деб йиғлайман.
Махтумқули энди ҳолинг на кечар,
Ўзинг ўлгандан сўнг чироғинг ўчар.
Кафанингни энди ўзгалар бичар,
Менга фарзанднимни бер деб йиғлайман.

Зал увиллаб йиғлайди. Фильм тугади. Свет ëнди. Аммо ҳеч ким залдан чиқиб кетмади. Қари хопзнинг оғир ғуссаси томошабинларни ҳарсанг тош каби босиб қолганди.
Ўқинг аммо йиғламанг.

🚀Telegram |🔵Facebook |
🐦Twitter |📷Instagram | ▶️@eltuz" target="_blank">YouTube

👍 140
😁 49
❤ 17
🤬 10
😢 10
😱 2
🎉 1
ЎҚИНГ АММО ЙИҒЛАМАНГ
👍 24
❤ 4
Изображение
"ОТАДАН ҚОЛГАН БОЛАЛАР" СЕРИАЛИ ДАВОМ ЭТМОҚДА


Жамият "эзилган" ва айниқса отаси ташлаб кетган етимчаларга ачинади.

Хулқ атвори ҳаминқадар бўлган ашлачи Ботир Қодиров шунақа "ачиниш" боис "бечарашка" образини касб қилди.

Аслида икки пулга қиммат "тирранча" холос.

Вокал тарафдан ва интернетдаги машҳурлик тарафдан ҳам илғор бўлган Гулинур бу Ботир деган яратиқ билан саҳна ортида кўришиб қолди.

Тарбия кўрган Гулинур унга салом берганида¸ Ботир "итмисан эшакмисан деган тарзда кессакка қарагандай" алик олмай ўтиб кетди.

Гулинурни дили оғриди. Нима дегандилар Навоий бобомиз?

Биравди дилини оғритгунча бориб каъбани вайрон қилганинг абзал, деганди.

Қўшиқчи Шерали Жўраев бой одам эди. Бой ўлса боллари мерос талашади. Тарихда мисоллар жуда кўп бунга.

Ботирга "палончининг баласиман" деган эътироф эмас Шералихожакадан қолган мол мулкдан дўля керак.

Биринчи президент айтганидек, "Ботир ўртага ëтир"

"Отадан қолган болалар" сериали давом этади.

Пўпқўрн ғамлаб туроуринг.

🚀Telegram |🔵Facebook |
🐦Twitter |📷Instagram | ▶️@eltuz" target="_blank">YouTube
🤬 460
🔥 265
👍 71
😁 49
🤔 12
❤ 9
🤯 4
😢 1
Изображение
ЭРИНИ ЁҚИБ ЮБОРГАН ХОТИН 12 ЙИЛГА КЕСИЛДИ

Эрини бир ярим литр бензин билан ëқиб кул қилган хотин Суд ҳукми билан Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 2-қисми билан айбли деб топилди ва 12 йилга қамалди.

Бу эр-хотин имом никоҳи асосида яшашган. Хотинни олдинги эридан бир ўғли бор. Шу болани ўлдираман сексга мешайт қиляпти деб таҳдид қилган. Хотинни тинимсиз калтаклаган ва супер зиқна бўлгани учун фақат хотин топканини еб ичиб ëтган.

Хотин бориб дўкондан ароқ олиб келган.

Эр бу текин ароқни ичиб тўнқайиб ëтиб қолган.

Хотин эрни яхшилаб скотчлаб, устидан бир ярим литр бензин сепган.

Кейин зажигалкани ëқиб ўт қўйган. Пов этиб ëниб бирор ўн дақиқада кўмирга айланган бу эр.

"Ëққанимдан пушаймон эмасман. Бир ярим литр бензин билан золимдан қутулдим," деди судда қотил хотин.

Хотин тўғри иш қилдими?

🚀Telegram |🔵Facebook |
🐦Twitter |📷Instagram | ▶️@eltuz" target="_blank">YouTube
👍 1364
🤬 395
🔥 235
🎉 35
❤ 33
🤩 28
😱 13
🤔 11
🤯 3
😢 3

⚡️⚡️⚡️Ҳокимлик мулозимлари болалар ва ўсмирлар мактабига тегишли сув ҳавзсида бўқ еб юришибдими? У ерда оргия ҳам қилишгандир? Нега Яккасарой ҳокими жазога тортилмади?

👍 1226
🤬 398
🔥 280
🎉 29
🤩 27
❤ 23
😁 20
😱 6
⚡ 5
🤯 1
ЯККАСАРОЙ ҲОКИМЛИГИДАГИ ИШРАТ ЎЛИМ БИЛАН ТУГАДИ

2024 йилнинг 18 апрел куни Яккасарой тумани ҳокими томонидан барча даражадаги ходимларнинг кайфиятини кўтариш ва бу тадбир орқали фойдали иш самарадорлигини ошириш мақсадида баҳорий тадбир ташкил этилди.

“Тадбирда барча ходимлар бир ёқадан бош чиқариб, бир дастурхон атрофида жам бўлди,” дейди Элтузнинг ҳокимликдаги манбаси.

Шу вақтнинг ўзида туман ҳокимлигининг Ижтимоий масалалар бўйича ҳоким ўринбосари (И.Раҳимов), Қурилиш ишлари бўйича ҳоким ўринбосари (А.Набиев) ва туман ҳокимлиги юристконсултанти (Н.Акбаров)лар алоҳида гуруҳ бўлиб, Қурилиш ишлари бўйича ҳоким ўринбосари (А.Набиев)нинг хонасида спиртли ичимликлар истеъмол қилишган.

Бўкиб ичиб шалпайиб қолган бу мулозимлар майишатларини тумандаги 1-сонли болалар ва ўсмирлар мактабига тегишли сув ҳавзсида давом эттиришган.

Бирламчи маълумотга кўра, сув ҳавзасида туман ҳокимлиги юристконсулти (Н.Акбаров) юрак хуружидан вафот этган.

2024 йилнинг 20 апрел (шанба) куни Тошкент шаҳар ҳокими бошчилигида йиғилиш ўтказилиб, Яккасарой туманидаги барча ҳоким ўринбосарларини ишдан олиш ҳақида топшириқ берган.

Топшириқ доирасида туман ҳокимининг биринчи ўринбосари ва Инвестиция масалалари бўйича ҳоким ўринбосари янги тайинлангани учун улар ўз лавозимларида қолган.

Воқеага мутлақо алоқадор бўлмаса ҳам туман хотин-қизлар қўмитаси раисидан ҳам ариза ёздириб олишган (баҳонада исталмаган шахслардан қутилиш дейишади буни).

Ўрмонга ўт кетса ҳўлу қуруқ баравар ёнади.

🚀Telegram |🔵Facebook |
🐦Twitter |📷Instagram | ▶️@eltuz" target="_blank">YouTube
👍 1277
🤬 378
🔥 274
🎉 22
🤩 22
❤ 21
🤔 20
😁 16
😢 3
😱 2
🤯 1
⚡️⚡️⚡️ЯККАСАРОЙ ҲОКИМЛИГИ ЮРИСТИ “ТЎСАТДАН ВАФОТ ЭТДИ”

Ассалому алайкум!

Бир неча кун аввал Яккасарой ҳокимияти "зам"лари Яккасаройда жойлашган 160 мактаб саунасида дам олиб ўтирганда ҳокимият юристи тўсатдан вафот этди.

Ўлган пайти маст ҳолатда бўлгани айтишди.

Номаълум сабабларга кўра барча "зам"лар ишдан олинди. Бир юрист қамалди.

Бир киши вафот этди, лекин булар хулоса қилмайди...

Мана бир неча йилдирки “Аския cитй”, “Инсофт инвест” ва “Айcеберг групнинг "мошеннический" схемалари ва ноқонуний қурилишлари билан курашмайлик барибир бефойда бўлиб келмоқда!

Парк талон-торож бўлаётганини айтсак ҳам фойдаси йўқ.

Аксинча, энди 49 йилга бериб юборишмоқчи.

Яккасаройда “Сеэтл парки”ни ноқонуний эгаллаб олган қурувчилар эса кун-у тун тинчлик бермай қурилиш қилса...

Шикоят қилсангиз оддий инспектордан тортиб катта амалдоригача душман бўлиб сизни қамашга тушади.

Илтимос, ушбу мавзуларни ёритиб беринг.

🚀Telegram |🔵Facebook |
🐦Twitter |📷Instagram | ▶️@eltuz" target="_blank">YouTube
👍 1223
🤬 388
🔥 279
❤ 32
🎉 29
🤩 24
😁 9
🤔 2
ЎҚИТУВЧИСИ ХЎРЛАНГАН ЮРТ

Янги Ўзбекистон клоуни Элмурод Ҳақназаров қизиқчилик дунёдаги энг қийин касб, деди.

Унинг фикрига кўра, любой кўчадаги бездельник ўқитувчи бўлармиш, ўқитувчилик ва дўхтирлик осон иш экан. Любой одам ўқиса суяк тўғирлайдиган хирург бўлармиш.

Кеча тўрт сўм пул топиб, учта мухлис йиққан бу мўлтонига биров “ҳей” деппўйсин. Биринчидан, ҳар касбнинг ўз заҳмати бор, машаққати бор. Ўзингдан қизиқчи бэтмен ясама. Иккинчидан, суяк тўғирлайдиган дўхтир хирургмас. Миллатни ўлдирмоқчи бўлсанг, ўқитувчини пойгакда тепкила!

Нима деганди Навоий бобомиз:

Ҳақ йўлинда ким сенга бир ҳарф ўқитмиш ранж ила,
Айламак бўлмас адо, онинг ҳақин юз ганч ила.

Элмурод Ҳақназаров, ўзича, "санъатни китобдан ўрганиб бўлмайди, санъат буюк, мавҳум иш, бошқа касбларнинг йўриқномаси бор" демоқчи эди.

Лекин саводсиз, оми бўлгани учун фикрини тўғри еткизолмади.

Ғаройиб парадокс – қизиқчиман, бошқалардан фарқ қиламан деган артис фикрини тўғри баён қилолмаса! Савияси баланд сўз устасининг илк маслаҳатчиси она тили, адабиёт малими бўлиши керак.

Мадвазирлик жим, иқтидори фақат аёлларни эзиб, динни ҳимоя қилишга етади, миллат ўқитувчисига, дўхтирига тупириб қўйган.


🚀Telegram |🔵Facebook |
🐦Twitter |📷Instagram | ▶️@eltuz" target="_blank">YouTube
👍 1421
🤬 394
🔥 273
❤ 42
🎉 31
🤩 14
😱 12
Изображение
РАССОМ ТУЗ: МАДВАЗИР НЕГА КЕРАК?

Мадвазирлик давлат бюджетидан энг кўп маблағ олувчи ТОП-10 вазирлик қаторига киради. 2023 йилда вазирликка бюджетдан 819,7 миллиард сўм, 2024 йилда эса 1,1 триллион сўм маблағ ажратилган.

Қилинган харидлар бўйича энг кўп муҳокамалар остида қоладиган вазирлик – бу, шубҳасиз, Мадвазирлик!

2022 йилда вазирлик томонидан 15,5 миллиард сўмга “Маданият карвони” учун мўлжалланган иккита махсус автотранспорт воситаси сотиб олинди.

Эътирозларга жавобан, вазир Озодбек Назарбеков қўшниларимизда ҳам бундай машина йўқлигини айтиб мақтанди.

Ўтган йилнинг сентябрь ойида эса маданият ва санъат соҳаси вакиллари ҳақида маълумотни ўзида жамловчи янги портал учун қарийб ярим миллиард сўм маблағ ажратилди. Маданият вазири қабул қилган буйруқда харажатлар бюджет маблағлари ҳисобидан қопланиши қайд этилган.

Бундан ташқари, ўтган йили маданият соҳаси вакиллари учун уй-жой сотиб олишда субсидия берувчи қарор ишлаб чиқилди.

Қарорга кўра, маданият ва санъат соҳаси вакилларига ҳамда истеъдодли ёш ижодкорларга ипотека кредити асосида сотиб олинаётган уй-жой қийматининг 50 фоизи миқдорида (бироқ ҳисобланган маълум миқдордан юқори бўлмаган қийматда) субсидия берилади.

Маблағ маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан қопланиши айтилди.

Мол-мулки ва бойлиги ҳали декларациядан ўтказилмаган санъаткорларнинг солиқ тўловчилар маблағлари эвазига уй сотиб олиши кўпчиликка хуш келмади.

Маданият вазирлиги коррупциянинг ини!

2020 йилда Сенат Раиси Танзила Норбоева Маданият вазирлигида 12 миллиард сўм пул маблағлари талон-торож қилингани ҳақида маълумот берган.

Савол: Нега керак мадвазирлик???


🚀Telegram |🔵Facebook |
🐦Twitter |📷Instagram | ▶️@eltuz" target="_blank">YouTube
👍 1268
🤬 357
🔥 257
🤩 29
❤ 25
🎉 22
😱 2
⚡ 1
Изображение

Коррупция ва адолатсизлик ўнгида ўзингизни ожиз ҳис қилишдан чарчадингизми?

Овозингиз эшитилишини истайсизми? Жиноятчиларнинг жавобгарликка тортилишиничи?

https://t.me/eltuzportali 👈 - халққа минбар берувчи Телеграм канали.

Бизнинг постларимиз обуначиларимиз ва каналимиз меҳмонлари томонидан юборилган фош этувчи материалларга асосланади.

Биз фақат сиз учун муҳим бўлган масалаларни ёритамиз.

Телеграм каналимизга аъзо бўлинг ва жамиятимиздаги ислоҳотларга ҳисса қўшинг.

Арз-додингиз ва шикоятингиз бўлса, фош этувчи материалингиз бўлса, бизнинг @eltuzportali_bot манзилимизга йўлланг.

👍 1261
🤬 374
🔥 271
❤ 32
🤩 23
🎉 19
😁 6
😢 2

⚡️⚡️⚡️БОШ ПРОКУРАТУРАГА "Озодлик радиоси" номи билан анчадан буён фейк канал юритаётган кимсалар "Элтуз нашри устидан Ўзбекистон Бош прокуратураси жиноий иш очди" деб фейк хабар тарқатди. Бош прокуратура матбуот хизматидан бунга ойдинлик киритишини сўраймиз.

👍 1353
🤬 412
🔥 279
🤩 31
😁 28
🎉 25
❤ 23
🤔 3
😱 3
Изображение

🔴ДАРХОНДАГИ “ҚУДРАТЛИ ОФИС” ҲАҚИДА

Ҳурматли Элтуз обуначилари ва каналимиз меҳмонлари, охирги кунларда Элтузга сиздирилган маълумотлар, хусусан, тизимдаги қатор мулозимларнинг бирин-кетин ишдан бўшаш ҳақида ариза ёзаётгани ҳақидаги хабарлар каламушлар чўкаётган кемани ташлаб қочаётгандек таассурот уйғотиши мумкин.

Аммо бундай эмас. Бу ишдан бўшаш ва ариза ёзишларнинг триггери Тошкентнинг Дархонидаги “қудратли офис” нинг фош этилиши бўлди.

Аммо бу ҳам муз қоясининг учи, холос. Кемани (бу ўринда мамлакатдаги тизим ва давлат бошқарув идораларидаги мувозанат) чўктиришни мақсад қилган бу муз қояси тўнкарилганида, физика қонунига мувофиқ, тагидаги бутун ахлат юзага чиқади.

Элтуз
ҳуқуқ-тартибот идораларидаги бир-биридан мустақил манбалар тақдим этган маълумотларни таҳлил ва тадқиқ қилиш асносида ҳозиргача юз берган воқеалар силсиласини сизга тақдим этмоқда. Аммо манзара ҳали тўлиқ эмас.

Айрим маълумотларни тезкор текшириш имкони йўқ, лекин воқеалар суръат билан ривожланаётганини эътиборга олган ҳолда уларни сизнинг эътиборингизга имкон қадар тезкорлик билан тақдим этиш тўғри бўлади, деган фикрдамиз.Қолаверса, ҳозирда гаровга тикилган нарса, бу - мамлакатнинг келажаги ва авлодларнинг тақдиридир.

Гапнинг индаллосини айтганда, сўз давлат ичида давлат ва ё камида параллел ҳокимият яратиш уриниши ҳақида кетмоқда.

Қуйидаги тадқиқотимизда келтирилган фактларга доир барча очиқлама ҳамда исмлари зикр қилинган барча шахсларнинг изоҳларига очиқлигимизни алоҳида таъкидлашни истардик.

Шундай қилиб....

Ўзбекистон прокуратураси чуқур сукутда бўлиши мумкин. Аммо бу шу кунларда жараён қилаётган ва тизимни том маънода ларзага солган воқеа-ҳодисаларнинг аҳамиятини камайтирмайди.

👉 МАҚОЛАНИ ТЎЛИҚ ЎҚИШ УЧУН (БОСИНГ) 👈


Элтуз тайёрлаган видеолавҳа билан танишинг.

📹YouTube орқали томоша қилиш

🚀Telegram |🔵Facebook |
🐦Twitter |📷Instagram | ▶️@eltuz" target="_blank">YouTube

👍 1390
🤬 385
🔥 315
❤ 58
🤩 35
🎉 20
🤯 10
😁 6
🤔 6
⚡ 1
😱 1
Видео/гифка, 1377 сек, tg(HD).mp4
Ўзини истеъфодаги ИИБ ва ДХХ зобити дея таништирган аноним шахс Элтуз билан алоқага чиқди.

У Элтузнинг Тошкент марказидаги қудратли “Офис”ни юритган Улуғбек Шодмонов, Шуҳрат Расулов, Зойир Исаков, Саидабдулазиз Юсупов ва бошқалар “побег”да экани ҳақида фикр билдириб, қочқоқларнинг баъзиларини яхши танишини, улар билан ўтмишда бирга ишлаганини иддао қилди.

Элтуз администратори у билан боғланди.

“ИИБ ва ДХХ зобити” берган маълумотларни текшириш имкони Элтузда йўқлигини маълум қиламиз.

Аммо ўқувчиларимизнинг “офис”га бўлган қизиқишини инобатга олиб, суҳбатни нашр қилишга қарор қилдик.

Хулоса билдириш сиздан азиз обуна
чи.

Элтуз: Бизга ёзувдингиз. Сиз қаердан биласиз бу (“офис” юритувчилари ҳақидаги) инфоларни?
Жавоб: Ассалому алайкум, Шуҳрат (Расулов) олдин Тошкент шаҳри ИИБни 7-бошқармасида ишлаган, Зойир (Исаков) шаҳар МХХда ишлаган. Мен Шуҳрат билан ишлаганман... Ҳозирда нафақадаман.

Элтуз (суҳбатдошнинг қанчалар маълумотга эга эканини билиш учун): Зойир нечинчи йил бола?
Жавоб: 1984 йил адашмасам.

Элтуз: Зойир кетганми хизматдан?
Жавоб: Зойир Тошкент шаҳридан Самарқандга кетди. У ердан ПХХ бўлиб ажралиб чиққанда, ўша ерга СБга зам бўлиб келди. Шуҳрат бошлиқ бўлди. Зойир милисанинг куратори бўлган. Шаҳар ДХХда. Ўшанда шуҳрат билан танишиб қолган.01/424UZB ва 01/505UZB (рақамли машина) Зойирники.

Элтуз: Нечинчи йиллар булар ПХХ СБга раҳбар бўлишган?
Жавоб: 2018-2019 йиллар. Алижонни (Давлат Хавфсизлик Хизмати ички хавфсизлиги раҳбари Алижон Ашуров назарда тутиляпти)булар қўйишган ДХХдаги СБ раҳбарлигига.

Элтуз: Қандай қилиб?
Жавоб: МХХ номи ДХХга ўзгаргач, ДХХ собиқ раиси Ихтиёр Абдуллаев Алижонни текшириб, жиноий иш очишга қарор қилди. Кўп ўтмай Шуҳрат, Зойир ва шериклари Абдуллаевни қамаб, Алижонга нисбатан очилган иш ноқонуний бўлган деб, уни оқлаб, жудаям катта сумма олиб, Алижонни ишга қайта олиб келишди. Кейин Алижон (Шорихсиев) Темурни пенсияга кетган жойидан ўзига зам қилиб олиб келди. Аслида “офис”нинг главари Алижоннинг ўзи бўлади.

Элтуз: Улуғбек (Шодмонов)-чи?
Жавоб: У - расмий, Алижон - Норасмий. Алижон бўйича Озодлик ҳам мақола чиқарганди эсингизда бўлса.

Элтуз: Шуҳрат Расулов службадан нега кетган?
Жавоб: Ихтиёр Абдуллаев устидан тергов олиб бориларкан кўплаб одамларни очиқдан очиқ қамоққа олиб, очиқдан очиқ рекет қилиб, пулини олишган. Шаҳарда ҳамма пули борларни олиб киришган. Шу шу астари чиқиб, ишдан кетишди. СБПни СБси бўлган пайтда булар жуда қутуришди.
Кейин урилиб кетиб, “Офис”га ўтишди. Аслида Алижон ичкаридан булар билан шерикликда ишларди.

Элтуз: Юқорида Алижонни қайта ишга тиклаш учун булар ундан катта пул олишган дедингиз. Қанча олишган?
Жавоб: Уч миллион доллар!

(Вшууууу... Шу ерда Элтуз админи ҳайратдан ҳуштак чалиб юборди)

Элтуз: Сиз қаердан биласиз?
Жавоб: Шаҳар кичкина, гап – тез тарқалади.

Элтуз: Демак, “Офис” ошкор бўлгач ҳозир қочганам қувганам қўрққанидан худо деяпти эканда а?
Жавоб: Худди шундай. Алижон гўёки буларни қидираётгандек бўлиб, зимдан ёрдам беряпти. Ўзингизни эҳтиёт қилинг. Булар хатарли одамлар.


🚀Telegram |🔵Facebook |
🐦Twitter |📷Instagram | ▶️@eltuz" target="_blank">YouTube
👍 870
🔥 298
❤ 88
🎉 34
🤩 32
🤬 9
🤔 8
🤯 6
😱 6
😁 5
😢 2
ДХХ ВА “ОФИС” ТАНДЕМИ (СУРАТДА - ўндан чапга "Офис" менежери - Улуғбек Шодмонов, ДХХ зобити - Темур Шорихсиев, ва Дубайда автозавод очган ўзбек тадбиркори - Улуғбек Максудов)
👍 640
🎉 38
❤ 30
🔥 24
🤩 18
🤬 8
😱 3
🤔 2
Изображение
ОЛИЙ СУД РАИСИ ҲАҚИДА

Январ ойида Элтузга ўзини “орган ходими” дея таништирган аноним шахсдан мактуб келиб тушди.
Унда параллел давлат каби янгровчи қандайдир қудратли “офис”, ДХХда бошқарма бошлиғи ўринбосари, Олий Суд раиси ва яна қатор суд ходимлари томонидан содир этилаётган “коррупцион жиноятлар” ҳақида сўз боради.

Элтузда мактубда илгари сурилган иддаоларни текшириш имкони йўқ.

Бироқ, биз ҳеч кимни айбламаган ҳолда ва мутасадди органлар текшириб олар деган умидда мактубни ҲОЗИРЧА ФАҚАТ БИР ҚИСМИНИ кенг омма эътиборига ҳавола этамиз.

Мактубда илгари сурилган иддаоларга ишониш ёки ишонмаслик сизга ҳавола азиз Элтуз обуначиси.

Қуйида мактубдан парча:

Олий Суд раиси Бахтиёр Исломовга тўхталсак.

Исломов ўзини фаришта қилиб кўрсатади, лекин туяни ютиб думиниям кўрсатмайди, кўришгаям ҳеч ким улгурмайди.

Исломов раис бўлганидан кейин ставкалар ошиб кетди.

Катта еб ўрганиб қолгани учун майда ишларга ўралашгиси, қарагиси келмайди.

Бунинг устига Исломовнинг мақтанчоқлиги ва оғзи бўшлигини барча судялар жуда яхши билади.

ДХХ раиси билан яқинлигини айтиб мақтаниб юрар экан.

“Администрацияда бирга ишлаганмиз. Жияни судланганда оқлаб берганман. Шунга ҳар қандай ишни ўзи билан очиқча ҳал қиламан,” деб айтаркан.

Юқорида келтирилган барча маълумотлар – айни ҳақиқат.


🚀Telegram |🔵Facebook |
🐦Twitter |📷Instagram | ▶️@eltuz" target="_blank">YouTube
👍 1046
🔥 544
❤ 41
🎉 35
🤩 30
😱 20
😁 13
🤬 11
😢 5
🤔 1
Изображение
Изображение

Найдено 7541 пост