Телеграм канал 'ELTUZ'

ELTUZ


119'399 подписчиков
67'979 просмотров на пост

Бизга мурожаат қилмоқчи бӯлсангиз, бот манзилимиз: @eltuzportali_bot.

Реклама учун мурожаат қилмоқчи бӯлсангиз, бот манзилимиз: https://t.me/eltuz_reklama

Детальная рекламная статистика будет доступна после прохождения простой процедуры регистрации


Что это дает?
  • Детальная аналитика 5'578'645 каналов
  • Доступ к 1'533'798'153 рекламных постов
  • Поиск по 5'785'214'077 постам
  • Отдача с каждой купленной рекламы
  • Графики динамики изменения показателей канала
  • Где и как размещался канал
  • Детальная статистика по подпискам и отпискам
Telemetr.me

Telemetr.me Подписаться

Аналитика телеграм-каналов - обновления инструмента, новости рынка.

Найдено 7553 поста

ЎЗИ КЕЛАР ЁР ЁР, ЎЗИ КЕТАР ЁР ЁР

Ҳикояни тўлдирамиз. Бош прокурор жаҳл билан аризасини секретарь референти столи устига қўйиб чиқиб кетган. Хатни ўз кўзи билан бир неча киши кўрган. Орадан бирмунча вақт ўтиб, Бош прокурорнинг шофёри кириб келган ва ўзи билан аризани олиб, бинони тарк этган.

Афтидан Ниғматилла Тўлқинович жаҳлидан тушган ёки ишонган дўсти, бургага жаҳл қилиб, кўрмага ўт қўйма, деган.

Хуллас, ўзи кетар ёр ёр, шофёри келар ёр ёр... Душанба куни Бош прокурор иш ўрнига қайтса ҳайрон бўлманг.

Кино тугади....

🚀Telegram |🔵Facebook |
🐦Twitter |📷Instagram | ▶️@eltuz" target="_blank">YouTube
😁 30
👍 12
🤬 3
❤ 1
🤔 1
БОШ ПРОКУРОР АРИЗАСИНИ ТОПШИРДИ

Ўзбекистон Бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев ўз истаги билан ишдан кетиш бўйича ариза ёзган.

Элтузга бу ҳақда аризани ўз кўзи билан кўрган бош прокуратурадаги манба маълум қилди.

Бош прокурор жаҳл устида қарор олдими ёки бундай қарорни олишга мажбурлашдими, Элтузга маълум эмас. Маълум бўлгани, ариза қабулхона столида қолган ҳеч қаерга юборилмаган.

🚀Telegram |🔵Facebook |
🐦Twitter |📷Instagram | ▶️@eltuz" target="_blank">YouTube
👍 94
🤔 22
😁 20
🔥 16
❤ 7
🤯 3
😱 2
⚡ 1
🎉 1
Изображение

АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Жонатан Хеник ( Jonathan Henick) Учкўприк туманига атай бориб журналист Шарифа Мадраҳимова билан учрашди. Бу учрашувда АҚШ элчиси 19 апрель куни Шарифа Мадраҳимованинг уйига борган Германиядаги халқаро ташкилот раҳбари Умида Ниëзовага нисбатан уюштирилган погром тафсилотлари билан қизиқди.

Элчини ташвишга солган бу воқеа ëлланган обончи балогир Шухрат Эсонов деган тип тарафидан амалга оширилган эди.

Шарифа Мадраҳимова бу погром юзасидан Учкўприк туман ИИБга 20 апрелда ариза ëзган бўлса ҳам таҳдидчи ҳануз назоратга олинмади. Бу эса бу таҳдидчини куч ишлатар тизимларнинг ўзи ëллаган деган тахминга асос бўлмоқда.

Ўзбекистонни полиция давлати режимига айлантиришни истаб ислоҳот ғилдирагига таëқ тиқаëтган мулозимлар ким ўзи?

👍 90
🤬 14
🤔 9
😁 6
❤ 4
😢 3
🔥 2
Изображение
ҲОКИМ "ҚАМА" ДЕДИ, ПРОКУРОР "ЧИҚАР" ДЕДИ (ОДДИЙ ҚИЛИБ ТУШУНТИРАМИЗ. ЗАКИЙЛАР ТУШУНИБ ОЛИШАДИ) Хуллас, юрист ўлганида Тошкент ҳокими борибди шахсан ўргангани! Кўрса, ЧП жиддий. Прокуратурадан чиққан эмасми, "қама!" деб топшириқ берибди. Яккасаройдагилар қамашибди. Лекин икки кундан кейин шаҳар прокурори (Элтуздан) хавар топиб, "қани нима учун қамадила жиноят бўлганига далил бўлмаса, шаҳар ҳокими қама деса қамайверасизларми," дебди. Ашнақа бири, қама дейди, иккинчиси чиқар, дейди. Хуллас, Машраб айтган гап: Бу шаҳарнинг ҳокими ким? Қозиси ким, Муллоси ким? - У сикимдир, бу сикимдир, у сиким!
👍 135
😁 98
🤬 8
❤ 3
🤯 3

🔴«РЎМОЛ ЎРАБ ТУРГАН ҚАНЖИҚЛАР»

Ушбу аудиода ўшқираётган шахс Андижон вилояти Шаҳрихон туманидаги 4-мактаб директори Ҳаммдова Маҳфуза Шакировна бўладилар.

Директор ўз қўли остидаги ўқувчилар: “ит”, “қанжиқ” деган сўзлар билан “сийлайди”.

Элтузга берилган маълумотга кўра, Маҳфуза Шакировани ўқувчи қизларни ўз хонасига олиб кириб дўппослабам тураркан.

Расмийлардан изоҳ кутамиз.

🤬 165
👍 73
😁 15
❤ 12
🤔 9
😱 5
🎉 2
Видео/гифка, 46 сек,

🔴 АЖРИМДАГИ АЁЛ СОБИҚ ЭРИГА ҚАСДЛАШИБ БОЛАСИНИ НОГИРОН ҚИЛЯПТИ

Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида яшовчи М.Каримова собиқ эридан алам олиш мақсадида 3 яшар қизининг даволанишига тўсқинлик қилмоқда.

“Қизим Ҳайдарова Музайяна 2021 йил туғма сон чиқиши, яъни дисплазия билан дунёга келган. 2022 йил Республика ихтисослаштирилган травматология марказида даволанди, гипс боғлами ечилиб шина қўйилди. Шундан сўнг боламнинг сон суяги тўғри ўса бошлаганди. Ажрашганимдан кейин қизим ва ўғлим онасида қолди. Шундан кейин собиқ хотиним менга аччиқ қилиб ёки бошқа бирор сабаб билан қизимнинг оёғидаги шинани олиб ташлаган”, дейди шикоятчи Муҳиддин Ҳайдаров.

Муҳиддин Ҳайдаров собиқ аёлига “қизимни даволатиш учун зарур пулни бераман, Тошкентга олиб борайлик еб-ичиш, яшаш, даволаниш ҳаражатини тўлиқ бўйнимга оламан. Онанг, ўзинг қизимиз ва мен бирга Тошкентга бориб даволатайлик” деб илтимос қилса ҳам боланинг “онаси” кўнмаяпти.

Қизалоқнинг суяклари яна қийшайиб тиззалари Х шаклига келиб қолган – бола юришга қийналяпти. Бунга чидолмаган ота Қўқон шаҳар Прокуратурасига “қизимни даволатишим учун Тошкентга олиб борай, собиқ хотинимни кўндиролмаяпман. Қонуний чора кўриб онасини кўндириб беринглар” деган мазмунда ариза берган. Прокуратура бу аризани “ўрганиб чиқиб, амалий ёрдам беринглар” деган кўрсатма билан Қўқон шаҳар тиббиёт бирлашмасига жўнатган.

Муҳиддин Ҳайдаров 2024 йил 27 март куни Болалар омбудсмани электрон почтасига ариза жўнатган. Аризада қизининг тиббий таҳлил натижалари, рентген қоғозлари илова қилиб даволатиш учун қонуний кўмак сўраган. Болалар омбудсмани бир ойдан бери амалий чора кўрмади. Ота 3 яшар Музаянани ҳозир даволамаса оёқлари мажруҳ ўсади, кейин тўғирлаб бўлмайди деган ҳавотирда.

2024 йил 16 апрелдаги ташхис натижасига кўра Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия маркази зудлик билан даволаш муолажасини бошлаш зарурлигини белгилаган.

"Она" аразда, бола азобда.

🚀Telegram |🔵Facebook |
🐦Twitter |📷Instagram | ▶️@eltuz" target="_blank">YouTube

👍 68
🤬 43
😢 24
❤ 6
🔥 2
😁 1
Изображение
РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Интернетда Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев қидирувда бўлган Шерали ва Абдували Абдуллаевлар билан гаплашиб тургани ҳақидаги видеоёзув чиқарилган.

2024 йилнинг 2-4 январь кунлари Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев меҳнат таътили даврида саломатлигини тиклаш мақсадида ўз ҳисобидан Туркия Республикасига бориб, “Medipol Mega” тиббиёт клиникасида даволаниш муолажаларидан ўтган. Туркияда унга аввалдан таниши бўлган Азим Жўрабоев (видеода қора рангли курткада турибди) ҳамроҳлик қилган.

Бош прокурор Азим Жўрабоев билан клиникада гаплашиб турган вақтида, уларнинг олдига асли фамилияси Собиржанов (хабарда Шерали Абдуллаев деб кўрсатилган) бўлган Шерали исмли шахс келиб, ўзини таништиради. Шу вақтда улар клиникага келиши сабаблари ҳақида суҳбатлашишади. Шерали Собиржанов клиникага ўзининг фарзандини даволанишга олиб келганлигини айтиб, Бош прокурорни таниб қолгани учун улар билан ҳамсуҳбат бўлишга ёнларига келганини тушунтиради. Шундай қилиб, видеода Бош прокурор ёнида турган икки шахснинг бири Шерали Собиржанов бўлса, иккинчиси Абдували Абдуллаев эмас, балки Азим Жўрабоев бўлган.

Маълумот тариқасида:

Абдували Абдуллаев томонидан 2018 йил 10 май куни “Baxmal Juice Master” МЧЖга банкдан 1,1 млн АҚШ доллар кредит олиниб, кредит қарздорлигининг 633 минг АҚШ доллари қасддан қопланмаганлиги оқибатида, гаровдаги «O’zengilulgurjisavdo» МЧЖга тегишли мулк (маъмурий бино) банк тасарруфига ўтиб кетганлиги боис, жамият манфаатига катта миқдорда зарар етказилган.

«O’zengilulgurjisavdo» МЧЖ таъсисчиларининг аризасига асосан 2021 йил 25 январь куни А.Абдуллаевга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Жиноят иши доирасида айбланувчи А.Абдуллаевга жиноят кодексининг бир нечта моддалари билан айб эълон қилиниб, суднинг ажрими билан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган. Жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари айбланувчи қаерда эканлиги номаълум бўлганлиги сабабли вақтинча тўхтатилган.

Ўз ўрнида таъкидлаш керакки, жиноят иши доирасида Абдували Абдуллаевнинг ўғли - Раҳматилла Абдуллаев ҳам айбланувчи (Жиноят кодексининг 168, 233, 184-моддалари билан айблов хулосаси тузилган) сифатида жалб қилинган. 13.06.2022 йилдаги Яккасарой туман судининг ҳукмига кўра, Р.Абдуллаев Жиноят кодексининг 184-моддаси билан айбли деб топилган ва унга жарима жазоси тайинланган. Жиноят кодексининг 168 ва 233-моддалари билан эса айбсиз деб топилиб, реабилитация қилинган.

Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 27.09.2022 йилдаги ажрими билан юқоридаги суд ҳукми ўзгаришсиз, Яккасарой туман прокурорининг апелляция протести ва шикоятлар қаноатлантирилмасдан қолдирилган.

Олий суд жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг 28.02.2023 йилдаги ажрими билан апелляция инстанциясининг 27.09.2022 йилдаги ажрими бекор қилиниб, жиноят иши янгитдан апелляция инстанцияси судида кўриб чиқиш учун юборилган (иш Тошкент шаҳар прокурорининг протести ва фуқаровий даъвогарнинг шикояти асосида кўрилган).

Тошкент вилояти суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 26.06.2023 йилдаги ажрими билан биринчи инстанция судининг ҳукми бекор қилиниб, Р.Абдуллаев Жиноят кодекснинг 168 ва 184-моддалари билан айбли деб топилиб,
4 йил 6 ой озодликни чеклаш ва базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 баравари миқдорида жарима жазоси тайинланган.

Олий суд жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг ажрими билан апелляция инстанциясининг 26.06.2023 йилдаги ҳукми бекор қилиниб, жиноят иши янгитдан апелляция инстанцияси судида кўриб чиқиш учун юборилган.

Тошкент шаҳар суди апелляция инстанциясининг 24.04.2024 йилдаги ажримига кўра, Яккасарой туман судининг 13.06.2022 йилда дастлаб чиқарилган ҳукми ўзгаришсиз, Яккасарой туман прокурорининг Р.Абдуллаевни Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди, 233-моддаси 1-қисми ва 184-моддаси 3-қисми билан айбли деб топиб, жазо тайинлаш ҳақидаги прокурор протести ва жабрланувчиларнинг шикоятлари рад қилинган.
👍 136
😁 47
❤ 13
🤬 9
🤯 2
😱 2
😢 2
🤔 1
"ЛЕЙТЕНАНТ ШМИДТНИНГ ЎҒИЛЛАРИ"

Шу кунларда Лола эмчаги муҳокамасидан совуган тармоқ "Ботир Шералининг ўғлими?" деган умуммиллий муҳокамага кириб кетди.

"Мен Шералининг ўғлиман" дея иддао қилган Ботир ДНК текширувини сўраб судга ариза киритган.

Балки суд қарори билан Шералиинг гўрини очиб, ташхис учун материал олишар. Шералининг ўзи эса тириклигида бу иддаони рад қилган ва Ботирни "ҳароми", "отаси кўп" деб ҳақорат қилганди.

Бу муаммога жорий Мадвазир О. Назарбеков ҳам аралашди.

Давлат мулозими бўлган бу одам Шералини илоҳийлаштириб "буюк инсонга бу текширувга лойиқ эмас" мазмунидаги гапни журналист Жасур Ҳамроев билан суҳбатда айтди.

Шерали Жўраев (асли исми Шермат) Ўзбекистон фуқароси ва қонунан унга нисбатан алоҳида иммунитет ва имтиëз кўзда тутилмаган.

Давлат мулозими бўлган жорий мадвазир Ботир ва Шералининг икки ўғлини "тирранчалар" деб атади. Бу энди жиддийликдан йироқ ва ҳақоратга яқин калима.

Умуман, бу мавзуда кейинги 20 йил ичида айтилган гаплар Шерали дохил барча бу мавзу иштирокчиларининг савияси плинтусдан паст эканлигини кўрсатади холос.

Шерали запретда бўлган 1999 йил ëзида у билан икки соат суҳбатлашиб, Урганчдаги мустақил ТВ АЛС да репортаж ëйинлаган журналист сифатида унинг адабиëт ва сиëсат ҳақидаги тушунчаси примитив бўлганига гувоҳман.

Бугунги афкор омма "овози майин" ашлачиларнинг "фикр бобоси" бўла олмаслигини тушуниб етишини истардим.

🚀Telegram |🔵Facebook |
🐦Twitter |📷Instagram | ▶️@eltuz" target="_blank">YouTube
👍 175
❤ 28
🤬 6
⚡ 4
😱 4
🔥 1
😁 1
Изображение

🇺🇿 РАССОМ ТУЗ ЖУМА ВАЪЗИ: ЭМЧАК ЭФФЕКТИ

Илон Маскнинг дронлари космосга учмоқда, хитойлик ёшуллилар турли хил нанотехнологиялар яратяпти.

Европаликлар
табиий ресурсларни сотмасдан инноватив ғоялар ортидан кун кечираётир.

Дилмурод Маллаев
деган ўзбекистонлик "эркак" эса 1,5 ставка хотинларга аврат қоровул лавозимида ишлайди. Унга келадиган ризқ, барака, омад - бари хотинларнинг этагига боғлиқ, хотинлар рўмол ечса баракаси учиб, мазаси қочади.

Элтуз каналида навбатдаги Жума ваъзини тинглаб, томоша қилинг.

🚀Telegram |💬Facebook |
🐦Twitter |📷Instagram | 📹@eltuz" target="_blank">YouTube

😁 79
👍 44
🤬 11
❤ 6
😢 4
😱 1
Видео/гифка, 1036 сек, RT244(HD).mp4
BEVERLEE CLUB – МОЛИЯВИЙ ПИРАМИДА
ЁҲУД ҚОПҚОНДАГИ ПИШЛОҚ


Ўзбекистонда Тянши, Годжи, Сибирское здоровье каби “тўр маркетинг” тизимида ишлайдиган истеъмолчи пирамидалари мавжуд. Ушбу компаниялар кўпроқ махсулот сотиб, издошлар етаклаб келиш эвазига яхши даромад ваъда қилади. Фирмалар номи ўзгариб туради. Уларнинг асосий махсулоти – дори-дармон, турли бад ва витаминлар.

Товламачи компаниялар орасида BeverLee, Beverone, Beleever деб қайта-қайта номланган фирма анча машҳур. Пирамида ташкилотчилари иштирокчини бир йил ичида йирик даромад олиб, бойиб кетишга ишонтиради.

BeverLee Club пирамидаси қандли диабетдан тортиб саратон касалигача даволайдиган турли дориларини реклама қилади. Семириш, озиш, гемоглобинни ошириш, хотирани мустаҳкамлаш, аллергияни кетказиш, қон босими, соч тўкилиши, юрак қон-томир касалликлари, қичима, қўтир, тутқаноқ – бу рўйхатга истаган касалликни қўшинг, фирмада албатта даво дори топилади. Ўртача ҳарид нархи 50-100$ атрофида.

Дорилар таркиби оддий, арзонроқ аналогини истаган дорихонада топиш мумкин. Уларнинг таъсири плацебо даражасида – ўзингизни шу таъсирга ишонтирасиз, бир муддат тетиклашгандек бўласиз, шифо топмайсиз.

Компания дорилар Япониядан келтирилишини иддао қилади. Япониянинг ўзида BeverLee махсулотларини ҳaм, фирмани ҳaм учратмайсиз. BeverLee Club иштирокчилари учун доимий мастер класслар уюштиради – унда янги иштирокчиларни жалб қилиш, дориларни “ўтказиш” техникалари ўргатилади.

Тантанавор тақдимотлар, машина ютуқлари, дам олиш тадбирлари, саёҳатлар ҳам айнан янги иштирокчиларни қармоққа туширишга мўлжалланган. BeverLee Club Тошкент, Олмаота, Дубайда офисларга эга.

Пирамида вақти-вақти билан ребрендинг қилиб, номини ўзгартиради. Mолиявий пирамида тизими Ўзбекистон Қонунчилигида тақиқланган бўлишига қарамасдан ушбу фирмалар фаолиятини давом эттирмоқда. Демак, улар қонунни айланиб ўтиш даражасида айёр ёки тепароқда “қудратли раҳнамолари” бор. Фирибгар пирамидаларнинг улкан ваъдаларига алданманг.
👍 203
🤬 28
❤ 9
😁 3
😱 3
🔥 1
Изображение
ОЛИЙ СУД ҚИДИРУВДАГИ ФИРИБГАРЛАРНИ ОҚЛАШ АРАФАСИДА

Элтуз тайёрлаган 👆ҳаволага бириктирилган видеолавҳа эсингиздами?

Қидирувга берилган Шерали ва Абдували Абдуллаев Туркияда қочиб юрибди.

Бир қатор судларга айбланувчи сифатида қатнашган Абдувалининг ўғли – Раҳматулла Абдуллаев икки кун олдин суд ҳукми билан жазодан қутулиб қолди.

Элтуз манбаларига кўра, ота-бола саноқсиз тадбиркорлардан алдов йўли билан миллионлаб долларни олиб қўйган.

Аммо Тошкент шаҳар суди судяси Наргиза Қосимова Раҳматилла Абдуллаев "Улгуржисавдо" аксионерларига нисбатан жиноят содир этмаган деб ҳукм чиқарди.

Бугун, 26 апрель соат 11:00 да Олий Суд биносида бўлиб ўтадиган суд ҳукми қандай бўлишини тахмин қилиш қийин эмас - Абдували Абдуллаев ва АИТБ "Ипак Йўли" банкига нисбатан жиноят содир этилмаган деб ҳукм чиқаради ва 35 нафар акционерни чирқиратиб, уларнинг мол-мулкини банк тасарруфига ўтказиб беради.

Ҳукм қатъий, шикоятга ўрин йўқ.

Бир неча ой олдин ака-укалар Истанбулда кимсан Бош прокурор Ниғматулла Йўлдошевнинг шахсан ўзи билан хуфиёна учрашганди.

Учрашувда нима ҳақда гап боргани Элтузга маълум эмас.

Аммо, қидирувда бўлган икки шахс билан Бош прокурор нима ҳақда суҳбатлашиши мумкин?

🚀Telegram |🔵Facebook |
🐦Twitter |📷Instagram | ▶️@eltuz" target="_blank">YouTube
👍 187
🤬 51
😁 39
❤ 16
🤔 10
😱 10
😢 9
🤯 3
🎉 1
Видео/гифка, 18 сек, video_2024-04-26_00-45-58.mp4

Тасаввур қилинг: Панорама катта зaлида кино бўляпти. Кинонинг номи айтайлик "Сўнгги васият"
Зал тўла одам. Яна ашиинча одам кўчада белат излаб юрибди.

Титрлар тушади, экран ëришади.
Кадрда ариқлаб кетган қари ва касал хопз билярдхонадаги креслода ўтирибди.
Крупний планда дардли кўзлари кўринади.
Қора кўзойнакли одам келиб хопзди қулағига биннаса деб шивирлайди.
"Ҳа, келдими" дея хопз ўрнидан туриб қўлига кийди олиб билярд столга яқинлашади. Крупний планда билярд столнинг яшил баҳмали ва ундаги оқ шарлар кўринади.

Столнинг бир томонида хопз. Унинг юзига чироқ тушгани учун таниймиз. Столнинг нариги тарафида ëшроқ йигит кий ушаб турибди. Юзига чироқ тушмагани учун уни таниш қийин.
Крупний план. Хопз эпчиллик билан кийни шарга уради. Зарб еган шар бошқа шарларга урилади.Бирин кетин саватга шарлар тушади.

Рақибнинг зарби янада кучли эди. Рақибнинг қўли баланд келди.
Шунда хопз хаста овоз билан "шу пайтгача мени ҳеч ким билярдда юта олмаган. Сен ютдинг. Чунки пушти камаримдан бўлган фарзанди аржумандимсан. Томирингда менинг қоним оқяпти. Бу дунëга келиб топганим сенсан. Сени тан олмаганим учун мен телба отангни кечир. Бир оëғим гўрда. Бу юкни орқалаб кета олмайман. Сен менинг боламсан. Жон болам..."

Кадр алмашади. Стол нарида турган одам юзига чироқ тушиб ëришади. Кий ушлаган бу йигит бақрайиб қотиб қолган ва кўзларидан шашқатор ëшлар оқмоқда. Бирдан бу йигит фарëд солиб қўлидаги кийни тиззасига уриб ғарч этиб синдириб четга отади.

"Отажон" деган ҳайқириқдан билярд столи устидаги фонус чайқалиб кетади. Панорама залида ўтирган томошабнлар изиллаб йиғлаб ëтибди.Биттаси бўрига ўхшаб увиллаб йиғлаб бошлади. Ўзидан кетиб қолганларни 17 гўрбанниисага апкетишди.

Сахнадаги қадрда движения йўқ. Дардли кўзлар билан қараëтган қари хопиз ва кўзидан ëш оқиб қалтираб турган ëш йигит тасвири. Қўшиқ янрайди. "Бу кунларга етганлар бор етмаганлар бор "
Бирдан йигит қаршисидаги қари хопз оғушига ўзини отмоқчи бўлади. Аммо шу пайт хонага битта алвасти хотин иккита ажинасифат йигит билан кириб келади.

Уларга қўшилиб келган барзангилар хопз билан билярд ўйнаган йигитни ерга ëтқизиб судраб олиб чиқиб кетишяпти.
"Урманглар боламни. Жигаргўшамни ..." деган қари хопз шилқ этиб йиқилади.
Унинг оғзи қийшайиб кўзлари олайиб кетганди. "Скорий чақир" деб бақирди алвасти.
Қари хопзни икки санитар замблга солиб олиб чиқиб кетади.
Экран қораяди.

Кейинги кадр ярим тунда олинган. Қоп қоронғу гўристон.
Янгигина дўппайган қабр устида бир йигит тиз чўкиб бўзлаб ўтирибди. Ой нури унинг кўзидан оққан ëшларни ялтиллатиб кўрсатади. "Дийдор қиëматга қолди" деган ëзув тушади. Қўшиқ янграйди:

Эссиз кунлар тушди мани бошима,
Менга фарзандимни бер деб йиғлайман.
Агар мани фарёдима етмасанг,
Берган омонатинг ол деб йиғлайман.
Энди мани яшамоғим гумона,
На фарзанд бор манда ному нишона.
Чароғдек кўзларим тўлди тумона,
Менга фарзандимни бер деб йиғлайман.
Агар мани фарёдима етмасанг,
Берган омонатинг ол деб йиғлайман.
Махтумқули энди ҳолинг на кечар,
Ўзинг ўлгандан сўнг чироғинг ўчар.
Кафанингни энди ўзгалар бичар,
Менга фарзанднимни бер деб йиғлайман.

Зал увиллаб йиғлайди. Фильм тугади. Свет ëнди. Аммо ҳеч ким залдан чиқиб кетмади. Қари хопзнинг оғир ғуссаси томошабинларни ҳарсанг тош каби босиб қолганди.
Ўқинг аммо йиғламанг.

🚀Telegram |🔵Facebook |
🐦Twitter |📷Instagram | ▶️@eltuz" target="_blank">YouTube

👍 218
😁 76
❤ 22
🤬 14
😢 11
😱 2
🎉 2
ЎҚИНГ АММО ЙИҒЛАМАНГ
👍 39
❤ 7
🤬 3
Изображение
"ОТАДАН ҚОЛГАН БОЛАЛАР" СЕРИАЛИ ДАВОМ ЭТМОҚДА


Жамият "эзилган" ва айниқса отаси ташлаб кетган етимчаларга ачинади.

Хулқ атвори ҳаминқадар бўлган ашлачи Ботир Қодиров шунақа "ачиниш" боис "бечарашка" образини касб қилди.

Аслида икки пулга қиммат "тирранча" холос.

Вокал тарафдан ва интернетдаги машҳурлик тарафдан ҳам илғор бўлган Гулинур бу Ботир деган яратиқ билан саҳна ортида кўришиб қолди.

Тарбия кўрган Гулинур унга салом берганида¸ Ботир "итмисан эшакмисан деган тарзда кессакка қарагандай" алик олмай ўтиб кетди.

Гулинурни дили оғриди. Нима дегандилар Навоий бобомиз?

Биравди дилини оғритгунча бориб каъбани вайрон қилганинг абзал, деганди.

Қўшиқчи Шерали Жўраев бой одам эди. Бой ўлса боллари мерос талашади. Тарихда мисоллар жуда кўп бунга.

Ботирга "палончининг баласиман" деган эътироф эмас Шералихожакадан қолган мол мулкдан дўля керак.

Биринчи президент айтганидек, "Ботир ўртага ëтир"

"Отадан қолган болалар" сериали давом этади.

Пўпқўрн ғамлаб туроуринг.

🚀Telegram |🔵Facebook |
🐦Twitter |📷Instagram | ▶️@eltuz" target="_blank">YouTube
🤬 485
🔥 268
👍 96
😁 61
🤔 14
❤ 12
🤯 4
😢 4
Изображение
ЭРИНИ ЁҚИБ ЮБОРГАН ХОТИН 12 ЙИЛГА КЕСИЛДИ

Эрини бир ярим литр бензин билан ëқиб кул қилган хотин Суд ҳукми билан Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 2-қисми билан айбли деб топилди ва 12 йилга қамалди.

Бу эр-хотин имом никоҳи асосида яшашган. Хотинни олдинги эридан бир ўғли бор. Шу болани ўлдираман сексга мешайт қиляпти деб таҳдид қилган. Хотинни тинимсиз калтаклаган ва супер зиқна бўлгани учун фақат хотин топканини еб ичиб ëтган.

Хотин бориб дўкондан ароқ олиб келган.

Эр бу текин ароқни ичиб тўнқайиб ëтиб қолган.

Хотин эрни яхшилаб скотчлаб, устидан бир ярим литр бензин сепган.

Кейин зажигалкани ëқиб ўт қўйган. Пов этиб ëниб бирор ўн дақиқада кўмирга айланган бу эр.

"Ëққанимдан пушаймон эмасман. Бир ярим литр бензин билан золимдан қутулдим," деди судда қотил хотин.

Хотин тўғри иш қилдими?

🚀Telegram |🔵Facebook |
🐦Twitter |📷Instagram | ▶️@eltuz" target="_blank">YouTube
👍 1426
🤬 401
🔥 236
🎉 36
❤ 33
🤩 28
😱 15
🤔 12
🤯 3
😢 3

⚡️⚡️⚡️Ҳокимлик мулозимлари болалар ва ўсмирлар мактабига тегишли сув ҳавзсида бўқ еб юришибдими? У ерда оргия ҳам қилишгандир? Нега Яккасарой ҳокими жазога тортилмади?

👍 1262
🤬 404
🔥 280
🎉 29
🤩 27
❤ 23
😁 21
⚡ 6
😱 6
🤯 2
ЯККАСАРОЙ ҲОКИМЛИГИДАГИ ИШРАТ ЎЛИМ БИЛАН ТУГАДИ

2024 йилнинг 18 апрел куни Яккасарой тумани ҳокими томонидан барча даражадаги ходимларнинг кайфиятини кўтариш ва бу тадбир орқали фойдали иш самарадорлигини ошириш мақсадида баҳорий тадбир ташкил этилди.

“Тадбирда барча ходимлар бир ёқадан бош чиқариб, бир дастурхон атрофида жам бўлди,” дейди Элтузнинг ҳокимликдаги манбаси.

Шу вақтнинг ўзида туман ҳокимлигининг Ижтимоий масалалар бўйича ҳоким ўринбосари (И.Раҳимов), Қурилиш ишлари бўйича ҳоким ўринбосари (А.Набиев) ва туман ҳокимлиги юристконсултанти (Н.Акбаров)лар алоҳида гуруҳ бўлиб, Қурилиш ишлари бўйича ҳоким ўринбосари (А.Набиев)нинг хонасида спиртли ичимликлар истеъмол қилишган.

Бўкиб ичиб шалпайиб қолган бу мулозимлар майишатларини тумандаги 1-сонли болалар ва ўсмирлар мактабига тегишли сув ҳавзсида давом эттиришган.

Бирламчи маълумотга кўра, сув ҳавзасида туман ҳокимлиги юристконсулти (Н.Акбаров) юрак хуружидан вафот этган.

2024 йилнинг 20 апрел (шанба) куни Тошкент шаҳар ҳокими бошчилигида йиғилиш ўтказилиб, Яккасарой туманидаги барча ҳоким ўринбосарларини ишдан олиш ҳақида топшириқ берган.

Топшириқ доирасида туман ҳокимининг биринчи ўринбосари ва Инвестиция масалалари бўйича ҳоким ўринбосари янги тайинлангани учун улар ўз лавозимларида қолган.

Воқеага мутлақо алоқадор бўлмаса ҳам туман хотин-қизлар қўмитаси раисидан ҳам ариза ёздириб олишган (баҳонада исталмаган шахслардан қутилиш дейишади буни).

Ўрмонга ўт кетса ҳўлу қуруқ баравар ёнади.

🚀Telegram |🔵Facebook |
🐦Twitter |📷Instagram | ▶️@eltuz" target="_blank">YouTube
👍 1313
🤬 383
🔥 274
❤ 26
🎉 22
🤩 22
🤔 20
😁 17
😢 4
😱 2
🤯 1
⚡️⚡️⚡️ЯККАСАРОЙ ҲОКИМЛИГИ ЮРИСТИ “ТЎСАТДАН ВАФОТ ЭТДИ”

Ассалому алайкум!

Бир неча кун аввал Яккасарой ҳокимияти "зам"лари Яккасаройда жойлашган 160 мактаб саунасида дам олиб ўтирганда ҳокимият юристи тўсатдан вафот этди.

Ўлган пайти маст ҳолатда бўлгани айтишди.

Номаълум сабабларга кўра барча "зам"лар ишдан олинди. Бир юрист қамалди.

Бир киши вафот этди, лекин булар хулоса қилмайди...

Мана бир неча йилдирки “Аския cитй”, “Инсофт инвест” ва “Айcеберг групнинг "мошеннический" схемалари ва ноқонуний қурилишлари билан курашмайлик барибир бефойда бўлиб келмоқда!

Парк талон-торож бўлаётганини айтсак ҳам фойдаси йўқ.

Аксинча, энди 49 йилга бериб юборишмоқчи.

Яккасаройда “Сеэтл парки”ни ноқонуний эгаллаб олган қурувчилар эса кун-у тун тинчлик бермай қурилиш қилса...

Шикоят қилсангиз оддий инспектордан тортиб катта амалдоригача душман бўлиб сизни қамашга тушади.

Илтимос, ушбу мавзуларни ёритиб беринг.

🚀Telegram |🔵Facebook |
🐦Twitter |📷Instagram | ▶️@eltuz" target="_blank">YouTube
👍 1251
🤬 392
🔥 279
❤ 34
🎉 29
🤩 24
😁 9
🤔 3
ЎҚИТУВЧИСИ ХЎРЛАНГАН ЮРТ

Янги Ўзбекистон клоуни Элмурод Ҳақназаров қизиқчилик дунёдаги энг қийин касб, деди.

Унинг фикрига кўра, любой кўчадаги бездельник ўқитувчи бўлармиш, ўқитувчилик ва дўхтирлик осон иш экан. Любой одам ўқиса суяк тўғирлайдиган хирург бўлармиш.

Кеча тўрт сўм пул топиб, учта мухлис йиққан бу мўлтонига биров “ҳей” деппўйсин. Биринчидан, ҳар касбнинг ўз заҳмати бор, машаққати бор. Ўзингдан қизиқчи бэтмен ясама. Иккинчидан, суяк тўғирлайдиган дўхтир хирургмас. Миллатни ўлдирмоқчи бўлсанг, ўқитувчини пойгакда тепкила!

Нима деганди Навоий бобомиз:

Ҳақ йўлинда ким сенга бир ҳарф ўқитмиш ранж ила,
Айламак бўлмас адо, онинг ҳақин юз ганч ила.

Элмурод Ҳақназаров, ўзича, "санъатни китобдан ўрганиб бўлмайди, санъат буюк, мавҳум иш, бошқа касбларнинг йўриқномаси бор" демоқчи эди.

Лекин саводсиз, оми бўлгани учун фикрини тўғри еткизолмади.

Ғаройиб парадокс – қизиқчиман, бошқалардан фарқ қиламан деган артис фикрини тўғри баён қилолмаса! Савияси баланд сўз устасининг илк маслаҳатчиси она тили, адабиёт малими бўлиши керак.

Мадвазирлик жим, иқтидори фақат аёлларни эзиб, динни ҳимоя қилишга етади, миллат ўқитувчисига, дўхтирига тупириб қўйган.


🚀Telegram |🔵Facebook |
🐦Twitter |📷Instagram | ▶️@eltuz" target="_blank">YouTube
👍 1462
🤬 398
🔥 273
❤ 47
🎉 31
🤩 15
😱 12
Изображение

Найдено 7553 поста