⚡️ДИННИ НИҚОБ ҚИЛГАН ТУЖЖОРЛАР, ЎЗБЕКНИ ШИЛИШ УЧУН ЯНА БИР ЙЎЛ ТОПДИМИ?
Ижтимоий тармоқларнинг ўзбек сегментига кирсангиз, истаган мавзуга мос ҳолатни топишингиз мумкин. Зотан, ўзбек порнуха кўраман деб кирган ёш бачадан тортиб, тўйи олдидан капсула қўйдиришни мақсад қилган қиз, ичига кирган жинни виртуал чиқаришни ният қилган яратиққача - насибасиз қолиб, қуруқ чиқмайди бу сегментдан.
Бугун мен Элтуз ўқувчиларига ўзбек интернет сегментидаги порнуха излаганлар, капсула қидирганлар, келинига кун бермайдиган хотин-халажлар ҳақида эмас, динни ниқоб қилиб ҳалқумини ўйлаётган дин тужжорлар ҳақида ёзмоқчиман.
Ҳеч йўқ Элтуз ўқувчиларининг ҳар юзтасидан ўнтаси Арабистонда хурмо дарахти экиб берамиз, дея оғиз кўпиртираётган соқолтой рижжоллар ҳақида эшитган, ўқиган, кўрган бўлса ажаб эмас. Зотан Ўзбекистонда қўлига телефон тутган марду заифалар борки, “араблар юртида хурмо экиб, тўхтамайдиган савобга эга чиқинг” дегич диний гаплар билан йўғрилган видеоларни кўриб, тоғдек савоб тагида тўлғонишни хаёл қилади.
Видеодаги бу соқолтой рижжол эса эри учун хурмо эктирган аёлни гапириб, бу ишни очиқчасига пропаганда қилмоқда. Ҳатто “охиратда захира бўлади”, дея кафолат ҳам бермоқда - оғзи кўпириб. Бу видеони кўрган Ўзбекистон ичидаги хотин-халаж борки, 24 соат ароқ шишасидан чиқмайдиган алкаш эри учун ҳам хурмо эктириб савоб ёғдиргиси келади.
Учинчи қишлоқдаги Абсаттор амақининг ҳовлисига ҳеч йўқ кўк пиёз ҳам экмаган хотини, боласига қишги кийим олиб бериш учун йиғган пулини ҳам ана шу рижжолга ўтказиб бериб, хурмо эктириб, эрини тоғдек савоб тагида қолдиришни мақсад қилган бўлса ажаб эмас.
Шунда мен ўйлаб қолдим: Арабистонга бориб хурмо экса савоб, ўз мамлакатига экса савобдан мосуво бўладими? Бу ўзбек мардумида қачон ватанпарварлик ҳисси жўш уради? Қачон у бундоқ кенгроқ фикрлаб, пулини бошқа ўлкадаги рижжолларга қўш-қўллаб узатишни тўхтатади?
Бугун мамлакат экологияси кундан-кунга ёмонлашиб бораётгани, шаҳарларимиз чангга, иссиқ тошлоққа айланиб кетаётгани ҳеч кимга сир эмас. Кўчаларда сояси йўқ, маҳаллаларда ниҳол унмаган жойлар бисёр. Дарахт кесилади, яшил ҳудудлар қисқаради, болаларимиз бетон ва асфальт ичида улғаймоқда. Шундай бир пайтда савоб излаб Арабистонга пул жўнатиш эмас, ўз кўчангда бир ниҳол қадаш минг карра фойдалиroq эмасми?
Кўчаларни қўйинг, болангизнинг боғчаси ёки мактабига бориб ниҳол эксангиз, бу яхшиликдан савоб йўқ деб ўйлайсизми? Айнан арабларнинг ерига бориб экиш шартми? Балки ҳадисларда келгандир, бу амалнинг фазилати. Аммо бугунги кунда озгина фикрлаб, бу ишни ўзимизда қилиб, маҳалламизни ўрмонзорга айлантирсак, наҳот савоб ёзилмаса? Сен ўлсанг, қўни-қўшнинг шу дарахт тагида сояланади, мевасидан болангнинг боласи ейди — бунда савоб бўлмайдими?
Араб ерига чўп суқсaм, савоб тагида тўлғонаман, дея сўлак оқизган хотин-халажлару, мард-мардакларга айтар гапим битта: ҳозироқ бу ишни тўхтатинг. Ниҳолни уйингизга, кўчангизга, фарзандингиз таълим даргоҳига экинг. Бу ҳам савоб, бу ҳам садақа, бу ҳам келажак учун фойда.
Араблашиб кетаётган бу ўзбек мардуми бугун кўзини очмаса, хурмо экиб савоб ваъда қилаётган тавиялар эртага “араб ерида ўлсанг жаннатга тушасан”, деб оғиз йиртиб чиқишдан ҳам тоймайди…
Биздан ойтиш, эй мардум!
Муаллиф: Элтуз ёзувчилари ака-ука Носир ва Шокир!
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
❤
120
👍
86
😁
22
🔥
11
🤬
8
😱
2
⚡
1
🤯
1
🎉
1